Бизга ҳар қанча таҳдидлар қилмасинлар диктатурага, коррупцияга ва терроризмга қарши курашимизни кучайтираверамиз!

аааСир эмаски инсон ҳуқуқларининг оммавий бузилишига сабаб бўлгувчи 3 та энг мухим иллат бор.

Булар

1. Диктатура

2. Терроризм

3. Коррупция

Мен асос солган ва рахбарлик қиладиган “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг асосий вазифа ва мақсадлари орасидаги энг муҳимлари бу – диктатура режимига, терроризмга ва коррупция жиноятига қарши курашишдир.

Бутун инсоният тинчини, ҳаловатини бузаётган мана шу учта иллат ортидан инсон ҳуқуқларининг оммавий бузилишига олиб келаётгани сабабидан ҳам биз бу иллатларга қарши кескин курашимизни бирор дақиқа бўлсин, камайтирмаймиз.

Мана шу курашимиз оқибатида тинчи бузилган шу жиноий олам асосчилари, иштирокчилари ва тарғиботчилари томонидан турли хил босимлар, таҳдидларга дучор бўлмоқдамиз.

Инсонларнинг тинч яшашларига рахна солгувчи бу уч иллатга қарши курашаётганимиз, уларга қарши ўз сўзимизни дадил айта олаётганимиз учун ҳам овозимизни бўғиш мақсадида таҳдидлар, шантажлар борган сари кучаймоқда.

Бунингдек таҳдидлар, қўрқитишга уриниш, ҳақорат қилиш, камситиш, овозимизни буткул ўчириб қўйишни айтиб электрон адресларга таҳдид хатлари юбориш, юқоридаги айтилган иллатларга қарши курашимизни ёритиб боргувчи интернет нашрларимизга, ижтимоий тармоқларимизга хакер ва кибер атакалар уюштириш, ушбу уч иллат вакилларига қарашли бўлган интернет нашрлари ёки дунё бўйича таниқли интернет нашрларида фаолият юритгувчи “журналистлари” орқали бизларни қораловчи, ҳақоратловчи маълумотларни чоп қилиш ва тарқатиш, бу “журналистлар” актив фаолиятимиздан жамоатчилик хабардор бўлишини олдини олиш мақсадида содир бўлаётган воқеаларни ўз буюртмачилари манфаатига мослаб тайёрлаш орқали олиб бормоқдалар.

оо

Шунингдек бу уч иллат вакиллари томонидан электрон адреслар ижтимоий тармоқлар орқали ҳақиқатга зид бўлган бизни қораловчи хабарларни жамоатчилик вакиллари орасида тарқатилаётган миш мишларга нисбатан ҳам ўз сўзимизни айтамиз.

Биздаги хабарларга қараганда бу уч иллатга алоқадор кимсалар овозимизни ўчириш учун тайёрлаётган мақолалари ва видеороликлари айнан инсон ҳуқуқи ва демократия тарғиботи учун ташкил этилган ва шу йўналишда фаолият юритгувчи жамғармалар томонидан ажратилган маблағларни сарфлаш эвазига тайёрланмоқда экан. Лекин афсуски бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида номи келтирилган жамғармаларнинг Ўзбекистон бўйича ишлайдиган вакилларига қилган мурожаатларимиз жавобсиз қолмоқда.

Биз ушбу баёнотимиз билан бу инсониятга қарши жиноятлар вакилларига шуни яна бир бора таъкидлаймизки, ҳар қанча таҳдид, шантаж қилманглар инсониятга қарши жиноятлар ҳисобланмиш диктатурага, терроризмга ва коррупция жиноятларига қарши курашларимизни асло сусайтирмаймиз, аксинча кучайтирамиз. Бунингдек таҳдидлар ва шантажлар билан бизларни овозимизни ўчира олмайсизлар.

Бизнинг фаолиятимизга тўсқинлик қиладиган, фаолиятимизга чек қўйиш учун қилинадиган ҳар қандай ғайриқонуний хатти харакатлар ким томонидан уюштирилмасин кураш майдонидан асло ортга чекинмаймиз, уларни фош қилишни давом эттираверамиз.

Бундан ташқари бизнинг бу иллатлар вакилларига қарши курашимиздан, ўзаро келишмовчиликларимиздан фойдаланиб, Ўзбекистон махсус хизматларининг малайлари томонидан бу кимсаларга тегишли шахслар номидан таҳдид ва туҳмат хатлар тарқатилаётгани ҳақида ҳам хабаримиз бор, бизга қарши таҳдидларни бу иллатлар вакиллари қиладиларми, махсус хизматларнинг малайларими фарқи йўқ, биз уларни фош қилишдан тўхтамаймиз.

ддд

Ушбу баёнотимиз орқали Франция ташқи ишлар вазирлиги, Франция ички ишлар вазирлиги ҳамда терроризм ва дунё тинчлигига қарши жиноятларга қарши курашгувчи Франция ички хавфсизлик бош бошқармасидан бизлар кўтараётган улкан муаммолар сабаб таҳдидга учраётганимизга сабабчи бўлган, қўлларимизда сақланаётган далиллар бўлмиш хужжатлар билан танишиб чиқиб, улар устидан текширувлар ўтказиш, шахсан мени ўзим, қизим ва унинг оиласи – набираларимнинг хавфсизлигини таъминлашларини сўрайман.

Шунингдек тахдид ва шантаж хатларда номлари келтирилган фикрдошлар, ҳаммаслакларни ҳам хавфсизликларини таъминлаш мақсадида улар яшайдиган мамлакатлар ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли идораларга хабарлар беришларини сўрайман. Рўйхат ва таҳдид хатлар алоҳида тақдим қилинади.

Биз Франция давлатининг собиқ президенти Никола Саркозининг терроризмга қарши курашни кучайтириш фикрини қўллаб қувватлаймиз. Чунки терроризм балосининг илдизи қирилмас экан Ўзбекистондаги диктатура режими Диктатор Ислом Каримовга ўхшаган унсурлар дунёда борган сари илдиз отиб бораётган терроризмга қарши кураш бахонасида ўз халқини оммавий қамашни, қилмаган жиноятларини бўйнига қўйиш учун вахшиёна қийноқларга солишни, ўлдиришни давом эттираверади. Қамоқхоналарда, тергов хибсхоналарида қийнаб ўлдирилганлар учун жавоб беришни талаб қилиш ўрнига диктатор билан оғиз бурун ўпишишларига диктаторларнинг ғарблик ҳамкорларига янада кўпроқ шароитлар яратиб берган бўламиз.

Мўътабар Тожибоева
“Ўтюраклар Клуби” Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя
Қилиши Халқаро Ташкилоти асосчиси ва раҳбари

ИЗОҲ:

Диктатура, – бу яккаҳокимлик, зулм ва нодемократик режимга асосланган салтанатдир. Бу тузум кеча ё бугун пайдо бўлган эмас. Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам унинг бир неча минг йиллик тарихи бор. Ҳозирга келиб саноқли мамлакатларнинг халқларигина бу анъанани бузиб, унинг чирмовиқларидан ўз зеҳниятларини тозалаганлар, холос. Аммо жуда кўп халқларнинг зеҳниятида бу тузумга мойиллик бор. Илдизи уларнинг маданияти, дини, анаъаналари, тарбияси билан боғлиқ. Бундай жамиятларда қаттиққўл, золим инсонлар жуда осонлик билан ҳокимиятнинг тепасига чиқиб олишлари ва умрбод тушмасликлари учун пойдевор мавжуд.

Диктатуранинг пойдевори қаттиқўл инсонга ҳурмат ва тобеликдир. Кимдир бундай инсоннинг кучидан чўчиб уни ҳурмат қилади, кимдир ўз қўрқувларига ҳимоя қидириб унинг домига тушади, кимдир заковатига ишониб унинг муридига айланади. Бошқача айтганда диктатура инсонларнинг ўзларига ҳурматларини йўқотган жойда кўкара бошлайди. Агар инсон ўзлигини билса, англаса, қадрласа у тобе бўлмайди. Нотобеликкина диктатура пайдо бўлишининг энг катта тўсиғидир.

Терроризм, – бу кимнидир ўзини қўрқув ҳамда хавф остида ҳис қилишга мажбурлайдиган ҳаракат.

Терроризм – бу зўравонлик туфайли одамлар орасида қўқувнинг ошишига сабаб бўладиган нарса.

Терроризм – бу маълум бир мақсадга эришиш учун қасддан қилинган ҳамда ташкиллаштирилган қўрқув уйғотувчи ҳаракатларнинг қўлланилиши.

Терроризм – бу даҳшатли, шафқатсиз амалиёт.

Терроризм – бу жамият негизига зид бўлган ҳамда одамлар номусига қасд қиладиган ҳаракат.

Коррупция, – бу, Лотинча “сorruptio” — порага сотилиш, айниш, таназзул — мансабдор шахснинг бойиш мақсадида, ўз мансаби билан боғлиқ ваколатларини суиистеъмол қилишдан иборат жиноятдир. Коррупция тўғридан-тўғри ҳуқуқий категория ҳисобланмайди, чунки унинг юридик таърифи мавжуд эмас. Аммо мазкур тушунча қонунлар ишлаб чиқиш жараёнига, қонунни қўллаш амалиётига жиддий таъсир кўрсатади.

“Коррупция” тушунчасининг ўзи бирон-бир қатъий ҳуқуқий мазмунга эга эмас. Ҳозирги вақтда криминалист олимлар ўртасидаги баҳсларда, жиноят, фуқаролик, маъмурий, меҳнат, хўжалик ҳуқуқи соҳасидаги мутахассисларнинг илмий ишларида, оммавий ахборот воситаларида “коррупция” ибораси турли маъноларда қўлланилмоқда, бу эса коррупция ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, порахўрликнинг ўта салбий кўринишидир, деб хулоса қилиш имконини беради.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.