Мўътабар Тожибоева: Огоҳ бўлинг! Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари ЖОСУСИ «Алишер Кескин – Али Феруз» орамизда!!!
2010 йилда Қозоғистондаги ашаддий салафист бўлган ЖОСУС «Алишер Кескин» – Россиядаги «Али Феруз»ни таниган фаоллар гувоҳлик бермоқдалар!
«Қозоғистонда ашаддий салафий «Алишер Кескин» бўлган Россиядаги журналист «Али Феруз»ни масаласини чуқурроқ ўрганиш шарт!!!» номли мақоламда келтирганимдек мен бугун 2010 йилда Қозоғистонда «ашаддий салафий Алишер» ролини қойилмақом қилиб бажарган артист, 2016 йилда Россиядаги «Новая газета» мухбирига айланган – «журналист Али Феруз»нинг битта одам эканлиги ҳақида унинг ҳимояси учун бонг урган Париждаги ва Германиядаги Чегара билмас мухбирлар ташкилотлари вакиллари ҳамда «Алишер Кескин»ни яқиндан таниган фаолларнинг электрон почталарига битта қилиб бундан 2 соат аввал «На счет «Али Феруза ошибаетесь!» деб номланган хат ёзиб юборгандим.
Орадан бир соат ўтар – ўтмас 2010 йилда Қозоғистондаги ашаддий салафий «Алишер»ни ва бугунги кунда умуман намоз ўқимайдиган, атеист, гейга айланиб қолган» Али Феруз»ни таниган фаоллардан нафақат менинг фикримни тасдиқлайдиган, балким унинг жиноий кирдикорлари ҳақида янада аниқроқ маълумотлар ёзиб, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти вакили Йоган Биххга, ташкилотнинг Германиядаги ваколатхонаси вакили Уве Томасга (Jens-Uwe Thomas), «Али Феруз» масаласи билан яқиндан шуғулланиб, унинг шахсини аниқлаш ниятида биз билан ҳамкорликни бошлаган Россиядаги ҳуқуқ фаоли Баҳром Хамраев электрон почталарига йўллаган жавоблар кела бошлади.
«Али Феруз» ҳақида ҳақиқий маълумотларни бераётган фаолларнинг ҳавфсизликларини хисобга олган ҳолда уларнинг исми шарифлари, мутахассисликлари ҳақида маълумот бермаймиз. Лекин уларнинг кимлар эканликлари «Али Феруз» ҳимоясига чиққан Чегара билмас мухбирлар ташкилоти вакилларига аён.
Инглиз тилида жўнатилган хатнинг интернет орқали таржима қилиб, мазмунини сиз азизларга етказишга қарор қилдим.
«… Мен Мўътабар Тожибоеванинг фикрларига тўлиқ қўшиламан. Яна бир нарсани қўшимча қиламанки, «Алишер Кескин» ёки «Худойберди» 2009 – 2010 йиллар оралиғида Қозоғистондаги қочқинлик мақоми сўровчилар жамоатидан радикал қарашлари сабабли четлатилганди. Қозоғистондаги бир Ўзбекистонлик бошпана изловчи «Алишер Кескин» диний қочқинларни кофирлар ва душманларга қарши муқаддас уруш – ЖИХОДга чақириқлар қилаётгани учун ҳам мусулмонлар жамаотидан ҳайдалганини айтган. Кейинчалик Ўзбекистонлик бошпана изловчилар «Алишер Кескин»ни хотини ва ёш гўдак фарзандини ташлаб қўйгани ва уларни яшашлари учун кўмаклашмаётгани ҳақида хабар топганлар ва «Алишер Кескин»нинг хотини ва ёш гўдагини ўз қарамоқларига олиб, уларга ёрдам бериб келганлар. Қозоғистондаги қочқинлик изловчилар «Алишер Кескин»дан доимо ЖОСУС дея гумонсираб келганлар. Ўша пайтларда «Алишер Кескин»ни Россиядан қочқинлик мақоми сўраш имконияти бор эди. Лекин у махсус Қозоғистонга борган ва у ердаги қочқинлик мақоми сўровчи Ўзбекистонликлар жамоасига кўшилган. Хурмат ила…..»
Биз «Али Феруз» тақдиридан хавотирланиб, бонг ураётганларни, Россиядаги «Новая газета» таҳририятини хушёрликка чақирамиз. Чунки Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари томонидан ёлланиб, Россиялик журналистлар сафига киритилган ЖОСУС нафақат улар учун, балким Россиядаги қочқинлар учун хатарлидир.
Нуфузли «Чегара билмас мухбирлар», Халқаро Амнистия ташкилотлари сингари нуфузли ташкилотларга тўлиқ текширилмаган, ҳақиқатлиги исботланмаган маълумотларни сиздирган кимсаларнинг ниятлари нима бўлган? Бундай ташкилотларни ЖОСУСларни журналист дея ишониб, уларни ҳимоясига чиқишларига ва беобрў бўлишлариги эришишми ёки бошқа ниятлари бўлганми?
Терроризм, ЖОСУСЛИК (ШПИОНАЖ) жиноятларига қарши курашувчи давлат органлари, халқаро ташкилотлар бу ўта жиддий масалани ўз назоратларига олишлари ҳамда жиддий текширувлар олиб боришлари шарт деб хисоблаймиз.
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК! ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН МАХСУС ХИЗМАТЛАРИ ЖОСУСИ ОРАМИЗДА!!
Мўътабар Тожибоева
Fikr bildirish