Онажонимни хокимият аъзолари тухмат билан қамашиб, таҳдид қилишмоқда. Бизларга ёрдам беринглар!
Ассалому алейкум Хурматли юртдошларим!
Менга ёрдам беришларизни ёлвориб сўрайман. Ёзганларим юртбошимизга етиб боришига ёрдам беринглар Ёрдамларингизга мухтожман. Ҳақиқат излаб сизларга ёзмокдаман. ЁРДАМ БЕРИНГЛАР ИЛТИМОС, ЭЙ ЯХШИ ИНСОНЛАР!
Уч нафар вояга етмаган фарзандим билан кўчада қолмоқдаман. Менга туман хокимияти Хотин қизлар кўмитаси раисаси Розия Ашурова очиқдан очиқ таҳдид қилиб келмоқда. Ёрдам бериш ўрнига Хокимият вакиллари менга «Яна бирон жойга шикоят қилсанг 3 йилга тухмат қилиб қамоққа тиқамиз» демоқдалар.
2017 йил 26 август куни тахминан соат 18:00 ларда мени Китоб туман хокимиятига чақириб, «Кел амалий ёрдам берамиз» деб алдашди. Мен уларга «Сизлар нега ёрдам беришни ўрнига мени алдаб чақирдилариз? деб йиғласам, менга Розия Ашурова ва хокимиятда ишловчи Адолат опа, Ўткир исмли вакиллари «Сенга ёрдам йўқ» дейишди.
Кейин соат 20:00 ларда хокимият биносидан чиқиб кетаётган пайтимда орқамдан одам қўйиб Розия Ашурова 2 та нотаниш ёлланма аёлларни менга қарши ташлади. Очиқдан очиқ туман хокимияти биноси рўпарасида ўша икки аёл ўзидан ўзи «Мени туртиб юбордиз» деб шантаж қилдилар. Шу пайт бирданига арчани орқасига яшириниб ўтирган участкавойлар чиқиб келиб мени тутдилар ва олиб кетдилар. Ўзим тушунмай қолдим бўлаётган бундай ишларга.
Наҳотки хукумат идораларидаги инсонлар шунчалик ноҳакликка қўл урсалар?!
«Сени қаматамиз» дейишганди подставка қилиб, тухмат билан 13 суткага қаматишди тухмат билан. Мени айбим амалий ёрдам сўраганимми?
Қани ҳақиқат? Қани адолат? Маъмурий суд раиси Ўсаров Лочин ҳам мени айбсизлигимга умуман эътибор қаратмасдан қонунга зид равишда суд қилиб, хеч қандай экпертиза хулосаларисиз мени қамоқ жазосига тортди. Шуми ҳақиқат.
Қамоқда очиқдан очиқ орган ходимлари «Сени тухмат билан қамашди Тошкенга мурожат қилаверганинг учун» деб устимдан кулиб «Бундан баттар бўласан» деб айтишди.
Эй яхши инсонлар ёрдам берингизлар! Мени ёзганларим, дардларим тегишли жойларга етиб боришини ва ҳуқуқларим тикланишини истайман.
Ёрдам беринглар илтимос, мени арзларимни Юртбошимиз эшитсинлар.
Менинг телефон рақамим батафсил маълумот учун:+99891-458-94-43
Умида Бердиалиева
Fikr bildirish