Бухоролик МХХ қотиллари шериги «ёлланма адвокат»га қўзғатилган интизомий иш Адвокатлар палатасида мухоқама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси раиси Р.Аҳмедовнинг Республика Адвокатлар Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Муҳамедовага жўнатган хатига кўра 2016 йилнинг 30 декабргача Бухоро вилоят Адвокатлар Палатаси Рахим ва Илхом Ибодовларнинг ғайриқонуний хибсга олиб, уларга қийноқ қўлланишида иштирок этган «ёлланма адвокат» Хожиев Жалилнинг устидан интизомий иш қўзғаб, мухокамасини қилишлари керак эди.

Бу ишни ҳамар доимгидек ёпти-ёпти қилишга харакатлар очиқ ошкора давом этаётгани боис бундан биро ой муқаддам, аниқроғи 2016 йилнинг 19 декабрь куни Ибодовлар оила аъзолари Республика Адвокатлар Палатаси раиси Р.Аҳмедовга, Республика Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят худудий бошқармаси бошлиғи З.Муҳамедовага, шунингдек Бухоро вилоят адвокатлар палатаси қошидаги малака комиссиясига талабнома ариза билан мурожаат қилиб, ишни қонуний ҳал этишни ва бу масалада ўзларининг қуйидаги ҳуқуқ эркинликларини амалга оширишларини талабини қилдилар:

«Мухтарам хонимлар ва жаноблар!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддага кўра “Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим”. Бош қомусимиз хисобланмиш Конституциянинг ушбу моддасига асосан, яъни Конституция томонидан тасдиқлаб қўйилган қуйидаги ҳуқуқ ва эркинликларимдан фойдаланишимиз учун имконият яратиб беришларингизни талаб қиламиз:

1. Бухоро шахридаги “Hojiev Jalil Jumaevich” адвокатлик бюроси рахбари, “ёлланма адвокат” Хожиев Жалилнинг жиноий кирдикорлари ёзасидан ёзиб 2016 йилнинг 3 май кунги Республика ва махаллий бошқарув идораларида жўнатилган шикоятимиз юзасидан сизнинг имзоингиз билан 10 июн кунги № 1-13-57\294 сонли хатда баён қилинган “Бухоро вилоят Адвокатлар палатаси худудий бошқармаси томонидан ўтказилган текшириш натижасида Хожиев Жалил томонидан “Адвокатура тўғрисида”ги Қонун хужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси Қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги холатлари аниқланмаганлиги сабабли унга нисбатан интизомоий иш юритишни қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги Қарор” ва ушбу қарорни қабул қилишга асос бўлган текшириш натижалари билан танишиш ва улардан кўчирмалар олиш;

2. Республика Адвокатлар Палатасининг “Hojiev Jalil Jumaevich” адвокатлик бюроси рахбари, адвокат Хожиев Жалилга нисбатан Бухоро вилоят Адвокатлар палатаси худудий бошқармаси томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги назорат тартибида батафсил ўрганиб чиқилган пайтда ўрганиш натижаларига кўра худудий бошқарма томонидан бизнинг шикоятимиз юзасидан хизмат текшируви ўтказиш чоғида аниқланган йўл қўйилган камчиликлар сабаб мазкур қарорни бекор қилиш ҳақидаги қароридан кўчирма олиш;

3. Бизларнинг шикоятимиз бўйича Республика Адвокатлар Палатасида ўтказилган қўшимча хизмат текшируви натижасида адвокат Хожиев Жалилни харакатларида адвокатура тўғрисидаги қонун хужжатлари ва Адвокатнинг касб этикаси Қоидалари талаблари бузилганлигини исботловчи текшириш материаллари ҳамда Хожиевга нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш масаласини хал қилиш учун юборилган Республика Адвокатлар Палатаси раиси Р.Аҳмедов имзо чеккан 2 декабрь кунги № 1-17-2940-3013/1221 сонли алоқа хатида кўрсатилган 296 вароқдан иборат текширув материаллари билан танишиш ва улардан кўчирмалар олиш;

4. Республика Адвокатлар палатаси томонидан Хожиев Жалилга нисбатан интизомий иш қўзғатиш ва текширув якунини мухокамасида бизнинг иштирокимизни таъминлаш;

5. Хожиев Жалилга нисбатан қўзғатилган интизомий ишни мухокама қилишда унинг кирдикорлари ҳақида интернет нашрларида ва ютубканалда эълон қилинган “Адвокат Хожиев Жалил жиноятлари ҳақида баён қилгувчи интернет материаллари рўйхати”га тирқалган 32 та материални батафсил ўрганиб чиқишларингизни талаб қиламиз.

Ушбу интернет нашрлари материалларини ҳамда бизнинг оиламизга қилинган босимлар юзасидан бизларни ўз ҳимоясига олган “Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоева томонидан 2016 йил 4 мартдан бошлаб шу бугунги кунгача интернет нашрларида чоп килинган барча материаллар рўйхатини ҳам алоҳида буюртма хат тариқасида ҳам сизларга тақдим қиламиз.

Бухоро шахар Элобод кўчаси 15 уйда яшовчи Хурсанд Ражабова ва Дилфуза Ибодовалар.»

Ушбу талабнома аризанинг атига битта қисми, яъни Республика Адвокатлар палатаси томонидан Хожиев Жалилга нисбатан интизомий иш қўзғатиш ва текширув якунини мухокамасида Ибодовлар оила аъзолари вакилларининг иштирокларини таъминлаш талаби бажарилди холос.

Ибодовлар оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Муҳамедова имзо чеккан 2017 йилнинг 9 январь кунги 1-13-1707/20 сонли хат олдилар.

Унда: «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан ҳудудий бошқарма ҳузуридаги малака комиссиясига “Hojiev Jalil Jumaevich” адвокатлик бюроси адвокати Хожиев Жалилга нисбатан киритилган интизомий иш юритишни қўзғатиш тўғрисидаги Тақдимномаси малака комиссиясининг 2017 йил январь ойининг 20 куни соат 15.00да тайинланган мажлиси кун тартибига муҳокама қилиш учун киритилганлиги муносабати билан малака комиссияси мажлисида иштирок этиш учун белгиланган вақтда етиб келишингиз сўралади» дейилган.

Бугун Ибодовларнинг онаси Хурсанд Ражабова ва Дилфуза Ибодовалар ушбу йиғилишда иштирок этиш учун кетдилар ва албатта такрорий равишда талабнома тайёрлаб олиб кетдилар.

Ушбу такрорий талабномага кўра:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддага кўра “Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим”. Бош қомусимиз хисобланмиш Конституциянинг ушбу моддасига асосан, яъни Конституция томонидан тасдиқлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланишлари учун имконият яратиб беришни;

Бухоро шахридаги “Hojiev Jalil Jumaevich” адвокатлик бюроси рахбари, “ёлланма адвокат” Хожиев Жалилнинг жиноий кирдикорлари ёзасидан ёзиб, 2016 йилнинг 3 май кунги Республика ва махаллий бошқарув идораларида жўнатилган шикоятлари юзасидан З.Муҳамедова имзолаган 10 июн кунги № 1-13-57\294 сонли хатда баён қилинган “Бухоро вилоят Адвокатлар палатаси худудий бошқармаси томонидан ўтказилган текшириш натижасида Хожиев Жалил томонидан “Адвокатура тўғрисида”ги Қонун хужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси Қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги холатлари аниқланмаганлиги сабабли унга нисбатан интизомоий иш юритишни қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги Қарор” ва ушбу қарорни қабул қилишга асос бўлган текшириш натижалари билан танишиш ва улардан кўчирмалар олиш ҳуқуқини таъминлаш;

Бухоро вилоят Адвокатлар палатаси худудий бошқармаси томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги назорат тартибида батафсил ўрганиб чиқилган пайтда ўрганиш натижаларига кўра худудий бошқарма томонидан ўзларининг шикоятлари юзасидан хизмат текшируви ўтказиш чоғида аниқланган йўл қўйилган камчиликлар сабаб мазкур қарорни бекор қилиш ҳақидаги Тақдимномадан кўчирма олиш ҳуқуқини таъминлаш;

Ибодовлар шикоятлари бўйича Республика Адвокатлар Палатасида ўтказилган қўшимча хизмат текшируви натижасида адвокат Хожиев Жалилни харакатларида адвокатура тўғрисидаги қонун хужжатлари ва Адвокатнинг касб этикаси Қоидалари талаблари бузилганлигини исботловчи текшириш материаллари ҳамда Хожиевга нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш масаласини хал қилиш учун юборилган Республика Адвокатлар Палатаси раиси Р.Аҳмедов имзо чеккан 2 декабрь кунги № 1-17-2940-3013/1221 сонли алоқа хатида кўрсатилган 296 вароқдан иборат текширув материаллари билан танишиш ва улардан кўчирмалар олиш ҳуқуқини таъминлашни талаб қилмоқдалар.

Чунки 2016 йилнинг 19 декабрь кунги Ибодовларнинг ушбу талаблари шу бугунги кунгача Республика Адвокатлар Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Муҳамедова томонидан бажарилгани йўқ. У Дилфуза Ибодовани Адвокатлар палатасига чақириб хужжатлар билан танишиб чиқиши учунгина рухсат берган холос, берилган хужжатлар ҳам тўлиқ бўлмаган. Ҳаттоки хужжатлардан нусхаларни қўлда кўчириб ёзиб олишга ҳам рухсат бермаган.

Бундан кўриниб турибдики З.Муҳамедова Бухоро вилоятидаги Ибодовлар қотиллигига алоқадор мансабдорларнинг топшириғини бажаришни давом эттирмоқда. Агар Ибодовларнинг юқоридаги такрорий талабномада кўрсатилган талабларини бажармаган тақдирларида «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунга кўра Республика Адвокатлар Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Муҳамедовани  устидан судга мурожаат қилишга қарор қилганлар.

“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида”. (Пленумнинг 1996 йил 19-майдаги,  1998 йил 11-сентябрдаги Пленумда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган 18-сонли қарори).

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрь кунги 18 сонли ҚАРОРИ

Қ А Р О Р И

№ 18.  11-сентябрь 1998 йил

“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида”. (Пленумнинг 1996 йил 19-майдаги,  1998 йил 11-сентябрдаги Пленумда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган 18-сонли қарори).

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 30-августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонун Фуқароларнинг давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи ғайриконуний хатти-харакатлари (қарорлари) устидан  судга мурожаат қилиш имкониятини анча кенгайтирди.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган гайриқонуний харакатлар устидан қилинган шикоятларни судларда кўриш амалиётида келиб чиқаётган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми

ҚАРОР ҚИЛАДИ.

1. Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига ва «Фуқароларнингҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоятқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 1.3-моддасига мувофик фуқаролар текширилиши қонун хужжатларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мутлоқ ваколатлари доирасига киритилган ёхуд судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган харакатлар, қарорларлан бошқа давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, Фуқароларнинг ўзини узи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларни фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган гайриконуний хатти-харакатлари (қарорлари)  устидан судга шикоят қилишлари мумкинлигига қаратилсин.

2. Органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг харакатлари (харакатсизлиги) ва қарорлари устидан судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби дейилганда тегишли қонун билан ўрнатилган махсус тартибни тушунмоқ лозим.

Суд, судя, прокурор, терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришга ваколатли бўлган органлар учун Жиноят процессуал ва Фуқаролик процессуал Қонунда, «Маъмурий жавобгарлик тугрисида»ги Қонунда судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган.

3. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнингҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоятқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ ҳарбий хизматчилар уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган ҳарбий бошқарув органлари ва ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳатти -харакатлари устидан ҳарбий судга шикоят қилишга ҳақли.

Ушбу модда мазмунига кура, ҳарбий хизматчи бўлмасада, ҳарбий бошқарув органларида эгаллаб турган лавозими бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига таълукли масалаларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган шахсларнинг харакатлари ва қарорлари устидан ҳам ҳарбий судга шикоят қилишлари ҳам мумкин.

4. «Фуқароларнингҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоятқилиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган тартибда харакатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган давлат органларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун хужжатларига мувофик ўз фаолиятини амалга ошириш учун ташкил қилинган давлат хокимияти ва бошқарув органлари киради.

Харакатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш мумкин бўлган ўзини ўзи бошқариш органларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳудудларда ўз ваколатларига кирадиган масалаларни мустақил ҳал этишни таъминлаш учун тузиладиган ҳар қандай органлар киради.

5. Юқорида кўрсатилгана қонунга мувофиқ давлат органларида, ўзини ўзи бошқаришорганларида, мулкчиликнинг шаклидан катъий назар корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, кооперативларда, жамоат ташкилотлари ҳамда бирлашмаларида ташкилий бошқарув ва маъмурий хўжалик мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни доимий ёки вақтинча эгаллаб турган ёхуд шундай мажбуриятларни махсус ваколат бўйича бажараётган ҳар қандай шахснинг харакатлари устидан судга шикоят қилиш мумкин.

6. «Фуқароларнингҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоятқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофик давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларнинг қуйидаги;

– фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузган;

– фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқаришига монелик туғдирган;

– фуқаро зиммасига қонунга хилоф равишда қандайдир мажбурият юклатилишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан судга шикоят қилиши мумкин.

Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳам якка тартибда, ҳам умумий хусусиятга эга бўлган ҳар қандай қарорлар устидан юқорида кўрсатилган қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.

Жумладан, тегишли органларнинг паспортидаги миллат ҳақидаги ёзувни ўзгартиришни, чет элга чиқишга рухсат беришни рад этилганлиги, давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маъмурий ҳудуд ташқарисига товарлар ва махсулотларни олиб чиқишни чеклаш тўғрисидаги, қўшимча бож ва йиғимлар белгилаш тўғрисида»ги қарорлари, маъмурий жазога тортиш ваколатига эга бўлмаган шахснинг жарима солиш ва бошқа маъмурий жазоларга тортиш ҳақидаги қарори ва ҳакозолар судга шикоят қилиниши мумкин.

Шунингдек жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, уй-жой қурилиш кооперативлари, ҳиссадорлик жамиятлари, касаба уюшмаси ташкилотлари ва шу кабиларнинг умумий мажлислари ҳамда уларнинг бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари ҳам судга шикоят қилиниши мумкин.

7. Фуқаро ўзининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва бошқа қонунларда назарда тутилган ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган деб хисобласа ҳамда қонунларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, шикоят билан ўз ҳохишига кўра бевосита судга ёхуд тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.

Фуқаронинг ўз бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ҳақида дастлаб юқори турувчи орган ёки мансабдор шахсга мурожаат қилинмаганлиги шикоятни суд томонидан қабул қилмаслик учун асос бўлмайди.

Шикоят ҳуқуқ ва эркинликлари бузилди деб хисоблаган фуқаронинг ўзи ёки унинг вакили томонидан ҳам, шунингдек фуқаронинг илтимосига кўра жамоат ташкилоти, меҳнат жамоасининг ваколат берилган вакили томонидан ҳам берилиши мумкин.

ФПКнинг 46-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини қўриқлаш талаб қилинганда прокурор ҳам тегишли ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Вакилнинг фуқаро номидан шикоят беришга бўлган ваколати ФПКнинг 54-моддасига мувофиқ расмийлаштирилган булиши лозим. Жамоат ташкилоти, меҳнат жамоаси вакили ёки меҳнат жамоаси умумий мажлисининг ёхуд сайлаб қўйиладиган органнинг қароридан кўчирма билан ҳам гувоҳлантирилган бўлиши керак.

8. Фуқаронинг илгари тобелик тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат қилганлиги ва тобелик тартибида юқори турувчи орган ёки мансабдор шахс томонидан шикоят қисман ёки тўлиқ рад қилинганлиги ёки фуқаронинг шикоят берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида юқори турувчи органдан ёки мансабдор шахсдан жавоб олмаганлиги, уни худди шундай шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан махрум қилмайди. (Ўзбекистон Республилкасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинлиакларини бузадиган хатти харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси 2-кисми).

9. Шикоятни кўриш пайтида судга таълуқли ҳуқуқ тўғрисида низо борлиги аниқланса, (масалан уй-жойга эгалик ҳуқуқи тўғрисида, турар-жойга бўлган ҳуқуқ тўғрисида ва х.к.) судя ФПКнинг 282-моддасига биноан шикоятни кўрмай қолдириш ҳақида ажрим чиқариб, мансабдор шахсларга ФПКнинг 149-ва 150-моддаларига риоя қилинган ҳолда умумий тартибда иш қўзғатишни ва бу ариза учун қонунда белгиланган миқдорда давлат божи тўлашни таклиф қилади.

10.Шикоят фуқаронинг ҳоҳишига кўра у яшаётган жойдаги ёки орган, муассаса, корхона, ташкилот ва уларнинг бирлашмалари, жамоат ташкилотлари жойлашган ердаги ёхуд хатти-харакатлари (қарорлар) устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахснингиш жойидаги судга берилади.

11. Фуқаро ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлигидан ҳабар топган кундан бошлаб уч ойлик муддатда юқори турувчи орган ёки мансабдор шахснинг шикоятни қаноатлантиришни рад этганлиги ҳақидаги ёзма билдиришини олган кундан бошлаб 1 ой муддатда, шикоят берилганидан кейин бир ой муддат ичида ўз шикоятига жавоб олмаган тақдирда, бир ой муддат ўтган кундан бошлаб бир ой ичида судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.

Узрли сабаблар билан ўтказиб юборилган муддат шикоят берган фуқарони аризасига биноан суд томонидан тикланиши мумкин.

Суд иш материалларини ҳар томонлама текшириб чиқиб, судга мурожаат қилиш муддати узрсиз сабаблар билан ўтказиб юборилган деган хулосага келса шикоятни қаноатлантиришни рад қилади.

12. Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи ғайриконуний хатти-харакатлари (қарорлари)устидан бериладиган шикоятлар ФПКнинг 149, 150-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи ҳақида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Махкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги қарорида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.

Берилган аризанинг формаси ва мазмуни бўйича ФПКнинг 149-моддасида қўйилган талаблардан келиб чиққан холда, шикоятда, жумладан қандай хатти-харакатлар шикоят қилинаётганлиги, бу хатти-харакатлар оқибатида фуқаронинг қандай муайян ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги, худди шундай шикоят тобелик тартибида юкори турувчи органга ёки мансабдор шахсга берилган берилмаганлиги ва берилган бўлса қандай жавоб олинганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.

ФПКнинг 154-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья шикоятни харакатсиз қолдиришга ҳақли.

Шикоятни кўришга қабул қилган суд Фуқаронинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан шикоят қилинаётган хатти-харакатнинг ижросини у ҳал қилингунча қадар тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.

13. Шикоят Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг умумий қоидаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунда ва ФПКнинг 27-бобида белгиланган истесно ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда, суд томонидан у берилган пайтдан бошлаб 10 кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши лозим.

14. Давлат органи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи,корхона, муассаса, ташкилот ёки жамоат бирлашмаси қайта ташкил этилгани ёки тугатилгани аниқланган тақдирда, суд ишга Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш масаласини ҳал этиш ваколатига эга бўлган, уларнинг ҳуқуқларинини қабул қилувчини жалб этиш чораларини кўриши керак.

Шикоятни кўриш пайтида харакати устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахс илгариги лавозимида ишламаётган бўлса, суд Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ваколатига эга бўлган тегишли органни ишга жалб этиш тўғрисидаги масалани ҳал қилади. Шикоят каноатлантирилган тақдирда суд шу орган рахбарига Фуқаронинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш мажбуриятини юклайди.

15. Шикоят важлари асосли эканлиги аниқланган тақдирда суд шикоят қилинган хатти-харакатни қонунга хилоф деб топади ва тегишли органлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва жамоат бирлашмалари ёки мансабдор шахсга фуқаронинг талабини қаноатлантириш мажбуриятини юклайди, унга нисбатан қўлланилган жавобгарлик чорасини бекор қилади ёхуд унинг бузилган ҳуқуқини ўзгача йўл билан тиклайди.

Шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги қарорда шикоят қилинган харакат натижасида бузилган ҳуқуқ нормалари ва йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни бартараф этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган муайян харакатлар кўрсатилиши зарур.

Жумладан;

а) сурункали касалликларнинг оғир формасига учраган фуқарога қўшимча уй-жойга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш учун зарур бўлган бундай касаллиги борлиги тўғрисидаги хулоса берилиш рад қилинган тақдирда, суд бу харакатни қонунга хилоф деб топади ва медицина муассасасининг тегишли мансабдор шахси зиммасига фуқаро учун зарур бўлган хужжатни бериш мажбуриятини юклайди;

б) автотранспорт воситасини рўйхатга олиш асоссиз рад этилган тақдирда суд давлат автомобиль назоратининг мансабдор шахси зиммасига автотранспорт воситасини шикоят билан мурожаат қилган шахс номига рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайди;

в) ваколати булмаган шахс томонидан фуқарога асоссиз равишда жарима солинган ёки у бошқа жазога тортилган тақдирда суд бундай харакатларни қонунга хилоф деб топади ва тегишли мансабдор шахс зиммасига йўл кўйилган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юклайди;

д) фуқаро қурган ёки сотиб олган уйни унинг номига рўйхатдан утказиш асоссиз рад этилган тақдирда суд тегишли органнниг мансабдор шахс зиммасига уйини шикоят билан мурожаат килган шахс номига ва рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайди.

16. Суд хатти-харакатлар устидан шикоят берилган орган, корхона, муассаса, ташкилот ва жамоат бирлашмаси ёаки мансабдор шахсга, шунингдек фуқарога қарорни у қонуний кучга киргач, кечи билан уни ўн кун ичида юборилишини, қарор бажарилганлиги ҳақида судга ва фуқарога суд қарор олинган кундан бошлаб кечи билан 1 ой ичида хабар берилишини назорат қилиб бориши, қарор бажарилган тақдирда қонунда белгиланган чора тадбирларни кўриши шарт.

Ишларни кўриш чоғида давлат органлари, корхорналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахслар фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланса, бу камчиликларни бартараф этиш учун хусусий ажримлар чиқариб, жойларга юбориш, мансабдор шахсларнихаракатларида жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, бу ҳақда прокурорга хабар юбориши шарт эканлигига судларни алоҳида эътибориқаратилсин (ФПКнинг 19 моддаси).

Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан СССР Олий Суди Пленумининг 1990 йил 27-июлдаги “Давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ҳуқуқини бузувчи ғайриқонуний хатти-харакатлари устидан қилинган шикоятларни судларда қўриш ҳақида”ги 7-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси худудида ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.