Эзгулик: Расмийлар маҳкум Солижон Абдураҳмоновнинг иддаоларини рад қилмоқда

%d1%81%d0%be%d0%bb%d0%b8%d0%b6%d0%be%d0%bd-%d0%b0%d0%b1%d0%b4%d1%83%d1%80%d0%b0%d1%85%d0%bc%d0%be%d0%bd%d0%be%d0%b2

Шу йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/51-сонли муассасада журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмонов билан учрашган эди. Жамиятимиз томонидан шу муносабат билан тарқатилган пресс-релизда маҳкумнинг “Эзгулик”чиларни таънамуз иддаолар билан кутиб олгани, яъни фаолларнинг маҳкум мурожаати ва хатлари керакли манзилга етиб бормаётганидан шикоят қилганини ёзгандик.

%d1%81%d0%be%d0%bb%d0%b8%d0%b6%d0%be%d0%bd-%d0%b0%d0%b1%d0%b4%d1%83%d1%80%d0%b0%d1%85%d0%bc%d0%be%d0%bd%d0%be%d0%b2-%d0%b1%d1%83%d0%b9%d0%b8%d1%87%d0%b0-%d0%b6%d0%b0%d0%b2%d0%be%d0%b1

Орадан ўтган вақт мобайнида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ”Эзгулик” жамияти ҳамкасбимиз Солижон Абдураҳмоновнинг мазкур шикояти борасида Қашқадарё вилояти махсус прокурори, Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ маъмурияти ва бошқа бир қанча идораларга мурожаат қилди. Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ бошлиғи ўринбосари, полковник М. Қодиров имзоси билан олинган жавоб хатида маҳкум Солижон Абдураҳмоновнинг шикояти юзасидан хизмат текшируви ўтказилгани ва унинг важлари текширишлар оқибатида тасдиқланмагани баён этилади. Хусусан, Солижон Абдураҳмоновнинг қонунан манзилига етиб бормаган шикоят, бандерол ҳамда бошқа турдаги мурожаатлари мавжуд эмас.

Ҳолбуки, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/51-сонли муассасада журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмонов 2014 йилнинг январь ва 2016 йилнинг ноябрь ойларида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари билан учрашувда давлат ҳокимияти органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига кўплаб мурожаатлари қилаётгани, аммо бу мурожаатлар тегишли манзилга етиб бормаётганидан шикоят қилганди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, узоқ йиллик қамоқ жазоларига маҳкум этилган журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмонов шикоятлари юзасидан суриштирув ва ҳаракатлар давом этмоқда.

Эзгулик раиси В.Иноятова «Солижон аканинг мурожаатлари қамоқхонадан ташқарига чиқарилмаган деб ўйлайман. Маҳкумнинг ҳуқуқларини қамоқхона ходимлари ҳам, давлат расмийлари ҳам бирдек бузишяпти. Биз курашни давом эттираверамиз», деди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг жазони ижро этиш муассасаларида қонунга риоя этилиши юзасидан назорат бўйича бошқармасини Солижон Абдураҳмонов мурожаатларига бефарқ бўлмасликка чақиради.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • Avgust 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading