Жасорати учун «мукофотланган» ЎЗБЕК ЎҒЛОНИ!

 

Яна бир юртдошимиз ёнди

ЁНҒИНДА КУЙГАН ЎЗБЕК ЙИГИТИГА ЁРДАМ БЕРАЙЛИК, АЗИЗЛАР!

Ўтда ёнаётган бир кекса рус аёлини қутқариб, ўзи куйиб кетган ўзбек йигити бугун жуда оғир аҳволда Москва касалхонасида ётибди.

Самарқандлик уч боланинг отаси 42 ёшли Нуриддин айни дамда ўлим чангалида қолмоқда. Унга зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун маблағ керак.

Видеолавҳада ёрдам сўраб нола қилаётган Нуриддиннинг опасига кўра, ёнғиндан омон қолган аёлнинг яқинлари ва бошқа ташкилотлар укасининг операцияси учун моддий ёрдам бермаяпти.

«Москвадаги Ўзбекистон элчихонасига қилган мурожаатларимиз ҳам самарасизлигича қолмоқда. Пулимиз йўқлиги учун шифокорлар оғир аҳволдаги укамни касалхонадан кўчага чиқариб ташлашмоқчи», дейди Нуриддиннинг опаси. (Тафсилотлар видеолавҳада).

Ўз жонини хатарга қўйиб, олов исканжасида куйиб кетган Нуриддиннинг ҳаётини асраб қолиш учун саҳоватли инсонлардан ёрдам сўраб қоламиз.

Илтимос, оз-оздан бўлса ҳам ёрдам қилайлик, азизлар!

Сбербанк ҳисоб рақами: 639002389084439751.

Шу билан бирга Ўзбекистондаги ОАВ вакилларига, сенатор ва депутатларимизга, Самарқанд вилоят ҳокимлигига ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларга ҳам ушбу аянчли ҳолат юзасидан ўз кўмакларини кўрсатишларини сўраб қоламиз.

Видеолавҳа муаллифи:“Ватандош” минтақалараро ўзбеклар жамияти (Россия);

Матн муаллифи: Улуғбек Бакир, журналист (Норвегия).

https://www.facebook.com/100007300531012/videos/1991391201114212/

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.