Мўътабар Тожибоева: Oqshom Barsa бирозгина мард бўлинг! Мен рақибларимни мард бўлишларини истайман!

Oqshom Barsa сиз энг аввало ўз номингиздан гапиришни ўрганинг ва ўлиб кетган Ризо Обид номини ҳимоя қилиб, мани фош қилиш билан қўрқитиб, дағдаға қилмасдан энг аввало ўз суратингизни сахифангизга жойланг агар бунга қўрқмасангиз ва куч қудратингиз етса. Ана ундан кейин мангами, бошқагами дағдаға қилсангиз ярашади.

Мен кимларнидир МХХ агенти, кимларнидир МХХ жосуси, кимларнидир терроризм, Суриядаги ИШИДни тарғиботчиси ва молияловчиси, яна кимларнидир гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи, кимларнидир одам савдоси ва яна кимларнидир халқаро миқёсдаги уюшган коррупцион жиноий гуруҳ вакиллари дер эканман, ҳар бир сўзимни исбот ва далили қўлимда бўлади албатта.

Агар жиходчи Муҳаммад Солих билан бир қозонда қайнашдан ор қилишимиз мухолифатни бирлашмаслиги бўлса кечдик ўша мухолифатдан. Аслида демократик ғояларни тарғиб қилгувчи дунёнинг турли бурчакларида яшовчи Ўзбекистонлик мухолиф фикрловчи инсонлар аллақачон бирлашганмиз. Буни исботи тариқасида диктатор Ислом Каримовнинг ўлимидан кейинги бир қанча ишларимиз ҳақида бизнинг сайтимизда ва бошқа манбаалардан ҳам кўрсангиз бўлади.

Яқинда мен ҳақимда Солиҳнинг буюртмаси, Эшонқулова ташаббуси ва уларнинг ҳалқаро жамғармаларда ишловчи шериклари томонидан фильмни суратга олиш, Фарғона ва Андижон вилоятларига сафар харажатлари, фильмни монтажи харажатларини молиялаган 39.27 минутлик «ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ НЕЧА ПУЛ ТУРАДИ? МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА АСЛИДА КИМ? – АШАДДИЙ ФИРИБГАР»  номли тухмат фильм ҳақида айтибсиз. Бу фильмни буюртмачилари, ташаббускорлари, иштирокчилари ҳамда ҳомийлари аллақачон иштонларини хўл қилиб қўйганларидан хабарингиз йўқ шекилли.

Аслида  ушбу саводсизларча тайёрланган ва ютуб канал орқали тарқатилган туҳмат фильмни буюртмачиси Муҳаммад Солиҳга, ташаббускори малоҳат Эшонқуловага, фильмнинг иштирокчиларига, халқаро жамғармадаги ҳомийсига бу фильмни тайёрлаганликлари, иштирок этганлари ва фильмни молиялаганликлари ҳамда ютуб каналга жойлаганлари учун бу фитначиларга каттадан катта рахматлар айтаман. Чунки ушбу тухмат фильм ўзимни, фарзандларимни, ташкилотимни ва ҳамкорларимни ҳимоя қилиш учун қатъий харакат бошлашимга туртки берди.

Менинг кескин қарор қабул қилишимга нафақат бу буюртма фильм, балким Жиходчи Солиҳнинг сайтида 16 январь куни чоп қилиниб, 6 кун ичида 3 марта ўзгартирилган «Малоҳат Эшонқулова: Инсон тубанлигининг чегараси йўқми?» номли тухмат мақоласи ҳам сабаб бўлди.

Кўп йиллардан буён менга, фарзандларимга, набираларимга, оила аъзоларимга, яқинларимга, ташкилотимга ва ҳамкорларимга қарши тухмат, бўхтон кампаниялар уюштириб келган бу кимсаларнинг ўз жиноятлари учун қонун олдида жавоб беришлари жараёнларни бошлаш учун авваллари ҳам кўп марта харакатлар қилганман.

Лекин бу фитначиларнинг бири Канадада, бири Туркияда яна бошқаси бошқа мамлакатларда яшаётганлари сабабли ҳам мени ҳимоям учун махкама жараёнлари бошлашга кўмак бермоқчи бўлган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳам молиявий муаммолар сабаб кўмак бера олмаганди.

Бугунги кунда эса шу йўналишда бир нечта нуфузли ҳалқаро, ташкилотлар, институтлар аудитор ва хизмат текширувларни бошладилар. Терроризм, наркобизнес ва коррупция жиноятларига қарши курашувчи халқаро ташкилотларни ҳам биз келтирган далилларга қизиқишлари ортди.

Баъзи бир халқаро ташкилотлар ва халқаро жамғармаларнинг вакиллари кир пуллар ювишда демократия, инсон ҳуқуқи ғояларини қурол қилиб фойдалиб келаётган уюшган коррупцион жиноий гуруҳлар ҳамда терроризм, наркобизнес вакиллари билан ҳамкорлик қилиб келаётгани, уларни қўллаб қувватлаб, профессионал жиноятчиларининг «крыша»ликлари фош бўлишларини фош қилишимиз йўлидаги харакатларимизга тўсқинлик қилиш учун бизларга қарши тухмат кампанияларида иштирок этган ёки сиз айтган фильмни молиялаганликлари сабаб улар фаолият юритадиган ўша халқаро ташкилотлар ва жамғармаларга аллақачонлар РАСМИЙ БАЙКОТ эълон қилганмиз.

Кўриб турганингиздек парда ортида яширинган сиз сингари кимсалар тугул, халқаро жамғармалар ва халқаро ташкилотлар вакилларининг жиноий кирдикорлари ҳақида ҳам ўшаларнинг раҳбарларига, улар устидан назорат қиладиган халқаро идоралар раҳбарларига баралла айтиб келмоқдаман.

Сиз эса ўлиб кетган Ризо Обидни ҳимояси учун чиқиб овора бўлманг. Уни ўрнига ЖИҲОДЧИ Муҳаммад Солиҳни ёки унинг шерикларини ҳимоя қилинг. Сиздек «мард кимса» тирик одамларни ҳимоя қила қолинг жасоратингиз етарли бўлса. Чунки биринчидан Ризо Обид ўзи менга қарши махсус хизматлар учун ишлаганлигини тан олиб, кечирим сўраганди.

Ризо Обид 2014 йилда август ойида Парижга келганида мен билан учрашган ва уйимда бир икки кун қолганди. Ўшанда нафақат Ўзбекистон махсус хизматлари вакиллари томонидан жўнатилаётган туҳмат мақолаларни чоп қилиб келгани учун узр сўраган, балким МХХдан келган бир нечта ҳатларни ўз электрон почтасидан очиб, скайнер қилиб, менга ташлаб берган менга етказган озорлари учун тўлов сифатида.

Ризо Обиднинг сўраган кечиримлари ва бундан кейин бизлар билан елкама елка туриб курашишини айтганидан кейин унинг гапларига ишониб 2014 йилнинг сентябрь ойидаги Варшавадаги ОБСЕнинг йиллик анжуманига бир нечта фаоллар қатори уни ҳам боришини ташкил қилдим уни сафарини ҳам бошқалар каби молияланишини уюштирдим. У ОБСЕ анжуманида иштирок этди, норозилик намойишларимиз ҳақида мақолалар қилди.

Лекин орадан бироз вақт ўтиб, Ризо Обид яна ўз бошлиқларига хизмат қилишни бошлаб юборди. Шундан кейин мен МХХчилар томонидан Ризо Обиднинг электрон почтасига жўнатган хатларини мен Галима Бухарбоевага Голландияда бошланган судга тақдим қилиши учун беришга қарор қилдим.

Сабаби – айнан Ризо Обиднинг электрон почтасига МХХдагилардан жўнатилган тухмат мақолаларни баъзи бирларини Ризо Обид чоп қилмаган, лекин Канада фуқароси бўла туриб ўзи “Озодлик” радиосига берган интервьюсида тан олганидек кўп йиллар давомида Ўзбекистон махсус хизматлари фойдасига ЖОСУСЛИК жинояти содир этиб келган Исмат Хушев ва Ўзбекистон Республикаси хукуматига ва Демократик Фуқаролик жамиятига мухолифатда бўлган Муҳаммад Солиҳлар бу мақолаларнинг туҳматлигини била туриб ўз сайтларида чоп қилганлар.

Солиҳ ва Исмат менга ва Галима Бухарбоевага қарши чоп қилган ўндан ортиқ тухмат материалларни Голландияда маҳкама жараёнлари бошланиши ортидан Галима Бухаарбоеванинг баёнотидан кейиноқ ўз сайтларидан олиб ташлаганлар албатта.

Лекин улар туҳмат мақолаларини ўз сайтларидан олиб ташлаганлари билан бизларга тухмат қилганликларини тан олиб,  ўз сайтларида раддия бериб, расман кечирим сўрамаган эканлар, раддия бериш, тухмат, бўхтонлари учун кечирим сўраш талабимизни бажармаган эканлар, улар жавобгарликдан қочиб қутила олмайдилар. Уларни қонун олдида жавоб бериш кунлари эса саноқли қолди.

Ризо Обид эса 2014 йил август ойида мендан кечирим сўраганидан кейин хам яна келтирган озорлари учун ўлимидан олдин Анвар Каримов орқали яна кечирим сўраганлиги бутун ўзбек жамоатчилигига маълум бўлган.

ЭШОНҚУЛОВА, МУҲАММАД СОЛИҲЛАР ЖАЗАВАСИ НАТИЖАСИДА ЯРАЛГАН «ФИЛЬМ»

Мен билан яқин бўлиб юрган, мендан олган кўмакларига мингдан минг қуллуқларини қилиб келган Малоҳат Эшонқулова 2014 йил 30 декабрь куни менга фесбок чатидан ёзган хатида ўзининг оиласи билан яшаб турган квартираси эгаси бўлган жиянининг «Мен билан Ўзбекистон Республикаси МХХсига бориб, барчаси учун кечирим сўраб, бошқа бу номаъқулчиликларни қилмаслик ҳақида қасам ичасиз, кейин шу уй сизники» деганлигини  ва ўша жияни Эшонқуловани Республика МХХга олиб бориш учун 2015 йилнинг 5 январь куни келиши ҳақида ёзганди.

«Мабодо уйимни сота олмасам, мен бу кетишга барча йўллар беркилди хисоби…. гадойга айланаман… менга уй эмас. ПУЛ керакда, молия зарур» деб ёзғирганди Малоҳат ўшанда.

Хартугул йўлини топди шекилли, ўзи айганидек кўчада қолмади, гадойга айланмади. Лекин жияни айтган учрашув белгиланган кундан 15 кун ўтар ўтмас, 20 январь куни Эшонқулова менга қарши хужумларини бошлаб юборди ва мен унга моддий ва юридик ёрдамлар олиши учун таништирганим халқаро ташкилотлар вакилларининг электрон почталарига менга қарши бирин кетин тухмат мақолаларини жўнатишни бошлаб юборди.

Эшонқулова 2015 йил январь ойи охирларида бошланган Ўзбекистондаги Президентлик сайлови жараёнида Виртуал президентлик сайловини назорат қилишга турли йўллар билан харакатлар қилиб кўрди.

Энг аввало виртуал сайлов комиссияси вакиллари ҳақидаги маълумотларни олишга харакат қилди. Истаган жавобини ололмаганидан кейин виртуал сайловда қатнашаётган Ўзбекистон Республикаси президентлигига виртуал номзодларни хали этикдўзга, хали ямоқчига тенглаб, уларни масхара қилиб номини очиқ ошкора айтмасада Муҳаммад Солихнигина Виртуал президент сифатида талқин қилишимизни таклифи билан чиқди.

Бу харакати ҳам самара бермаганидан кейин жазавага тушиб виртуал сайлов кампаниямизни тезлик билан якунлашимиз талаби билан чиқди. Номигина демократик «ЭРК» партияси бўлган, аслида очиқдан очиқ терроризм, Суриядаги ИШИДчиларни тарғиб қилгувчи, Суриялик жиходчиларни катта минбарларда туриб демократларга қарши қўлга қурол олишга чорлашларига шароитлар яратиб бергуви Ўзбекистон Халқ Харакатининг аъзоси бўлган Алиқул Саримсақовни биз Виртуал сайлов комиссияси вакиллари айби билан руҳий касалликлар шифохонасига қамаганлари ҳақида даъво қилиб, «Али Саримсақов виртуал сайлов комиссиясининг биринчи қурбони» дея ахюндос солди.

Бу дод войига ҳам жавоб бермаганимиздан кейин қутуриб, халқаро ҳамжамият, халқаро ташкилотлар тан олган  виртуал сайлов кампаниясини қоралаб Солиҳ акасини интернет нашрида баёнот берди. Унинг жазавага тушиб ёзган баёнотлари, виртуал сайлов комиссияси электрон адресига юборган талабларини жамлаб ўзга бир кимса номидан Солиҳни радиосида сайрадилар.

Виртуал президентлик сайловига яқинлаштирмаганимизга алам қилган Солиҳ билан Эшонқуловалар менга қарши туҳмат фильм яратиш ишқида ёндилар. Буни 2016 йил 31 март кунги Эшонқулованинг менга қарши тўпланаётган компрамат материалларни Солиҳга жўнатаётгани, менга қарши интервью берувчиларни топиш ва уларни интервью беришга кўндириши керак бўлган нусхалар бу хизматлари учун 200 доллардан ҳақ талаб қилаётганларини, у эса тўланадиган сумма миқдорини камайтирганлигини, чунки хали менга қарши тайёрланаётган фильмни монтаж қилишга ҳам маблағ сарфланиши кераклигини айтиб Солиҳга хисобот берган ёзишмаси Ўзбекистон Халқ Харакати сайтида 2016 йилнинг 31 март куни чоп қилинди.

Ўзбекистон Халк Харакати сайти: Малоҳат Эшонқулова: Ҳеч бир чора қолдиришмаяпти-ку!

Шундан кейин масалага ойдинлик киритиш мақсадида Муҳаммадсолиҳ Абутов ЎХХ модератори ва Малоҳат Эшонқуловага бир неча саволлар билан мурожаат қилди. ЎХХдагилар ҳар доимгидек мағрурлик билан сукут сақладилар, лекин сайтдаги менга қарши тайёрланаётган фильм ҳақидаги Солиҳга Эшонқулова берган хисоботли мақолани зудлик билан олиб ташладилар албатта. Эшонқулова эса Абутовнинг саволларига ўламан саттор, бу хатдан мени хабарим йўқ дея қутилди. Лекин орадан ўн ой ўтиб, 2017 йил 26 январда ўша харакатлари натижаси ютуб каналда намоён бўлди.

2017 йилнинг 15 январь куни мен бошқараётган «Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг 17 йиллиги муносабати билан Муҳаммад Солиҳнинг укаси Муҳаммад Бекжон бошчилигидаги 17 нафар сиёсий маҳкумлар – журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини озод этилишлари талаби билан чиқдик.

Ўз укаси Муҳаммад Бекжоннинг озодлигини талаб қилиб чиққанимиздан жазавага тушган Солиҳ ўзининг хизматига доимо шай бўлган Эшонқуловани ишга солиб менга қарши тухмат кампаниясини яна бошлаб юборди.

Эшонқулова умуман алоқам бўлмаган, лекин уюшган коррупцион жиноий гуруҳнинг  ҳалқаро миқёсда содир қилган жиноятлари ҳақида баён қилгувчи фильмга мени буюртмачиликда ва ютуб канал орқали тарқатишда айблаб, ҳақоратлар, туҳматлар қила бошлади. Эшонқулованинг асл башарасини очиб берадиган ва олдига ташланган емиш учун ҳар қандай жирканчликдан тап тортмаслиги «Чирмовуқлар» асарим учун тайёрлаган қораламамда яққол очиб берилган.

«ЧИРМОВУҚЛАР» хужжатли асари учун Эшонқуловага тавсиф берилган қоралама қисми

«Яхшига қилсанг яхшилик ҳам айтадур, ҳам қайтадур!
Ёмонга қилсанг яхшилик на айтадур, на қайтадур!» ўзбек халқ мақоли Эшонқуловага ўхшаган кимсаларга атаб айтилган бўлса не ажаб!

ЭШОНҚУЛОВАНИНГ СОЛИҲНИНГ САЙТИДАГИ УЧ НУҚТАЛАР ЁРДАМИДА СОҲТАЛАШТИРИЛГАН  БАҲОДИР ЭЛБОЕВГА ХАТИ

ЭШОНҚУЛОВАНИНГ БАҲОДИР ЭЛБОЕВГА ЁЗГАН АСЛ НУСХА ХАТИ. УЧ НУҚТАЛАР ЎРНИДАГИ ЁЗГАНЛАРИНИ ЎҚИЛСА ЭШОНҚУЛОВАНИНГ ОИЛАСИГИЛАР ОЛДИДА ҚАНЧАЛИК «ҚАДРЛИ СИНГИЛ» ЭКАНЛИГИ ҲАМ НАМОЁН БЎЛАДИ!

КУРАШДА ЕНГИЛГАН КИМСАЛАР ЯНА ҒОЛИБ БЎЛАМАН ДЕБ ЧИРАНГАНЛАРИ КАБИ 16 ЯНВАРЬ КУНИ СОЛИҲНИНГ САЙТИДА УЮШТИРГАН ТУХМАТ МАҚОЛАЛАРИ ФОШ БЎЛГАНДАН ЎН КУН ЎТГАЧ, ЮТУБ КАНАЛГА «ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ НЕЧА ПУЛ ТУРАДИ? МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА АСЛИДА КИМ? – АШАДДИЙ ФИРИБГАР» НОМЛИ ТУХМАТ ВА БЎҲТОНЛАРДАН ИБОРАТ 39.27 МИНУТЛИК ВИДЕОРОЛИКНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИЛАР.

НОМАРД ҒАНИМЛАР ЯНА ПАНД БЕРИШДИ – УЛАРНИНГ БУ ЖИНОЯТЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШНИ БОШЛАШИМ БИЛАН БУ БУЮРТМА ФИЛЬМ БУЮРТМАЧИСИ СОЛИҲ ҲАМ, ФАРҒОНА ВА АНДИЖОН ВИЛОЯТЛАРИДА ИЗҒИБ, «ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЕСИДАНМИЗ» ДЕЯ МЕНГА ҚАРШИ ИНТЕРВЬЮ БЕРИШГА МАЖБУР ҚИЛИНГАН ИНСОНЛАР ВА ЖОН ДИЛИ БИЛАН МЕНГА ҚАРШИ ТУХМАТ ҚИЛГАН КИМСАЛАР БИЛАН ҚИЛГАН ИНТЕРВЬЮЛАРИ ЎЗЛАРИНИ ФОШ ҚИЛИШИНИ БИЛГАН ЭШОНҚУЛОВА ҲАМ ЭНДИ ЎЗГАЧА ОҲАНГДА МИНҒИРЛАБ, БУ ФИЛЬМГА ЎЗЛАРИНИ АЛОҚАЛАРИ ЙЎҚЛИГИ ҲАҚИДА САЙРАМОҚДАЛАР.

ЭНДИ УЛАР ҲАР ҚАНЧА ЧИРАНМАСИНЛАР, УЛАР ҲАМ ЮҚОРИДА САНАБ ЎТГАНИМ БОШҚА ШЕРИКЛАРИ ҲАМ «ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯ»ДА КЎРСАТИБ ЎТИЛГАН ҲУҚУҚЛАРИМДАН ФОЙДАЛАНИШГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛИБ, ФАОЛИЯТИМНИ ИЗДАН ЧИҚАРИШ МАҚСАДИДА ТУҲМАТ, БЎҲТОН КАМПАНИЯЛАРИ ОЛИБ БОРГАНЛИКЛАРИ УЧУН ЖАВОБ БЕРАДИЛАР!

«…Сиз ҳақда фильм қилганларни орқасида ким турганлигини аниқлашга харакат қиляпмиз. Бирор нарса аниқласам сизга ёзаман, сабр қилинг. Билмасдан бировга тухмат қилиб гуноҳга ботманг» дея ёзди менга 26 февраль куни Ўзбекистон Халк Харакати сайти мухаррири Замир Малик. Мен унга Муҳам ад Солиҳнинг билиб туриб менга туҳмат қилганига нима дейсиз деган саволни бермадим. Факатгина унинг хатига жавобан 2016 йил 31 март кунги ЎХХ сайтида эълон қилинган Эшонқулованинг менга қарши тайёрланаётган фильм ҳақидаги хисоботига ҳам ойдинлик киритишини сўрадим. Шу бўйи Замир Малик сукутга кетди. 

Жаноб «Оқшом Бурса» сизга янада батафсилрок жавоб берардимку, лекин ўша санаб ўтганларимни жиноий кирдикорлари юзасидан менинг ташаббусим билан бошланган текширув жараёнига тўлиқ далилларимни ёзиб, қоралаш билан бандманда, узр.

Яқин кунларда бомба баёнотим билан танишасиз! Ана ўшандан кейин ҳам яширин ном билан ҳам кекирдагингизни чўза олсангиз баракалла дейман.

Ўша бомба баёнотимда нафақат Ўзбекистонлик МХХ агентлари, жосуслари, терроризм, ИШИД тарғиботчилари в молияловчилари, гиёҳванд моддалар ва одам савдоси гуруҳлар вакиллари, уюшган коррупцион жиноий гуруҳлар вакиллари, балким уларнинг халқаро жамғармалардаги ва халқаро ташкилотлардаги вакиллари ҳақида ҳам маълумотларни қўлга киритасиз.

БИР СЎЗ БИЛАН АЙТГАНДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ МЕНГА ХАЙРЛИ КЕЛДИ, АЙНИ ШУ КУНГИ ЖЕНЕВАГА САФАРИМ ВА У ЕРДАГИ БИР НЕЧТА УЧРАШУВЛАРИМДАН КЕЙИН МУЗ ЖОЙИДАН КЎЧДИ!

Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.