“ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ”лар найранглари ва қурбонлари!

ҚИЛИНГАН БАЁНОТЛАРДАН БИР НЕЧА ОЙ ЎТГАН СЎНГГИНА БАРЧАНИ ҚИЗИҚТИРГАН ИБОДОВЛАР ИШИ!

Брюсселда жойлашган Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти раҳбари Бриджит Дюьфор хонимга!

Хурматли Бриджит Дюьфор хоним!

Мен сиз ва сиз сингари ҳамкорларимиз ва бир пайтлар ҳамкорлик қилган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари раҳбарлари, вакиллари ҳамда журналистларнинг мингдан ортиқ электрон адресларини ташкилотимизнинг интернет нашрига, радиоси ҳамда Ютуб каналига боғлаб қўйганман. Уларда бирор бир мақола чоп қилиниши билан барча боғланган электрон адресларга мақолалар етиб боради.

Бундан ташқари кўплаб электрон адресларга Бухоро вилоят МХХсида қийнаб ўлдирилган Илҳом Ибодовга алоқадор видео тасвир ва мурожаатномани ҳам 18 март куни тарқатганман. Лекин на сиз, на бошқа инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотлари муносабат билдиришга ярамадинглар. 

АСАТ  ҳамда FIDH ташкилотлари бу масалага ўша пайтни ўзида жиддий ёндашдилар ва уларнинг кўмаклари ёрдамида Ибодовлар иши бўйича БМТнинг қийноқларга қарши кўмитасига ушбу оиланинг ишончли вакили сифатида шикоятни топширишга эришдик.

Бу ҳақда сайтимизда чиққан инглиз тилидаги БМТнинг қийноқларга қарши кўмитасига шикоят, «Комитету ООН против пыток: Дело Ибодовых – позор диктаторского режима!» номли ташкилотимиз баёноти, Бухоролик Ибодовлар ишидаги қотиллар ва уларнинг жиноятларини яшириб келаётган мансабдорлар рўйхати!» шунингдек «Ибодовлар иши режимнинг юзқораси» номли иккинчи видеороликни жамоатчилик ихтиёрига тақдим қилдик. Биринчи видеоролик  4 март куни ютуб каналга юкланганди.

Лекин март ойининг бошида Ибодовлар ҳақидаги инглиз, француз ва рус тилларида тайёрлаб тарқатилган баёнотлар, видеоролини олган бўлишингизга қарамасдан сукут сақлаган холатингизда 24 июнга келиб Ибодовлар ҳимояси учун нотуғри баёнот билан чиқиш қилдингиз. Наҳотки халқаро майдонда танилган, бир нечта нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари эълон қиладиганингиз баёнотдаги далилларни тўғри нотўғрилигини айнан баён қилаётганингиз холатлар ҳақида хикоя қилгувчи хужжатлар билан солиштиришни ўйламадингиз?! Наҳотки сизлар бошлаётган ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ иши мана шундай эътиборсизлик билан бошланса?!

Бизнинг бир неча ойлардан буён шуғулланганимиз ва интернет нашрларида, ижтимоий тармоқларда чоп қилганимиз 50дан ортиқ, хужжатларга асосланиб тайёрлаган баёнотларимиз, материалларимиз, интервьюларни рад қилгувчи баёнотингизга ўз муносабатимни билдиришим шарт деб хисобладим.

Гап шундаки:

Яқинда ББС ўзбек хизмати 26 июнь Қийноқ қурбонларига ёрдам кўрсатиш куни муносабати билан бир қатор халқаро ташкилотлар Бухоро вилоят Миллий хавфсизлик хизмати тергов изоляторида қийнаб ўлдирилгани иддао қилинаётган Бухоролик тадбиркор Илҳом Ибодовнинг яқинлари тақдирига эътибор қаратиш ниятида ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ бошлаганликлари ҳақида видео дастур намойиш қилди.

Лекин ББС журналисти бир воқеа жараёни бўйича батафсил ўрганиб, сўнгра бу янгиликни жамоатчиликка эълон қилиши кераклигини унутдими, ҳарқалай бу дастурда ГЛОБАЛ КАМПАНИЯда иштирок этаётган ташкилотлар қайси ташкилотлар эканлиги, шунингдек бу ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ доирасида Ибодовлар оиласига қандай ёрдам ва кўмаклар берилиши, нима ишлар қилинишини назарда тутилаётганлиги ҳақида лом мим демади.

Хурсанд Ражабова: "СНБ запытала моего сына" (18+) (04.03.2016)

Хурсанд Ражабова: "СНБ запытала моего сына" (18+) (04.03.2016)

Posted by Бухорода адолатни тиклаш жамоатчилик назорати гуруҳи on Monday, August 13, 2018

ББСда бу ҳақда маълум қилинмаган бўлсада, Сизнинг ташкилотингиз сайтида 24 июнь кунги эълон қилинган “Новая кампания: Нажмите чтобы выразить свою протест против пыток в Центральной Азии” деб номланган материалдан билдикки, сизлар, яъни сиз бошқараётган ташкилот (Международная партнерство по правам Человека (Белгия) (Хелсинкий фонд по правам человека (Польша) хамда марказий осиёдаги инсон ҳуқуқлари гуруҳлари онлайн акция бошлабсизлар.

“Новая кампания: Нажмите чтобы выразить свою протест против пыток в Центральной Азии”

Take action Click against torture in Central Asia

Мен бошқа мамлакатлар бўйича тарқатаётган, тарқатган хабарларингиз бўйича бирор бир фикр билдиришдан йироқман. Лекин Ўзбекистондаги, айнан мен бошқараётган ташкилот вакиллари билан биргаликда 7 ойдан буён шуғулланаётганимиз Ибодовлар масаласида нотўғри, чалғитувчи, ҳақиқатдан йироқ бўлган хабарни тарқатишингизга кескин қаршиман ва бунга ўз муносабатимни билдиришим шарт деб хисобладим.

Чунки қайсидир бир масалада Халқаро институтларга нотўғри ёки янглиш маълумот берилиши, ёки хукуматнинг берилган маълумотни нотўғри деб талқин қилиши оқибатида ўша мавзуга умуман қайтмаслиги ҳақидаги қарорларига кўп бора гувоҳ бўлганмиз.

Шунинг учун сайтингизда эълон қилинган Ибодовларга алоқадор маълумотларни тўғрилаб қўйишингизни сўраш учун сиз билан гаплашиш мақсадида қўнғироқ қилдим, жавоб бермадингиз. Электрон почтангизга 20 июль кунги ёзган хатимга таътилда эканлигингиз, 22 июлда ишга қайтишингиз ҳақидаги автоматик хабарни олдим. 25 июлда ишга қайтганингиздан кейин эса яна электрон адресингизга хат ёзиб сизнинг ташкилотингиз сайтида Ибодовлар масаласида берилган хабарингиз нотўғри эканлиги ҳақида хабар ёзиб қолдирдим ва шу масалада гаплашишни сўрадим. Ҳақиқий ҳолатни ўқиб танишинингиз учун линкларни ҳам жўнатдим. Лекин сиздан садо чиқмади.

Ушбу маълумотларни нотўғри эканлиги ва бу бизнинг ташкилотимиз вакилларининг бир неча ойлардан буён бу оила ҳимояси учун қилаётган мехнатларимизга нисбатан беҳурматлик эканлиги ҳақида Хюмань Райтч Вотч ташкилоти вакили Стив Свердловга ҳам тушунтирганман. Биз Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқи муммолари юзасидан қанча кўп ташкилотлар шуғулланса шунча хурсанд бўламиз. Лекин биз мурожаат қилган пайтда жавоб беришни ҳам ўзига эп кўрмаган халқаро ташкилотларнинг масаланинг моҳиятини тўлиқ тушуниб етмасдан, хужжатлар билан етарли даражада танишиб чиқмасдан туриб нотўғри маълумотлар тарқатишларига кескин қаршимиз.

Мен ўзим ва ҳамкорларим билан биргаликда Ибодовлар иши юзасидан тайёрлаган материалларимиз, БМТнинг қийноқларга қарши кўмитасига тайёрлаб жўнатганим шикоятдаги келтирилган аниқ далилларга соя солинмаслиги учун ва сизнинг менинг Ибодовлар иши бўйича чоп қилган маълумотингизни тўғрилаб қўйиш учун мулоқотга чақирганимга сукут билан жавоб берганингиз учун ҳам мен ўз ташкилотим сайти орқали сизга мурожаат қилишга ва ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ доирасида тарқатганингиз хабарни нотўғри кетин қисмини тўғрилаб қўйишга чақиришга мажбур бўлмоқдаман.

Сайтингизда ёзилган материалнинг мана бу абзацидаги хатоликларни сизга тушунтириб ўтсам:

“… 25 дней Рахим и Илхом Ибодовы содержались в изоляторе временного содержания (ИВС) Бухарского городского отделения внутренних дел, три недели им не позволяли общаться с родными и адвокатом. В это время четверо сокамерников каждый день избивали братьев, сказав им, что действовали по приказу властей, чтобы силой заставить тех дать ложные показания.

12 сентября, через два дня после того, как они были переведены в следственный изолятор (СИЗО) СНБ, как сообщил Рахим, он видел, как в камере напротив его брата избили до смерти три старших офицера СНБ.

Родственникам Илхома и Рахима неоднократно угрожали расправой за распространение информации о деле …»

Яъни сизнинг ташкилотингиз сайтида эълон қилинган ушбу мақола маълум қисмининг мазмуни шундан иборат:

«Раҳим ва Илҳом Ибодовлар 25 кун давомида Бухоро шахар Ички Ишлар бўлимининг вақтинчалик сақлаш хибсхонасида сақланганлар, уч хафта давомида уларни адвокатлари ҳамда оила аъзолари билан учраштирмаганлар. Шу муддат ичида тўрт нафар камерадошлари ҳар куни ака укаларни калтаклаганлар ва хокимият вакилларидан улардан ёлғон кўргазмалар беришга мажбур қилиш топшириғини олганликларини айтганлар.

Раҳимнинг хабар беришича 12 сентябрь куни, МХХ хизматининг (вилоятми, шахарми?!) тергов изоляторига олиб ўтилганларидан кейин Рахим ўзи ётган камеранинг рўпарасидаги камерада бўлган укасини уч нафар МХХ ходимлари ўлгунича калтаклаганлар.

Илҳом ва Рахим Ибодовларнинг оила аъзоларини маълумот тарқатаётганликлари учун қасос олиш билан қўрқитишган…» 

Биринчидан: «Рахим ва Илҳом Ибодовлар Бухоро шахар ИИБ ИВСда сақланган» деб ёзгансиз.

Аслида улар Бухоро шахар ИВСда эмас, Бухоро вилояти ИИБ ИВСда сақланганлар.

Иккинчидан: «МХХ хизматининг тергов изоляторига олиб ўтилгандан кейин»  деб ёзгансиз. Лекин Бухоро вилоят МХХ тергов изоляторигами, Бухоро шахар МХХ тергов изолятлоригами аниқлик киритмагансиз.

Учинчидан: Уч хафта давомида Ибодовларни оила аъзолари ва адвокати билан учраштирилмаган деб ёзгансиз.

Уч хафта давомида Ибодовларни оила аъзолари билан учраштирилмагани ҳақида ёзгансиз.

Аслида эса Ибодовлар оила аъзолари 3 хафта давомида эмас, Илҳом Ибодовни тириклик пайтида умуман кўрмаганлар. 2015 йилнинг 13 сентябрь куни унинг мурдаси олиб келинганда кўрганлар, яъни улар тутиб кетилганларидан кейин 4 хафтадан кейин унинг мурдасини кўрганлар холос.

Раҳим Ибодовни эса 2015 йилнинг ноябрь ойи бошларида, яъни қамалганларидан 3 хафта ўтгандан кейин эмас, балким 2 ярим ойдан сўнггина Бухородаги Бухоро вилоят ИИБга қарашли Отбозор тергов изоляторига олиб ўтилганидан кейин онаси Хурсанд Ражабова билан кўришишига рухсат берилган. Учрашув атига 20 минут давом этган холос. Декабрь ойида эса синглиси Дилфуза Ражабова билан учрашувга рухсат берилган, бу учрашув ҳам 20 дақиқага етиб борар бормас тугатилган.

Уч хафта давомида адвокати билан учраштирилмагани ҳақидаги иддаоингизга келсак:

Ибодовлар оиласидагилар Бухоро шахар прокуратураси терговчилари ва МХХ томонидан ёлланган адвокат Жалил Хожиевнинг алдовларига ишониб ўша пайтда умумун адвокат ёлламаганлар. Улар адвокат олишга харакатлар қилганларида Жалил Хожиев бошқа адвокатлар ишни боришига халакит беришлари мумкинлиги, унинг узи ака укаларни қамоқдан озод бўлишларига эришиш учун харакат килаётганини айтиб Ибодовлар оила аъзоларини алдаб келган. У бошқа адвокатлар бу жиноят ишига аралашсалар жиноят ишининг сохталиги ва Ибодовларга қўлланилаётган қийноқлар ҳақида фош бўлиб қолишдан қўрқиб Ибодовларни ўзининг ёлғонларига ишонтириб келган.

Сиз айтган 3 хафта давомида эмас, Ибодовлар қамоққа олинганларига 28 кун бўлганида, яъни 2015 йил 12 сентябр кунигина ўзлари томонидан адвокат ёллаб, жиноят иши терговларида қатнашишга жалб қилганлар. Лекин у пайтда аллақачон кеч бўлганди. Чунки Ибодовлар оила аъзолари ака укаларни Бухоро вилоят МХХ Тергов изоляторига олиб ўтилганларидан 2 кун ўтиб, яъни жиноят ишининг асосий процессуал харакатлар якунланганидан кейин, ака укаларни қамоққа олиш эхтиёт чорасини кўриш учун ёпиқ тарзда махкама жараёни бошланиш арафасида олишган холос адвокатни, яъни Илҳом Ибодовни қийнаб ўлдирилган кунида, унинг ўлимидан бир неча соатлар аввал.

Ўша кунга қадар барча тергов харакатларида МХХчилар томонидан ёлланган, ўзлари томонидан адвокат ёллашга молиявий имконияти бўлган оила вакиллари билан ака ука Ибодовларни ҳимоя қилишга шартнома тузилмасдан, яъни қонунга зид равишда ёлланган адвокат Жалил Жумаев Илҳом Ибодовнинг ўлгунича бўлган тергов жараёнларида қатнашган.

Унинг процессул харакатлардаги энг охирги иштироки 12 сентябрь якшанба – дам олиш кунида Ибодовларни эхтиёт чорасини қамоқда қолдириш масаласи мухокама қилинган 15 минутдангина давом этган ёпиқ суд жараёнларидаги қатнашгани бўлган.

2015 йилнинг 12 сентябрь – шанба – бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам дам олиш кунида 15 минутдан ёпиқ суд қилиниб, ўз ҳимоясидаги бегуноҳ инсонларни қамоқда қолдирилиб, қийноқларни давом эттирилишига бирор бир муносабат билдирмаган бу адвокатга ҳеч қандай босим бўлмаган, унинг Ибодовлар билан учрашувига ҳеч қандай тўсқинлик қилинмаган. Чунки бу адвокат бошиданоқ Ибодовларни ҳуқуқлари бузилиши, уларни қийноқ қурбони бўлишларига шароитлар яратиб берган кимсадир.

Жалил Хожиев кейинчалик Ибодовларга нисбатан қўлланилган қийноқларни, қотилларнинг қилмишларини яшириш мақсадида қалбаки баённомалар расмийлаштиришда адвокат сифатида қатнашган ва хужжатларни ғайриқонунийлигини била туриб имзолаб, қийноқ жинояти иштирокчиларининг қонун олдида жавобгарликдан халос бўлишларига хисса қўшган.

Бунга мисол қилиб қуйидаги жараённи келтириш мумкин:

ааааИлҳом Ибодовнинг ўлимидан кейин оила аъзолари Рахим Ибодовнинг ҳам қийноқ қурбони бўлганлиги ҳақида турли давлат идораларига шикоятлар билан мурожаатлар қила бошлаганлар. Шунда шикоятларни ҳаққоний текшириш, шикоятлар ёзилган Республика маъмурий органлар вакиллари томонидан комиссиялар тузиб укаси Илҳом Ибодовнинг қийнаб ўлдиришининг гувоҳи ҳисобланмиш Рахим билан учрашиб, ундан ҳақиқатни аниқлаш ўрнига маъмурий органлар вакилларининг жиноятларини яшириш мақсадида бу шикоятлар айнан мана шу қийноқ иштирокчиларига жўнатиш билан чекланганлар.

Қийноқлар ва қотиллик жиноятини содир қилган МХХ вакиллари Юнусов Азим, Баходир ва Иномларнинг қилмишларини яшириш учун ва ўзининг Ибодовларга алоқадор қалбаки жиноят ишининг фош бўлишидан қўрққан Бухоро шахар прокуратураси терговчиси Юлдаш Расулов ўзи ишлайдиган прокуратура ва МХХ вакилларининг жиноятларини изларини яшириш учун ҳам қалбаки хужжатларни расмийлаштиришни давом эттирган.

Биринчи ўринда Илҳом Ибодовнинг ўлимидан кейин ака ука Ибодовларга нисбатан очилган жиноят иши тергов харакатларини давом эттирган терговчи Юлдаш Расулов бир пайтнинг ўзида, яъни ноябрь ойидан бошлаб Бухоро вилоят ИИБ ВСХда Илҳом Ибодовга қийноқ қўллаган ўта хавфли рецидивистларга нисбатан очилишга мажбур бўлинган тергов харакатини ҳам олиб борган. Расул Юлдашев ўзи фаолият юритиб келаётган прокуратура тизимидаги қалбакиликларни, қотиллик жиноятига шерикликни яшириш мақсадида жиноятга қўл урган.

дддд

Ҳудди шу мақсадда ёлланма адвокат Жалил Хожиевнинг “беминнат хизмат”ларидан фойдаланиб, 29 сентябрь кун билан расмийлаштирган Ибодов Рахимга нисбатан суд тиббий экспертизаси тайинлаш ва унинг баданларида қийноқ излари бор йўқлигини аниқлаш учун чиқарган қалбаки қарорни сохталигини била туриб, бу ёлланма адвокат ўзи ва шерикларининг жиноятларини яшириш мақсадида 2015 йилнинг 28 ноябрь кунги муддат билан расмийлаштирилган “Айбланувчи Рахим Ибодовни ва уни ҳимоячисини экспертиза тайинлаш қарори билан таништириш Баённомаси”га айбланувчи Рахим Ибодов қарор билан танишишдан воз кечганлигини тасдиқлаб, имзо чеккан.

Бу қарорнинг сохталиги шу билан аниқланадики, ушбу қарор 29 сентябрь куни қабул қилинган бўлса Рахим Ибодовнинг ўша пайтдаги оиласи томонидан ёлланган адвокати Икром Ражабовни эмас, оила вакиллари томонидан четлатилган ёлланма адвокат жалил Хожиевни бу процессуал харкатда иштирок этишга жалб қилинган. Иккинчидан “29 сентябрь кунги қарор билан нима учун орадан 2 ой ўтганидан кейингина таништириляпман?” деб савол берадиган адвокат эмас ўзларига қарашли адвокат орқали Рахим Ибодовга нисбатан қийноқ қўлланилмаган деган муждани бермоқчи бўлганлар.

Рахим Ибодов 2016 йилнинг февраль ойида бошланган суд жараёнида жиноят иши материаллари орасига тикилган уни суд тиббий экспертизадан ўтказиш қарори ҳам, ушбу қарор билан таништириш баённомаси ҳам, ушбу қарорга асосан суд тиббий экспертизасидан ўтказилганлиги ҳақидаги хулоса ҳам қалбаки эканлиги, ҳеч қандай экспертизадан ўтказилмаганлиги ҳақидаги кўргазмаларини суд инобатга олмаган.

Кейинчалик Ибодовлар оиласига берган ҳуқуқий қўмагимиз билан ўз ҳимоясидаги беайб тадбиркорларни қийноқларга солиб, сохта айблар билан жиноий жавобгарликка тортишларига, Илҳомнинг эса қийнаб ўлдиришларида иштирокчи бўлган ёлланма адвокат Хожиев Жалил устидан қилинган шикоятларга Алдия Вазирлиги тизимидаги мансабдорлар қониқарсиз жавоб бериш билан чегараландилар.

Сиз сайтингизда эълон килган баёнотингизга яна қайтамиз:

“25 дней Рахим и Илхом Ибодовы содержались в изоляторе временного содержания (ИВС) Бухарского городского отделения внутренних дел, три недели им не позволяли общаться с родными и адвокатом. В это время четверо сокамерников каждый день избивали братьев, сказав им, что действовали по приказу властей, чтобы силой заставить тех дать ложные показания».

Аслида эса:

“2015 йилнинг 16 августидан 20 августигача ака ука Ибодовларни Бухоро вилоят ИИБ ВСХда Бухоро вилояти Ички Ишлар Бошқармасининг Жиноят қидирув ва Терроризмга қарши курашиш бошқармасининг “Барбос” лақабли инспектори (унинг исми Умид бўлиши мумкин), Бухоро вилоят Миллий Ҳавфсизлик Хизмати Бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Рустам Азимов, шунингдек Бухоро вилоят Ички ишлар Бошқармаси бошлиғи Шокир Ўринов ва унинг бизга исми шарифи номаълум бўлган ўринбосари, бундан ташқари Бухоро вилоят МХХ бошқармаси вакиллари Юнусов Азим ва Иномлар қийнаб, ёлғон кўргазмалар беришга мажбурлаб азоблаганлар.

vvv

Ибодовларни ВСХга қамаганларидан кейиноқ Илҳом сақланаётган якка кишилик камерага “Барбос” кириб борган ва унинг қўлига кишан солиб, қийнай бошлаган. Унинг кетидан камерага кириб борган Бухоро вилоят МХХ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келган МХХ полковниги Рустам Азимов Илҳомдан ўзига таниш бўлган юқори лавозимда ишлайдиган амалдорларга пора олишларида воситачилик қилганликни тан олиш ва улар айтган амалдорларга жиноят иши қўзғатиш учун уларнинг жиноятлари ҳақида кўргазмалар беришга мажбур қила бошлаган.

Илҳом уларнинг ғайриқонуний талабларига буйсунмаганидан кейин “Барбос” билан Рустам Азимовлар бирин кетин Илҳомни қийнай бошлаганлар ва энди уларнинг қўлидан тирик чиқмаслигини айтиб калтаклашни давом эттирганлар. Илҳомга босим ўтказиш мақсадида Рахимни, Рахимни бўм бўш қоғозларга имзо чекишга мажбур қилиш мақсадида Илҳомни тинимсиз қийнаганлар.

Шу кунлар ичида Илҳом Ибодовни қийнаб ўзига, акасига ва ўзига таниш бўлган амалдорларга қарши кўргазмалар беришга мажбур қилиш мақсадида ВСҲга МХХ вакиллари Юнусов Азим ва Иномлар келиб Илҳомни тинимсиз азоблаб, қийнайверганлар.

Укасини ўлдириб қўйишларидан ва улар айтганидек оила аъзоларини, қари онасини ва вояга етмаган қизларини диний эстремизмда айблаб, қамашларидан, уларга ҳам шунингдек азоблар беришларидан қўрққан Рахим Ибодов бўш қоғозларга ва унга имзо чекиш учун берилган қандайдир хужжатларга қарамасдан, ўқимасдан имзо чекиб беришга мажбур бўлган. Ўзини қийнашларига дош берган Илҳом ҳам акаси Рахимни ўзининг кўзи ўнгида қийнашларига дош бера олмай, акасини қийнашларини тўхтатишлари учун бўш қоғозларга ва олдиндан расмийлаштириб қўйилган жиноятларига иқрорлик кўргазмаларига ўқимасдан туриб имзо чекиб беришга мажбур бўлган.

Шундай қийноқлар қўлланилиши натижасида аҳволи оғирлашиб, хушидан кетган ака ука Ибодовларни хушларини ўзларига келтириш ва қийноқларни давом эттириш мақсадида тез тиббий ёрдам чақирганлар. Тез тиббий ёрдам шифокорлари Ибодовларнинг жигарларига оғир жарохат етказилгани сабабли аҳволлари оғирлашганини айтиб, Ибодовларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатганлар.

output_5QT4jM

Рахим Ибодовнинг жигарига ёмон шикаст етгани учун ундан қон кела бошлаган ва унинг аҳволи оғирлигини хисобга олиб, вафот этишидан хавотирланганлари сабабли унга қўлланилаётган қийноқларни бироз пасайтирганлар. Лекин уларнинг талабларига бўйсунмасдан, ёлланма адвокатга ўзи ва акасининг қамоққа олинганлари сабаби ва уларга қўлланилаётган қийноқлар ҳақида шикоят ёзиб, айтган одамига олиб чиқиб беришини сўраб ёлланма адвокат Жалил Хожиевга берганидан кейин адвокат Илҳомнинг шикоятини айтилган манзилга эмас Ибодовларни қийноқларга солаётган МХХ вакилларига берганидан кейин Илҳомни ўлдиришга қарор қилганлар ва бунинг учун қалтис қадамни қўйганлар.

Ибодовлар масаласида чоп қилиинган материалларда баён қилганимиздек Рахим ва Илхом Ибодовлар икки марта маъмурий тартиббузарликда айбланиб, 16 августдан бошлаб то 10 сентябргача жаъми 25 суткалик қамоқ жазога тортилганлар. Шу маъмурий жазо муддатини ўташ пайтларида уларга нисбатан қўлланилган вахшиёна қийноқлар натижасида Бухоро вилояти МХХ бошқармаси бошлиғи номига “Ўз иҳтиёри билан айбига иқрорлик аризаси”ни ёзишга мажбур бўлганлар.

Бухоро вилоятидаги тадбиркорларни эркин ишлашларига доимий тўсқинлик қилиб келган ва тахдидлар орқали тинимсиз поралар олиб келаётган маъмурий органларда катта лавозимларни эгаллаб ўтирган погонли жиноятчиларни фош қилишга бел боғлаганини ошкора айтгани учун ҳам ўлдиришга хукм қилинган Илхомни азоблаб ўлдириш мақсадида Бухородаги “Қоровулбозор” қамоқхонасида махсус топшириқ билан олиб келинган ўта хавфли рецидевист “лахмачлар” Умид Иноғомов, Рустам Джумаев, Сафаров Жамшид ва Иванов Александрларни қонунга зид равишда Бухоро вилояти ИИБ бошқармаси ВСХ (Вақтинчалик сақлаш Хибсхонаси)га Ибодовлар ўтирган камераларга жойлаштирилганлар.

Бу ўта хавфли рецивистларни 20 августдан бошлаб 10 сентябргача ака ука Ибодовлар билан, асосан Илҳом Ибодов билан битта камерага ёлғиз ўзини қамаганлар ва 4 нафар “лохмач”лар Илҳомни узлуксиз қийнаганлар, хўрлаганлар, тахқирлаганлар.

10 сентябрдан 12 сентябргача, яъни Ибодовларни МХХнинг ертўласига олиб ўтганларидан токи Илҳомни қийнаб ўлдургунларича Бухоро вилоят МХХ вакиллари Юнусов Азим, Ином ва Баходирлар Илҳомнинг камерасида унга инсон зоти чидаб бўлмайдиган азобларни берганлар, қийнаб деворларга ирғитганлар, товонларига тагига бигиз тиқиб, баданларини моматалоқ қилганлар.

Сайтингизда “… Родственникам Илхома и Рахима неоднократно угрожали расправой за распространение информации о деле …» деб ёзгансиз.

ББС ИБОДОВ

Аслида Ибодовлар оила аъзолари бир неча ойлардан буён мен ва менинг ташкилотим билан ҳамкорлик қилаётгани ва маълумотларни, хужжатларни тақдим қилганликлари учун мен билан ҳамкорликка чек қўйиш талаби билан ўша ёлланма адвокат Джумаев Жалил орқали Ибодовларнинг синглиси Дилфуза Ибодовага босим қилганлар, акасининг қотилларидан кечирим сўрамаса қамоқда қолаётган акаси Рахимга ёмон бўлиши ҳақида айтиб қўрқитган.

Ушбу талабга кўнмаганидан кейин кечки сменадан ишдан қайтаётган Дилфузани ойнаклари қорайтирилган ва номерсиз машинада бир нечта фуқаро кийимидаги кимсалар кузатиб юрганлар. Машинадан бири чиқиб келиб Дилфуза билан қадамма қадам унинг уйигача эргашиб борган. Ўша пайтда Дилфуза ўша кимса ўзини бўғишга ёки пичоқ санчиб ўлдиришга имкон пойлаяпти деган ҳаёлга бориб жуда ҳам қўрқиб кетган. Шундан буён унинг ва Рахимнинг турмуш ўртоғининг ишдан қайтишларини кечаси 2гача қари ва касалванд онаси набираларини ҳам ухлатмасдан олиб ўтиради ва ва набиралари билан катта йўл бўйига чиқиб келини ёки Дилфузани кутиб уйга олиб келадиган бўлганлар.

Бундан ташқари Илҳом ва Рахим Ибодовнинг дўстлари, шогирдларини Бухоро шахар прокуратурасига чақиртириб, уларни ҳам Илҳом ва Рахис сингари 10 суткадан маъмурий қамоқ жазосига тортиб туриб, шу муддат ичида эс хушларини келтириб қўйишларини айтиб, уларни Ибодовлар оила аъзолари билан мулоқот қилганликда ҳамда Илҳомнинг ўлимига алоқадор маълумотларни интернет орқали тарқатганликда айблаб, уларга босимлар ўтказган.

Агар сайтингизда баёнот беришдан аввал google орқали Ибодов Илхом номини қидириб ёзганингизда эди 23 май кунги “Озодлик” радиосининг ўзбек ва рус тили сайтларида бу ҳақда батафсил материаллар кетганди, ўқиб билган бўлардингиз Ибодовлар оила аъзолари қандай босим остида эканликлари ҳақида.

Бриджит хоним сиз рахбарлик қилаётган ташкилот билан бизIMAG0136нинг ташкилот анча муддат ҳамкорлик қилдик. Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти фаолларини имкон даражасида қўллаб келдингиз.

2014 йилда Ўзбекистондаги қийноқларга қарши коалиция тузиш ҳақидаги 2 йиллик лойиҳа тайёрлаб, Сорос жамғармасига топшириш устида сиз билан анча ишлагандик. Агар эсингизда бўлса охирги марта, яъни 2014 йилнинг 8 август куни Брюсселда Сорос жамғармаси вакиласи Анастасия Хозяиновалар билан учрашгандик ва ўша лойиҳа устида ишлагандик.

Бир пайтлар яхши ҳамкорлик қилган ташкилотнинг рахбари нима учун сиз билан гаплашмоқчилиги, сиз ўз сайтингизда чоп қилган материални нимасини нотўғри деяётганига қизиқмаганингиз мени хайрон қолдирди. Балким 2014 йилдаги ўзингиз гувоҳ бўлган можородан (Ушбу муаммога алоқадор батафсил маълумотни алоҳида ёзаман) кейин мен ҳамкорлик килишдан кескин бош тортган кимсалар билан қайсидир лойиҳалар устида ишлаётгандирсиз, балким шунинг учун менга жавоб беришни истамагандирсиз.

Лекин Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари муаммолари юзасидан қайсидир бир халқаро ташкилотга қилинган мурожаатга бир неча хафталар ичида жавоб беришни лозим кўрмаган ташкилотларнинг вакилларини танқид қилганликни мулоқот, муомила маданияти етишмаслигига йўядиган кимсалар ўша халқаро ташкилотлар вакиллари ва сизнинг менинг ва Ўзбекистондаги бошқа хамкорларимизнинг қилган мурожаатларимизга муносабатларингизни қандай бахолар эканлар билмадим. Мен учун эса бу хурматсизлик, ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ доирасида “ҳимоя қилаётганингиз” Ибодовлар оила аъзоларига нисбатан эса бу адолатсизликдир!

Нафақат мен Ибодовлар иши бўйича нотўғри маълумотларни жамоатчиликка тақдим этганларингизни кузатиб турган фақаролик жамияти вакилларига ва Ибодовлар оила аъзоларига айта оласизларми бу оила вакилларининг ҳуқуқларини тикланиши учун юридик ёрдам кўрсатасизларми ёки юқорида баён қилинганидек ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотларни эълон қилиш билан чекланасизларми ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ иштирокчилари?

Узоқ муддатдан буён Ибодовлар иши билан шуғулланиб келаётган ташкилот раҳбари сифатида айтаманки бугунги кунда Ибодовлар иши билан учта йўналишда шуғулланиш керак.

Биринчиси: Илҳом Ибодовнинг ўлимига боғлиқ жиноят иши устида ишлаши учун адвокат даркор;

Иккинчиси: Рахим Ибодовнинг 8 йилга қамалгани юзасидан ишлаши учун адвокат даркор;

Учинчиси: Ибодовлар оила аъзоларининг мол мулкларини ғариқонуний равишда давлат фойдасига мусодара қилганига алоқадор хўжалик суди қарорларини бекор қилиш йўлида ишлаши учун адвокат даркор.

Сизлар қодирмисизлар шу йўналишларда ишлашга?

Бриджит хоним!

Агар Ибодовлар масаласида аниқ ва хужжатларга таянилган маълумотлар билан танишмоқчи бўлсангиз мархамат қилиб мана шу линклар билан танишиб чиқинг ва ҳақиқий холатдан хабардор бўлинг!

https://www.youtube.com/watch?v=bkikkaAb0Dc

http://mutabar.org/en/2016/03/13179

https://www.youtube.com/watch?v=078wcLScKG8

http://rus.ozodlik.mobi/a/27750408.html

http://mutabar.org/ru/2016/06/14244

http://mutabar.org/ru/2016/06/14259

http://rus.ozodlik.mobi/a/27821580.htm

https://www.youtube.com/watch?v=078wcLScKG8

https://www.youtube.com/watch?v=bkikkaAb0Dc

http://mutabar.org/uz/2016/03/13096

http://www.ozodlik.org/a/27587467.html

https://www.youtube.com/watch?v=Yu8ipAwf3UU

http://mutabar.org/ru/2016/03/13159

http://rus.ozodlik.org/a/27588743.html

http://mutabar.org/fr/2016/03/13162

http://www.amerikaovozi.com/a/uzbekistan-torture-death-ibodov/3227615.html

https://soundcloud.com/voa-uzbek/ozbekiston-qiynoqlar-olim-va

https://soundcloud.com/blogsahwii/sghvzwxxboih

https://soundcloud.com/tugyon/dilfuza-ibodova-bilan-suhbat-2-qism

https://www.youtube.com/watch?v=kGmOX24vv7k

http://mutabar.org/uz/2016/03/13240

http://mutabar.org/uz/2016/04/13412

http://mutabar.org/uz/2016/05/13945

http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-qiynoq-inson-huquqlari/27748841.html

http://rus.ozodlik.org/a/27750408.html

https://www.youtube.com/watch?v=ElZI2COBcig

http://mutabar.org/ru/2016/06/14259

http://rus.ozodlik.org/a/27821580.html

http://www.centralasian.org/a/27822540.html

http://www.centralasian.org/a/27822785.html

http://inozpress.kg/news/view/id/48862

http://www.amerikaovozi.com/a/torture-in-uzbekistan-ghanikhon-mamatkhonov/3395625.html

http://rus.azattyq.org/a/uzbekistan-silovye-organy/27618324.html

ЯНА БИР ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ «ҚАХРАМОНИ» ҲАМИДҚОРИЕВ МИРСОБИР

3

Бугунги кундаги сизнинг ҳамкорларингиз ҳисобланмиш “фаоллар” Халқаро Амнистия”нинг ҳам қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш мақсадида ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ олиб бораётганликлари ҳақида ҳам жўшиб баёнотлар бермоқдалар.

Дарҳақиқат Амнистия Интернейшнлнинг Ўзбекистондаги қийноқларга қарши эълон қилган охирги баёнотида 2014 йил май ойида қочқинлик мақоми олган ва 2014 йилнинг 9 июнь ойида Москвадан ўғирлаб кетилган ва қийноқ қурбонига айланган, тишлари тўкилиб тушган продюссер Ҳамидқориев Мирсобир тақдирини мисол қилиб келтирганлар.

Лекин айнан мана шу Ҳамидқориев Мирсобирни Россияда хибсдан озод бўлганидан ва қочқинлик мақоми олганидан кейин уни ўғирлаб кетиш учун харакатлар бошланганида, Мирсобирлар яшаётган хонадон эгаси Мирсобирни турмуш ўртоғи ва ёш гўдак фарзанди билан ҳайдаб кўчага чиқарганида улар қурилиши битмаган биноларда яшаб жон сақлаб юрдилар.

DSCF2702

Бизлар Мирсобир ва унинг оила аъзоларига вақтинчалик яшириниб яшашлари ва ҳеч бўлмаса оч қолаётган ёш гўдак фарзанди учун керакли озиқ овқатлар сотиб олишлари учун атига 200 доллар маблағ билан ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилмаганимиз халқаро ташкилотлар қолмаган. Афсуски бирор бир ташкилот ёки жамғарма бизнинг мурожаатларимизга жавоб ҳам беришмаган, ёки баъзиларидан рад жавоблари олганмиз.

MIRSOBIR HAMIDQORIEV

Ҳамидқориев Мирсобир масаласида БМТга қилган мурожаатларимиз ҳам натижасиз қолган. Фақатгина Мирсобирнинг ўғирлаб кетилганига 2 йилдан ортиқ муддат ўтганидан кейин унинг аҳволи жуда ҳам оғир холатга тушганидан кейингина унинг фожиасини мисол қилиб қийноқ қурбонларига кўмак беришга чақириқлар қилиняпти. Биз ўзбекларда бир қўпол мақол бор “Хайитдан кейинги хинани …. қўй” деган.

Ахир бугун қийноқ қурбони дея жар солинаётган Ҳамидқориев Мирсобирни ўғирлаб кетилиши унинг қийноқларга дучор қилиниши ҳақида ўз вақтида бонг урмаганмидик. Бундан ташқари Мирсобир ўғирлаб кетилганидан кейин унинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ ертўласида қийноққа солинаётгани, оиласи томонидан ёлланган адвокатдан “ўз ихтиёри билан” воз кечганлиги ва бошқа унинг атрофида содир бўлаётган ходисалардан дунё жамоатчилигини ҳабардор қилиб тургандикку.

2014 йилнинг сентябрь ойида Варшавада ОБСЕнинг анжуманида бошқа қурбонлар қаторида Хамидқориев Мирсобирнинг суратини ҳам кўтариб, унинг тақдирига эътибор қаратишни сўрагандик. 28 ноябрь кунги сиёсий маҳкумлар рўйхатини эълон қилганимизда Ҳамидқориев Мирсобирнинг тақдири бўйича тўлиқ мониторинг олиб борган ва унинг масаласида ўнлаб материаллар, баёнотлар қилган ташкилотнинг раҳбари сифатида уни сиёсий маҳкумлар рўйхатига киритгандик.

Афсуски Хамидқориев Мирсобир каби ўз вақтида халқаро ташкилотлардан, жамғармалардан кўмак ололмагани учун қийноқ қурбонига айланаётган миллатдошларимиз, юртдошларимиз сон саноқсиздир. Уларнинг аянчли тақдирини байроқ қилиб ташкилотларимизни реклама қилиш эмас, уларнинг ҳаётларини сақлаб қолиш айнан керак пайтида ёрдам қўлини чўзишни ўрганиш вақти келди деб хисоблаймиз.

Ҳамидқориев Мирсобир масаласидаги баёнотларимиз, материалларимиз билан мана бу линк орқали танишишингиз мумкин.

http://mutabar.org/en/?s=mirsobir

http://mutabar.org/en/2014/06/11073

http://mutabar.org/ru/?s=%D0%BC%D0%B8%D1%80%D1%81%D0%BE%D0%B1%D0%B8%D1%80

http://mutabar.org/ru/page/2?s=%D0%BC%D0%B8%D1%80%D1%81%D0%BE%D0%B1%D0%B8%D1%80

http://mutabar.org/uz/?s=%D0%BC%D0%B8%D1%80%D1%81%D0%BE%D0%B1%D0%B8%D1%80

http://mutabar.org/uz/page/2?s=%D0%BC%D0%B8%D1%80%D1%81%D0%BE%D0%B1%D0%B8%D1%80

http://mutabar.org/en/2014/06/11076

http://mutabar.org/en/2014/06/11067

http://mutabar.org/en/2014/11/5419

http://mutabar.org/en/2014/06/11073

http://mutabar.org/en/2014/07/11052

https://www.youtube.com/watch?v=J0yaYXbfFw8

http://mutabar.org/en/2014/08/11019

http://mutabar.org/en/2014/10/5454

Сизга хурмат ва эхтиром ила

«Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари
Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.