Ўзбекистон зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатлари юзасидан шаффофлик ва тўлиқ текширувни таъминлаши зарур

1

Халқаро ҳамжамият ва Ўзбекистоннинг ҳамкорлари расмий Тошкентни зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар тақдири борасида ҳисоб бериш ва шаффоф бўлишга чақириши лозим.

Бу йил 30 августда БМТ Бош Ассамблеясининг «Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар халқаро куни» (International Day of the Victims of Enforced Disappearances) дея эълон қилганига 5 йил тўлади.

Шу  муносабат билан «Ўзбекистондаги зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш қурбонлари тақдирига алоқадор шаффоф ва тўлиқ текширув ўтказишни талаб қиламиз!» номли хисоботимизни жамоатчилик ихтиёрига тақдим қиламиз.

Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар тақдирига алоқадор ҳисобот

Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатлари қўрқув муҳитини ёйиш стратегиясига кирган ҳамда БМТ Бош Ассамблеяси экспертларининг фикрича, глобал муаммога айланиб бўлган. Аввало бундай ҳолатлар диктаторлик режимлари учун хос жиҳатдир ва бу вазиятда Ўзбекистондаги зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатлари истисно эмас.

Ўзбекистонда зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатлари ўтган асрнинг 90- йиллар ўрталаридан бошланди ва асосан ўзбек ҳукуматига мухолиф бўлган демократик кайфиятдаги сиёсий ва диний кучлар бундай ҳолатларнинг қурбонига айландилар.

Қайд этилган давр мобайнида зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатларининг қурбонларини икки тоифага бўлиш мумкин: демократик сиёсий мухолифат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг аъзолари ва фаоллари, мустақил журналистлар; мустақил диний гуруҳларнинг фаоллари ва етакчилари.

Юқорида санаб ўтилган гуруҳларга нисбатан қўлланилаётган зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатларининг қуйидаги ўзига хос характеристикасини алоҳида қайд этиш лозим:

• Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлишлар доим Ўзбекистон сиёсий элитасининг мухолиф кучлар ва ўз танқидчиларига қарши бўлган ноқонуний курашининг бир қисми бўлиб келган. Бундай ҳолатлар доимо махфий хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг махфий амалиёти сифатида амалга оширилган, яъни ўз хоҳишига кўра ёки давлат буйруғига кўра иш олиб бораётган бирор-бир учинчи ёки жисмоний куч эмас, фақат давлат органлари томонидан амалга оширилган ишдир;

• Агар зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатларига учраган мухолифат, ҳуқуқ ҳимоячилари, мустақил диний гуруҳлар ва мустақил журналистлар ишлари доимо оммага маълум бўлиб келган бўлса, юзлаб оддий мусулмонларнинг ўғирланиш ҳолатлари деярли ноаниқлигича қолмоқда – уларнинг қариндошлари буни ошкор этишдан қўрқишади, мамлакатда инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар деярли қолмагани боис улар билан боғланиш имкони жуда кам;

• Жамиятда зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатларига нисбатан бефарқлик ва иложсизлик муносабати пайдо бўлди, ҳайратланиш ва қаршилик кўрсатиш ҳислари қайгадир йўқолди, чунки ҳамма бунинг ортида давлат ҳокимияти турганини билади ва агар у номақбул иш бўлганини сезганини билдириб қўйса, ўзи ҳам бундай ҳолатнинг навбатдаги қурбонига айланиши мумкинлигини яхши билади;

• Ўзбекистонда зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатлари муаммоси кўлами охиргача ўрганилмаган, чунки жамоатчиликка уларнинг фақат шов-шувлиларигина маълум, холос. Бу муаммо кўлами охиригача ўрганилмаганининг бошқа бир сабаби эса давлат ҳокимияти бу кўринишни террорчиликка қарши кураш ниқоби остида усталик билан яширмоқда ва бу жараёнда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳар бир қонун бузилишини оқламоқда.

“Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоева ташаббуси билан ташкил қилинган ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва кўплаб фуқаролик жамияти вакилларини ўз ичига олган «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгашининг ўтган 2015 йил 29 июнидан эътиборан «Ўзбек режими томонидан ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаш” бир ойлик кампанияси доирасида Ўзбекистондаги зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича энг шов-шувли ҳолатларни ўрганиб, бу холатлар бўйича маълумотлар йиққани бу йўналишдаги илк қадамдир.

Мазкур жараён 1995 йилда изсиз йўқолган таниқли ўзбек имоми Абдували қори Мирзаев ва унинг шогирди Рамазон Маткаримовларнинг зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганига 20 йил тўлгани муносабати билан ташкил қилинганди.

Ушбу кампания доирасида амалга оширилган ишлар натижасида қўлга қиритлан илк натижалар қувонарлидир. Биз Ўзбекистонда содир бўлган зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш билан боғлиқ 20 дан зиёд ҳолатни йиғишга муваффақ бўлдик. Айни пайтда биз Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги мобайнида ғайрихтиёрий ўғирланган ва тақдири ҳозиргача ноаён қолаётган инсонлар рўйхатини туздик.

Бугун, яъни “Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар халқаро куни”нинг 5 йиллиги арафасида Ўзбекистон фуқаролик жамияти «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш кенгаши ва шу кенгаш иштирокчиси “Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти халқаро ҳамжамиятни, жумладан, БМТ, ЕХҲТ, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Норвегия, Нидерландия, Швейцария, Швеция ва ғарбдаги бошқа Европа давлатлари орасидаги Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорларини расмий Тошкентдан мустақиллик йилларида содир бўлган зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатлари борасида тўлиқ ва объектив текширув ўтказиш, шаффофлик ва ҳақиқат ўрнатилишини таъминлашини талаб қилишга чақиради.

Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатларининг айбдорлари аниқланиши ва жазога тортилиши керак, зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатларининг қурбонлари, агар улар тирик бўлса, зудлик билан оилаларига қайтарилиши, улар ва оилалари чеккан азиятлари эвазига керакли товон пули олишлари керак.

Ўзбекистон ҳукумати келажакда бундай ҳолатлар қайтарилишининг олди олинишини кафолатлаши керак.

«Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти;

Ўзбекистон фуқаролик жамияти «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш кенгаши

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.