Ҳуқуқ фаоли Марат Зоҳидов HRW вакилларини ноқулай аҳволда қолдирди

Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Марат Зоҳидов ва Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Стив Свердлов

5 сентябрь куни Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уилямсон ҳамда ташкилотнинг Марказий Осиё бўлими раҳбари Стив Свердлов Тошкентдаги “Ҳаракатлар стратегияси маркази”да маҳаллий нодавлат, нотижорат ташкилотлар вакиллари билан учрашди. Учрашувда иштирок этган  “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташановга кўра, Human Rights Watch вакиллари Ўзбекистон ҳукуматининг 7 йиллик танаффусдан сўнг бу ташкилотни мамлакатга қайта киритгани учун олқишлади.

“Билишимча, HRW 2 сентябрдаёқ Ўзбекистонга келишган ва икки кун давомида Ташқи ишлар, Ички ишлар вазирликлари, Олий Мажлис, Олий суд, Бош прокуратурада учрашувлар ўтказишган. 5 сентябрда Ҳаракатлар стратегияси марказида учрашув ўтди.

7 сентябрда мамлакатда расман эътироф этилмаган фуқаролик жамияти вакиллари билан АҚШнинг дипломатик корпусида учрашув ўтказилади” дейди Абдураҳмон Ташанов.

2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин расмий Тошкент аввалига бу ташкилот вакилларига берилгٰан аккредитацияни узайтирмаган. 2011 йилда эса Олий суд қарори билан ташкилот ваколатхонасини ёпган ва бутунлай мамлакатдан чиқариб юборган эди.

5 сентябрь кунги анжуман сўнгида айнан Андижон воқеалари борасида Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Марат Зоҳидов томонидан HRW вакилларига берилган савол ўзаро мулозамат ва меҳмонновозлик руҳида ўтаётган учрашувнинг об-ҳавосини бузди. Расмийлар ва маҳаллий ноҳукумат ташкилотлари олдида HRW фаолларини ўнғайсиз аҳволга туширди.

Марат Зоҳидов Центр-1 интернет нашрида сохта «патологоанатом» Умиджон Абдуназаров ва унинг ортидан жаҳон ҳамжамиятини алдаб келган Надежда Атаева ҳақидаги мақолаларни эслатиб: “Бу проектларни донорларга айнан HRW вакили Стив Свердлов тавсия қилган экан, шундай бўлгач, HRWнинг Андижон воқеаларига бағишланган ҳисоботлари обеъктивлигига ишониш мумкинми?” деган савол ташлади.

Аввалига ўнғағайсиз аҳволга тушган HRW вакиллари, ўзини ўнглаб, HRWнинг ўз манбалари мавжудлиги, ташкилот ҳар бир муаммони ўрганишда ўзига хос тадқиқот усулларидан фойдаланишини айтиб, ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уилямсон  умумий маънода жавоб қайтарди.

Бу борада Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Андижон вилояти бўлими раҳбари Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг айтишича, унинг ўзи ҳам билиб-билмай Надежда Атаеванинг Андижон қатлиомига оид проектларида қатнашиб қолган.

“Менга Андижон шаҳридаги больницаларнинг суратларини олиб беришни сўрашганди. Мен суратга тушириб бердим, аммо суратларни бошқа мақсадларда ишлатилади дейишганди. Кейинчалик билишимча, қаҳрамони сохта «патологоанатом»  Умиджон Абдуназаров бўлган проектга ишлатишибди” дейди Саиджаҳон Зайнобиддинов.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

3 Responses to Ҳуқуқ фаоли Марат Зоҳидов HRW вакилларини ноқулай аҳволда қолдирди

  1. urazgul demoqda:

    Барча оммавий ахборот воситаларига

    Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шахри Улугбек Мфй Ал-Хоразмий кучаси 1-уй 1-хонадондада яшовчи 1954 йилда тугилган фукаро Расулова Уразгулдан

    тел(+99891-208-07-40)
    /Инсон хукукларини химоя килиш буйича умумжахон декларацияси , фукаролик ва сиёсий хукуклар буйича халкаро пакт,У.Р.К-378,Узбекистон Республикаси Конституцияси 44-моддаси,Ж.П.Книнг 27 -моддаси асосида/
    Шикоят

    Мен Расулова Уразгул 1954 йилда тугилганман ёшим 63да,огир касалман канд диабети касалим бор .углим суддаги адолатсизлик ва терговчининг ноконуний ишлари тугрисида айтмокчиман.Углим Расулов Лазиз Холмуродович 1979 йил 20 сентябр куни Узбекистон Республикаси Жиззах вилояти Жиззах шахрда тугилган,миллати узбек,маълумоти олий хукукшунос,2003 йилда Узбекистон Республикаси ИИВ Академиясини битирган,оилали 2-нафар вояга етмаган фарзанди бор,дадаси Расулов Холмурод Узбекистон Республикаси ИИВ тизимида хизмат вазифасини бажариш вактида халок булган Сизга мурожаат килиб ёрдам сурашимнинг сабаби шуки; 2016 йилда Жиноят ишлари буйича Жиззах вилояти Янгиобод тумани суди томонидан тухмат асосида углим 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан махрум этилган эди.Суд карорларидан норози булиб турли хил инстанцияларга ариза ёздик углим хам ёзди,лекин ижобий натижа йук энди каерга бориш керак хайронман.Президент ташкил килган виртуал кабулхонгага хам ёздим,лекин аризаларим футбол мячидек тепилиб эътиборсиз колиниб жиноят иши чакирилмай иш кур-курона номига курилмокда.Хуллас Президент айтган ишларини судлар тулик бажармаяпти.
    Жиноят ишлари буйича суд карорлари конунийлиги ва асослигини назорат тартибида текшириш конунийлик ва фукаролар хукукларини таъминлашнинг
    кушимча кафолати,одил судлов сифатини оширишнинг самарали воситаси хисобланади.
    Суд амалиёти тахлили шуни курсатадики хали юртимизда назорат инстанцияси судлари биринчи,апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан йул куйилган хатоларни тузатиш юзасидан муайян ишларни амалга оширгани йук.
    Узбекистондек мустакил хур юртда, демократик фаровон давлатда углиминг БМТ Асамблеяси томонидан 1948 йилда кабул килинган 217 А(III) курсатмаси оркали кабул килинган «Инсон хукуклари умумжахон декларациясидаги,Узбекистон Республикаси Конституциясидаги углимни хукукларини прокурор Б.Сойипов ,Зомин тумани ИИБ ТБ терговчиси Комил Амиров ,Жиноят ишлари буйича Жиззах вилояти Янгиобод тумани суди котиби Абдумажид Абдугаппаров ва Жиноят ишлари буйича Янгиобод тумани собик судяси Элёр Абдувалиевлар бузиб углимгага нисбатан номакбул суд тергови усулларини куллаб, суд хужатларини касддан сохталаштириб,бирон исбот,объектив далилсиз углимни хакикатни айтгани учун камаб,хам углимга хам оила аъзоларига зиён-захмат,азоб етказишди.
    Яъни углим, Расулов Лазиз Холмуродович 2013 йилда Зомин тумани электр таъминоти корхонасига хукукшунос вазифасига ишга кабул килинди.Уз хизмат вазифасинини бажариш чогида яъни электр энергиядан карздорлиги мавжуд фукароларни жамият олдида карздорлиги учун, улар карздорликни ихтиёрий туламагандан сунг карздорликни мажбурий тартибда ундириш учун фукаролик ишлари буйича Жиззах вилояти Зарбдор туманлараро судига хужжатларни тайёрлаш чогимда ахоли истеъмолчиларининг ПК электрон хисоб дастуридаги хисоб ракамларига сохта,сунний карздорликни юзага келтирувчи № 15 раками билан бошланувчи 500 000 сумдан 3 000 000 сумгача булган микдорда коидабузарлик далолатномалари туширилганини аниклаган. Энг кизиги шундан иборатки ушбу далолатномалар 2011-2012 йиллар давомида ПК дастурга туширилган булиб,ушбу далолатномалар амалда ёзилмаган ва тузилмаган факат ПК дастурга тахминий ракам билан киргизилган холос.Ушбу жиноятни содир килган Зомин тумани ЭТКнинг айрим маъсул рахбарлари ва ходимларининг айби билан конуний манфаатларига жиддий зиён етказилган.Ушбу холатни аниклагандан сунг углим Зомин тумани прокурори жаноб Сойипов Бектошга бу хакида хабар бериб,ариза берган,лекин жаноб прокурор Б.Сойипов ушбу жиноятни содир килган айбдор шахсларга Узбекистон Республикаси ЖКнинг 167,209,228-моддалари асосида жиноят кузгатмасдан ишни ёпиб юбориб,узи ЖКнинг 205,241-прим 1 моддасини содир килди,унинг аризани ёпиб юборганлиги тугрисида Узбекистон Республикаси бош прокуратурасининг 1007 интерактив ишонч телефонига кунгирок килганидан сунг вилоят прокуратураси ички хавфсизлик булими прокурори Музаффар ишни текшириб «Ака аризангиз курилади»-деган,сунгра углимгага актлар руйхатдан чикарилганлиги тугрисида хат берилган холос жиноят иши кузгатилмади, сунгра углимни 1007 ракамига телефон килганимдан жахли чиккан Б.Сойипов углимни такиб килиб, камашга топширик берган.ЖКда шахснинг юкори турувчи органга шикоят килгандан сунг уни мансабдор шахс томонидан такиб килиниши жиноят деб курсатилган. Узи углимни хукукшунослигимни билиб якка харакат килишдан куркиб ёрдамга Президентимиз томонидан порахур деб тан олинган ва ишдан четлаштирилган собик Жиззах вилояти прокурори Шухрат Акбаровни аралаштирган,Ш.Акбаров узининг Жиззах вилояти халкига килган зулми билан жуда танилган шахслардан хисобланади.Жиноятга оид аризалар,хабарлар ва бошка маълумотлар руйхатга олиниши ва дархол ёки уч суткадан кечиктирмасдан,жиноят ишини кузгатиш учун сабаб конунийлиги ва асослар етарли эканлиги бевосита ёки суриштирув органлари ёрдамида текшириш зарурати булган такдирда,ун суткадан кечиктирмасдан куриб чикилиши лозим.
    Ушбу муддатлар жиноятга оид хабар олинган пайтдан,то ишни кузгатиш ёки кузгатишини рад килиш тугрисида карор чикарилгунча кадар булган вактни уз ичига олади.Узбекистон Республикаси Конституциясининг асоссий принципларидан бири бу халк хокимияти-демократиядир,турли хил лавозимлардаги рахбар у хох прокурор булсин хох бошка лавозим эгаси у хам халк ичидан чиккан инсондир,зеро Узбекистон Республикасидаги хозирда юртбошимиз томонидан олга сурилаётган кадрият ва сиёсат бу халпарварлик хамда инсонийликдир,лекин оёги ердан узилган прокурорлар уз мансаб ваколатидан фойдаланиб углимни камашди.
    углимнини айби халкни химоя килиб адолатни айтганимми ва уз вазифасини бажарганимми?
    2016 йилда номини сир тутмокчи булган айрим Х.М.К.Одаги углимни танишлари «Лазиз ака сизни камашга прокурорлар Б.Сойипов ва Ш.Акбаровлар команда берган 2 та аризачи хам топиб куйибди эхтиёт булинг» деган.
    Лазиз узим бу сузни эшитиб курмаган факат таажубга тушиб,хайрон колган,лекин орган ходимларининг сузлари тугри булиб чикиб,уюштирилган сунний жабрланувчилар ташкил этилиб,сохтагарчилик асосида муддати утиб кетган 2013,2014-йилардаги деди-дедига асосланиб Президентимиз айтганингиздек тоза бумаса бир тухматни уйлаб топиб камашади замирида углимни камашди.
    углими тухмат билан камалганини Зомин тумани Даштобод шахридаги барча халк билади, бутун халк» Адолатни карор топтираман деб Лазиз камалиб кетди»- дея оила аъзоларига айтишган.
    мен чет эл кинофильмлари- купинча италиян,рус киноижодкорлари фильмларида бу каби адолатсизликларни курган эдим,лекин бу холатни углиммнинг бошидан утказиши хам кинодан кам булмади.Кулга олинганидан бошлаб прокурорнинг топширигини бажарувчи Жиззах вилояти прокуратураси булим прокурори М.Темировнинг жияни хисобланимиш,келиб чикиши Б.Сойипов билан бир жойдан яъни Самаркандлик Зомин тумани ИИБ ТБ терговчиси Комил Амиров углимга номакбул тергов усулларини куллаб,яъни рухий тазйик утказиб,Зомин тумани ИИБ ВУХда биринчи 2 кунликда умуман углимга овкат бермасдан сунгра терговга ва судга чакирилганда атиги бир марта ит хам емайдиган ювиндини бериб,канд диабети касалигини била туриб шу замирда узи хохлагандек курсатма олмокчи булган,буюк бобокалонимиз давлат арбоби шоир мутафакир А.Навоийнинг Хамса достонида зиндонга ташланган махкумларга сув билан нон берилиб кийналган дейилган ,лекин биз инсон хукуклари кафолатланган 21 асрда яшаяпмиз,бундан ташкари БМТ Асамблеяси томонидан 1948 йилда кабул килинган «Инсон хукуклари умумжахон декларацияси»,»Фукаролик ва сиёсий хукуклар тугрисидаги халкаро пактда», Конституциямизда,Ж.П.Кда терговда азоб бериш,инсон шаъни, кадр-кимматини тукиш мумкин эмаслиги курсатилган,ЖКнинг 235-моддасида бу килмишга жавобгарлик белгиланган ,лекин бу конунлар негадир юкорида Ф.И.Шлари кайд этилган орган ходимларига келганда уз кучини йукатмокда.
    Сирдарё вилояти ИИБга карашли 13-сонли тергов хибсхонасида буни акси 5 махал овкат берилиб,инсон хукуки тула кафолатланган бунда рахбар О.Садировнинг хам урни катта.
    Узбекистон Республикаси ЖПКнинг 11-моддаси конунийлик булиб ушбу конунга барча процесс иштирокчилари сузсиз буйсуниши,конундан хар кандай чекиниш унинг хар кандай сабаблардан келиб чикишидан каътий назар конунбузилиши хисобланади ва бу жавобгарликка сабаб булади дейилган.
    2016 йил 16 январь куни терговчи Амиров Комил углими уюштирилган аризачилар оркали камаб, ЖПКнинг 228-моддаси талабини бузиб, углим ЖПК 221-моддасига асосан ушлаб турилган шахс булсада эхтиёт чораси кулланган шахслар билан ноконуний равишда ушлаб турилган, чунки 228-моддада бу конун бузилиши хисобланиши этиб белгиланган.
    Бундан ташкари 2016 йил 17 январ куни терговчи Амиров К углимга рухий тазйик утказиб мажбурий курсатма олмокчи булган,натижада эса соглигим ёмонлашиб,кон босими кутарилиб,инсульт холатига якин ходиса булиб,йикилиб тушган, вокеани иботи сифатида Зомин ТТБдан келган доктор ва уша ерда углим билан ВУХда ушлаб турилган ишга манфаатдор булмаган махбуслар бор ,тушунтириш хатлари углимда мавжуд.
    Шунингдек Бойчибор фермер хужалиги электр энергиядан ноконуний фойдалангани учун ушбу ф/хга расмийлаштирилган коидабузарлик далолатномасига чикарилиши лозим булган кайта-хисоб китоб суммасини узгартириш максадида,Жиззах ХЭТК АЖ мухандиси Алишер Уралов телефон оркали Зомин ТЭТК мухандиси Турдиев Турабекга орка сана билан сохта далолатномани тузиб келишини айтади, Т.Турдиев электромантёр Д.Эрбутаев имзосини сохталаштиради ва орка сана билан далолатнома тузади натижада далоланомага чикарилиши лозим булган сумма камайиб Узбекистон Республикаси давлат бюджетига анча микдорда зиён етади,лекин буни билган на Зомин тумани прокуратураси хузуридаги СВОЖ ва ЖДЛККК булими ходими на терговчи на жаноб прокурор Б.Сойиповлар ЖКнинг 228,167-моддаси буйича жиноят иши кузгатмасдан жиноятни яширган.
    Айбсиз инсонни устафаранглик билан камовчи бу шахслар нега Узбекистон конунчилигидаги тенглик приципини бузиб,айрим шахсларга авзаликлар бермокда бунинг замирида нима ётибди ? Кани адолат?
    Дастлабки тергов жараёнида терговчи К.Амировнинг топшириги асосида суриштирувчи Ф.Сулаймонов ВУХга ичиб кириб маст холда ,уз мансаб ваколатини суистеъмол килиб углими куракда турмайдиган сузлар билан хакоратлаган,холат юзасидан гувохлар тушунтириш хати углимда мавжуд.
    Шунингдек углимнинг ишчанлик обруйимга путур етказиш максадида Жиноят ишида гувох С.Маматкулов курсатмаси терговчи томонидан касддан сохталаштирилган.бунга С.Маматкулов гувохлик беради.
    Бундан ташкари Жабрланувччи Д.Каландаров ва углим уртамиздаги юзлаштириш баённомаси касддан терговчи томонидан сохталаштирилган,бу буйича углимда объектив далил хужжат мавжуд.Президентимизнинг ташабусингиз билан суд хукук хохасига каттик эътибор каратилиб далилларни сохталаштирилганлик учун ЖКда янги модда ташкил этилиб бу килимишни содир килган шахсга конуний чора куриш белгиланди.Бугунги кунда Президентимизнинг каттик танкидингиз асосида Тошкент шахрида бир неча терговчи,прокурор ва судяларга жиноят ишларида куйган хатолари учун уларга конуний чоралар курилди,Тошкент шахар ИИББ 1-сонли хибсхонада жисмоний тазйикни(лохмач деб номланувчи) махкумлар оркали амалга оширган бир каттор М.Х.Х ва оператив ходимлар аникланди ва жавобгарликка тортилди,лекин бизда Жиззах вилоятида бу ишлар коникарли даражада амалга оширилгани йук. Бир нарсага углим жуда ачинмокдаман юртбошимиз агар бир жойга эътибор каратиб танкидга олмасангиз уша сохадаги камчилик тугирланмаяпти,Адолат,демократия факат Президентга керак эмаску бир ёкадан бош чикариб юрбошимизга хам нафас булиб халкни мушкулини енгилатиш керакку!
    Президентимиз Тошкент шахридаги суд тизимига дукон булиб кетганлиги юзасидан фикр билдирганидан сунг Тошкентга каттик эътибор берилмокда.
    лекин Жиззахдаги судлар танкидингизни кутиб утириш керакми ёки хакикат тегирмонини юкоридаги рахбарлар узлари юргизармикан?. Биз хох рахбар хох оддий халк булайлик бир жанатмакон юрт фукаросимиз,ватандошмиз,буюк миллат узбекмиз.Хамда Президентимиздек адолапарвар юртбошимиз бор.
    Жиноят ишида углими айбдорлигимни тасдикловчи бирон бир обеъктив далил,исбот (аудио-видео ёзув,фотосуръат,вокеани курган аник гувохлар) мавжуд булмасада терговчи углими айбдор деб хисоблаб прокурор топширигини бажарган.
    «Кингир ишнинг кийиги кирк йилда чикади»- деган макол бекорга доно халкимиз томонидан айтилмаган, чунки судда гувохлар барча холатларни айтишди ,лекин ишдан манфаатдор булган суд котиби Абдугапаров Абдумажид гувохлар курсатмаларини касддан ёзмаган ва ишда хакикатни руёбга чикишига уз хизмат вазифасидан фойдаланган холатда халакит бериб,жиноятга кул урган, бу буйича суддан сунги гувохлар тушунтириш хати углимда мавжуд.Суд томонидан гумон килинувчи ёки айбдорга эхтиёт чораси куланилаётганда терговга халакит бермаслиги,гувохлар курсатмасини узгартиришга йул куйилмаслиги учун камок эхтиёт чораси куланилади,лекин ишни сохталаштириб касддан инсонни камашга уринаётган терговчи,прокурор,суд котибига бунинг учун эхтиёт чорасини ким кулайди,ким хакикатни руёбга чикаради деган хакли савол тугилади?
    Суд тарафлар айблов мохияти ва иш холатлари юзасидан уз ваажларини баён килаётганда уларнинг музокарасини муаян муддат билан чеклаб куймаслиги керак.
    Собик СССР бош прокуратураси тергов бошкармаси бошлиги Илюхин «Узбеклар иши «деб номланган асарида прокуратура ходимлари Гдлян ва Ивановларнинг узбекларга нисбатан утказган зулми тугрисида ёзиб,бир цитатага каттик ургу беради»Cен биз айтган хамма ишни бажарасан булмаса,камокда чирийсан оилангни хам камаймиз,судялар бизни айтганимизни килади».Бу холат СССР пайтида булган ,лекин ханузгача мансаб зурлиги,эски иттифок саркити юкорида Ф.И.Шлари кайд этилган ходимларда сакланиб колган ва улар турли хил йуллар булсада хакикатни топтаб уз зурлигини,зулмини халкка утказиб келишмокда.Жиноят ишлари буйича Жиззах вилояти суди Ж.П.Книнг 455,457,463-моддалари талабларини бузган холда тахмин ва гумонларга асосланган холатда хукм укиди.Жиноят ишида суд терговини куриш жараёнида касддан гувохлар курсатмалари баённомада ёзилмай айрим курсатмалар хакикатни яшириш максадида сохталаштириб узгартирилган,суд баённомасини тугри ва тулик ёзилиши ишни кураётган суд томонидан назорат килинмоги лозим
    ишдаги судланувчининг айбсизлигини намоён этувчи далилларни баённомада ёзилмаслиги ёки узгартирилиши белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб булади.
    Бугунги кунда суд терговидаги камчиликларни бартараф этиш,вокеа реал холатини ,хакикактни аниклаш максадида суд терговида стенографик ёзувни юритиш холати каътий урнатилди.
    Биринчи инстанция томонидан гувохларнинг ва жабрланувчиларнинг курсатмалари суд котиби томонидан сохталаштирилиб,факат айбловга каратилганидан норози булиб суд хукми юзасидан Ж.П.Книнг 27,492 прим 2-моддаси асосида апелляция инстанциясига ишни одилона куриш, суд жараёнида
    стенографик ёзувни куллашни сураб углим шикоят тартибида мурожаат килди,лекин апелляция суди биринчи инстанция судидан хам ошиб тушиб,стенограммани юргизиш у ёгда турсин хатто углиминг ва химоячисининг иштирокисиз судни утказиб углиминг Ж.П.Книнг 46,479-моддаси 3-кисмидаги ва Узбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги «Гумон килинувчи ва айбланучини химоя хукуки билан таъминлашга оид конунларни куллаш буйича суд амалиёти тугрисида»ги 17-сонли карор талаблари ва Ж.П.Книнг 24,64-моддаларидаги химоя хукукини бузди чунки углим ёки углиминг химоячиси айбсизлигини исботлаш учун ишда катнаша олмади,юкоридаги ваажларим асосида биринчи инстанция ишидан вокиф булдингиз.
    Ж.П.Книнг 25-моддасида суд айблов тарафда хам химоя тарафда хам турмайди факат суд жараёнида уз исбот тасдигини объектив далилларга асосланиб хукм чикаради дейилган булсада жаноб судя Абдувалиев Элёр,котибининг ёрдамида заказ остидаги ишни кушимча равишда айбловнинг сунний далилларини вужудга келтириб углимга нисбатан адолатсиз хукм укиган.Гумон килинувчининг,айбланувчининг химоя хукуки-юзага келган гумон,куйилган айбни рад этиш ёки жавобгарлик ва жазони юмшатиш учун унга конун билан берилган процессуал имкониятлар(восита ва усуллар)йигиндисидир.
    Апелляция,кассация ва назорат инстанцияси суди томонидан ишнинг химоячи иштирокисиз курилиши жиноят процессуал конун талаби жиддий бузилиши хисобланади.
    ЖПКнинг 522-моддасида ишни кураётган суриштирирувчи,терговчи,прокурор ва судя жиноят ишига оид жиноий суистъемолчиликка йул куйган булса суд хукми назорат тартибида бекор булиши ёки узгариши белгиланган.
    Купинча биз давлатга карши чикувчи шахсларни четдан Сурияда ёки бошка давлатлардаги айрим шахслардан излаймиз ,лекин била туриб Узбекистон Республикаси номидан адолатсиз,уйдирмаларга асосланган хукм чикариб Узбекистон Республикаси номига дог тушириб,давлатга конунга ишонмайдиган шахсларни яратаётган Абдувалиев Элёрдек судянинг харакатидан хам изласак буладику.Бу буйича фикрларни Узбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримов ва Ш.М.Мирзиёев айтган.
    Исботланмаган касдли заказ остидаги тухмат асосидаги хукм оркали углимни 2 йилдан ошик умри камокда утиб кетди,соглигини йукотди,умри утди,ишини йукотди,оила аъзолари мен , 2 нафар вояга етмаган фарзанди кийналди оила аъзолари углим каби азоб чекиб айрим пайти невараларимга хатто ейишга нон хам топиб бера олмадим.Бу зулмни кандай кечирса булади,уларнинг фарзанди йукми? Кани инсонийлик?
    Терговчи ноконуний харакатлари юзасидан углим,мен ва оила аъзолари бир неча бор Бош прокуратурага ва бошка ташкилотларга шикоят ёздик,лекин шикоятимиз футбол мячидек Жиззах вилояти прокуратурасидаги Амиров. Книнг акаси Темировга бориб тушиб иш ёпиб юборилган, Узбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримов узининг «Узбекистон Республикаси 21-аср бусагасида хавфсизликка тахдид ва барарорлик шартлари»- номли асарида кариндошлик, уруг-аймокчиликни куллаб кувватлаш буйича танкидий фикр билдирган эдилар.
    Узбекистон Республикасида куп йиллар давомида халкни кийнаб келган айрим Х.М.К.О рахбарлари Президентимизнинг хакикатни аниклаш, одил сиёсат каби ташабуслари оркали жавобгарликка тортилди юкоридаги зулмкор ходимларга хам чора курилади деган умиддаман.
    углиминг отаси Расулов Холмурод ватан учун уз жонини бериб,хизмат вактида халок булган,болаларимни 2 ёшидан етимчиликда отасиз катта килдим,мен роса беваликда кийналганман,Нахотки яшаётган она диёримиз ватанимизда бизни кийнаётганларга чора йук?

    Мухтарам рахбарлар!

    Юкоридаги ваажларимни урганиб чикиб куйидаги холда ёрдам беришингизни сурайман
    1.Олий суд раиси Комилов.К томонидан шахсан углимни ишини пала -партишликка йул куйилмаган холда жиноят иши чакирилиб курилишини ва айбдор шахсларга конуний чора курилиб,углимни бузилган хукукларини тикланишини жамоатчилик ва рахбарлар мухокамасига куйиб таминланишини илтимос киламан.
    ишингизга ривож узингизга соглик тилаган холда хурмат билан
    хукуклари пой-мол булган фукаро Расулов.Лнинг онаси Расулоа у

  2. салима demoqda:

    Зомин туман собик прокурори Бектош Соипов(хозирда вилоят прокурори уринбосари) милиция жиноятини ёпишга ихтисослашган…
    Зомин туман собик прокурори Бектош Соипов зўравон ИИБ
    ходимлари жиноятини ёпишга ихтисослашган…
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев,
    Бош прокурор О.Муродов, Олий суд раиси К.Комилов,
    Жиззах вилоят прокурори, ЖИБ Жиззах вилоят судига
    Жиззах вилояти, Зомин туман, Ширин ҚФЙ, Небўса қишлоғида
    яшовчи, 1967 йилда туғилган С.Ахназарова томонидан

    О Ч И Қ М У Р О Ж А А Т
    Ахназаров Аббос Қодирқул ўғли Зомин туман ИИБ биносида қийноққа солиниб, унга тан жароҳати етказилгани бўйича Жиззах вилоят прокуратураси томонидан 02.06.2016 йилда ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан қўзғатилиб сўнгра 25.11.2016 йилда ЖПКнинг 83-моддаси, 2-банди билан тугатилган жиноят иши 27.02.2017 йилда Бош прокуратура томонидан бекор этилиб қайта терговга юборилиши муносабати билан.
    Ўғлим Ахназаров Аббосни қўлга олиб Жиззах шаҳридан жиноят содир этганликда гумон қилиб ушлаб, йўлда ва Зомин туман ИИБ биносига 10:00 ларда олиб келиб тунги 24:00 гача ноқонуний сақлаб, адвокат иштирокисиз иқрорлик кўргазмалари талаб қилган туман ЖҚБ бошлиғи Баҳром Мусурмонов ўз ходимлари билан бирга қийноққа солгани тўғрисидаги 28.07.2015 йилда туман прокурори Б.Соиповга ариза топширсамда қонунда белгиланган тартибда чора кўрмади.
    Ўз.Р.ЖПКнинг 221-моддасида кўзда тутилган асослар мавжуд бўлмас экан, бирорта шахс жиноят содир этишда гумон қилиниб, ҳуқуқ-тартибот идорасига келтирилиши мумкин эмас. Ушбу кодекснинг 226-моддаси, 1-қисми талабига кўра: – баённома тўлдириладими-йўқми, гумон қилинувчини ушлаб туриш вақти у ҳуқуқ-тартибот идорасига келтирилган пайтдан бошлаб ҳисобланади ва у: – ким томонидан ушлаб турилгани ёки қамоққа олинган жойи тўғрисида адвокати ёки яқин қариндошига қўнғироқ қилиб хабар бериши., кўргазмалардан жиноятга оид далил сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилиши, давом этиш вақти чекланмаган ҳолда ҳимоячиси билан холи учрашиб.. жиноят иши ҳужжатларидан нусхалар олиш ҳуқуқига эга. Лекин, Зомин туман ЖҚБ ходимлари ман-манлик билан ушбу қонун талабларини ҳам поймол этганлар.
    2015 йил 16 июль куни туман ЖҚБ ходимлари бир гуруҳ бўлиб ўғлим Аббосни ИИБ биносида уриб қийноққа солганларидан сўнг, ўз жиноятларини яшириш мақсадида ҳали тан жароҳати айнан ким томонидан етказилганлиги аниқланмаган И.Ўтегеновнинг акаси Р.Ўтегеновни қонунга хилоф тарзда хизмат хонасига олиб кириб гўё шу одам урган деган сохта тасаввур уйғотиш учун видео тасвирга олганлар.
    Тергов даврида ана шу таъзийқ ва қийноқлар айнан Зомин туман ИИБ биносидаги хизмат хонасида содир бўлганлигига юридик баҳо берилмагани оқибатида ваколатларини суистеъмол этган ЖҚБ ходимлари жавобгарликдан қутулиб қолмоқда. Яъни: – агар Р.Ўтегенов тўғри ниятда таниб олиш, ёки юзлаштириш учун олиб келинган бўлса нега бу процессуал ҳолат қонунда белгиланган тартибда ва холислар иштирокида расмийлаштирилмаган?!
    Ўз.Р.ЖПКнинг “Юзлаштириш асослари” деб аталувчи 122 моддасига биноан: – юзлаштириш илгари сўроқ қилинган икки шахс кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама – қаршилик бўлганда, бу қарама – қаршиликларнинг сабабини аниқлаш учун ўтказилади., дейилган. Мустақил тергов ҳаракатлари, шу жумладан гумонланувчи билан бошқа шахс ўртасида юзлаштирув ўтказиш ваколати бўлмаган ЖҚБ ходимлари ушбу кодекснинг “юзлаштириш ўтказиш тартиби” тўғрисидаги 123-моддасини, ўзлари содир этган жиноятни яшириш мақсадида бошқа шахсни қонунга хилоф равишда хизмат хонасига олиб кириш орқали Ўз.Р.ЖКнинг 11-моддасида қайд этилган қонунийлик принципини ҳам поймол этиш орқали яна бир жиноят содир этганлар.
    Тергов органи ҳанузгача: – Суриштирувга мутлақа алоқаси бўлмаган Р.Утегенов ИИБ биносида қандай пайдо бўлган, деган саволга жавоб бергани йўқ. Р.Ўтегенов Аббосга шаполоқ тортиши жаҳл устида эмас, буюртма бўйича эканлиги тавирдаги Р.Ўтегеновнинг кўзи билан бошлайинми., деб жовдираб қараб турган ҳолатида ва ЖҚБ бошлиғи Баҳромнинг: – ана кўрдингми кўчага чиқсанг булар амингни чиқариб ташлайди., деб ошкора таъзийқ ўтказганида яққол кўриниб турипти.
    Ахир, экспертнинг: – “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг энса соҳаси ва чап кўз қовоқлари лат ейиши, қаттиқ ўтмас предметлар билан етказилган бўлиши мумкин.,” деган тиббий хулосасидаги Аббос 17 кун даволанишга мажбур этган жароҳатлар видеодискдаги икки шапалоқ асоратига мутлақа ўхшамайди?! Ахир, Р.Ўтегеновнинг шапалоғи қаттиқ ўтмас метал эмаску?!
    ЖҚБ ходимларининг А.Ахназаров бошқа жойда калтак еган деган важлари ҳам туҳмат. Агар, шундай бўлса улар Аббосга қаерда, қачон калтаклангани., ҳақида холислар иштирокида баённома тузишлари лозим эди. Лекин, бундай бўлмаган.
    Аббосни ЖҚБ ходимлари қийнаганлари улар билан Жиззахга бирга борган ва бирга қайтиб келган ягона гувоҳ Дилфуза Боймирзаеванинг Аппеляция инстанцияси судига 10.12.2015 йилда: – Зомин туман суди раиси Э.Олмосовга эътирозим бор, чунки менинг суд жараёнида берган кўргазмам нотўғри баён этилган., мен А.Ахназаровнинг қўлида бегона телефон кўрмаганман, ЖҚБ йигитлари Жиззахдан олиб келишда ва тергов давомида унга руҳий таъзийқ ўтказишди., деган гувоҳлик кўргазмаси билан тўлиқ исботланган.
    Бундан ташқари худди ана шу И.Ўтегенов билан интим алоқада бўлган гувоҳ Мавжуда Худойбердиева ўзининг 05.10.2015 йилда ЖИБ Зомин туман судининг раиси Э.Ш.Олмосовга: – ўз ихтиёрим билан шуни маълум қиламанки, 2 октябрь кунги кўрсатмамга ўзгартириш киритаман. Менга ўша куни ЖҚБда ишловчи Баҳром исмли кишининг таъзийқи остида нотўғри кўрсатма бердим. Аслида Ахназаров билан юзлаштириш пайтида унинг ўнг пешонасида кўкариш аломатини кўрдим. Кўрсатмани ота – онам гувоҳлигида ўз қўлим билан ёздим., оилавий шаънимни сақлаш учун суд жараёнига чақирмаслигингизни илтимос қиламан., деган мазмунда ариза топширган. Эътибор беринг М.Худойбердиева: – ЖҚБда ишловчи Баҳром исмли киши., деган шахс, айнан Аббосни уч нафар ходими билан аёвсиз калтаклаб, сохта кўргазма олган Зомин туман Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Баҳром Мусурмоновдир! Б.Мусурмонов Мавжудани нафақат нотўғри кўргазма беришга мажбур қилган, ҳамма шу жумладан бизнинг кўз ўнгимизда уни суд биносининг орқа томонидан олиб кириб, биров билан гаплашишига йўл қўймай, назорат остида ушлаб турди?! Лекин, Аббосни оқловчи бошқа асосли важлар қатори гувоҳ М.Худойбердиева туҳмат фош бўлар деган илинжда уйида ёзиб Баҳромдан яширинча олиб кириб топширган аризасини судья Э.Ш.Олмосов мутлақа жавобсиз қолдирди. Ушбу ҳолатда судья гувоҳга таъзийқ ўтказган Б.Мусурмоновга нисбатан қонуний чора кўриш ҳақида ажрим чиқариши шарт эди.
    Ҳақиқатни баён қилувчи гувоҳларга ошкора таъзийқ ўтказилган ҳолда судда ЖҚБ ходимларининг жинояти фош бўлиши мумкинми?! Лекин, бу ҳолат ҳам кейинги тергов жараёнида мутлақа ўрганилмади?!
    Ушбу ишда товламачилик ҳолати ҳам мавжуд. Чунки, И.Ўтегеновнинг акаси томонидан дастлабки аризада машина салонидаги 5 миллион сўм ва 150 000 сўмлик “Пионер” магнитафони., тўғрисида ҳеч қандай гап йўқ бўлсада, кейинчалик ғараз ниятда тергов органи ўзаро келишилган ҳолда қўшиб юборилган. Чунки, йўқолган ушбу аъшёлар босқинчилик йўли билан тортиб олинганлигини исботлаш максадида гумон қилинаётган шахснинг уйида тинтув ўтказилмаган. Судья Олмасовнинг котиби: – қози ака Ўтегеновларга 30 миллион сўм берсин бўлмаса болага жабр бўлади., деб бир неча бор айтгач, содда эрим шу билан қутулсак майли деб 15 миллион сўм бергач, И.Ўтегенов: – даъвойим йўқ., деб тилхат ёзиб берсада кейинги судларда қатнашиб даъвосини қўллаб келди.
    Судда гувоҳлик берган коллеж қаровулининг кўрсатмасига кўра, И.Утегенов бу воқеага қадар оғайнилари билан шашлик еб ароқ ичиб ўтирганлиги ва ундан сув сўраганлиги баён қилинган., И.Ўтегеновни мутлақа бошқа шахслар бошқа жойда, яъни у “интим” алоқада бўлиб келган қизнинг қариндошлари томонидан калтаклаган., бўлиши мумкин деган ҳимоячи А.Сарикуловнинг ҳимоя нутқидаги ҳақиқатга яқин версияси ҳам мутлақа таҳлил этилмади.
    Мазкур иш бўйича процессуал хатолар шу қадар кўпки, муҳимларидан бири Холислик тўғрисидаги қон талаби ҳам бузулган. Холис сифатида жалб этилган Умарова Севара Алишер қизи ва Қудратова Наргиза Ҳасан қизи аслида Зомин туман Тиббиёт коллежининг Вазирлар Маҳкамаси рўйхатида бўлмаган факультети сохта эканлигини билмаган ҳолда 3 йил ўқиб битирсаларда диплом олаолмаганликлари учун туман прокурори Б.Соипов ва ИИБга шикоят билан мурожаат этган жабрланувчилардир. Шу боис улар туман прокурори ва ИИБ ходимлари билан авваладан таниш бўлган. ЖҚБ ходими тушунтириш хати ёзиб, крилл алифбосини билмайдиган бу қизларга имзо қўйдирган., ана шу ҳолатдаги баённомаларни судья Э.Олмосов ҳам маъқул топган.
    Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 11-моддасида: – судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт. Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади., ушбу кодекснинг Ҳақиқатни аниқлашга оида 22-моддасида: – суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт., дейилган.
    Иш бўйича Ҳақиқатни аниқлаш учун фақат шу Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш маън этилади.
    Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилиши, айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган барча ҳолатлар аниқланиб ва ҳисобга олиниши лозим., бўлсада бир неча марта қўзғатилиб, рад этилган, тугатилган қайта тергов жараёнларида ушбу қонун талабларига риоя этилмади.
    Оқибатда мазкур жиноят иши иш бўйича:
    Биринчи марта: – Зомин туман прокуратураси терговчиси А.Сакиев туман ЖҚБ ходимлари содир этган жиноятни яширишга қаратилган юзаки тергов ҳаракатлари олиб бориб 2014 йил 24 август санаси (ишга совуққонлик шу даражадаки олий маълумотли терговчи ҳатто йил саналарини ҳам билмайди) билан: – жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган. А.Сакиев – ҳозир вилоят прокуратурасида ишлайди.
    Иккинчи марта – Зомин туман прокуратураси терговчиси А.Боймуродов худди А.Сакиевнинг ҳаракатларини такрорлаб у ҳам – жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилгач, унинг бу қарори хом ва сифатсизлиги учун бекор бўлди.;
    Учинчи марта: – Жиззах вилоят прокуратураси терговчиси Баҳодир Шеронов шуғулланиб ўғлим Ахназаров Аббосни Навоий қамоғидан олиб келиб ундан кўргазма олди, гумоланувчилар, гувоҳлар билан юзлаштирув ўтказганида қонуний вакил сифатида мен ҳам иштирок этганман. Дастлаб яхши иш бошлаган терговчи Б.Шеронов кейинчалик туман ИИБ биносида содир жиноят фош бўлмаслигидан манфаатдор мансабдорлар таъсирида., 19.10.2016 йилда жиноят иши қўзғатишни ҳаракатдан тугатиш ҳақида қарор қабул қилди..;
    Тўртинчи марта: – Жиззах вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ж.Ж.Ҳотамов: – жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида барвақт қабул қилинган қарорни 09.11.2016 йилда бекор қилиб, жиноят иши терговини тўла ва холисона ўтказиш учун вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлимига юборсада., барибир натижасиз бекор бўлди.
    Ана шу қайта тергов жараёнларида ўша куни Зомин туман ИИБ биносида ўғлим Аббос қийноққа солинганлигини тасдиқловчи янги маълумот пайдо бўлди. Яъни, Зомин туман ИИБ ошпази Ортиқов Ҳамид Валижон ўғли ўша куни тахминан соат 10:00 ларда вақтинча сақлаш хонасига қамаб қўйилган Аббосни кўрганида унинг аҳволи жуда оғир бўлгани, у қорин ва кўкрагини кетма – кет чангаллаб инграб., турган ҳолда ундан уйимга хабар беринг деб илтимос қилганлигини баён қилган. (Эътибор беринг у ўша куни Р.Ўтегенов шапалоқ тортган бошини эмас, қорни ва кўкрагини чангаллаб инграб турган) Ҳ.Ортиқов ўша куни бизга телефон қилгач, етиб борганмиз. Ҳ.Ортиқов ана шу кўрганлари ҳақида туман прокурори Б.Соиповга хабар бермоқчи бўлганида, қабул қилмаган. Аксинча, уни танийдиган Зомин туман ИИБ ходими: – ичкаридаги гап ташқарига чиқса яхши бўлмайди., деб огоҳлантирганидан сўнг турли таъзийқлардан хавотирга тушиб ишдан бўшаб тошкент шаҳрига кетган. Терговчи Б.Шеронов дастлаб Ҳ.Ортиқовнинг аризасини жиноятни фош этувчи янги ҳолат деганди. Лекин, унинг: – телефон алоқа оператори томонидан ўша куни сизларнинг алоқада бўлганлигингиз тасдиқланмади., деган жавобидан ҳайрон қолдим. Маълум бўлишича терговчи 2015 йил июль ойи эмас, 2016 йил ахборотини олган экан?!
    Терговчиларнинг далилий аъшёларни йўқотишга қаратилган ҳаракатларига яна бир, мисол., терговчи Б.Шеронов воқеа жойида Аббос билан гумонланувчилар ва гувоҳлар ўртасида ўтказган юзлаштирув тасвирланган видеоёзувлар ҳам ҳеч бир асоссиз, сақлаш муддати ўтди деган баҳона билан ўчириб юборилган, яъни атай йўқ қилинган?! Кейинчалик йўқ қилиб юбориладиган бўлса, бу далилий аъшёларни тўплашнинг нима кераги бор эди?!
    Юқорида баён этилганлардан кўриниб туриптики, барча тергов жараёнлари ўғлим Аббосни қийноққа солган ЖҚБ ходимлари жиноятини ёпишга қаратилган. Қайта тергов дегани бу янги сарсонгарчилик дегани. Шу боис Жиззах вилоятнинг инсон тақдирига бу қадар лоқайд бу терговчиларига ишончсизлик билдиришга ҳақим бор деб ўйлайман. Бир неча бор абгор бўлиб қайтган ишларни илмли, тажрибали, виждони пок холис теровчилар олиб боргани ҳамма учун фойдали деб ўйлайман.
    Муҳтарам Шавкат Миромонович!
    Менинг ўғлим Аббос муқаддам судланмаган. Ҳарбий хизматни Жаслиқ зонасида ўтагани боис, жиноят ва унинг оқибатларини теран англайдиган онгли йигит. У МХХ тизимига ишга кириш учун ҳужжат топширган ва суҳбатлардан ўтган, соғлиғи тўғрисидаги сўнги тиббий хулосаларни топширса ишга кириш арафасида эди. Мутлақа соғлом бўлган ўғлим 2015 йил 16 июль куни Зомин туман ИИБ биносида зўравон ЖҚБ ходимлари томонидан қийноққа солиниб аёвсиз калтаклангани оқибатидан 17 кун даволансада, орган ходимлари жиноятларини силлиқлаб ёпишга ихтисослашган Зомин туман(собик) прокурори Бектош Соипов ва Жиззах вилоят прокуратураси Зомин туман ИИБ биносида содир бўлган ушбу жиноятни фош этиш ўрнига ёпган ва бу билан ЖКнинг 241 прим 1 моддасини содир килган.
    Айни пайтда, менинг шикоятларимда қайд этилган важларимни ўрганган Бош Прокуратуранинг тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси бошлиғи А.А.Бобохонов томонидан: – А.Ахназаровга 16.07.2015 йилда Зомин туман ИИБ биносида етказилган тан жароҳати бўйича ЖКнинг 109-моддаси, 2-қисми билан қўзғатилиб, охирги марта 25.11.2016 йилда ЖПКнинг 83 –моддаси, 2-бандига асосан тугатиш тўғрисидаги Жиззах вилоят прокуратурасининг қарори 27.02.2017 йилда қўшимча текшириш ва айрим ҳолатларга аниқлик киритиш лозимлиги сабабли бекор қилинди.
    Бош прокурор, Жиззах вилоят прокурорига ёзган аризаларимда мазкур иш ЖПК талабларига хилоф кўрилаётгани оқибатида Зомин туман ЖҚБ ходимларининг жиноятлари фош этилмаслиги сабабларини бирма – бир баён этганман ва юқорида қайд этилган асосли важларга кўра Жиззах вилоят прокуратураси ва Жиноят ишлари бўйича судига ишончсизлик билдираман ва Сиздан:

    Оила аъзоларимиз ва ўғлим Ахназоров Аббос Қодирқул ўғлининг шаъни учун ўта муҳим бўлган холатни урганиб айбдор шахсларга конуний чора курсангиз
    Шу муносабат билан Сизга узоқ умр, эъзгу ишларингизда
    Яратганнинг Ўзи мададкор бўлишини тилаб чексиз
    эҳтиромлар ила –
    Салима Ахназарова
    Тел: +99891 194 15 88
    :Тел: +99890 516-69-03

  3. гулнора demoqda:

    мана шу вокеани интернет сахифангиз оркали ёритсангиз
    Бектош Соиповнинг яна бир жиноятни ёпганлиги тугрисида маълумот
    Зомин тумани собик прокурори Бектош Соипов 2016 йил феврал ойларида куйидаги жиноятни ёпиб Узбекистон Респуьбликаси ЖКнинг 205 ва 241 прим 1 моддаларини содир этган яъни Зомин тумани собик электр таъминоти корхонаси рахбари Эшонкулов Акбар уз кул остида ишловчи хомиладор булган ходим Норкулова Гулнорани хакорат килади,нафсониятига тегади натижада Норкуловани соглиги ёмонлашиб хомиласи тушиб колади ТЭТК бошлигининг ноконуний хатти-харакатлари юзасидан Норкулова Гулнора Зомин прокуратурасига мурожаат килади,лекин жаноб прокурор Соипов жиноятни яширади чунки у олдинда Эшонкулов билан бир туманда ишлашган яхши таниши.Хуллас инсон кадри бир пул булиб таниш-билишчилик уруг аймокчилик хамма нарсадан устун булди.Агар бу бола дунёга келганда балким Узбекистон нуфузини дунёга таратган инсон булар эди.Ана энди саввол нега Эшонкуловга чора курилмади прокурор Соипов шунча жиноятларни содир килиб нега Жизаах вилояти прокурори уринбосари булиб ишламокда кани адолат, конун устуворлиги.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan