Эзгулик: Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармоновнинг озод қилинишини олқишлаймиз!

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти

https://www.facebook.com/abdurakhmon.tashanov/videos/vb.1588713286/10209924182933054/?type=2&theater

 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли муассасадан Аъзамжон Фармоновнинг муддатидан аввал озод қилинишини олқишлайди. Буни фуқаролик жамияти шакллантиришида қўйилаётган юксак қадам сифатида баҳолаб, бу одимнинг давомли бўлишига умид қилади.

Жамиятимиз шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятига хат билан мурожаат қилиб, қамоқларда қолаётган фуқаролик жамияти вакилларини озод қилиш, жуда бўлмаганда улар билан учрашувлар ташкил этишни сўраганди. Бошқарма жамиятимизга бу борада ижобий жавоб қайтариб, Аъзамжон Фармоновнинг озод қилинишида фаолларимизнинг иштирокини таъминлади.

Аъзамжон Фармоновнинг озод қилиниши президент Шавкат Мирзиёев томонидан бошланган умидбахш ислоҳотларнинг самараси ўлароқ баҳоналаниши лозим. Ва, ишонамизки, бу ислоҳотлар бардавом бўлади. Бундан кейин ҳам кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотларда изчил барқарорлик ва тараққиёт бўлишига умид қиламиз.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятига миннатдорчилик билдириб, жамоатчиликка фуқаролик жамият вакиллари билан учрашувларнинг давомли эканини маълум қиламиз.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик”
жамияти Марказий бошқаруви

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 1)
    • Iyun 26, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Мўътабар Тожибоева: Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини оёқ ости қилишни бас қилинг, жаноб судья!
    • Iyun 18, 2019

    Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига 2011 йилнинг 3 февраль куни Францияда расмий рўйхатдан ўтган “Ўтюраклар Клуби” инсоҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан Ишончнома асосида ҳимоямиздаги Хоразм…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading