Диққат янгилик! Ўзбекистон шароитида илк бора қийноқларда иштирок этган ёлланма адвокатга интизомий иш қўзғатилди!

Бу янгилик Ўзбекистон шароитида биринчи  марта дуч келинаётган янгиликдир. Биринчи марта қийноқ қурбони бўлиб, ваҳшиёна қийноқлар қўлланилгани натижасида қилмаган жиноятларини қилганлигини тан олишга мажбур бўлганини баён қилганида, ёлланма адвокатнинг жиноятлари ҳақида баён қилганида судьялар қулоқ тутмаган, бу жиноий хатти харакатларга ҳуқуқий баҳо бериб зудлик билан ажрим чиқариш ўрнига қийноқ қурбонини жиноятчи дея уни узоқ йилларга қамоқ жазосига хукм қилинган бир пайтда ўша маҳкумдан ҳақиқий ҳолат бўйича фикрларини баён қилишни сўралиши, ўша маҳкумнинг берган кўргазмаси асосида ёлланма адвокатга нисбатан интизомий иш қўзғатишга қарор қилиниши – бу Ўзбекистон шароитида тасаввур қилиш мумкин бўлмаган янгиликдир. Бу янгилик Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари устивор мамлакатлар сафига қўшилиши мумкинлигига умид уйғотадиган янгиликдир. 

Эслатиб ўтамиз: Илҳом Ибодовнинг қийнаб ўлдирилгани ва Раҳим Ибодовнинг адолатсиз судлов натижасида 8 йилга қамоқ жазосига хукм қилингани борасида «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Мўътабар Тожибоева номидан 25 июль куни БМТ инсон ҳуқуқлари кўмитаси ҳамда Қийноқларга қарши кўмитасига шикоят топширилган.

10 декабрь – Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг шавқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр қимматни хўрловчи турларига қарши конвенция қабул қилинган куннинг 32 йиллиги кунида Ибодовлар оила аъзолари Бухородаги коррупция жиноятларига қарши курашгани учун Бухоро вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ертўласида қийнаб ўлдирилган Илҳом Ибодов ва адолатсиз судлов билан 8 йилга қамоқ жазосига хукм қилинган Рахим Ибодовга нисбатан уюштирилган сохта жиноят ишларида иштирок этиб, Ибодовларнинг ҳаққи хуқуқлари оёқ ости қилинишига, уларга нисбатан вахший қийноқлар кўлланишида иштирок этган ва кейинчалик адолатни қарор топиши учун курашаётган Ибодовлари оила аъзоларига босим ўтказган ёлланма адвокат Хожиев Жалилни устидан интизомий иш юритишни қўзғатилганлиги ҳақидаги Республика Адвокатлар палатаси раиси Р.Ахмедов томонидан 2 декабрь кунги имзоланган хушхабарни олишди.

%d1%81%d0%bd%d0%b8%d0%bc%d0%be%d0%ba

Бухоро вилоят МХХ ертўласида қийнаб ўлдирилган Илҳом Ибодовнинг қотиллари ва уларнинг жиноятларини яшириб келган Бухоро вилоятидаги маъмурий органлар мансабдорларини жазоланишларини ва Рахимни озодликка чиқаришни, оила аъзоларига нисбатан қилинган адолатсизликларга ҳуқуқий баҳо бериш, уларнинг бузилган топталган ҳаққи ҳуқуқларини, эркинликларини тиклашни сўраб ўтган йилнинг августидан бошлаб шу бугунги кунгача давлат идораларига бир неча юзлаб шикоятлар ёзган ва бугунги кунгача бирор бир давлат идораларидан қониқарли жавоб олмаган, ушбу шикоятларга турли давлат идораларидан 200 дан ортиқ мантиқсиз ва қониқарсиз жавоб олиб келгандилар.

Бугун илк бора улар мурожаатларига қониқарли жавоб олдилар ва адолат қарор топишига ишончлари пайдо бўлди.

Республика Адвокатлар Палатаси раиси Р.Аҳмедовнинг Бухоро вилоят Адвокатлар палатаси бошқармаси бошлиғи З.Мухаммедова, “Hojiev Jalil Jumaeviсh»” адвокатлик бюроси адвокати Жалил Хаджиев ва Хурсанд Ражабова номига йўлланган ушбу мактубда қуйидагилар баён қилинган:

“Фуқаро Хурсанд Ражабованинг шикоятига биноан Адвокатлар Палатаси Бухоро вилоят худудий бошқармаси томонидан “Hojiev Jalil Jumaeviсh» адвокатлик бюроси адвокати Жалил Хаджиевга нисбатан ўтказилган хизмат текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги Адвокатлар палатасида назорат тартибида батафсил ўрганиб чиқилди. Бу ўрганиш натижаларига кўра худудий бошқарма томонидан фуқаро Хурсанд Ражабованинг шикояти юзасидан хизмат текшируви ўтказиш чоғида йўл қўйилган камчиликлар аниқланганлиги сабабли, мазкур қарор бекор қилиниб, мазкур шикоят бўйича адвокатлар палатасида қўшимча хизмат текшируви ўтказилди.

Юқорида қайд этилган қўшимча хизмат текшируви натижаларига кўра “Hojiev Jalil Jumaeviсh» адвокатлик бюроси адвокати Жалил Хаджиевнинг харакатларида адвокатура тўғрисидаги қонун хужжатлари ва Адвокатнинг касб этикаси Қоидалари талаблари бузилганлиги аниқланди.

Шу муносабат билан Сизга, “Hojiev Jalil Jumaeviсh» адвокатлик бюроси адвокати Жалил Хаджиевга нисбатан ўтказилган қўшимча хизмат текшируви материаллари, адвокат Жалил Хаджиевга нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун жўнатилмоқда.

Натижаси ҳақида мурожаат муаллифига ва Адвокатлар палатасига 2016 йил 30 декабрь кунига қадар маълумот беришингиз сўралади.”

Энди Бухоро вилоят Адвокатлар Палатаси вилоятдаги МХХ, Прокуратура, ИИБ ҳамда суд тизимлари амалдорларининг жиноятлари фош бўлишига олиб келадиган ҳаққоний хулоса берадими ёки яна иш ҳар доимгидек бости бости қилинадими, буни вақт кўрсатади ва мамлакатда бундан буён мамлакатнинг янги  Президенти Шавкат Мирзиёев Конституция байрами муносабати билан ўтказилган маросимда халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши лозим” деб таъкидлагани қанчалик амалда иш беради қанчалик йўқ яна бир бора синаш имконига эга бўлмоқдамиз.

1%d0%bb

Агар Бухоро вилояти Адвокатлар Палатаси рахбари З.Муҳаммедова ўтган сафаргидек  Хожиев Жалилнинг қилмишларини оқласа ва Республика Адвокатлар Палатаси томонидан тақдим қилинган 290 вароқлик текширув хужжатларига ва хулосасига қарамасдан Хожиевни айбсиз деган қарорга келса бу мамлакатда диктатура режимининг давом этаётганидан, ҳамон пул, жиноятчи кимсалар мамлакатни бошқараётганидан ва Мирзиёвнинг барча чиқишлари Ислом Каримовники сингари фақатгина оғизда эканлигини бир бир бора исботлайди.

Эслатиб ўтамиз: Хожи она Хурсанд Ражабова Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонасига шикоят аризаси йўллаб, ўғли Илҳом Ражабовнинг қотилларини жазолашини сўраб қилган мурожаатини айнан Илҳом Ибодовнинг ўлимига ва Раҳим Ибодовнинг адолатсиз суд хукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилишга эришган ва қотиллик жиноятини яширган Бухоро вилоят прокуратурасига юборилганди. Қотилнинг шериги қачон «Ҳа, биз қотиллик жиноятига шерикмиз» дердики, Бухоро вилоят прокуратураси қониқарли жавоб берса.

30 декабргача Бухоро вилоят МХХда ишловчи қотиллар кимларга пора узатадилар, кимларни шантаж қиладилар ва кимларга таҳдид қиладилар билмадик, лекин улар томонидан уюштирилган соҳта жиноят иши барбод бўлиш даражасига келиб қолди.

Гумон қилинувчи ва айбланувчи ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрь кунги 17 сонли қарори

Ёлланма адвокат Хожиев Жалилнинг кирдикорлари ҳақидаги маълумотларни қуйидаги материаллар орқали танишишингиз мумкин:

Хурсанд Ражабова: Ёлланма адвокатнинг жиноятларига ким чора кўради?

Бухоро МХХсидаги қотилларнинг ҳамтовоғи “ёлланма адвокат” Жалил Хожиев кирдикорлари Адлия бошқармасида мухокама қилинади

ИЛҲОМ ИБОДОВ ИШИГА АЛОҚАДОР ИНТЕРНЕТ НАШРЛАРИДА ЧОП ҚИЛИНГАН МАТЕРИАЛЛАР РЎЙХАТИ

Мўътабар Тожибоева

«Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари,

Ибодовлар оила аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиб келаётган вакили

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.