Қозоғистондаги ашаддий салафий «Алишер Кескин» – Россияда журналист, намоз ўқимайдиган, атеист ва гейга айланган «Али Феруз»ни тарихини чуқурроқ ўрганиш шарт!!!
Ўзбекистонга бериб юборилса қийноқ қурбони бўлиши мумкин деб нуфузли халқаро ташкилотлар бонг ураётган Россиядаги «Новая газета»нинг мухбири, журналист, «Али Феруз» тахаллусли Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳсус хизматлари фойдасига ЖОСУСЛИК жинояти содир этиб келаётган, «умуман намоз ўқимайдиган атеист ва гей»га айланган Худойберди Нурматовни аслида ким эканлигини ва унга икки диктатура режими хукмронлик қилаётган давлатлар махсус хизматларидан қандай ва кимларга қарши ишлашига топшириқлар берилганлигини зудлик билан аниқлаш шарт.
Чунки у 2010 йил июнь ойида Қозоғистонда хибсга олинган 32 нафар қочқинлар ичида бўлган ва у пайтда соқоллари тиззасига тушар даражадаги, Қозоғистондаги ўзбек қочқинлари жамоаси орасига киритилиб, уларни терроризмга тарғиб қилиши билан танилган ашаддий салафий «АЛИШЕР КЕСКИН» эди.
Худойберди Нурматов Қозоғистондаги 32 нафар Ўзбекистонлик қочқинлар масаласи билан шуғулланиб юрган журналистларга, ҳуқуқ фаолларига ҳамда қочқинларнинг яқинларига ўзини Алишер деб таништирганди. Бу ҳақда 2010-2011 йилларда Қозоғистондаги қочқинлар масаласи билан яқиндан шуғулланган ҳар бир журналист, ҳар бир ҳуқуқ фаоли маълумот беришлари мумкин. 2010 йил июнь ойида 33 нафар салафийлар Қозоғистонда хибсга олинганлар ва улардан атига биттасигина Алишер Кескин (Худойберди Нурматов) дарҳол озодликка чиқарилган.
Узун соқолли салафий Худойберди Нурматовни қочқинларнинг оила аъзолари «Алишер Кескин» деб танирдилар ва хибсга олинганлар орасидан атига биттагина озод қилинган «Алишер Кескин»нинг хибсдан чиққанидан кейин қочқинларнинг оила аъзолари атрофида шубхали ўралашиб қолганидан хавотирларини журналистларга ҳам ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳам бот бот билдирардилар.
2010 йил июнь ойида ташкил этилган “Ўзбекистонга экстрадиция қилиш хавфи кутилаётган Қозоғистондаги ўзбек қочқинларни озод қилиш кўмитаси”да фаолият юритаётган палламда Алишернинг ўзи билан ҳам бир неча марта мулоқот қилганман. У ўзини ҳимоя қилишимизни сўраб мурожаат қилган менга ва унга берган саволларимга жавоб бера олмасдан қайтиб алоқага чиқмаган. Алишер ҳақда қочқинларнинг оила аъзолари менга ҳам бир неча марта ўз хавотирларини билдиришган.
Тўғри, мен «Алишер Кескин»ни юзини умуман кўрмаганман, хозирги гей холатидаги суратидан уни юзини биринчи марта кўриб турибман. Лекин уни Қозоғистонда фаолият юритиб келган ва қочқинлар иши билан шуғулланган фаоллар яхши танийдилар. Улар билан мулоқотим пайтида бугунги «Али Феруз» 2010 йилда Қозоғистондаги ашаддий салафий «Алишер» эканлигини тасдиқлашди.
Афсуски «Али Феруз»нинг ўша 2010 йилдаги Ўзбекистонлик қочқин «Алишер Кескин» эканлигини била туриб баъзи бир матбуотлар унинг ўша ўтмишига ҳам эътибор қаратмасдан, 2010 йилда қидирувда бўлгани учун Қозоғистонда хибсга олинган салафийнинг қидируви қандай қилиб ечилгани, қандай қилиб Ўзбекистонда қидирувда бўлган «Алишер Кескин» «Новая газета» мухбирига айланганига, бир пайтлар Қозоғистондаги Ўзбекистонлик қочқинлар бошига кулфатлар солган, уларни кофирлар ва душманларга қарши муқаддас уруш – ЖИХОДга чорлаши билан танилган, эндиликда эса умуман намоз ўқимадиган, атеистга айланиб қолганига эътиборни қарамаяптилар.
Кейинчалик БМТ қийноқларга қарши кўмитасининг бу қочқинларни Ўзбекистонга топширилса қийноқларга солинишлари сабабли уларни Ўзбекистонга топширмаслик талабига эътибор қаратмасдан Қозоғистон хукумати Ўзбекистонга бериб юборган. «Алишер Кескин» бир думалаб атеист, гей ҳамда журналистга айланди, қолганларини жойи эса ЖАСЛИҚ қамоқхонаси бўлди. «Алишер Кескин»нинг ёрдами билан 32 нафар қочқинлар қийноқлар қурбонларига айландилар. Уларнинг бугунги кунда ит азобида яшаётган оила аъзолари – аёллари, вояга етмаган фарзандлари, яқинлари тақдири билан ҳеч кимни иши йўқ.
«Алишер Кескин» ўз онасини кофир деб ҳақоратлар қилиши, онасининг унинг фарзандларига келтирган совғаларини кофирни совғасидан хазар қиламан деб отиб ташлаганларига тирик гувоҳлар бор.
«Али Феруз» бир йилдан ортиқ муддатдан буён «Новая газета» мухбири сифатида фаолият юритмоқда экан, албатта бунга шубҳа қилмаймиз. Лекин журналист «Али Феруз»нинг «Алишер Кескин» тахаллуси остидаги салафийлик оқими вакили, вакили бўлганда ҳам ашаддий радикалист вакили бўлганлиги холатига баҳо берайлик.
Биз бугунги кундаги «журналист Али Феруз»ни тақдиридан хавотирланиб бонг ураётганларни огоҳликка чақирамиз! «Али Феруз»га айланган «Алишер Кескин»ни ўтмишини ўрганинглар! Бу актёрнинг икки хил, бир бирига қарама қарши бўлган қаҳрамонлар ролини қойиллатиб ўйнаганина халқаро терроризм, экстремизм, ШПИОНАЖ жиноятлари юзасидан хулоса бера оладиган мутахассислар хулосаларини олинглар.
Бугунги кунда Ўзбекистондек диний эркинликлар бўғилган ўлкада «террорист», «диний радикалист» тамғалари остида босимга учраган, ҳаёти хавф остида қолган, диний эътиқоди учун қочиб чиқишга мажбур бўлган, ҳақиқий ёрдамга мухтож бўлган, дунёнинг турли бурчакларида аянчли тақдирларини биров билан бўлиша олмай, ҳар бир олган нафасларини ҳавотир ила олаётган сон саноқсиз ўзбек қочқинлари тақдирларини янада оғирлаштириши мумкин бўлган вазиятларга жиддий эътибор қаратайлик!
Бир кун келиб гейлиги сабаб европа давлатларига етиб боргач инсонларни оммавий қирғин қилишини олдини олинглар. Ёки Обид қори Назаровни ўлдириш мақсадида уюштирилган суиқасдга хисса қўшган Ўзбекистонлик «талабалар» Нодира Аминова ҳамда Баходир Пўлатовдек Европа давлатларида фаолият олиб бораётган Ўзбекистонлик фаолларнинг умрига зомин бўлишига хисса қўшган бўлиб чиқманглар!
Норвегия рўзномаси хабар қилишича, 32 яшар ўзбекистонлик дохил Оврўпо мамлакатларида террорчилик ҳужумларини содир этишни режалаштирганликда гумон этиб ҳибсга олинганлар таниқли курд мулласи билан мулоқотда бўлганлар.
2011 йилнинг ноябрь ойида Норвегияда террористик Европа мамлакатларида террорчилик ҳужумларини содир этишни режалаштирганликда гумон этиб ҳибсга олинганлар орасида бўлган 32 ёшли ўзбек Девид Якобсен ҳам аслида қочқинлик мақоми олиб Норвегияга етиб олишига ўзини Ўзбекистонда милиция идораларида ишлаб, қатағонга учраганини баён қилганлигини эшитганмиз.
2016 йил 12 июнь якшанба куни Флориданинг Орландо шаҳридаги тунги гей-клубга бостириб кириб, ўқотар қуролдан ўқ отган ва 50 кишини ўлдирган ва 53 кишини яралаган ота онаси Афғонистонлик бўлган ИШИДга алоқадорлиги баён қилинган 29 ёшли Умар Матинни жиноятини АҚШ Президенти Барак Обама “нафрат ҳужуми” ва “террор ҳаракати” деб атаганди.
30 ёшли «Али Феруз» билан унинг тенгқури Умар Матиннинг орасидаги фарқини ўрганиш учун бирозгина бош қотирилса, «Али Феруз – Алишер Кескин»ни яқиндан таниган, билган журналистлар, ҳуқуқ фаоллари ҳамда Қозоғистондан Ўзбекистонга бериб юборилган кочқинларнинг турли мамлакатларда яшаётган оила аъзолари билан боғланиб, ўрганинглар!
Мен бош қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар» ташкилотини ва унинг Германиядаги ваколатхонаси вакилларини огоҳлантириб, уларни электрон почталарига хат ёзиб юбордим. Кимда ким Худойберди Нурматовни таниган билган инсонлар билан мулоқот қилиб, бу жиддий масала устида шуғулланмоқчи бўлганларга Худойберди Нурматовни салафий «Алишер» сифатида яқиндан танийдиганлар контакт маълумотларини уларнинг ўзларини розиликлари билан тақдим қилишга ваъда бераман.
Россиядаги ЖУРНАЛИСТ «АЛИ ФЕРУЗ»нинг Қозоғистондаги «АЛИШЕР» пайтидаги ҳаётини ўрганинглар!!!
Мана бу фожеа эса ўша қочқинларнинг бирини оиласи вакили Собиржон Ёқубов билан содир бўлганди.
Мўътабар Тожибоева
Fikr bildirish