«Ўтюраклар Клуби»нинг суд хукми йўқ қилинган архиви МҲХ ЖОСУСИ сайтида!

12

Диққат, диққат! Огоҳ бўлинг! Жосус суд хукми билан йўқ қилингани айтилаётган хужжатларни чоп қила бошлади!

Ўзи Канада фуқаролигини олган бўлишига қарамасдан Рустам Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилиб келган, яъни Канада фуқароси ўлароқ ўзга бир давлат (Ўзбекистон) хукумати манфаатига узоқ йиллар давомида жосуслик қилиб келган ва хукуматни танқидчилари ҳисобланмиш Ўзбекистон Фуқаролик жамияти вакилларига қарши Махсус хизматлар томонидан тайёрлаб чоп қилиш учун жўнатилган туҳмат ва бўҳтонлардан иборат мақолаларни ўзининг сайтида  узлуксиз равишда чоп қилиб келган Исмат Хушев бугун ўз эгаси Рустам Иноятовга қарши бошланган кампанияда жонбозлик кўрсатиб, унинг бошчилигида содир этилган ва очилмай келаётган жиноятлар ҳақида бонг уришни бошлади. Унинг сайтида бугун, 5 январь кунги чоп қилинган «Республика Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга Очиқ хат» бунинг исботидир.

Марғилон шаҳар МҲХ бўлими ходимлари Марғилонлик Ҳасан Умаралиевни 1999 йилнинг 19-апрель куни қийнаб ўлдириб, ўз жиноятларини яшириб, Умаралиевни ўлимини “юқори нафас олиш йўлларини овқат қолдиқлари билан беркилиши натижасидаги техник асфиксия” деб суд тиббий экспертизаси хулосасини расмийлаштирганлар.

Умаралиев Ҳасаннинг ўлими юзасидан суд тиббий экспертизаси хулосаси

%d1%83%d0%bc%d0%b0%d1%80%d0%b0%d0%bb%d0%b8%d0%b5%d0%b2-%d1%85%d0%b0%d1%81%d0%b0%d0%bd

«Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан Ҳасан Умаралиевнинг ҳамда  Марғилонлик Хуршид Ориповни 2001 йил 30-сентябрь куни қийнаб ўлдириб, унинг ўлимини “Юрак қон томирини ўткир етишмовчиги” дея ўлим гувоҳномасида акс эттирган Марғилон шахар МҲХ вакилларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласини доимо кўтариб келганмиз.

Арипов Хуршиджоннинг ўлим гувоҳномаси

ЖОСУС – ИСМАТнинг сайтида чоп қилинган очиқ хат ҳам менинг ёрдамимда тайёрланиб, Мабуба Рустам Иноятов «Шон-Шараф» ордени билан мукофотланган пайтида ушбу Очиқ хатни телеграмма шаклида Республика Миллий хавфсизлик хизмати кўмитасига, Рустам Иноятов номига жўнатганди.

%d0%b0%d1%80%d0%b8%d0%bf%d0%be%d0%b2-%d1%85%d1%83%d1%80%d1%88%d0%b8%d0%b4

Бугунги кунгача очилмай келаётган МҲХнинг жиноятлари ҳақида жосуснинг интернет нашрида маълумотларни тарқатилаётгани инсонни ўйга соладиган бир холат бўлса, иккинчи ўйлантирадиган нарса шундаки Рустам Иноятовнинг усули билан фаолларга қарши кампаниялар юритган югурдаги худди шу усулни қўллаб ўз эгасини таламоқда. Рустам Иноятов ўз қўйнида шунча йиллар давомида илон сақлаб келганини билмаганмиди?

Учинчи ўйлантирадиган холат: 2006 йилнинг 30 январидан 6 март кунигача Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида даставвал ёпиқ тарзда, 8 февралдан бошлаб ёпиқ тарзда давом этган сайёр суди якунига кўра судья Абдулазиз Юлдашев чиқарган айбов хукмига кўра жиноят қуроли деб талқин қилиниб йўқ қилинган хужжатларим ичидаги Марғилон шахар телеграфида ишлаб келган Мабубанинг ёзган телеграммаси қандай қилиб бу ЖОСУСнинг қўлига тушиб қолди?

Бу телеграмма матни, яъни Мабубанинг «Республикаси Миллий Ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга Очиқ хат»и даставвал 2012 йил 18 апрель куни Ўзбекистон Халқ Харакати сайтида чоп қилинганди. Ўша пайтда менинг уйимдан ғайриқонуний равишда олиб кетилган ва йўқ қилинган хужжатлар Муҳаммад Солих бошчилигидаги гуруҳ қўлида пайдо бўлиб қолганига хайрон бўлгандим.

Энди ўзини ЖОСУС эканлигини яширмасдан, фахр ила баён қилиб келган кимсанинг сайтида эълон қилинмоқда. Муҳаммад Солиҳга ҳам, Жосус Исматга ҳам саволим бор:

Жаноблар! Менинг уйимдан олинган ва ғайриқонуний тарзда йўқ қилинган бу хужжатларни сизларга қайси орган вакили берди ва Сизларнинг у орган билан қандай ҳамкорлигингиз бор??

Мен ушбу хужжатларни менинг уйимдан олинганлигини исботлайдиган далиллар ва хужжатларни бир қисмини мана шу мақолада жамоатчиликка тақдим этдим, сизлар ҳам саволларимга жавоб беринглар! Бу Очиқ хат қандай усул билан ва ким орқали сизларнинг қўлларингизга келиб тушди???

Мўътабар Тожибоева.

«Республика Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Рустам Иноятовга

О Ч И Қ  Х А Т

Ассалому алайкум Рустам Иноятов!

Сизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг байрами олдидан «Шон-шуҳрат» ордени билан тақдирланганлигингизни эшитиб, мен ҳам Сизга дил сўзларимни изҳор қилишни жоиз деб билдим.

Сизга бу унвон осонликча берилгани ва арзонга тушгани йўқ. Мана кеча қўшним Музаффархон Акрамов зонадан ўпка касал бўлиб, тугаб қолганларида беришди. Оила, фарзанд, оталик бахти нима эканлигини кўриб улгурмаган норасида гўдаккина шаҳид бўлдилар. Музаффархоннинг ўлими яраларимни янгилади.

Турмуш ўртоғим Ҳасанжон Умаралиевни 1999 йили 15 апрель кунида Марғилон МХХ ходимлари олиб кетишиб, ўзларингга маълум ҳолатда уриб, ёриб, синдириб, кўкартириб, ўлдириб, жасадни келтиришди. Камига кўча атрофини ўраб олишиб, жанозага кирган ҳамма одамларни қўрқитишиб, ғарибдек кўмиб тинчитишди.

Ота-онасига «Овоз чиқарсангиз, бирон жойга арз қилсангиз кейинги ўғлингизни ҳам олиб кетиб қамаймиз» дедилар. Улар ишондилар. Ёлғончилар ҳеч қанча вақт ўтмасдан қайноғам Хусниддин Умаралиевни ҳам олиб кетишди. Ҳозир у Навоийдаги турмада ўтирибди. 4 гўдагимнинг каттаси ўшанда 8 ёш, энг кенжамиз ҳали қорнимда эди. Дадасининг дийдорини кўрмаган ҳам.

Мана ҳозир 4 нафар гўдагим билан акамнинг участкасида яшаяпмиз. Акам дардман. Қандли диабетдан бир оёқларини кесиб ташлашган. Иншаоллоҳ бу кунлар ўтиб кетади. Фарзандларим ҳам катта бўлар, бу қийинчиликлар ўтиб кетади.

Сизларга бериладиган унвонлар яна қанча Музаффархонларнинг, Ҳасанжонларнинг қурбонликлари, яна қанча етимларнинг, қанча тирик етимларнинг, қанча беваларнинг, қанча мазлум ва мазлумаларнинг алам изтироблари эвазига келаркин.

Сиздан илтимос, ҳар гал унвонингизга масрур ҳолатда термулганингизда Роббим ҳам у энг буюк ибодатга итоатга лойиқ Зот – мени ва менга зулм қилгувчини ҳам яратган шу Зот, даъвоси учун дабдала қилиб калтаклаб ўлдирилган қанчалаб жасадлар устида додини эшитадиган Роббисидан ўзга тополмаган юрак бағри, қон йиғлаётган онажонларни, эркаклик ғурури дод солишга йўл қўймасдан ич ичидан эзилиб, унсиз йиғлаётган отажонларнимизни эсланг. Қайси айби учун, қилмиши нима деб ўйламасдан ўзича мағрур ҳолатда кўплаб мусулмон йигитларни ҳайвонларча калтаклаб нафсониятига тегаётган, уйлаб-жойланиш ёхуд пенсия ёшида, баъзилари турмушга чиқмаган, баъзилари темир қафасларда йиллаб ўтириб дардман бўлиб қолган ожиза «роббисига» ибодат қилгани «нарушения» олиб, йиллаб амнистияларга тушмаган онажонларимизни, темир панжара ортида мазлумаликда фарзанд кутаётган келинларимизни эсланг.

Тасаввур кила олсангиз бир кунгина уларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Улардаги фарзандларига бўлган илҳақликлари, соғинчлари Сизнинг унвон таққан кўкрагингизда ёлғон амнистияларга кўз тутган, аслида барчасини айби қилмиши бир бўлган, аммо «текшириляпти, ўрганиляпти» деган бир парча қоғозингизга ҳам ишонган кўзлари фарзандлари йўлида зор бўлиб нураган оталаримизни, йиғи унинг дуосига айланиб қолган, фарзандини тушлардан титкилайдиган, мабода кўриб қолса, дунёларга сиғмайдиган онажонларимизни эсланг. Яна эсланг-ки, Сизнинг фарзандларингизга ва набираларингизга ўхшаган жажжигина, аммо кўзлари мунгли, ўч ва аламдан маъюс тортган, янги кийим, яхши таом нималигини унутган болажонларимизни унутманг.

Қачонки мукофотларингизга масрур ва мағрур термулганнигизда қачонлардир вақти соати келиб Сиздан ихтиёр кетишлиги, масрурлигингиз маҳзунликка, мағрурлигингиз илтижо ва қўрқинчга, қўл остингиздаги доимо хизматингизга тайёр ходимларингиз тугул, ўз жисмингиздаги оёқ қўлларингиз сизга бўйсунмайдиган, мазлум ва мазлумалар каби тутқунликда бўлиб қолишингиз мумкинлигига ва Сизга ҳеч бир кимса – Сиз ишонган, таъзим қилган буюк зотларингиз ҳам сизга асқотмаслигини ва яна унутманг-ки, у ерда қораловчи ҳам, оқловчи ҳам, бажарувчи ҳам, гувоҳ ҳам, иқрор қилдиргувчи ҳам одил ҳакам Роббимиз бўлишлигини.

Аллоҳим сизлар туфайли менга муносиб кўрган меҳнат машаққатлар, ўксикликлар, хўрликлар туфайли аччиқ ҳақиқатдан бино бўлиб, ич-ичимдан қайнаб чиққан тилакларим билан сизнинг байрам кайфиятингизни бузганлигим учун узр сўрайман, балким бу тилакларим бундан буён хайрли ишларингизга туртки бўлар. Иймони комил неъматига эришишингизга сабаб бўлар. Ҳарна бўлгандаям биз дуодамиз. Сизга меҳрибон Роббимдан охирида афсус қилмайдиган умр, қайтиш қилганингизда эса барча ошкор ва пинҳон сирларингиздан хабардор Одил ва Қаххор, ўта Меҳрибон ва ўта Қаҳрли, мукофотлари ва жазолари тасаввуримизга сиғмаган улкан ва унинг сўзлари ҳақ бўлган Аллоҳнинг ҳузурига ҳам мағрур боришингизни тилайман.

Бутун бошли бир инсонни уриб, ўлдириб, тинчитишди. Ҳеч ким қайси вахший қонхўр ўлдирганини ҳам, қотилларни жазолаш тугул суриштирилмадиям. Яхшиям, Аллоҳга ҳамдлар, Ҳисоб-китоб куни бор, ҳеч бир иш четда қолмас. Етим гўдакларимнинг нолаларини, ўксикликларини, дуоларини ижобатга олсин. Ахир ваъдаси бор-ку, мазлумнинг дуоси билан Аллоҳга ҳеч бир парда йўқ. Унит дуоси ижобат бўлишига шубҳа йўқдир, деган.

Марғилондан мен Умаралиева Маҳбуба».

 

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

2 Responses to «Ўтюраклар Клуби»нинг суд хукми йўқ қилинган архиви МҲХ ЖОСУСИ сайтида!

  1. Фозил izohi:

    ИСМАТ ХУШОВНИ ЛУТИБОЗЛИГИНИ ОЛДИНДАН БИЛАРДИК МУХАММАД СОЛИХНИ ЭСА БИЛМАГАНМСИЗ, ДЕМАК МУХАММАД СОЛИХ ХАМ ЖОСУС ЭКАНДА. МУТАБАР ОПА НЕГА СИЗ ТУГРИДАН ТУГРИ ИСМАТ ХУШОВГА ВА МУХАММАД СОЛИХГА ШУ САВОЛНИ БЕРМАЙСИЗ. ТУГЁН РАДИОСИДА БИР МАХСУС ЭШИТИРИШ КИЛИНГ МУХОЛИФАТ ЛЕДИРЛАРИ БИЛАН БИЗ КИМНИ КИМЛИГИНИ БИЛАЙЛИК.

  2. Фозил izohi:

    МЕН БИР УЙЛАНТИРАДИ ИСМАТ ХУШОВ МХХ ЖОСУСЛИГИНИ УЗИ ТАН ОЛДИ НЕГА ЭНДИ МХХ ЮЗ УГИРИБ УЛАРГА КАРШИ УРУШ ОЧДИ БУ БИР ХИЙЛАМИ ЁКИ ИСМАТ АКАНИ КУЗИ ОЧИЛДИМИ. ИСМАТ АКАНИ КУЗИ ОЧИЛИШИГА МЕН ИШОНМАЙМАН КАРИМОВ ТИРИК БУЛГАНИДА ИСЛОМ АКА ДЕБ ОСМОНЛАРГА КУТАРГАН ИНСОН БУГУН МУХОЛИФАТ БУЛИБ КОЛГАНИГА ХАЙРОНМАН. ЁКИ ШАВКАТ МИРЗАЕВНИ ПИНЖИГА КИРМОКЧИМИ ЖУДА АРТИСТ ИНСОН НИЯТИНИ БИЛИШ КИЙИН

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.