Ўғлимни қийнаб ўлдирилишида иштирок этган «ёлланма адвокат»га қўзғатилган интизомий иши муҳокамасида иштирок этишим шарт!

Диққат эълон!

Ярим йилдан буён Тошкентда сақланаётган Дилфуза Ибодованинг паспорти Мирзиёев билан биргаликда Бухорога сафар қилди ва эгасига етиб борди!

2016 йилнинг июнь ойида чиқиш визаси учун паспортини ОВИРга топширган Дилфуза Ибодова мана ярим йилдан ортиқ муддатдан буён паспортсиз юрган эди. Ҳаттоки 4 декабрь кунги бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳам паспорти йўқлиги боис қатнаша олмаганди. Дилфузанинг паспортини беришларини қилган талабларига «Паспортингиз ҳали Тошкентдан қайтмаган, кутинг» деган бахона билан чегараланишганди.

%d0%b9

Лекин Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча Бухорога ташрифи муносабати билан Дилфуза Ибодовани Бухоро вилояти ИИБ ОВИР бўлимига чақиртирганлар ва 7 июль куни, яъни 6 ойга яқин муддат аввал тайёр қилинган паспортини Ибодова қўлига тутганлар.

Бундан кўринадики акаларининг ҳимояси учун кескин кураш олиб бораётган Дилфуза Ибодовани бугунги кунда қамоқда қолаётган акаси Рахим билан учраштирмаслик ва бошқа қонуний харакатлар қилмаслиги учун паспортини бермай келганлар экан деган хулосага келиш мумкин.

30 декабргача Бухоро вилоят Адвокатлар Палатаси Рахим ва Илхом Ибодовларнинг ғайриқонуний хибсга олиб, уларга қийноқ қўлланишида иштирок этган «ёлланма адвокат» Хожиев Жалилнинг устидан интизомий иш қўзғаб, мухокамасини қилишлари керак.

Бу ишни ёпти ёпти қилишга хозирдан харакатлар бошлангани боис Ибодовлар оиласидагилар Республика Адвокатлар Палатаси раиси Р.Аҳмедов ва Бухоро вилоят Адвокатлар палатаси худудий бошқармаси бошлиғи З.Муҳаммедовага ҳамда Бухоро вилояти Адвокатлар палатаси қошидаги Малака комиссияси вакилларига талабанома хатлар жўнатдилар ва ишни қонуний ҳал этилишини талаб қилдилар

Тошкент: Республика адвокатлар Палатаси раис Р.Аҳмедовга

Бухоро шахри, И.Мўминов кўчаси 30 уй, индекс 200113

Бухоро вилояти Адвокатлар палатаси худудий бошқармаси бошлиғи З.Муҳаммедовага

Вилоят адвокатлар палатаси қошидаги малака комиссиясига

Мухтарам хонимлар ва жаноблар!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддага кўра “Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим”. Бош қомусимиз хисобланмиш Конституциянинг ушбу моддасига асосан, яъни Конституция томонидан тасдиқлаб қўйилган қуйидаги ҳуқуқ ва эркинликларимдан фойдаланишимиз учун имконият яратиб беришларингизни талаб қиламиз:

1. Бухоро шахридаги “Hojiev Jalil Jumaevich” адвокатлик бюроси рахбари, “ёлланма адвокат” Хожиев Жалилнинг жиноий кирдикорлари ёзасидан ёзиб 2016 йилнинг 3 май кунги Республика ва махаллий бошқарув идораларида жўнатилган шикоятимиз юзасидан сизнинг имзоингиз билан 10 июн кунги № 1-13-57\294 сонли хатда баён қилинган “Бухоро вилоят Адвокатлар палатаси худудий бошқармаси томонидан ўтказилган текшириш натижасида Хожиев Жалил томонидан “Адвокатура тўғрисида”ги Қонун хужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси Қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги холатлари аниқланмаганлиги сабабли унга нисбатан интизомоий иш юритишни қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги Қарор” ва ушбу қарорни қабул қилишга асос бўлган текшириш натижалари билан танишиш ва улардан кўчирмалар олиш;

2. Республика Адвокатлар Палатасининг “Hojiev Jalil Jumaevich” адвокатлик бюроси рахбари, адвокат Хожиев Жалилга нисбатан Бухоро вилоят Адвокатлар палатаси худудий бошқармаси томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги назорат тартибида батафсил ўрганиб чиқилган пайтда ўрганиш натижаларига кўра худудий бошқарма томонидан бизнинг шикоятимиз юзасидан хизмат текшируви ўтказиш чоғида аниқланган йўл қўйилган камчиликлар сабаб мазкур қарорни бекор қилиш ҳақидаги қароридан кўчирма олиш;

3. Бизларнинг шикоятимиз бўйича Республика Адвокатлар Палатасида ўтказилган қўшимча хизмат текшируви натижасида адвокат Хожиев Жалилни харакатларида адвокатура тўғрисидаги қонун хужжатлари ва Адвокатнинг касб этикаси Қоидалари талаблари бузилганлигини исботловчи текшириш материаллари ҳамда Хожиевга нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш масаласини хал қилиш учун юборилган Республика Адвокатлар Палатаси раиси Р.Ахмедов имзо чеккан 2 декабрь кунги № 1-17-2940-3013/1221 сонли алоқа хатида кўрсатилган 296 вароқдан иборат текширув материаллари билан танишиш ва улардан кўчирмалар олиш;

4. Республика Адвокатлар палатаси томонидан Хожиев Жалилга нисбатан интизомий иш қўзғатиш ва текширув якунини мухокамасида бизнинг иштирокимизни таъминлаш;

5. Хожиев Жалилга нисбатан қўзғатилган интизомий ишни мухокама қилишда унинг кирдикорлари ҳақида интернет нашрларида ва ютубканалда эълон қилинган “Адвокат Хожиев Жалил жиноятлари ҳақида баён қилгувчи интернет материаллари рўйхати”га тиркалган 32 та материални батафсил ўрганиб чиқишларингизни талаб қиламиз.

Ушбу интернет нашрлари материалларини ҳамда бизнинг оиламизга қилинган босимлар юзасидан бизларни ўз ҳимоясига олган “Ўтюраклар Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоева томонидан 2016 йил 4 мартдан бошлаб шу бугунги кунгача интернет нашрларида чоп килинган барча материаллар рўйхатини ҳам алоҳида буюртма хат тариқасида ҳам сизларга тақдим қиламиз.

Бухоро шахар Элобод кўчаси 15 уйда яшовчи Хурсанд Ражабова ва Дилфуза Ибодовалар

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.