Чорасиз она йиғлар, йиғлар она у! (Хурсанд Ражабова изтироблари)
Бугунги дастуримиз қийноқ қурбонлари бўлган бухоролик ака-ука Ибодовларнинг аянчли тақдирига бағишланади. Эслатиб ўтамиз, бу туркумдаги эшиттиришларимиз дастурларимизнинг аввалги сонларида эфирга узатилган эди.
Уч ой аввал «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига Хурсанд Ражабовадан қилинган мурожаатдан кейин «Ўтюраклар клуби» бу иш бўйича шу кунгача мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.
Ибодовлар тақдирига доир барча материаллар билан ташкилотнинг www.mutabar.org ёки www. jarayon.com ҳамда www.alteruz.info саҳифаларида тўлиқ танишишингиз мумкин.
Кеча, 16 июнда Хурсанд Ражабова таҳририятимизга яна бир Мурожаат йўллаган. (Мурожаатнома билан тўлиқ тарзда сайтларимизда ёки мазкур эшиттириш давомида тинглашингиз мумкин).
Ушбу Мурожаат юзасидан биз Хурсанд ая ҳамда у кишининг қизлари Дилфуза Ибодовалар билан суҳбатлашдик. (Суҳбатни дастур давомида тинглайсиз).
Fikr bildirish