Диққат фитна! ИИБчилар фарзандларим ҳаётига хавф солишаётир!
Диққат!!! Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:
Мурожаат рақами: 202938-s/17
Мурожаат ҳолатини текшириш коди: 26f1e6b494
Print
Диққат!!! Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:
Мурожаат рақами: 202928-s/17
Мурожаат ҳолатини текшириш коди: 7646bda2a7
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
Навоий вилояти Кармана тумани
Каттамачит МФЙда яшовчи
2 гуруҳ ногирони, мустақил журналист
Боймуродова Дилдора томонидан
Тел: +998913320697
Ш И К О Я Т А Р И З А
Диққат фитна! ИИБ вакиллари фарзандларим ҳаётига хавф солишаётир!
Бу ҳолатлар 2014-2015 йилларда ҳам содир бўлганди!
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
1996 йилда туғилган қизим Суннатова Камола шу йилнинг 5 август куни эрта тонгда уйимда таъмирлаш ишларини олиб бораётган усталаримга бозорлик қилиш мақсадида велосипедда Навоий шаҳрига кетганди. Эрталаб тахминан 9.20-9.30ларда уйга қайтаётганида Кармана туманининг янги йўлидаги Арғун МФЙ бурилишида оқ рангли Жигули русумли автомашина ҳайдовчиси томонидан қасддан қоидабузарлик содир этилиб, қизимни бошқарувидаги велосипедни туртиб, йиқитиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Хайдовчи ерга велосипеддаги юки билан йиқилган қизимга ёрдам кўрсатмаган ва қизим ўзига келиб ўрнидан тургунига қадар у кўздан ғойиб бўлганлиги боис автомашина рақамини қизим кўра олмаган.
Қизим автохалокат сабаб чап оёғининг тўпиғидан пайи чўзилиши жарохати олгани оқибатида уйга ўзи қайта олмасдан, менга телефон орқали билдирди. Шу заҳотиёқ қизим айтган жойга ўғлим Муҳаммадни жўнатиб, уни уйга олиб келдик. Қизимни шикастланган оёғини кўрганимда оёғида каттагина шиш пайдо бўлганди ва у оқсоқланиб юра олмаётган эди. Ўғлим қизимга дарҳол биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган.
Қизим сотиб олган 20 дона тухум, 4 килограмм помидори эзилиб кетган, бошқа сотиб олинган шиша идишли нарсаларни идиши синиб кетган экан. Мобил телефонининг шиша қисми ёрилиб кетибди. Мен телефондан қизим билан содир бўлган воқеа ҳақида эшитганимдаёқ қон босимим ошиб ётиб қолган эдим. Шу боис бироз ўзимга келгач, тахминан соат 12.00лар чамаси Кармана туман ИИБнинг 5322502 телефони орқали шикоят қолдирдим.
Шу куниёқ менга туман ИИБдан Жамшид исмли ходим боғланиб, биз билан биргаликда воқеа жойига бориб, ўрганиш ишларини бошлаб юборди. Қизим эса ҳайдовчининг аниқ фотороботини тасвирлаб берган эди. ИИБ ходими биздан воқеа юзасидан на тушунтириш хати олди ва на қизимнинг паспорт нусхасини. Бундан ташқари текшируви учун керакли бўлган бошқа хужжатларни ҳам олмади.
У душанба куни қизимни суд тиббий экспертиза кўригига олиб боришини ваъда қилиб, кетди. Лекин у душанба куни келмади. Унинг телефони рақамига қилинган қўнғироқлар эса ҳеч қандай натижа бермади, Жамшидни телефони умуман чақирмаётганди. Кейин мен мажбуран Навоий вилоят ДАН бошқармасидаги Эгамов Алишер исмли масъул ходими билан боғланиб, бор ҳолатни тушунтириб, ундан амалий кўмак сўрадим. У эса ҳолатни ўрганиб чиққач, менга қўнғироқ қилди ва бизни шикоятимиз билан шуғулланаётган Жамшид исмли ходим бошқа лавозимга ишга ўтказилганини, уни ўрнига Умар исмли ходим иш бошлаганини билдирди.
Лекин шикоят аризамиз билан шуғулланиши топширилган Умар исмли милиция ходими биз билан умуман алоқага чиқмади, шикоятимизда келтирилган важлар билан қизиқмади. Қизимни суд тиббий экспертизасидан ўтказиш учун келмади. Қисқача қилиб айтганда бу ходим билан ҳам боғлана олмадик.
Муҳтарам Президент!
Мени ажаблантиргани томони шундаки, нега энди мени фарзандимни автомашинаси билан уриб, қизимга шошилинч ёрдам кўрсатмасдан қочиб кетган жиноятчи қонун олдида жавоб бериши ўрнига ногирон ҳолимда оқсоқланиб қолган қизим билан мен идорама-идора сарсон юришим керак? ИИБнинг масъул ходимлари қачон ўз вазифаларини билиб бажаришни ўрганишади? Ёки менинг фарзандларимга қарши уюштирилаётган ходисаларни улар ўзлари қасддан уюштиряптиларми?
Бундай дейишимга асосим 13 июль кунида кўз ўнгимда 1997 йилда туғилган ўғлимни ҳам бир Матиз ҳайдовчиси таъқиб қилиб туртишга уринган эди ва бу ҳолат бўйича ҳам ҳеч бир мутасадди мурожаат олмагач, Сизга шикоят йўллаган эдим. Шундан сўнг ҳайдовчи топилиб, ёш йигит отаси билан уйимга келиб, нодон ўғлининг айби учун отаси биздан узр сўраб, уйида аёли 2 оёғи йўқ ҳолатда касалмандлигини айтиб (балки мендаги раҳмдилликдан фойдаланиш усулидир ва ёки билмадим… менга қоронғу ). Хуллас, ҳеч йўқса ҳолат ойдинлашган ва мен буни тасодиф деб қабул қилган эдим. Аммо ортидан дарҳол қизимга нисбатан бу ҳолатни такрорланишини ва ИИБчиларнинг лоқайдлигини қандай тушунай? Демак, менинг қонун ва адолат талаб қилишларим ортидан ҳаётимга қаст қилишга қўрққан қўрқоқлар бегуноҳ отасиз фарзандларимнинг ҳаётига суиқаст уюштиришмоқчими?
ИИБчилар фарзандларим ҳаётига хавф солишаётир! бу ҳолатлар 2014-2015 йилларда ҳам такрорланган эди.
2016 йилнинг 30 ноябрь кунида ҳам ўғлимга нисбатан содир этилган телефон ўғирлик ҳолати ҳам ИИБчилар томонидан қастдан уюштирилгани аниқ. Чунки бу ношудлар бир умр мени оргтехникаларимга асоссиз ҳужум қилиб келишган. Гўёки уларсиз мен фикрлай олмай, гунг ва соқовланиб қолаётгандек. Чунки бу ўғирлик жинояти ҳам ҳанузгача очилмади. Айб ўзларидан ўтсагина иш очилмай келади доимо. Бу ИИБчиларнинг ўзига хос фитнакор ишлаш усули.
Муҳтарам Президент! Сиздан илтимос, фарзандларим ҳаётига хавф туғдиришмоқчи бўлган фитнакор ИИБчилардан уларни ҳимояланг! Фарзандларимнинг ҳаётлари хавфсизлигини таъминланг! Мен-ку зулм ва зўравонликлардан ва Худо берган танамдаги дард азобларидан тўйган аёлман. Қўлларидан келса ўша қўрқоқлар мени ҳаётимга қаст қилишсин розиман! Аммо Сиздан илтимос, фарзандларим ҳаёти хавфсизлигини таъминланишида ҳуқуқий-амалий кўмак беринг! Йўқса бу каби ҳолатларнинг кетма-кетлиги давом этадиган кўринади.
Аризамда илгариги ҳолат бўйича йўлланган аризам илова қилинади.
Боймуродова Дилдора
10.08.2017 йил.
Fikr bildirish