Мўътабар Тожибоева: Устоз Исмоил Дадажоновни эслаб!

15304374_1129217987176987_8258121186501927198_o

1955 йилнинг 9 август куни туғилган, 2006 йилдан буён Швецияда сиёсий қочқин сифатида яшаб, узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг 30 ноябрь куни 61 ёшида Швецияда вафот этган таниқли мухолифат арбоби, “Бирлик» Халқ Ҳаракати партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажоновни ўлими муносабати билан унинг оила аъзоларига, яқинларига, дўстлари ва фикрдошларига яна бир бора таъзия билдираман.

Исмоил аканинг ўлими ҳақидаги хабарни эшитгач, Тўлқин Қораев орқали унинг оила аъзоларининг бугунги кунда ишлайдиган телефон номерларини топиб таъзия билдириш учун қўнғироқ қилганимда улар Исмоил ака охирги 3 йил ичида жигар саратони билан касалланганлиги ва охирги 3-4 ой касалликнинг охирги стадияси бўлганлиги боис Исмоил аканинг аҳволи ниҳоятда оғир бўлганлигини, фақатгина оила аъзолари, яқинлари билан мулоқот қилиб, шифокорларнинг қаттиқ назорати остида бўлганлигини айтишди.

Ачинарлиси турли сабаблар билан бир бирларимиз билан алоқаларимиз узилади, ёки контактларимизни йўқотиб қўямиз ва елкама елка туриб курашган сафдошимизни унутиб қўямиз, эсламаймиз. Ваҳоланки биз уни эсимизга келмай турган бир пайтида бир оғиз далдамизга, меҳримизга муҳтож бўлиб ётганлигини хис қилмаймиз.

Исмоил Дадажоновнинг вафоти муносабати билан Улуғбек Бакиров томонидан тайёрланаётган махсус дастурда фойдаланиш учун унинг ҳаёт йўлини акс эттирувчи бирор бир маълумот топа олмаганимиздан жуда ҳам афсусландим.

%d0%b8%d1%81%d0%bc%d0%be%d0%b8%d0%bb-%d0%b4%d0%b0%d0%b4%d0%b0%d0%b6%d0%be%d0%bd%d0%be%d0%b2%d0%bd%d0%b8-%d1%8d%d1%81%d0%bb%d0%b0%d0%b1

Дарҳақиқат, кимлардир сафларимизда фаоллар, кимлардир унчалик эмас. Лекин бизлар фаол бўлганларгина эмас, бироз муддат бўлсада биз билан ҳамқадам, ҳамнафас бўлган инсонлар ҳақида ҳам имкон қадар маълумотга эга бўлишимиз, унинг қандай орзу ниятлари бору, қандай армонлар унга азоб беради, буларни барча барчасини билиб тарих варақларига ёзиб қолдиришимиз шартлигига яна бир бора амин бўлдим.

Исмоил Дадажонов сингари бутун умрини мухолифатга, диктатура режимига қарши курашга бағишлаган, ўзининг қатъий позицияни, ўзи эътиқод қилган ғояни ҳимоя қилиш йўлида ҳар қандай тўсиқлардан қўрқмасдан, ўз фикрини далил айта олган инсонлар ҳақида эса жуда кам билишимиз афсусланарли ва уятли ҳолдир биз фаоллар учун.

Исмоил Дадажонов ҳақида бирор бир маълумот йўқлигидан афсусланар эканман, шу билан бир қаторда Ўзбекистон Олий мажлисининг собиқ депутати Тоиба Тўлаганова ҳақида тарихий маълумотларни қўлга киритишга кўмак берган Абдулазиз Маҳмудовни бугун яна бир бор эсга олдим. Умид қиламанки Исмоил ака ҳақида ҳам маълумотга эга бўлган инсонлар ҳам Абдулазиз Маҳмудов сингари ўзларига маълум бўлган маълумотларни, воқеа ходисаларни эсга оладилар ва жамоатчилик билан баҳам кўрадилар. Юқорида айтганим каби ҳар бир фаолнинг тақдирига алоқадор маълумотлар архивларимизда сақланиши керак.

Исмоил Дадажоновга алоқадор маълумотларни электрон адресим орқали қидира туриб бир қанча мухим маълумотларни топдим ва улардан баъзиларини жамоатчилик билан баҳам кўргим келди.

1. Исмоил Дадажоновнинг оғир хасталиги сабаб Швецияда у дуч келган муаммолар бўйича Швеция давлат идораларига қилган ёзма мурожаатимиз (Бунда Исмоил ака оғир хасталиги сабаб швед тилини ўргана олмагани ва бунинг оқибатида турли маъмурий муаммоларга дуч келгани ёзилган. Бу хужжатни тайёрлашга фойдаланиш учун Исмоил акани менга жўнатган маълумоти ўша пайтда ич этимни қийнаганини яна бир бор эсладим).

2. Исмоил Дадажоновнинг 2012 йил 9 июль кунги кўпчилик фаолларга, журналистларга, шулар жумласидан менга ҳам жўнатган «ТУШ» номли мақоласи. Бугун ўша мақолани такрор ўқир эканман бундан 4 йил муқаддам Исмоил ака очиқ ошкора гапириб келган, ўша пайтла турли босимларга учрасада яққа ўзи бонг ура олган «ТУШ»ида кўтарилган муаммолар бугунги кунда янада чуқур илдиз отиб, маддалаб кетганлигини, бу ярани вақтини олдини олмаганимиз, даволамаганимиз бизнинг ҳам катта хатомиз бўлганлигини яна бир бора афсус надомат ила ҳис қилдим.

Мен Исмоил Дадажонов қаламига мансуб бўлган «ТУШ»ни унинг хотираси учун ва унинг ШАХС сифатида қанчалар даражада ҳақиқатпарвар ва қўрқмас инсон бўлганлигини яна бир бора эслашлари учун жамоатчиликка тақдим қилишга қарор қилдим.

https://onedrive.live.com/view.aspx?resid=AD75E0162C2B95BD!108&cid=ad75e0162c2b95bd&app=Word&authkey=!AMhy5CL8hbfiwWw

Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.