Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидаги 6 кун ичида уч марта ўзгартирилган мақола!!!
«Алдаётган одам елкасида қанчалик оғир юк борлигини ўйламайди, чунки у биринчи ёлғонини давом эттириш учун яна йигирма марталаб ёлғон сўзлайди» дейди буюк алломалардан бири А. ПОП.
Ёлғон гуноҳларнинг энг жирканчи, айбларнинг энг ёмони, қалбларни қорайтирадиган бутун ёмонликларнинг бошидир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Ёлғон – мунофиқлик эшикларидан биридир.” (Ибн Адий) “Имон соҳиби ҳар хил хато қилиши мумкин. Лекин хоинлик қилолмайди ва ёлғон гапиролмайди.” (Ибн Абу Шайба, Баззор) “Тўғри бўлинг, тўғрилик яхшиликка, яхшилик эса Жаннатга олиб боради. Ёлғондан сақланинг, ёлғон фисқ-фужурга, фисқ эса Жаҳҳанамга олиб боради.” (Бухорий) “Сўз билан чиқарилган фитна қилич билан чиқарилган фитна кабидир. Ёлғон гапириш, туҳмат-бўҳтон қилиш билан чиқарилган фитна қилич билан чиқарилган фитнадан ҳам ёмондир.” (Ибн Можа)
Ўзини ўзбек мухолифати лидери деб атовчи Муҳаммад Солиҳ жаноблари эгалик қилгувчи Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидаги бир мақола тарихи кўпчиликни қизиқтириши табиий. Даставвал 16 январь куни бу сайтда журналист Малоҳат Эшонқулованинг «Инсон тубанлигининг чегараси борми?» номли мақоласи эълон қилиниб. ушбу мақолада мен – Мўътабар Тожибоева тухмат, бўҳтонларга кўмиб ташландим.
Бу мақолага муносабатимни сўраганларга албатта бу бўҳтонга жавоб беришимни маълум қилдим. Лекин бу мақоланинг туҳматлиги ҳақида исбот далилларни тўплаб улгурмасимдан, 19 январь куни мақоланинг 90 фоизи яъни менинг шаъним, қадр қимматим оёқ ости қилинган қисми олиб ташланди. Мен бу тухматнинг нима сабабдан уюштирилаётганлигини билганим учун ҳам сақлаб қўйганим мақолани «ЎХҲ сайтидаги «Малоҳат Эшонқулова: Инсон тубанлигининг чегараси борми?» туҳмат мақола тўлиқ варианти« ном билан 20 январь куни чоп қилдим ва ўша мақоладан олиб ташланган қисмини қорайтириб ажратдим.
22 январь куни эса сайтдаги мақола яна ўзгартирилди. Энди мақола ўзгача кўринишда ва биринчи чоп қилинган мақоланинг 40 фоизча қисми олиб ташланиб чоп қилинганди.
Биргина мақоланинг 3 марта турли хилга солиб берилгани билан ёлғон ҳақиқатга айланмаслигини наҳотки бу кимсалар тушуниб етмасалар!
22 январь кунги учинчи бора янгиланган мақолада биринчи илк бора 16 январь кунги чоп қилинган мақоладан олиб ташланган жойлари қизартириб хукмингизга хавола қилмоқдаман. Бу мунофиқлик эмасми? Бу ислом динида харом қилинмаганми?!
Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: Инсон тубанлигининг чегараси борми?
16 январь 2017 йил
http://uzxalqharakati.com/archives/40123
“Youtube.com” сайтида “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” (https://www.youtube.com/watch?v=Bo1DKmwmhqg) номли кўп қисмли видео фильмга
РАДДИЯ
2017 йилнинг 12 январь куни бир танишим Франция ТВсида интервьюнгиз берилди, интернетдан кўришингиз мумкин, деб қолди.
Мутахассислигим ТВ журналисти бўлганлиги сабабли, бу соҳанинг ўзига хос жиҳатларини биламан: бир соат интервью олишади ва 1 дақиқа қаймоғини беришади.
“Француз ҳамкасбларим учун суҳбатимизнинг қаймоғи қай бири экан?” деган саволга жавоб топиш мақсадида линкини билмаганлигим сабабли ўзимча интернетдан қидира бошладим.
Ва тасодифан бир видео лавҳани кўриб қолиб ҳайратга тушдим:
Не кўз билан кўрайки, “youtube.com”да 2016 йилнинг 6 сентябрь куни эълон қилинган “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” деган сарлавҳа остидаги видео фильм турибди-да! (https://www.youtube.com/watch?v=Bo1DKmwmhqg).
Мени ҳайратга солган нарса нима, биласизми? 4-қисмдан иборат мазкур видео фильм “Ушбу ҳужжатли фильм … журналист Малоҳат Эшонқуловалар томонидан олиб борилган мустақил журналистик суриштирувлар асосида тасврига олинди” деган ёзувлар билан бошланганлигига нима дейсиз?
Ё тавба?!
Бу қанақаси бўлди тағин?
Ўз номимдан эълон қилинган ушбу ҳужжатли фильмдан ўзим эндигина, аниқроғи, орадан 5 ой ўтиб хабар топиб турган бўлсам-а?
“Ишонинг, Худо ҳақи, хабарим йўқ” деди Баҳодир Элибоев.
Дафатан ҳеч нарсани тушунмай, гангиб қолдим. Негаки, юқоридаги видеосюжетга менинг мутлақо алоқам йўқ эди-да!
Ажабо, менинг мутлақо даҳлим бўлмаган бунингдек руё гапни, яъни “… журналист Малоҳат Эшонқуловалар томонидан олиб борилган мустақил журналистик суриштирувлар асосида тасврига олинди” деган мутлақо ёлғон жумлаларни ёзишга, менга нисбатан буҳтон уюштиришга, менинг номимдан фойдаланишга кимнинг ҳадди сиғдийкин?
Дарҳол “Facebook” чатидан youtube.com даги мазкур ҳужжатли фильмга бошловчилик қилган инсон ҳуқуқлари фаоли, фарғоналик укамиз Баҳодир Элибоевга: “Оммага бунингдек ёлғон гапни тарқатишга қандай журъат этдингиз?” деган мазмунда гап қилдим ғазабим ортиб….
Хўш, гарчи ҳаммуаллиф бўлмасам-да бу видео фильмга каминанинг исм-шарифлари қандай қилиб аралашиб қолиши мумкин?
Асилда чин воқеа мана бундай кечганди:
Ҳозир аниқ санаси эсимда йўқ, 2014 йилнинг, адашмасам, апрель ойларида Франциядаги “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти” раҳбари Надежда Атаева интернет орқали “Каримов ҳукумати Эшонқуловага заҳмат етказган эмас. Уни заҳарлаш кимга керак бўлиб қолибди. Эшонқулова бетоб эмас, у шу баҳона билан ҳорижга қочиб кетмоқчи” деган мазмундаги иддаолар билан баёнот берганди.
Табиийки, бунингдек иддао шусиз ҳам бетоб каминанинг асабини арралаганди. Ич-ичимдан хафа бўлганим рост, сиқилдим, руҳий тушкунликка тушдим, ғазабландим….
Атаеванинг баёнотидан дарғазаб бўлиб юрган ўша кезларимда, 2014 йилнинг ажойиб кунларининг бирида таниқли ва ҳурматли ҳуқуқбон Муътабар Тожибоевадан менга битта таклиф, аниқроғи, буюртма тушиб қолди: “Надежда Атаеванинг жиноий ўтмиши ҳақида битта фильм яратинг, фактлар топишда кўмаклашаман”.
Муътабар опа Атаеваларнинг молиявий жиноятларига оид 20 саҳифадан ортиқ суд ҳукмини ҳам эл. почта орқали ҳавола қилдилар. Тошкент шаҳрида Атаевага тегишли бўлган бир нечта уй-жойларнинг манзилларини, хуллас, зарурий фактларни ҳам юбордилар.
Энди ўзингиз тасаввур қилиб кўринг, э йўқ, бе йўқ, умрингизда кўрмаган, билмаган кишингиз сизга “аферестсан!” дея сакраб қолса, яна қаердан, матбуотдан! Сиз қандай “сдачи” берган бўлардингиз?
Табиийки, Тожибоеванинг таклифи менга дастлаб ёқиб тушди.
Негаки, менга қарата айтилган асоссиз таъна муаллифи Надежда Атаеванинг ўтмишини титкилаб кўриш мен учун ҳам ниҳоятда қизиқарли эди.
Негаки, мен Ўзбекистонда истиқомат қилган кезларида ҳам, ундан кейин ҳам Атаевани танимаганман, кўрмаганман, у аёл ҳақида бирор бир маълумотга эга ҳам бўлмаганман.
Шу сабаб ҳам Атаеванинг ўтмишини билиш иштиёқи ортиб борарди. Атаевлар ишига оид керакли фактларни тўплагач, журналист суриштируви ўтказишга қарор қилдим. Бу борада илк интервьюни олганимда ҳали хаста эдим….. Мен нечоғлик истамай, илк олган интервьюм Надежда Атаеванинг “жиноий ўтмиши”га олиб бормади…. Ёпишмади.
Журналист сифатида интервью жараёнида саволларни турлича беришга уриндим, масалани Атаевага оилб бориб тақашга интилдим, ўзимга керакли жавобларни эшитишга, яъни Атаеванинг кирдикорларини фош этувчи фактларни олишга ошиқдим, ўхшамади.
Мен аввало, журналистман.
Қасоскор эмасман.
Ўч олиш мақсадида кимнидир қасддан, ёлғондан бодном қилолмайман.
Бунга мен олган тарбия, менда шаклланган дунёқараш, мендаги иймон йўл қўймайди.
Менинг ўз принципим бор: ҲАҚИҚАТ.
Ҳақиқатдан хиёл оғишдими, ҳар қандай суриштирувни йиғиштириб қўяман.
Бу билан мен Атаеванинг жиноий ўтмиши йўқ демоқчи эмасман.
Шунчаки, борми, йўқми, мен буни билмайман, аниқлик киритмаганман, кирита олмаганман.
Бунга аниқлик киритиш йўлида журналист суриштируви олиб бордим, ўхшамади.
Мен эса ёлғонни ёпиштира олмасдим.
Тамом, бор гап шу.
Тўғри, Муътабар Тожибоева қўлимга интернет орқали тутқазган Атаевларнинг молиявий жиноятига оид 20 варақдан иборат суд ҳукмида уларнинг молиявий қинғирликлари батафсил баён этилган.
Бироқ, мен Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ тизими қозонида у-зо-оооқ қайнаган журналист сифатида суд ҳукмига кўр-кўрона ишона олмайман, буни сизга ҳам, ўзгага ҳам маслаҳат бермаган бўлардим.
Бу ҳақда кўп айтаман. Бир прокурор танишим менга ҳазиломуз: “Агар биз истасак, ана у тек турган столбага ҳам статья қўйиб берамиз!” дегандилар деразадан кўчага ишора қиларкан….
Ўзбекистонда милиса истаса сиздан бир онда ўғри ясайди, прокурор истаса жиноятчи қилади, судья ҳоҳласа маҳкумга айлантиради-қўяди. Қонунлари ишламайдиган мақлакатда шундай бўлади.
Кейинчалик ўйланиб қолдим: Хўш, мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ тизими Муътабар Тожибоеванинг устидан том-том тергов ишларини, қат-қат айблов хулосалари-ю, театрнамо суд жараёнларини уюштирмаганмиди, қатор-қатор моддаларни қалаштирмаганмиди?
Солиштириб кўрадиган бўлсангиз, Муътабар опанинг айблов хулосаси, суд ҳукмининг ҳажми ҳам Атаевалар “иши”дан кам эмас…. Бунингдек айблов, бунингдек том-том ҳукм Исмат Хушевда йўқми? Санжар Умаровдачи? Нодира Ҳидоятовадачи? Сафар Бекжондачи? Ватан соғинчида юраги сел бўлиб юрган ватнадошларимизнинг қай бирида йўқ бунингдек “ижод” қилинган “қисса”лар? Уларнинг барчасига ҳам қандайдир бир айблов тупуклаб ёпиштирилганки, саҳал елвизак елса елими кўчиб кетади…
Устидан суднинг қоралов ҳукми чиқарилган ҳориждаги юртдошалримизнинг барчасини бирдек ЖИНОЯТЧИ деб айтолмаймиз ахир. Улар орасида айбсиз айбдорлари қанча?
Ҳукумат корчалонлари исташса, ўзларига қарши борган исталган шахсдан, масалан, мендан беш дақиқада ЖИНОЯТЧИ ясашади. Бунга шубҳам йўқ. Негаки, қудрат уларда….
Мени яқиндан таниганлар феълимни билишади. Мен шунақаман: қилма деган ишга қўл ураман, қил деган ишдан юз ўгираман.
Мана, мен Атаевадан азият чекиб қолдим, руҳан тушкунликка тушдим, изтироб чекдим. Бошқа кимдир эса менинг фожиамдан фойдаланиб қолиш пайида бўлди. Фурсатдан фойдаланиб менингдек аламзаданинг қўли билан Атаеванинг юзига тарсаки тортмоқ, ўз қасдини мен орқали олмоқ истади. Мен эса айнан ана шуни ҳоҳламайман: кимнингдир қўлидаги қуролга айланиш мен учун ўлим….
Чуқур ўйни ўйлаб, тубсиз дарё бўйлаб кўргач, мен Атаевларнинг “жиноий ўтмиши”га оид ҳужжатли фильм қилиш фикридан воз кечдим. Бу 2014 йилнинг баҳори эди.
Орадан бир йил ўтгач, фарғоналик ҳуқуқбон Баҳодир Элибоевдан менга “Facebook” тармоғининг чати орқали айни мавзуда таклиф келиб қолди:
04.04.2015 9:30
Bahodirkhon Eliboyev
Assalomu alaykum opa! Mirzanosir akaning ishlari mening qo`limda. lekin bu ishni bir o`zim eplolmayman. Shuning uchun bir nechta xalqaro jurnalistlarni va huquqbonlarni chorlayapman. Sizga chiqayotganimning sababi esa bu ishda grnt olish ham mumkinligida. balki shu ishni ko`taramz deb grantga harakat qilarsiz? siz loyiha rahbari bo`lsangiz ham mayli. lekin kichik grant emas bu. chunki Rossiya, Qozog`iston va xorijdagi firmalar ishi ham ko`riladi. Bir o`ylab ko`ring. Lekin axborot sotilmaydi, shunchaki birgalikda jurnalistik urishtiruv qilamiz. You tube ga ham TV ga ha chiqarish mumkin.
04.04.2015 22:48
Bahodirkhon Eliboyev
“… aka menga shu haqda gapirganlarida, Malohat opa andishali ayol, shuning uchun dabdurustdan boshlashlari qiyin. Lekin bunday paytda boshqa kimdir tashabbusni olsa yaxshi bo`lardi dedim. Ikkimiz ham ozlik qilamiz dedim. Men xalqaro va mahalliy tanish jurnalistlarni zimdan jalb qilaman. Lekin fronta baribir ikkimiz bo`lamiz opa. … 100 mingacha grant olsa bo`ladi degan ekan … akaga. Shundan foydalanib siz grantga topshirsangizchi degandim. Ozodlikdagi tojik ovoz hamkasblar ingliz tiliga tarjima qilib berisshimiz mumkin dedi. Qozog`istondagi huquqbonlar bizdan nia yordam deyishdi. Rossiyadagilar ham shunday. Lekin o`ylab ko`rsam o`z-o`zidan bo`ladigan ish emas. Shunga siz bilan hamkorlikda qilsakchi degandim. Toshkentdasiz. Grantga ham imkoniyatingiz bor….” (Матн қисқартирилиб, исм–шарифлар олиб ташланди).
Музокаралардан сўнг мен ҳамкасб укамизга “Facebook” чатидан шундай жавоб йўлладим:
20.07.2015 0:52
Малохат Эшанкулова
Баҳодир, ассалому алайкум, саломатмисиз? … Баҳодир, аслида, бу фильмни яратаман деб бир пайтлар алам устида мен киришгандим… Бироқ, бора-бора аҳволим оғирлашиб борди…. Ўлим билан ҳар куни рўпа-ру бўладиган одам билади: бу дунёси қасдлашишга арзимайди. Кейин ўйлайсан, ўйлайсан, айбдорни қидирасан ва оқибатда ҳукм чиқарасан: ҳамиша энг асосий гуноҳкор ўзинг бўлиб чиқаверасан… Очиғи, энди мушоҳада қилиб қарасам, Атаева менинг салмоатлигим ҳақида ўз фикрини билдиргани учун айбдор эмас экан…. Мен ҳақимда атрофимдаги одамларда нотўғри фикр шаклланганми, демак, мен қаердадир хато кетганман…. Бунинг учун ўз фикрини билдирганларни балоларга гирифтор қилишни исташим инсофдан бўлмас деган хулосага келдим…
Ҳозир мен одамларни муҳокама қиладиган, улар тақдирига ҳукм чиқарадиган аҳволда эмасман. Мен ҳозир ўз саломатлигимни тиклаш, қандай бўлмасин тирик қолиш, (лоақал катта қизимни эгасига топширгунимча) кўзлаган режаларимни қисман бўлсаям амалга ошириш дарди билан андармонман. Атаевалар ҳақида салбий фикр билдирсам, Худога ҳам хуш келмас. Яратганнинг ўзи билгувчи ва кўргувчи. Мени беҳуда маломат қилганларни, эзгулик истаганларни…. барчасини Худога топширдим. Вақти билан ўз мукофоти ва ё жазосини берар…. Мен эса мазкур фильмда МЕНИНГ НОМИМНИ МУТЛАҚО ИШЛАТМАСЛИГИНГИЗНИ СЎРАРДИМ.
Бундан буёғига Худодан гуноҳларимни кечиришини сўраб ёлвормоқчиман, беайб Парвардигор, бандаларни айблаш, уларга нисбатан ҳукм чиқаришдек ахмоқликлардан узоқроқ юрмоқчиман, укажон. … Ишларингизга ривож. (Хат қисман қисқартирилди)”
Атаевага қарши кишиларни, (мен уларни ўзимча, “АнтиАтаевчилар” дейдиган бўлдим), афтидан, менинг юқоридаги рад жаовбим қониқтирмади.
Провардида 2016 йилнинг 8 февраль куни менга “АнтиАтаевчилар”дан такрор таклиф тушди.
Мен эса ҳамксбимиз Баҳодир Элибоевга қуйидагича жавоб қилдим:
08.02.2016 3:51
Малохат Эшанкулова
Ассалому алайкум, Баҳодир, саломатмисиз? Баҳодир, … ака “Ўша иқтисодий ўғирликлар билан боғлиқ фильмни ҳаммуаллифликда тугатиб қўйсангизлар” деган таклиф билан келгандилар….
Кўп ўйлаб кўрдим…. Бўлмайди. Мен оғир касалдан Худонинг ҳоҳиши билан соғайгач “Ҳеч кимга қасдлашмайман, қастона иш қилмайман” деб қарор қилгандим…. Бу фильмни яратишга қўл урганимда Атаевага қастона қўл ургандим…
Кейинчалик, аҳволим оғирлашавергач, биласизми, мен нимани истардим: “Қани эди Атаеваларнинг иддаолари тўғри бўлганида қани эди! Қани эди мен соппа-соғ бўлсам, ўз оёқларим билан юролсаму, Дилором опа, Надеждалар мени “Сохта касал” дея оламни бузишса, минг карра дод дейишсаям розийдим” дея орзулайдиган бўлдим….
Бу фильмни ишлашга киришиш балки қасдлашиш саналмайди дерсиз… Аммо мен буни қасдона қўл уриш деб ҳисоблайман. Соғайганлигимнинг шукронаси эвазига барча кўнгилсизликларни унутишга қарор қилганман. Ўзимга-ўзим сўз берганман. Сўзимнинг устидан чиқишни истайман. Шу сабаб илгари сизга ёзган гапим-гап.
Бу мавзуга қайтишни истамайман Баҳодир, илтимос, мени тўғри тушунинг. Ёритаман десам, муаммолар қалашиб ётибди. Фильмни яратишда сизга омад. Бироқ, қаттиқ бир илтимос, бу фильмда менинг исм-шарифим, мен олган илк интервью…. мени омма ёдига соладиган ҳеч нарса иштирок этмаслигини истайман.
Мен олган илк интервьюдан фойдаланишингизни таъқиқлайман. Мабодо, ўша аёлнинг интервьюлари керак бўлса, ҳамон борлар, соғлом, интервью беришга қурблари етади, бориб қайта олишингизни илтимос қилиб сўрайман…
Тасвирларим, қўлим, овозим,… ҳеч бир кўринишда иштирок этишни истамаган бўлардим…. Илтимос сиздан, кейин ўтлашиб юрмайлик яна… Мени тўғри тушунасиз деган умиддаман. Самимият билан Малоҳат опангиз.”
Гувоҳи бўлганингиздек, мен Атаева ишига оид журналист суриштируви ўтказиш мақсадидан 2014 йилдаёқ воз кечганман..
Мен Атаевага оид фильм яратиш таклифини рад этгач, “АнтиАтаевачилар” бу ишга Баҳодир Элибоевни жалб қилганлар.
Умуман олганда, “АнтиАтаевачилар” кимлар эканлигини жуда яхши биламан.
Улар орасида нафақат ҳуқуқбонлар, балки, ҳорижда истиқомат қилаётган юртдошимиз, мен ҳурмат қиладиган ҳамкасбим – бир журналист ҳам бор.
Улар нима сабабдан “АнтиАтаевачилар”га айланиб қолганлигининг сабаби ҳам менга қисман маълум.
Бу носоғлом рақобатга Халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар, мукофотлар бош сабаб эканлигини ҳам биламан…
Бироқ, худди ана шу “АнтиАтаевачилар” нима сабабдан тубан ишга қўл уринганликларини, менга мутлақо алоқаси бўлмаган қандайдир фильмларини не боисдан менинг номимдан “youtube.com” сайтида эълон қилишга жазм қилганликларини, кенг жамоатчиликни лақиллатишга, алдашга қандай қилиб журъат этганликларини сабабини билмайман, тушунаолмайман.
Ёлғон ахборот тарқатиш нима учун керак бўлиб қолдийкин уларга?
Нега пиширган ошларини ўз номларидан эмас, менинг номидан элга тортиқ қилишмоқда?
Мазкур фильм бошловчиси Боҳодир Элибоев билан ўртамизда бўлиб ўтган ёзишмаларга эътибор қаратинг: “.. 100 mingacha grant olsa bo`ladi degan ekan … akaga”.
Ўша, “100 mingacha grant” дардимикин ё “АнтиАтаевачилар”ни қабих кўчаларга бошлаган?
Инсон ҳамма нарсадан қутратли, бироқ биргина нарсанинг қули –нафсининг!
Во ажаб, кишининг энг аввало бад нафси, қолаверса, замондошига бўлган нафрати, ғазаби, кўксидаги қат-қат ҳасаду кини қалб кўзларини шунчалар кўр, шунчалар сўқир қилиб қўйиши мумкин экан-да!
Бад нафс, нафрат, ғазабу ҳасад қалбларини сўқир қилиб қўймаганида менинг такрор-такрор ўтинчимдан кейин ҳам мен тайёрламаган, менинг ҳеч қандай алоқам бўлмаган қандайдир (ҳужжатли фильм дейишга арзимайдиган) интервьюлар тўпламини интернетда “… журналист Малоҳат Эшонқулованинг журналистик суриштируви” дея оммага ёлғондан эълон қилишга журъат этишармиди?
Ёлғон нарсани-я?
Руёга миллионлаб олдамларни ишонтиришга уринишади-я!
Модомики, ҳужжатли фильм деб аташга арзимайдиган мазкур интервьюлар тўпламининг илк бошланиш саҳифасидаёқ ёлғон аралашганми, халқни алдашга уринишганми, “Эшонқулованинг журналистик суриштируви” дея қасамхўрлик қилишганми, шунинг ортидан “очко” олишга жазм этишганми, демакки, бу “ҳужжатли фильм”нинг ичидаги иддаоларнинг чинлигига, ҳақиқат эканлигига, ёлғону бўҳтон аралашмаганлигига кафолат борми?
Менинг номимни сотишга ким журъат этди?
Бу саволимга мазкур “ҳужжатли фильм”да бошловчилик қилган Баҳодир Элибоевнинг жавоби шундай бўлди:
13.01.2017 20:33
Bahodirkhon Eliboyev
Уни чикармасликка карор килганмиз. Кайси сайтда чикибди? … men yana qaytaraman buni saytga men qo’ymaganman. Qaysi saytda chiqqaniniyam bilmadim. Buning nusxasi operatorimuzda, Mirzanosir akada, Mutabar opada bor. Ularga birma bir aloqaga chiqdim, kim chiqardi buni deb. Ular chiqarishmaganini aytishdi. Sudga beradigan bo’lsangiz nimayam derdim. Ixtiyor o’zingizda. Lekin Xudo haqqi men chiqarmaganman… Лекин менинг назаримда мана сайтнинг бошлигини биздан (Мирзаносир ака, мен, Сурат ака ва колаверса сиздан) розилик олмай туриб сайтга бергани учун судга берсакмикин? Шунда бу видеони унга ким бергани ойдинлашарди.”
Ажабо, Элибоев санаб ўтган юқоридаги “тўртлик”нинг қай бири бунчалар тубан кетдийкин, қай бирлари бунингдек пасткашликка – ОАВ саҳифаларида бировнинг номини ёлғондан сотишдек қабих ишга қўл урдийкин?
Кўрдингизми, амалда бизнинг ҳуқуқбонлар нима билан шуғулланишади?: Бир-бирларига чоҳ қазиш билан овора, бир-бирларига гўр қазиш билан андармон улар…
Яна уялмасдан ўзларини ўта фидойи кўрсатган бундай “қахрамон”ларнинг инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ҳақидаги иддаолари оламни бузади.
Менинг ҳуқуқимга шу аснода даҳил қилганларнинг Халқаро миқиёсда инсон ҳуқуқларининг ҳимояси хусусида аюҳаннос солишга маънавий ҳақлари бормикин?
Мен бунингдек ёлғон ахборотга қарши раддия беришга мажбурман:
“Youtube.com”да эълон қилинган “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” деб аталмиш кўп қисмли ҳужжатли фильмга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.
Бир ҳовуч иғвогарларнинг иши бу.
Тубан қилмишим сирлигича қолади, жавобсиз қолади деб ўйласангиз, адашасиз.
Мен элни эрмак қиладиган, элни эриклайдиган, интернетда ёлғон ахборот тарқатишга журъат этадиган нусханинг асл қиёфасини суд орқали халққа кўз-кўз қилишга киришаман.
Токи ҳеч бир кимса интернет саҳифаларида ўзганинг номини сотиш, омммани алдаш, ёлғон, иғво ахборот тарқатишдек тубан ишга қўл урмасин.
Малоҳат Эшонқулова
мустақил журналист
Малоҳат Эшонқулова: Инсон тубанлигининг чегараси борми?
19 январь 2017 йил
“Youtube.com” сайтида “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” (https://www.youtube.com/watch?v=Bo1DKmwmhqg) номли кўп қисмли видео фильмга
РАДДИЯ
2017 йилнинг 12 январь куни бир танишим Франция ТВсида интервьюнгиз берилди, интернетдан кўришингиз мумкин, деб қолди.
Мутахассислигим ТВ журналисти бўлганлиги сабабли, бу соҳанинг ўзига хос жиҳатларини биламан: бир соат интервью олишади ва 1 дақиқа қаймоғини беришади. “Француз ҳамкасбларим учун суҳбатимизнинг қаймоғи қай бири экан?” деган саволга жавоб топиш мақсадида линкини билмаганлигим сабабли ўзимча интернетдан қидира бошладим.
Ва тасодифан бир видео лавҳани кўриб қолиб ҳайратга тушдим:
Не кўз билан кўрайки, “youtube.com”да 2016 йилнинг 6 сентябрь куни эълон қилинган “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” деган сарлавҳа остидаги видео фильм турибди-да! (https://www.youtube.com/watch?v=Bo1DKmwmhqg).
Мен бунингдек ёлғон ахборотга қарши раддия беришга мажбурман:
“Youtube.com”да эълон қилинган “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” деб аталмиш кўп қисмли ҳужжатли фильмга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.
Бир ҳовуч иғвогарларнинг иши бу.
Тубан қилмишим сирлигича қолади, жавобсиз қолади деб ўйласангиз, адашасиз.
Мен элни эрмак қиладиган, элни эриклайдиган, интернетда ёлғон ахборот тарқатишга журъат этадиган нусханинг асл қиёфасини суд орқали халққа кўз-кўз қилишга киришаман.
Токи ҳеч бир кимса интернет саҳифаларида ўзганинг номини сотиш, омммани алдаш, ёлғон, иғво ахборот тарқатишдек тубан ишга қўл урмасин.
Малоҳат Эшонқулова
мустақил журналист
Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: Инсон тубанлигининг чегараси борми?
22 январь 2017 йил
“Youtube.com” сайтида “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” (https://www.youtube.com/watch?v=Bo1DKmwmhqg) номли кўп қисмли видео фильмга
РАДДИЯ
2017 йилнинг 12 январь куни бир танишим Франция ТВсида интервьюнгиз берилди, интернетдан кўришингиз мумкин, деб қолди.
Видео лавҳани кўриб ҳайратга тушдим:
“Youtube.com”да 2016 йилнинг 6 сентябрь куни эълон қилинган “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” деган сарлавҳа остидаги видео фильм турибди. (https://www.youtube.com/watch?v=Bo1DKmwmhqg).
4-қисмдан иборат мазкур видео фильм “Ушбу ҳужжатли фильм … журналист Малоҳат Эшонқуловалар томонидан олиб борилган мустақил журналистик суриштирувлар асосида тасврига олинди” деган ёзувлар билан бошланган.
Ўз номимдан эълон қилинган ушбу ҳужжатли фильмдан ўзим эндигина, аниқроғи, орадан 5 ой ўтиб хабар топдим.
Юқоридаги видеосюжетга менинг мутлақо алоқам йўқ.
Менинг мутлақо даҳлим бўлмаган бунингдек руё гапни, яъни “… журналист Малоҳат Эшонқуловалар томонидан олиб борилган мустақил журналистик суриштирувлар асосида тасврига олинди” деган мутлақо ёлғон жумлаларни ёзишга, менга нисбатан буҳтон уюштиришга, менинг номимдан фойдаланишга кимнинг ҳадди сиғди?
“Facebook” чатидан youtube.com даги мазкур ҳужжатли фильмга бошловчилик қилган инсон ҳуқуқлари фаоли, фарғоналик укамиз Баҳодир Элибоевга: “Оммага бунингдек ёлғон гапни тарқатишга қандай журъат этдингиз?”деб сўрадим.
“Ишонинг, Худо ҳақи, хабарим йўқ” деди Баҳодир Элибоев.
Гарчи ҳаммуаллиф бўлмасам-да бу видео фильмга каминанинг исм-шарифи қандай аралашиб қолганининг сабаби қуйидагича:
2014 йилнинг тахминан апрель ойларида Франциядаги “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти” раҳбари Надежда Атаева интернет орқали “Каримов ҳукумати Эшонқуловага заҳмат етказган эмас. Уни заҳарлаш кимга керак бўлиб қолибди. Эшонқулова бетоб эмас, у шу баҳона билан ҳорижга қочиб кетмоқчи” деган мазмундаги иддаолар билан баёнот берганди.
Атаеванинг баёнотидан дарғазаб бўлиб юрган ўша кезларимда ҳуқуқбон Муътабар Тожибоевадан менга битта таклиф, аниқроғи, буюртма тушди: “Надежда Атаеванинг жиноий ўтмиши ҳақида битта фильм яратинг, фактлар топишда кўмаклашаман”.
Муътабар Тожибоева Атаеваларнинг молиявий жиноятларига оид 20 саҳифадан ортиқ суд ҳукмини ҳам эл. почта орқали ҳавола қилди. Тошкент шаҳрида Атаевага тегишли бўлган бир нечта уй-жойларнинг манзилларини, зарурий фактларни ҳам юборди.
Тожибоеванинг таклифи менга дастлаб маъқул бўлди. Негаки, менга қарата айтилган асоссиз таъна муаллифи Надежда Атаеванинг ўтмишини титкилаб кўриш мен учун қизиқарли эди.
Мен Ўзбекистонда истиқомат қилган кезларида ҳам, ундан кейин ҳам Атаевани танимаганман, кўрмаганман, у аёл ҳақида бирор бир маълумотга эга ҳам бўлмаганман.
Шу сабаб ҳам Атаеванинг ўтмишини истадим. Атаевлар ишига оид керакли фактларни тўплагач, журналист суриштируви ўтказишга қарор қилдим. Бу борада илк интервьюни олганимда ҳали хаста эдим….. Мен қанчалик истамай, илк олган интервьюм Надежда Атаеванинг “жиноий ўтмиши”га олиб бормади….
Журналист сифатида интервью жараёнида саволларни турлича беришга уриндим, масалани Атаевага олиб бориб тақашга интилдим, ўзимга керакли жавобларни эшитишга, яъни Атаеванинг кирдикорларини фош этувчи фактларни олишга ошиқдим, барибир бўлмади.
Бу билан мен Атаеванинг жиноий ўтмиши йўқ демоқчи эмасман. Шунчаки, борми, йўқми, мен буни билмайман, аниқлик киритмаганман, кирита олмаганман.
Муътабар Тожибоева қўлимга интернет орқали тутқазган Атаевларнинг молиявий жиноятига оид 20 варақдан иборат суд ҳукмида уларнинг молиявий қинғирликлари батафсил баён этилган.
Бироқ, мен Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ тизимидан хабари бор журналист сифатида суд ҳукмига кўр-кўрона ишона олмайман, буни сизга ҳам, ўзгага ҳам маслаҳат бермаган бўлардим.
Шундан сўнг, мен Атаевларнинг “жиноий ўтмиши”га оид ҳужжатли фильм қилиш фикридан воз кечдим. Бу 2014 йилнинг баҳори эди.
Орадан бир йил ўтгач, фарғоналик ҳуқуқбон Баҳодир Элибоевдан менга “Facebook” тармоғининг чати орқали айни мавзуда таклиф келиб қолди:
04.04.2015 9:30
Bahodirkhon Eliboyev
Assalomu alaykum opa! Mirzanosir akaning ishlari mening qo`limda. lekin bu ishni bir o`zim eplolmayman. Shuning uchun bir nechta xalqaro jurnalistlarni va huquqbonlarni chorlayapman. Sizga chiqayotganimning sababi esa bu ishda grnt olish ham mumkinligida. balki shu ishni ko`taramz deb grantga harakat qilarsiz? siz loyiha rahbari bo`lsangiz ham mayli. lekin kichik grant emas bu. chunki Rossiya, Qozog`iston va xorijdagi firmalar ishi ham ko`riladi. Bir o`ylab ko`ring. Lekin axborot sotilmaydi, shunchaki birgalikda jurnalistik urishtiruv qilamiz. You tube ga ham TV ga ha chiqarish mumkin.
04.04.2015 22:48
Bahodirkhon Eliboyev
“… aka menga shu haqda gapirganlarida, Malohat opa andishali ayol, shuning uchun dabdurustdan boshlashlari qiyin. Lekin bunday paytda boshqa kimdir tashabbusni olsa yaxshi bo`lardi dedim. Ikkimiz ham ozlik qilamiz dedim. Men xalqaro va mahalliy tanish jurnalistlarni zimdan jalb qilaman. Lekin fronta baribir ikkimiz bo`lamiz opa. … 100 mingacha grant olsa bo`ladi degan ekan … akaga. Shundan foydalanib siz grantga topshirsangizchi degandim. Ozodlikdagi tojik ovoz hamkasblar ingliz tiliga tarjima qilib berisshimiz mumkin dedi. Qozog`istondagi huquqbonlar bizdan nia yordam deyishdi. Rossiyadagilar ham shunday. Lekin o`ylab ko`rsam o`z-o`zidan bo`ladigan ish emas. Shunga siz bilan hamkorlikda qilsakchi degandim. Toshkentdasiz. Grantga ham imkoniyatingiz bor….” (Матн қисқартирилиб, исм-шарифлар олиб ташланди).
Музокаралардан сўнг мен ҳамкасб укамизга “Facebook” чатидан шундай жавоб йўлладим:
20.07.2015 0:52
Малохат Эшанкулова
Баҳодир, ассалому алайкум, саломатмисиз? … Баҳодир, аслида, бу фильмни яратаман деб бир пайтлар алам устида мен киришгандим… Бироқ, бора-бора аҳволим оғирлашиб борди…. Ўлим билан ҳар куни рўпа-ру бўладиган одам билади: бу дунёси қасдлашишга арзимайди. Кейин ўйлайсан, ўйлайсан, айбдорни қидирасан ва оқибатда ҳукм чиқарасан: ҳамиша энг асосий гуноҳкор ўзинг бўлиб чиқаверасан… Очиғи, энди мушоҳада қилиб қарасам, Атаева менинг салмоатлигим ҳақида ўз фикрини билдиргани учун айбдор эмас экан…. Мен ҳақимда атрофимдаги одамларда нотўғри фикр шаклланганми, демак, мен қаердадир хато кетганман…. Бунинг учун ўз фикрини билдирганларни балоларга гирифтор қилишни исташим инсофдан бўлмас деган хулосага келдим…
Ҳозир мен одамларни муҳокама қиладиган, улар тақдирига ҳукм чиқарадиган аҳволда эмасман. Мен ҳозир ўз саломатлигимни тиклаш, қандай бўлмасин тирик қолиш, (лоақал катта қизимни эгасига топширгунимча) кўзлаган режаларимни қисман бўлсаям амалга ошириш дарди билан андармонман. Атаевалар ҳақида салбий фикр билдирсам, Худога ҳам хуш келмас. Яратганнинг ўзи билгувчи ва кўргувчи. Мени беҳуда маломат қилганларни, эзгулик истаганларни…. барчасини Худога топширдим. Вақти билан ўз мукофоти ва ё жазосини берар… Мен эса мазкур фильмда МЕНИНГ НОМИМНИ МУТЛАҚО ИШЛАТМАСЛИГИНГИЗНИ СЎРАРДИМ.
Бундан буёғига Худодан гуноҳларимни кечиришини сўраб ёлвормоқчиман, беайб Парвардигор, бандаларни айблаш, уларга нисбатан ҳукм чиқаришдек ахмоқликлардан узоқроқ юрмоқчиман, укажон. … Ишларингизга ривож. (Хат қисман қисқартирилди)”
Атаевага қарши кишиларни, (мен уларни ўзимча, “АнтиАтаевчилар” дейдиган бўлдим), афтидан, менинг юқоридаги рад жавобим қониқтирмади.
Провардида 2016 йилнинг 8 февраль куни менга “АнтиАтаевчилар”дан такрор таклиф тушди.
Мен эса ҳамкасбимиз Баҳодир Элибоевга қуйидагича жавоб қилдим:
08.02.2016 3:51
Малохат Эшанкулова
Ассалому алайкум, Баҳодир, саломатмисиз? Баҳодир, … ака “Ўша иқтисодий ўғирликлар билан боғлиқ фильмни ҳаммуаллифликда тугатиб қўйсангизлар” деган таклиф билан келгандилар…. Кўп ўйлаб кўрдим…. Бўлмайди. Мен оғир касалдан Худонинг ҳоҳиши билан соғайгач “Ҳеч кимга қасдлашмайман, қастона иш қилмайман” деб қарор қилгандим…. Бу фильмни яратишга қўл урганимда Атаевага қастона қўл ургандим… Кейинчалик, аҳволим оғирлашавергач, биласизми, мен нимани истардим: “Қани эди Атаеваларнинг иддаолари тўғри бўлганида қани эди! Қани эди мен соппа-соғ бўлсам, ўз оёқларим билан юролсаму, Дилором опа, Надеждалар мени “Сохта касал” дея оламни бузишса, минг карра дод дейишсаям розийдим” дея орзулайдиган бўлдим….Бу фильмни ишлашга киришиш балки қасдлашиш саналмайди дерсиз… Аммо мен буни қасдона қўл уриш деб ҳисоблайман. Соғайганлигимнинг шукронаси эвазига барча кўнгилсизликларни унутишга қарор қилганман. Ўзимга-ўзим сўз берганман. Сўзимнинг устидан чиқишни истайман. Шу сабаб илгари сизга ёзган гапим-гап. Бу мавзуга қайтишни истамайман Баҳодир, илтимос, мени тўғри тушунинг. Ёритаман десам, муаммолар қалашиб ётибди. Фильмни яратишда сизга омад. Бироқ, қаттиқ бир илтимос, бу фильмда менинг исм-шарифим, мен олган илк интервью…. мени омма ёдига соладиган ҳеч нарса иштирок этмаслигини истайман. Мен олган илк интервьюдан фойдаланишингизни таъқиқлайман. Мабодо, ўша аёлнинг интервьюлари керак бўлса, ҳамон борлар, соғлом, интервью беришга қурблари етади, бориб қайта олишингизни илтимос қилиб сўрайман… Тасвирларим, қўлим, овозим,… ҳеч бир кўринишда иштирок этишни истамаган бўлардим…. Илтимос сиздан, кейин ўтлашиб юрмайлик яна… Мени тўғри тушунасиз деган умиддаман. Самимият билан Малоҳат опангиз.”
Гувоҳи бўлганингиздек, мен Атаева ишига оид журналист суриштируви ўтказиш мақсадидан 2014 йилдаёқ воз кечганман.. Мен Атаевага оид фильм яратиш таклифини рад этгач, “АнтиАтаевачилар” бу ишга Баҳодир Элибоевни жалб қилганлар.
Умуман олганда, “АнтиАтаевачилар” кимлар эканлигини жуда яхши биламан. Улар орасида нафақат ҳуқуқбонлар, балки, ҳорижда истиқомат қилаётган юртдошимиз, мен ҳурмат қиладиган ҳамкасбим – бир журналитс ҳам бор. Улар нима сабабдан “АнтиАтаевачилар”га айланиб қолганлигининг сабаби ҳам менга қисман маълум. Бу носоғлом рақобатга Халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар, мукофотлар бош сабаб эканлигини ҳам биламан…..
Бироқ, худди ана шу “АнтиАтаевачилар” нима сабабдан тубан ишга қўл уринганликларини, менга мутлақо алоқаси бўлмаган қандайдир фильмларини не боисдан менинг номимдан “youtube.com” сайтида эълон қилишга жазм қилганликларини, кенг жамоатчиликни лақиллатишга, алдашга қандай қилиб журъат этганликларини сабабини билмайман, тушуна олмайман.
Менинг номимни ким сотди деган саволимга мазкур “ҳужжатли фильм”да бошловчилик қилган Баҳодир Элибоевнинг жавоби шундай бўлди:
13.01.2017 20:33
Bahodirkhon Eliboyev
Уни чикармасликка карор килганмиз. Кайси сайтда чикибди? … men yana qaytaraman buni saytga men qo’ymaganman. Qaysi saytda chiqqaniniyam bilmadim. Buning nusxasi operatorimuzda, Mirzanosir akada, Mutabar opada bor. Ularga birma bir aloqaga chiqdim, kim chiqardi buni deb. Ular chiqarishmaganini aytishdi. Sudga beradigan bo’lsangiz nimayam derdim. Ixtiyor o’zingizda. Lekin Xudo haqqi men chiqarmaganman… Лекин менинг назаримда мана сайтнинг бошлигини биздан (Мирзаносир ака, мен, Сурат ака ва колаверса сиздан) розилик олмай туриб сайтга бергани учун судга берсакмикин? Шунда бу видеони унга ким бергани ойдинлашарди.”
Мен бунингдек ёлғон ахборотга қарши раддия беришга мажбурман:
“Youtube.com”да эълон қилинган “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” деб аталмиш кўп қисмли ҳужжатли фильмга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.
Бир ҳовуч иғвогарларнинг иши бу.
Тубан қилмишим сирлигича қолади, жавобсиз қолади деб ўйласангиз, адашасиз.
Мен элни эрмак қиладиган, элни эриклайдиган, интернетда ёлғон ахборот тарқатишга журъат этадиган нусханинг асл қиёфасини суд орқали халққа кўз-кўз қилишга киришаман.
Токи ҳеч бир кимса интернет саҳифаларида ўзганинг номини сотиш, омммани алдаш, ёлғон, иғво ахборот тарқатишдек тубан ишга қўл урмасин.
Малоҳат Эшонқулова
мустақил журналист
Fikr bildirish