Сиёсий маҳкумлар янги президентнинг авф чиғириғидан ўтадими?

Пресс-релиз № 19, 11.10.2016 йил

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, 2016 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтган ва унда Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисини 12 октябрда чақириш ҳақида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлис кун тартибида умумий авф масаласи ҳам бор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан мажлисга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 23-бандига мувофиқ, «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги таклиф киритилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, муваққат президентнинг умумий авф ҳақидаги таклифи қонунчилигимизнинг инсонпарварлик ва гуманизм тамойилларига хос равишда белгиланган ва акт асосида жиноят содир этган, жазо муддатларини ўтаётган ва дастлабки тергов,  суд жараёнида қилмиши ўрганилаётган шахсларнинг катта қисми жавобгарликдан озод қилинади.

Аммо Ўзбекистон инсон ҳуқуқуқлари “Эзгулик” жамиятини масаланинг қамоқларда жазо муддатларини ўтаётган фуқаролик жамият вакилларига ҳам умумий авф эпкини тегадими,  деган жиҳати кўпроқ  қизиқтиради. Модомики, ўтган йилларнинг аччиқ тажрибаси таҳлил этиларкан, мамлакатнинг Биринчи президенти Ислом Каримов даврида, афсуски, фуқаролик жамияти вакилларига нисбатан айрича муносабат ва уларнинг ҳар қандай авфлардан маҳрумлигини эслаш жоиз.

Жаслиқда 10 йилдан ортиқ жазо муддатини ўтаган Аъзам Фармоновнинг муддатига яна 5 йил қўшилиши, Зарафшонда Муҳаммад Бекжоннинг муддати узайтирилиши, Навоийда Исроилжон Холдоровнинг озодлиги сурилиши ва ҳоказоларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Ана шу тенденциянинг давом эттирилиши ёки унга барҳам берилиши асносида фуқаролик жамияти вакилларига муносабат янги давлат бошқарувининг йўналишларини тахмин этиш имконини беради. Шу кунларда қамоқхоналарда  фуқаролик жамияти вакилларини кўриш имкониятини яратаётган мутасадди идораларни олқишлаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти умумий авф ҳақидаги қарорнинг уларга нисбатан ҳам қўлланилишига умид билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг амнистия ҳақидаги қарори ижросини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Миллий Хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги мутасаддиларини фуқаролик жамияти вакиллари аҳволини ўрганиш ва уларга умумий авф теграсида озодлик беришга чақиради.

 Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • Avgust 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading