TUG’YON радиосининг 2016 йилги фаолиятига бағишланган йиллик Ҳисобот

avatars-000228628962-q07fsh-t500x500

2016 йилнинг 16 январидан ўз ишини бошлаган ва 23 декабрдан қишги таътилга чиқаётган TUG’YON радиосининг 11 ойлик фаолияти бўйича

Ҳ И С О Б О Т И

Мазкур Ҳисобот “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти, Ўзбекистон Фуқаролик жамияти “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳамда TUG’YON радиоси таҳририяти томонидан тайёрланган. Ҳисобот жамоатчилик учун очиқдир.

2016 йилнинг 23 декабрь куни TUG’YON радиоси ижодий жамоси бир йиллик фаолияти юзасидан тайёрланган мазкур хисоботни радио тингловчилар ихтиёрига хавола қилган ва шу кундан қишги таътилга чиққанлиги ҳақида маълум қилган.

Биз ҳам 2016 йилда бизлар билан ва TUG’YON радиоси ижодий жамоаси билан яқиндан ҳамкорлик қилган барча Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларига, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар вакилларига ҳамда TUG’YON радиоси тингловчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Кириб келган Янги 2017 йил барчамиз учун қутлуғ келган бўлсин ва барчангизга 2017 йил янгиланиш ва ижобий ўзгаришлар йили, ишонч ва хотиржамлик йили бўлиб қолишини тилакдошимиз!

TUG’YON онлайн-радиоси “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Фуқаролик Жамияти “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг муассислигида ташкил этилган бўлиб, 2016 йилнинг 16 январидан эътиборан иш бошлади.

Радио фаолиятини бошлаш кунига айнан шу куннинг танланиши бежиз эмасди. Маълумки, бундан роппa-роса 25 йил аввал, 1992 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистонда озиқ-овқат махсулотлари нархининг кўтарилишидан норози минглаб талаба пойтахт кўчаларини тўлдирди.

Янги сайланган президент ва бошқўмондон Ислом Каримов амри остидаги қуролли кучлар ёш талабаларни ўққа тутди, икки нафар ёш талаба қатл этилди, ўнлаб инсонлар жароҳат олдилар. Радиомизнинг илк дастури энг янги тарихимизнинг ўша машъум кунларини ёдга олиш билан бошланди.

Интернет-радио орқали жамоатчиликка сасланиш тажрибаси, ўзбек фуқаролик жамияти фаолиятида биринчи марта эмас. Ёдингизда бўлса, 2015 йилда Ўзбекистондаги ғайриқонуний президентлик сайловларини халқаро майдонда кескин танқидларга таслим эта олган ягона ресурс ҳам айнан бизнинг  «Виртуал сайлов комиссия” (ВСК)миз ҳамда интернет-радиомиз орқали амалга оширилганди.

Радиомиз саҳифалари Ўзбекистондаги бугунги вазиятни ислоҳ этиш бўйича фарқли Виртуал Президентликка номзодларнинг лойиҳа ва дастурлари, улар устидаги қизғин баҳс ва мунозаралар, тингловчилар билан савол-жавоблар, ва албатта, ВСКнинг махсус дастурлари ҳамда ВСК Матбуот хизматининг кундалик хабар дастурлари ўрин олган.

Кўп ўтмасданоқ, ВСК ва унга тегишли интернет нашрига, радио вебсайтига, онлайн овоз бериш дастури ва электрон почтасига қатор кибер ҳужумлар уюштирилди. Оқибатда уларни қайта тиклаш имконсиз ҳолга келди, бундан ташқари, ВСКнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳам издан чиқарилганди.

Ўша пайтлардаёқ шу нарсага амин бўлдикки, ўзбек фуқаролик жамияти учун барча нашр турлари орасида онлайн-радио энг таъсирли, энг аҳамиятли ва энг зарур ресурсдир. Шу боис, радио орқали берилаётган дастурлар, муқобил номзодларнинг чиқишлари, улар орасидаги дебатлар, сайловолди дастур ва лойиҳалар муҳокамаси ва бошқа эшиттиришларни йўқ қилиш учун уринишлар мутлақо бўлишини кутган эдик.

Виртуал сайлов кампаниясидан сўнг радиони тиклаш имкони бўлмагач, унинг ўрнига янги бир лойиҳа тузишни ният қилиб қўйгандик. TUG’YON радиоси – ушбу ниятимизнинг амалдаги натижасидир.

TUG’YON радиоси эшиттиришлари кенг жамоатчилик оммасига йўналган бўлиб, асосан, фуқаролик жамияти фаоллари, давлат ва мухолифат вакиллари, сиёсат ҳамда жамоат арбоблари, диний фаоллар, ҳуқуқ ҳимоячилари, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, санъаткорлар ва бошқа соҳа вакиллари ҳамда онлайн тингловчилар билан суҳбатлар уюштириб борилди.

Радиомизнинг ташкил этилиши, таниқли сиёсатчилар, сиёсатшунослар, ҳуқуқ фаоллари ва бошқа жамоатчилик вакиллари томонидан қизиқиш билан кутиб олинди.

Эшиттиришларимиз турфа хил:

Бугун мамлакат ичкарисида янги кучларнинг пайдо бўлиши тобора қийинлашиб бораётир, мустақил журналистлар ва инсон ҳақлари фаолларининг янги вакиллари кўзга ташланмаётир. Мамлакат ичкарисидаги бу соҳаларга қизиққан инсонларда тажриба ва билим орттириш имконлари ўта чекланган. Улар билан турли учрашув ва йиғилишлар, семинар ва тренинглар ўтказиш ҳам умуман имконсиз бўлиб қолган.

Молиявий имкониятлар чегаралангани сабабли, 2015 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Виртуал сайлов кампаниясини ҳам, 2015 йил 12 апрелдан бошланган “Қонли Андижонга 10 йил” бир ойлик кампанияни ва бошқа бир қатор ташаббусларни ҳам фуқаролик жамияти фаолларининг бир гуруҳи ўз ташаббусимиз ва ўзимизнинг молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб ташкил қилгандик.

2015 йил 29 июлдан 29 августгача “Ўзбек режими тарафидан ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаймиз” бир ойлик кампанияси ўтказдик.

1995 йил 29 августда Андижон Жомеъ масжиди имоми Абдували қори Мирзаев ва унинг сафардаги ҳамроҳи Рамазон Маткаримов Тошкент аэропортидан ўғирлаб йўқ қилинганига 20 йил тўлишига аталган ушбу кампания ҳам фақат ўз куч ва имконимиз даражасида ташкил қилинди. Бу кампанияларни намунали ташкил этилишимизда ва кенг жамоатчиликка етказишга, жамоатчик вакилларини эътибориии жалб қилишимизда ҳам ҳамкоримиз Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг “Саҳвий” радиоблоги фаолияти муҳим роль ўйнади.

TUG’YON радиоси ҳам ўз ватани, миллатдошлари тақдирига бефарқ қола олмайдиган, аввалроқ санаб ўтганим инсонлар иштирокида ва уларнинг ташаббуси билан амалга оширилмоқдаки, бу билан биз КУЧ эканлигимизни яна бир бора намоён қилиш мақсадидамиз.

Тан олиш керакки, бугун яна майдонга қайтишимиз ва фаолиятимизни яна изга тушишига бош қароргохи Парижда жойлашган Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Федерацияси (FIDH)нинг ҳиссаси улкандир.

TUG’YON радиоси ўзбек жамиятининг оғриқ нуқталари ҳисобланмиш сиёсий ва диний маҳкумларнинг ҳамда қийноқ ва адолатсиз судлов қурбонларининг тақдирларига, Ўзбекистондаги қийноқлар ва қамоқҳоналардаги вазиятларга, дунёнинг турли бурчидаги қочқинлар ва меҳнат муҳожирларининг тақдирлари сингари муаммоларни кўтариб чиқувчи инсонлар минбари ҳисобланади.

“TUG’YON” онлайн-радиосининг ўз олдига қўйган мақсадлари:

– Ўзбекистонда демократик жамият барпо этилишига хизмат қилиш;

– Мамлакатда фуқаролик жамияти ривожланишига ҳисса қўшиш;

– Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ишларига кўмаклашиш;

– Жамиятда сўз ва матбуот эркинлиги ўрнатилиши йўлида изланиш;

– Турфа фикрли инсонларга эркин ва очиқ минбар яратиш;

– Ватанимиз мустақиллиги ва озодлиги йўлида жонини фидо қилган юртдошларимиз ҳамда диктатура зулми остида қурбон бўлган ватандошларимизнинг хотирасини ёдга олиш;

– Сиёсий ва диний маҳкумлар, қийноқ қурбонлари ва адолатсиз судлов қурбонлари, қочқинлар тақдирига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш;

– Турли сабабларга кўра, хорижда яшаб, ишлаётган ҳамюртларимизнинг, шу жумладан, меҳнат муҳожирларининг бугунги ҳаётини ўрганиш;

– Ёшлар ҳаётига назар солиш;

– Ҳуқуқий ва сиёсий соҳага оид маълумотларни тақдим этиб бориш;

– Маънавият ва маърифат, сиёсат ва иқтисод, тарих ҳамда адабиёт, санъат ва маданият, адлия ҳамда ҳуқуқ тартибот, маориф ва соғлиқни сақлаш каби бир қатор соҳаларга оид туркум эшиттиришлар тайёрлаш.

“TUG’YON” радиоси эшиттиришлари кенг жамоатчилик учун мўлжалланган бўлиб, унда асосан, фуқаролик жамияти фаоллари, мухолифат намоёндалари, давлат ва сиёсат ҳамда жамоат ва дин арбоблари, ҳуқуқ ҳимоячилари, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, санъаткорлар ва бошқа соҳа вакиллари ҳамда оддий радиотингловчилар билан суҳбатлар уюштирилади.

“TUG’YON” онлайн-радиоси ҳар ҳафтада энг камида икки маротаба эшиттириш тайёрлаб, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Фуқаролик жамияти “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг веб-саҳифаларида ва ижтимоий тармоқларда мунтазам нашр этиб боради.

TUG’YON радиоси ўз фаолиятини бошлаган 2016 йилнинг 16 январидан қишги таътилга чиққунгача бўлган муддат 2016 йилнинг 23 декабригача 151 та аудиоматериаллар эфирга узатилди. Шулардан 120 та аудиоматериаллар радионинг муҳаррири Улуғбек Бакировнинг муаллифлик дастурларидир.

Ўтган 11 ой давр мобайнида TUG’YON радиоси жами 88 соат эфирга чиққан. Шундан 75 соати ўз муаллифлиги остидаги радиодастурлардир. Қолган 13 соат эфир бизларнинг фаолиятимизга алоқадор бошқа радиолар орқали эфирга узатилган материаллар ҳисобига тўғри келади.

Шу жараёнда  инсон ҳуқуқлари фаоллари, сиёсатчилар, сиёсатшунослар, журналистлар, мухолифатчилар, фуқаролик жамияти фаоллари, диний фаоллар, собиқ сиёсий маҳкумлар, шунингдек Афғонистонлик ва Қирғизистонлик фаоллар билан интервьюлар, давра суҳбатлари ташкил қилинди ва бу дастурларда 60 дан ортиқ турли соҳа вакиллари ва сиёсий маҳкумлар яқинлари, сиёсий қатағон, қийноқ қурбонлари ва уларнинг яқинлари иштирок этдилар:

Ҳуқуқ фаоллари (7): Толиб Ёқубов, Мўътабар Тожибоева, Ҳазратқул Худойберди, Васила Иноятова, Абдужалил Бойматов, Усмон Баратов, Моҳира Ортиқова;

Сиёсат арбоблари, собиқ депутатлар (3): Бобур Маликов, Жаҳонгир Муҳаммад, Насрулло Саййид;

Сиёсатшунослар (2): Камолиддин Раббимов, Анвар Назир;

Журналистлар (7): Анвар Усмонов, Галима Бухарбаева, Тўлқин Қораев, Қудрат Бобожон, Улуғбек Ҳайдаров, Камолиддин Йўлдош, Абдураҳмон Ташанов;

Мухолифатчилар (4): Дадахон Ҳасан, Алибой Йўляхшиев, Дилором Исҳоқова, Акбарали Орипов;

Фуқаролик жамияти фаоллари (4): Гулчеҳра Нуриллаева, Ботир Норбой, Умида Аҳмедова, Анвар Каримов;

Динийсиёсий фаоллар (5): Муҳиддин Ширинов, Намоз Нормўмин, Муҳаммадсолиҳ Абутов, Мирраҳмат Мўминов, Довудхон Назаров;

Собиқ сиёсий маҳкумлар (2): Мамадали Маҳмудов, Ёдгор Турлибеков;

Афғонистонлик журналистлар (2): Олим Кўҳкан, Ҳайр-Муҳаммад Салжуқий;

Қирғизистон (5): Шоҳрух Соипов, Даврон Ҳотам, Бахтиёр Тўхтаматов,  Иззатилло Раҳматуллаев, Ҳафизахон Маҳмудова;

Санъаткорлар (9): Фарруҳ Зокиров, Обид Асомов, Али Ҳамроев, Мелис Абзаловнинг қизи Назира Абзалова, Шуҳрат Аббосов, Ёқуб Аҳмедов, Бахтиёр Иҳтиёров, Насиба Абдуллаева, Раъно Ярашевалар иштирок этдилар.

Сиёсий қатағон ва қийноқ қурбонлари, сиёсий маҳкумлар тақдирига алоқадор дастурларда иштирок этганлар (11): Сиёсий маҳкум, ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғуновнинг ўғли Беҳзод Турғунов, сиёсий маҳкум, журналист Дилмурод Саиднинг укаси Обид Саидов, диний арбоб, суиқасд қурбони Обид қори Назаровнинг ўғли Довудхон Назаров, марҳум, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор Гога Ҳидоятовнинг қизи Нигора Ҳидоятова, марҳум журналист Алишер Соиповнинг укаси Шохруҳ Соипов, Бухоролик қийноқ қурбони, марҳум Илҳом Ибодовнинг онаси Хурсанд Ражабова ва синглисиДилфуза Ибодова, Улуғбек Эшовнинг онаси Башорат Эшова,  Лондондаги қочқин Муҳаммад Шоқуддусов, Россиядаги қочқин Баҳодир Каримов, Россиядаги меҳнат муҳожири Абдуллоҳжонлар иштирок этдилар.

Таввалуд айёмларга бағишланган махсус дастурлар:

“Икки аср садоси! Фарруҳ Зокиров 70 ёшда!”: 2016 йилнинг 16 апрель куни ўзини 70 ёшини қарши олган халқимизнинг севимли санъаткори, афсонавий «ЯЛЛА» вокал-чолғу ансамбли бадиий раҳбари Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ингушетия ҳамда Татаристон Халқ артисти Фарруҳ Зокировнинг юбилейи муносабати билан TUG’YON радиоси ҳамда ZIYO NUR студияси томонидан тайёрланган тарихий-ҳужжатли видеодастур;

 “Муқаддас аёл”: 2016 йил 26 апрель кунги Ўзбекистонда ягона давлат рўйхатидан ўтиб фаолиятини юритаётган “Эзгулик” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раисаси Васила Иноятованинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан “Муқаддас аёл” номли дастур;

Ёдгор Турлибеков ва Дилмурод Саййид: 2016 йилнинг 29 апрель куни собиқ сиёсий маҳкум Ёдгор Турлибеков 79 ёшга, сиёсий маҳкум, журналист Дилмурод Саййиднинг 54 ёшга киргани бўйича махсус табрик дастури;

 “Жасоратга йўғрилган умр”: 2016 йилнинг 15 май куни 75 ёшини қаршилаган муҳолифат намояндаси, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг устози, “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти”нинг фахрий Президенти Толиб Ёқубовнинг таваллуд айёмига бағишлаб, 2014 йилда ZIYO NUR студияси тайёрланган “Жасоратга йўғрилган умр” номли 3 қисмдан иборат бўлган фильмнинг 3-якуний қисми намойиш қилинди.

“Сиёсий маҳкум дўстларимизни унутмаймиз”: 2016 йилнинг 6 май куни ўзини 65 ёшлик юбилейини ўзбек зиндонида “нишонлаган” Фарғоналик ҳуқуқ фаоли, сиёсий маҳкум Ғанихон Маматхонов ҳамда 2016 йилнинг 1 июнь куни ўзининг 66 ёшини Ўзбекистон қамоқхонасида кутиб олган сиёсий маҳкум, журналист Солижон Абдураҳмоновнинг таваллуд айёмлари муносабати билан махсус дастур;

“Дилоромнинг кўзлари”: 2016 йил 23 июнда ўзининг 61 ёшини қаршилаган ўзбек шоираси ва мухолифат арбоби, ҳуқуқ фаоли Дилором Исҳоқованинг таваллуд айёмига бағишланган 3 қисмдан иборат “Дилоромнинг кўзлари” номли махсус табрик дастури;

“Дадахон Ҳасан 75 ёшда! «Ҳуррият садоси»: 2016 йил 11 ноябрь куни ўзининг 75 йиллик юбилейини нишонлаган мухолифат намоёндаси, халқимизнинг оташин санъаткори, Туркистон булбули, адолат ва озодлик куйчиси, ҳофиз Дадахон Ҳасаннинг таваллуд айёми муносабати билан “Дадахон Ҳасан 75 ёшда! «Ҳуррият садоси» номли икки қисмли мусиқий, табрик дастур;

Хотира дастурлари:

Ризо Обид: “Замондош” сайтининг асосчиси, журналист Ризо Обид хотирасига бағишланган дастурда: Жаҳонгир Муҳаммад, Мўътабар Тожибоева, Анвар Каримовлар иштирок этди;

Аъзам Фармоновнинг онаси вафоти муносабати билан таъзиянома.

Мелис Абзалов: Таниқли кинорежиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мелис Абзалов хотирасига бағишланган икки қисмли «Тасвирдаги қалб» дастурида таниқли кинорежиссёр Али Ҳамроев, Мелис Абзаловнинг қизи Назира Абзалова, СССР Халқ артистлари – Шуҳрат Аббосов, Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон Халқ артистлари – Бахтиёр Иҳтиёров, Насиба Абдуллаева ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Раъно Ярашевалар иштирок этди;

Исмоил Дадажонов: Таниқли мухолифат арбоби Исмоил Дадажонов хотирасига бағишланган эшиттиришда Довудхон Назаров (Швеция), Дадахон Ҳасан (АҚШ), Гулчеҳра Нуриллаева (Ўзбекистон), Толиб Ёқубов (Франция), Алибой Йўляхшиев (Норвегия), Жаҳонгир Муҳаммад (АҚШ), Ҳазратқул Худойберди (Швеция), Намоз Нормўмин (Туркия), Васила Иноятова (Ўзбекистон), Муҳаммадсолиҳ Абутов (Швеция), Камолиддин Раббимов (Франция) ҳамда Тўлқин Қораев (Швеция)лар иштирок этдилар.

TUG’YON  радиоси эфирларида сиёсат, иқтисод, ижтимоий вазият, адабиёт ва санъат сингари кўплаб соҳалар билан биргаликда халқаро терроризм, жиҳод ва ИШИД муаммолари, қўшни мамлакатлар билан алоқалар ҳақида ҳам эшиттиришлар тайёрланди.

Сиёсий маҳкумлар Ғанихон Маматхонов, Дилмурод Саййид, Солижон Абдураҳмонов, Аъзам Фармонов, Аъзам Турғунов, Ғайбулло Жалилов, Исроил Холдоров, Муҳаммад Бекжон, Барно Худоёровалар тақдирига алоқадор эшиттиришлар эфирга узатилди.

Бухоро вилоят МХХ ходимлари томонидан қийнаб ўлдирилган Илҳом Ибодов тақдирига алоҳида эътибор қаратилди ва радио тўлқинларида атрофлича ёритилди. Бундан ташқари ушбу мавзу юзасидан бошқа радиолар аудиоматериллари ҳам TUG’YON радиосида эфирга узатилди. Булар жумласига “Америка Овози”даги “Ўзбекистон: Қийноқлар, ўлим ва адолатсизлик гирдоби”, Сахвий радиосидаги “МХХнинг навбатдаги жинояти ҳақида Мўътабар Тожибоева билан суҳбат” ҳамда Озодлик радиосининг “Илҳом Ибодов оиласи МХХ босими остида қолган” номли радио эшиттиришларини мисол қилиб келтириш мумкин.

ZIYO NUR студияси асосчиси ҳамда TUG’YON радиоси монтажчиси, фото-видео оператори Зиё Нур 2015 йилнинг январь ойида ташкил этилган ВСК давридан бошлаб, ташкилотимиз билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

Ўтган икки йил ичида Ziyo Nur студияси ҳамда TUG’YON радиоси иштирокида тайёрланган видеофильмларда, фоторепортажларда ҳамда радиоэшиттиришларда Зиё Нур нафақат журналист Улуғбек Бакиров билан, балким “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Буни биргина Европада Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг 2016 йил сентябрь ойида Варшавада ўтказилган навбатдаги анжумани доирасида амалга оширилган ишлар натижасида кўриш мумкин. 

Махсус дастурлар

Январь:

Ислом Каримовнинг тавваллуд куни муносабати билан сиёсатчи, адиб Жаҳонгир Муҳаммад ва мустақил сиёсатшунос Камолиддин Раббимовлар иштирокида икки қисмдан иборат давра суҳбати;

Февраль:

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига  (Адабий–бадиий–мусиқий дастур)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига (Адабий–бадиий–мусиқий дастур)

1991 йилнинг 16 февралида содир этилган Тошкентдаги портлашлардан кейинги бошланган қатағонлар ҳақида интервьюлар;

Паркент ва Бўка фожиаларининг 26 йиллигига бағишланган дастур;

Обидхон қори Назаровга қилинган суиқасд бўйича “Суиқасддан тўрт йил ўтиб…” номли тўрт қисмли махсус дастур (Довудхон Назаров билан туркум суҳбатлар);

“Қийноқлар ороли асираси” аудиороман;

Ўшдаги “БИЗ” газетаси, радио ва ТВси ишлари қандай? (Журналист Даврон Ҳотам билан суҳбатлар)

Март:

Баҳодир Каримов: “СНБ мени итлар билан бир қафасда солиб қийнаган” (2 қисмли);

Шоҳрух Соипов: Бугун журналистика хавфсиз касб эмас (2 қисмли);

Башорат Эшова: Отувга ҳукм қилинган ўғлим тириклигига ишонаман (2 қисмли).

Байрам дастурлари:

“Хуш келибсан, БАҲОР!” – (Адабий–бадиий–мусиқий дастур);

“Сизга таъзим, ОНАЖОН!” –  (Адабий–бадиий–мусиқий дастур);

“Ассалом Наврўз!!!” – (Адабий–бадиий–мусиқий дастур);

Ризо Обид қандай вафот этди?! (Жаҳонгир Муҳаммад, Мўътабар Тожибоева, Анвар Каримовлар давра суҳбати).

Апрель:

Васила Иноятова: “Эзгулик” жамияти ўта оғир аҳволда, ёрдамга муҳтожмиз

Тўлқин Қораев: Ўзбек ўзига бош бўлолмас экан;

“Туркистон умумий маконимиз!” давра суҳбати. (Намоз Нормўмин, Муҳаммадсолиҳ Абутов, Камолиддин Раббимов)

 Май:

Андижон қирғинини унутмайлик номли 4 қисмдан иборат дастур;

Июнь:

Ўшлик фаоллар: 2010 йилдаги қирғин сабаблари кўп

Сиёсий қатағон ва қийноқ қурбонларининг тақдирига эътибор қаратиш мақсадида ташкил қилинган “Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” номли кампания юзасидан 4 та махсус дастур;

Июль:

Обид Асомов: Қизиқчиликда цензура кучли;

Сиёсий маҳкумлар ҳолидан хабар олишга пул йиғиш кампанияси бўйича 8 та материал;

Август

FIDHнинг 39-Конгресси бўйича суҳбатлар;

Ислом Каримовнинг соғлиги кескин ёмонлашгани муносабати билан туркум эшиттиришлар;

Сентябрь:

Ислом Каримов ўлими муносабати билан фаоллар интервьюлари 7 та (туркум эшиттиришлар)

ЕҲХТнинг Варшавадаги анжумани муносабати билан туркум эшиттиришлар 3 та

Октябрь:

Фаоллар анжумани: Каримовдан кейинги Ўзбекистон 4 қисмдан иборат туркум эшиттиришлар)

Намоз Нормўмин: Халқнинг йўлини очинг, давлат ишласин!

Ноябрь:

Муҳаммад Солиҳ жиҳодга чорламоқда(ми)?! Фаоллар давра суҳбати, 2 қисмли.

Мелис Абзалов хотирасига бағишланган «Тасвирдаги қалб» дастури, 2 қисмли.

Халқаро экспертлар: Сохта маълумот тарқатиш, бу – жамиятга таҳдиддир!

Декабрь

“Мухолифат виждони – Исмоил Дадажон қалбимизда мангу яшайди!” (Фаоллар ҳамдардлиги)

Ўзбекистондаги сайловларга бағишланган туркум эшиттиришлар

Бобур Маликов: Конституция амали билан қадрлидир!

“Ўзбекистонликлар конгресси” қандай ташкилот? (Жаҳонгир Муҳаммад ва Дадахон Ҳасан билан суҳбат)

10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганлигига 68 йил, “Инсон ҳуқуқлари куни”га 66 йил, “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шавқатсиз инсонийликка зид ёки қадр-қимматити камситувчи турларига қарши” Конвенциянинг қабул қилинганлигига 32 йил тўлиши муносабати билан Мўътабар Тожибоева билан “Инсон ҳуқуқлари – Олий қадрият!” номли махсус эшиттириш;

Ўзбекистондаги сиёсий ўзгаришлар муносабати билан сиёсатшунос Камолиддин Раббимов, Намоз Нормўмин, Мўътабар Тожибоева ва Муҳаммадсолиҳ Абутовлар билан туркум эшиттиришлар.

Матбуотлардаги эътирофлар ва қоралов кампаниялари

TUG’YON радиоси ўз фаолиятини бошлаган паллада бир қанча халқаро матбуотлар, жумладан, “Озодлик”, “Америка овози” радиолари, “Фарғона” АА бу ҳақда хабар қилдилар, мақолалар чоп этдилар.

TUG’YON радиосини кенг жамоатчилик интиқлик билан кутиб олган бир пайтда қоралов кампаниялари авжига чиқди. Радионинг фаолияти бошланганига атига 3 ой ўтибгина Ўзбекистон матбуотларининг нишонига айланди.

2016 йилнинг 15 апрель куни кеч соат 20.00 ларда Андижон телевидениеси орқали “Огоҳлик давр талаби!” номли махсус кўрсатув намойиш қилинган. Бу кўрсатув кейинчалик Фарғона водийсининг бошқа телеканалларида ҳам такроран намойиш этилган.

Ўша кўрсатувларда иштирок этган бир аёл ва ҳарбий, милиция формасидаги эркаклардан ташкил топган иштирокчилар Ўзбекистонга тош отаётган радиостанциялар, турли исломий тузумлар ҳақида гапира туриб, марғилонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева, андижонлик журналистлар Улуғбек Ҳайдаров ҳамда Улуғбек Бакировлар ҳақида алохида тўхталиб ўтганлар, уларнинг турли кўринишдаги, асосан фаолиятларига боғлиқ суратларни намойиш қилганлар.

“… Қаранг, “Озодлик”, Би-Би-Си радиолари қолиб, энди TUG’YON деган радио ташкил қилибдилар ва бу радиода ҳам ватанимизга тошлар отиб, мустақиллигимизни кўра олмаяптилар. Булар ўзларини ватанпарвар, халқпарвар қилиб кўрсатишга харакатлар қилганлари билан, ўзларини куйган инсонлар қилиб тарғиб қилганлари билан улар қочқинлар, ватанимиз хоинлари, улар конституцион тузумимизга қарши, давлатимизга қарши курашаётган кимсалардир.

Булар давлатимизнинг мустақиллигини, давлатимизни ютуқларини кўра олмаётган қора ниятли шахслардир. Биз уларнинг тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишимиз керак, қўни қўшни, қариндош уруғларимизни ҳам уларни чангалига тушиб қолишларидан сақлашимиз керак. Чунки мустақиллигимизни улардан ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиздир. Буларни тушуниб бўлмайди, дунёнинг турли чеккаларида ўтириб олиб ҳали пантуркизм, озод туркистон, ҳали бир қарасанг халифалик тарафдори бўладими, буларнинг лўнда ва мустаҳкам ғояси ҳам йўқ, уларни мақсади биргина бизни давлатни, мамлакатимизни обрўсини тўкиш, ривожланишларимизни, ютуқларимизни кўрсатмаслик, юртимизни лойга қоришдан иборатдир…” дейилган кўрсатувда.

Ҳаттоки, дуч келинган муаммолар сабаб эфирга берилмай қолган интервьюлар ортидан TUG’YON радиоси муҳаррири Улуғбек Бакиров ва радио асосчиси Мўътабар Тожибоевага қарши қоралов кампаниялари бошланиб кетдики, бу жараён ҳам Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари муаммоларини ёритувчи, бунингдек, ахборот майдонига жамоатчиликда эҳтиёж катта эканлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистоннинг аввалги Президенти Ислом Каримов ўлимидан кейин мамлакатдаги вазият юзасидан дунёнинг турли бурчида яшаётган ва Ўзбекистондаги вазиятларга бефарқ бўлмаган фаолларнинг радио орқали ўз муносабатларини билдиришга, мамлакат ҳаётида фаол иштирок этишга иштиёқлари кучайиб бораётгани сезилмоқда.

Ўзбекистонда эркин матбуотнинг йўқлиги ва мамлакатдаги турли вазиятлар ва сиёсий жараёнлар бўйича жамоатчилик фикрини шакллантиришда, бунингдек, эркин минбарларга эҳтиёж катта эканлиги яққол кўзга ташланмоқда. Умид қиламизки, бундан кейинги фаолиятимизда ҳам радиомиз ишларини кўпчилик қўллаб-қувватлайди.

TUG’YON радиосини қуйидаги тўлқинда тинглашингиз мумкин:

SoundCloud http://SoundCloud.com/Tugyon

Шу бугунги кунгача TUG’YON радиоси асосий тингловчилари: Россия, АҚШ, Ўзбекистон, Швеция ва Туркияни ташкил этади.

TUG’YON “Youtube” канали

TUG’YON радиосига Ўзбекистонда тўсиқ қўйилгани сабабли радио билан биргаликда TUG’YON “Youtube” каналини ҳам ишга туширганмиз.

https://www.youtube.com/channel/UCV-ozQC2DPKPRthg4NmbHwQ/

“Youtube” канал ишга тушгандан буён TUG’YON радиосида эфирга кетган материаллар билан қўшиб, жами 341 та видеороликлар каналга юкланган. 2016 йилнинг январидан бошлаб шу кунгача каналга аъзо бўлганлар сони 1443 тани, томошабинлар 1 101 754 тани, томоша қилиш вақти 4 481 293 тани ташкил этади.

“Youtube” каналда кўрилган роликларнинг энг катта миқдори 99.6 мингтани ташкил этади. Шулардан Россия 55%, Ўзбекистон 13%, Америка Қўшма Штатлари 8,4%, Қозоғистон  6,3%, Жанубий Корея Республикаси 6,3% ни ташкил этади.

2016 йилнинг 22 февраль куни Швецияда яшайдиган таниқли имом Обид қори Назаровга нисбатан суиқасд уюштирилганининг 4 йиллиги муносабати билан Ал-Жазира телеканали буюртмасига асосан таниқли документалист, режиссёр Майкл Андерсен томонидан тайёрлаб эфирга узатилган «Диктаторнинг узун қўли” номли хужжатли фильмни ўзбек тилига таржима қилиб эфирга узатилди.

Ютубканалдаги энг кўп кўрилган видеороликлар ўнталиги:

1.Гулнора Каримова вилласидан топилган санъат асарлари халққа қайтарилиши керак — 99592;
https://www.youtube.com/watch?v=ufRHd6qq5Ho

2. Каримовнинг қайинсинглиси Туркияда камида $3000000га уй сотиб олди
https://www.youtube.com/watch?v=qDfp7O6fN0E

3. BBC: М.Тожибоеванинг Аёллар қамоқхонасида давлат мадҳиясини куйлаш хикояси– 52906;
https://www.youtube.com/watch?v=RLT_kp2_iiU

4. Башорат Эшова: Отувга ҳукм қилинган ўғлим тириклигига ишонаман. 2 қисм – 48970;
https://www.youtube.com/watch?v=E7UrWvVdFN4

5. Баҳодир Каримов: “МХХ мени итлар қафасига солиб қийнаган. 2 қисм” – 48952;
https://www.youtube.com/watch?v=f_swTT_b6_Y&t=1776s

6. «Илҳом акамни Бухоро СНБ қийнаб ўлдирган” (Дилфуза Ибодова билан 2-суҳбат) – 46793;
https://www.youtube.com/watch?v=kGmOX24vv7k

7. 78 ёшли Каримов – ўта мураккаб шахс (Ж.Муҳаммад ва К.Раббимов) – 44943;
https://www.youtube.com/watch?v=NITOWG9LrDE

8. Хурсанд Ражабова: «СНБ запытала моего сына» (18+) – 38023;
https://www.youtube.com/watch?v=Yu8ipAwf3UU

«Менинг ўғлимни МХХ қийнаб ўлдирган” номли видеоролик инглиз ва француз тилларига таржима қилиб ютуб каналга юкланган:
(Uzbek Detainee from Bukhara is tortured to death
https://www.youtube.com/watch?v=bkikkaAb0Dc
(Un Détenu de Boukhara est mort après avoir été Torturé
https://www.youtube.com/watch?v=078wcLScKG8

9. Қийнаб ўлдирилган Ҳусниддин Оққўзиев (2013 йил) – 36358;
https://www.youtube.com/watch?v=CGv3qjd9Xfo

10. Отувга ҳукм қилинган ўғлимнинг тириклигига ишонаман (Башорат Эшова) — 25422
https://www.youtube.com/watch?v=pcYV2Rg8_K0

TUG’YON радиоси дастурлари қуйидаги ижтимоий тармоқлар орқали ҳам тарқатилади:

https://www.facebook.com/Mutabar (1590 дўст) (2010 йил 19 мартда ташкил этилган);

https://www.facebook.com/groups/alterUZ.info («Ўтюраклар Клуби») 2015 йил 16 апрелда ташкил этилган  (иштирокчилар 366);

https://www.facebook.com/jarayoncom  (2009 йилда ташкил этилган);

https://www.facebook.com/groups/AlterUZ (AlternativeUzbekistan) 2015 йил 25 январда ташкил этилган (иштирокчилар 1397);

https://twitter.com/fieryheartsclub 2015 йил декабрь ойида ташкил этилган;

https://twitter.com/jarayoncom 2011 йил апрель ойида ташкил этилган;

http://ok.ru/fieryheartsclub (2061 дўст);

https://plus.google.com/101174812197519494155/posts/p/pub (Mutabar Tadjibayeva — 96 кирувчи, 42 218 кўрилган);

https://plus.google.com/u/0/100878925440934371506/posts/VCZwhu1PgKn (TUGYON)

Мўътабар Тожибоева
«Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти рахбари

Улуғбек Бакиров
TUG’YON радиоси муҳаррири

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.