Мирзиёев замонида озодликка чиқарилган ва ҳамон зиндонда қолаётган сиёсий ва диний маҳкумларнинг янгиланган рўйхати!
ДИКТАТОР ИСЛОМ КАРИМОВ ВАФОТИДАН СЎНГ ОЗОДЛИККА ЧИҚАРИЛГАН СИЁСИЙ МАҲКУМЛАР РЎЙХАТИ
1. Бобомурод Раззоқов – ҳуқуқ ҳимоячиси — 2013 йилнинг 10 июлидан қамоққа олинган, 2016 йилнинг 2 октбярь куни озодликка чиқарилган;
2. Самандар Қўқонов – муҳолифатчи — 1993 йилдан бошлаб қамоқда бўлган, 2016 йилнинг 24 ноябрь куни озодликка чиқарилган;
3. Шавкат Исмоилов — журналист — 2008 йил 30 сентябрда қамоққа олинган, 2016 йилнинг якунида озодликка чиқарилган;
4. Даврон Тожиев — журналист — 2008 йил 30 сентябрда қамоққа олинган, 2016 йилнинг якунида озодликка чиқарилган;
5. Муҳаммадали Шахобиддинов – тадбиркор — 2008 йилнинг 30 октябрь куни қамоққа олинган, 2016 йил якунида озодликка чиқарилган;
6. Бахром Ибрагимов – журналист — 2009 йил 16 февралда қамоққа олинган, 2016 йилнинг якунида озодликка чиқарилган;
7. Равшанбек Вафоев — журналист — 2009 йил 16 февралда қамоққа олинган, 2016 йилнинг якунида озодликка чиқарилган;
8. Ботирбек Эшқўзиев — журналист — 2009 йил 16 февралда қамоққа олинган, 2016 йилнинг якунида озодликка чиқарилган;
9. Даврон Кобилов – журналист –2009 йил февраль ойидан буён қамоқда бўлган, 2016 йилнинг якунида озодликка чиқарилган;
10. Рустам Усмонов – ҳусусий банкир — 1998 йилнинг февраль ойида қамоққа олинган, 2017 йилнинг 14 февраль куни озодликка чиқарилган;
11. Муҳаммад Бекжон – журналист — 1999 йилнинг 15 март куни қамоққа олинган, 2017 йилнинг 22 февраль куни озодликка чиқарилган;
12. Муҳаммадали Қорабоев — “Бирлик” партиясининг Наманган вилояти раҳбари — 2006 йилнинг август ойида қамоққа олинган, 2017 йил 18 октябрь куни озодликка чиқарилган;
13. Раҳим Ибодов – тадбиркор – 2015 йилнинг 16 август куни қамоққа олинган, 2017 йилнинг май ойида озодликка чиқарилган;
14. Эркин Мусаев – собиқ ҳарбий — 2006 йилнинг 31 январь куни қамоққа олинган, 2017 йилнинг 11 август куни озодликка чиқарилган;
15. Азам Формонов – ҳуқуқ ҳимоячиси — 2006 йилнинг 29 апрель куни қамоққа олинган, 2017 йилнинг 4 октябрь куни озодликка чиқарилган;
16. Солижон Абдурахмонов – журналист — 2008 йилнинг 7 июнь куни қамоққа олинган, 2017 йилнинг 4 октябрь куни озодликка чиқарилган;
17. Ағзам Турғунов – ҳуқуқ ҳимоячиси — 2008 йилнинг 11 июль куни қамоққа олинган, 2017 йилнинг 7 октябрь куни озодликка чиқарилган;
18. Ғанихон Маматхонов – ҳуқуқ ҳимоячиси — 2009 йилнинг 9 октябрь куни қамоққа олинган, 2017 йилнинг 16 октябрь куни озодликка чиқарилган;
19. Барно Худоёрова — журналист – 2015 йилнинг 30 июнь куни қамоққа олинган, 2017 йилда озодликка чиқарилган;
20. Олим Сулаймонов – ишбилармон, тадбиркор – коррупцияга қарши кураши ортидан 2017 йилнинг 15 февраль куни суд залидан қамоққа олинган, 2017 йилнинг 5 декабрь куни озодликка чиқарилган;
21. Дилмурод Саидов – журналист — 2009 йил 22 февралда қамоққа олинган, 2018 йилнинг 5 февраль куни озодликка чиқарилди;
22. Саидкамол Обутов – 2008 йилнинг июнь ойида қамоққа олинган (дин арбоби Муҳаммадсолиҳ Обутовнинг укаси), 2018 йилнинг 10 февраль куни озодликка чиқарилган;
23. Исроилжон Холдоров – ҳуқуқ фаоли – 2006 йилнинг 4 июль куни Қирғизистондан ўғирлаб кетилган, 2018 йилнинг 21 февраль куни озодликка чиқарилган;
24. Юсуфбой Рўзимуродов – журналист – 1999 йилнинг 15 март кунида қамоққа олинган, 2018 йилнинг 22 февраль куни озодликка чиқарилган;
25. Ғайрат Михлибоев – журналист — 2002 йил 25 июль куни қамоққа олинган, 2018 йилнинг февраль ойи охирги кунларида озодликка чиқарилган;
26. Йўлдош Расулов –ҳуқуқ фаоли – 2007 йил апрель ойидан буён қамоқда бўлган, 2018 йилнинг февраль ойи охирги кунларида озодликка чиқарилган;
27. Чўян Маматқулов – ҳуқуқ фаоли – 2012 йил декабридан буён қамоқда бўлган, 2018 йилнинг февраль ойи охирги кунларида озодликка чиқарилган;
28. Қудратбек Расулов (Илҳом Мамедов) – 2013 йил 6 сентябрида қамоққа олинган, 2018 йилнинг февраль ойи охирги кунларида озодликка чиқарилган;
29. Меҳринисо Ҳамдамова – ҳуқуқ фаоли – 2009 йилнинг 5 ноябрь куни қамоққа олинган, 2018 йилнинг март ойи бошида озодликка чиқарилгани хабари тарқалган;
30. Зулҳумор Ҳамдамова – ҳуқуқ фаоли – 2009 йилнинг 5 ноябрь куни қамоққа олинган, 2018 йилнинг март ойида озодликка чиқарилгани хабари тарқалган.
31. Ғайбулло Жалилов – ҳуқуқ ҳимоячиси — 2009 йилнинг 5 сентябрь куни қамоққа олинган, 2018 йилнинг 15 март куни озодликка чиқарилган;
Нуриддин Жуманиёзов – мухолифатчи – Салай Мадаминов билан ҳамкорлиги ортидан, Абдулла Тожибой ўғли ва Мадаминов ўртасидаги пул олди бердиси сабаб бўлиб, Абдулло Тожибой ўғлининг ёзган шикояти бўйича 2014 йилнинг 2 январь куни қамоққа олинган.
Нуриддин Жуманиёзов 2014 йилнинг окярь ойида Сангородга ўтказилган. У ерда буйрагида тош борлиги сабабли жарроҳлик амалиётидан ўтказилган, кейинчалик эса аденома простата безларини олиб ташлаш жарроҳлик амалиёти ўтказилган. 2016 йилнинг 31 декабрь куни Сангородда вафот этган.
БУГУНГИ КУНДА ҚАМОҚДА ҚОЛАЁТГАН СИЁСИЙ ВА ДИНИЙ МАҲКУМЛАР РЎЙХАТИ
Бизда Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган барча диний маҳкумлар ва сиёсий мотивлар билан қамалганлар рўйхатини тузиш имкониятимиз йўқ.
Аммо эътиборингизга ҳамон қамоқда қолаётган ва зудлик билан қамоқдан озод этилиши шарт бўлган сиёсий ва диний маҳкумларнинг рўйхатини ҳавола этамиз:
1. Тоштемир Нурматов (Муҳаммадражаб Махсум қори)–Қўқондаги “Хавоқанд” тарихий масжиди имоми – 1994 йилдан буён қамоқда;
2. Акром Йўлдошев – диний арбоб – 1999 йил 17 февралидан буён қамоқда (Акрам Юлдашевни қамоқда ўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган, лекин унинг ўлганлиги ҳақида хукумат томонидан яқинларига ҳабар хам берилмаган. мурдаси ҳам қариндошларига қайтарилмаган);
3. Абдулло Мадмаров – ҳуқуқ фаоли Аҳмаджон Мадмаровнинг ўғли –1999 йил 12 апрелидан буён қамоқда;
4. Абдулаҳад Мадмаров – 1999 йилдан буён қамоқда (ҳуқуқ фаоли Аҳмаджон Мадмаровнинг жияни);
5. Ҳабибулло Мадмаров – 2000 йилдан буён қамоқда (ҳуқуқ фаоли Аҳмаджон Мадмаровнинг ўғли);
6. Саидодил Сеиткариходжаев – 2000 йилнинг 12 сентябридан буён қамоқда;
7. Искандар Худойберганов – диндор – 2001 йил август ойи бошидан буён қамоқда (Тожикистондан депортация қилинган);
8. Санжар Исмоилов – собиқ ҳарбий – 2005 йил 2 июлидан буён қамоқда;
9. Руҳиддин Фахриддинов – диний арбоб – 2005 йил 24 ноябридан буён қамоқда;
10. Дониёр Махбубов – қамоқхоналардаги қийноқларга қарши курашчи — 2009 йил 13 июлдан буён қамоқда;
11. Дилором Абдуқодирова – 2005 йилдаги Андижон воқеалари қурбони –2010 йилдан қамоқда;
12. Шамшетов Бахтияр – Қорақалпоғистон фуқаролик жамияти фаоли — 2010 йилдан буён қамоқда;
13. Юрий Николаев – ҳуқуқ фаоли Татьяна Давлатованинг ўғли – 2011 йил 22 августадан буён қамоқда;
14. Абат Саекеев – Қорақалпоғистон фуқаролик жамияти фаоли — 2013 йилдан буён қамоқда;
15. Фаҳриддин Тиллаев – ҳуқуқ фаоли – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб2014 йил 2 январидан буён қамоқда;
16. Шуҳрат Мусин – қочқин – 2014 йил 18 феврал куни Қирғизистонда ўғирлаб кетилган;
17. Даулетбай Махамбетов – Қорақалпоғистон фуқаролик жамияти фаоли — 2014 йилдан буён қамоқда;
18. Тормеуратов Кошкарбай – Қорақалпоғистон фуқаролик жамияти фаоли — 2014 йилдан буён қамоқда;
19. Мирсобир Ҳамидқориев – продюсер – 2014 йил 15 июнидан буён қамоқда (Россияда ўғирлаб кетилган);
20. Арамаис Авакян – тадбиркор (фермер) – 2015 йил 4 сентябридан буён қамоқда.
21. Хумоюн Рахмонов — ҳуқуқшунос, 2 гуруҳ ногирони, 6 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган;
22. Авазхон Азимов – меҳнат мухожири – Наманган вилояти Поп туманилик. Ўзбекистон Республикаси Мехнат Вазирлигининг Кореядаги Бандликка рухсат бериш тизими (дастури) бўйича, яъни қонуний шартнома асосида (E-9 viza) ишлаб келган. Ўзбекистон МХХси талаби билан хибсга олинган ва 2017 йил март ойида иши судда кўрилаётган паллада ғайриқонуний равишда, яъни Авазхонга уйқу дори ичириб, ўзбек МХХчиларига топшириб юборилган. Ўзбекистондаги адолатсиз судлов хукмига асосан Авазхон Азимов 7 йилга қамоқ жазосига хукм қилинган;
23. Ойбек Мўминов – меҳнат мухожири – Фарғона вилояти Олтиариқ туманилик. Ўзбекистон Республикаси Мехнат Вазирлигининг Кореядаги Бандликка рухсат бериш тизими (дастури) бўйича, яъни қонуний шартнома асосида (E-9 viza) ишлаб келган. Ўзбекистон МХХси талаби билан хибсга олинишида хабар топгач, 2016 йилнинг 18 октябрь куни Туркияга учиб кетиш учун билет олган, аэропортда самолётда чиқиш вақтида иммиграция ходимлари томонидан тутиб кетилган. Хозиргача унинг тақдири номаълумлигича қолмоқда;
24. Шахбоз Рашидов – меҳнат мухожири – Ўзбекистон Республикаси Мехнат Вазирлигининг Кореядаги Бандликка рухсат бериш тизими (дастури) бўйича, яъни қонуний шартнома асосида (E-9 viza) ишлаб келган. 2016 йил июнь ойида Корея хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қонунга зид равишда хибсга олиниб, Ўзбекистон МХХ вакиллари топшириб юборилган. Хозиргача унинг тақдири номаълумлигича қолмоқда;
25. Жамолиддин Абдурахимов – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;
26. Абдурасул Мамарахимов – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;
27. Иброхим Мирзахонов – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;
28. Рустам Абдубаннопов (Сайид Али) – Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза Маркази хужжатлар криминалистик экспертизаси лабараторияси эксперти – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб 2016 йилнинг 6 август куни хибсга олинган, 2017 йил 20 январь куни 8 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган;
29. Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат) – Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қўлëзмалар институти тадқиқодчиси– ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб 2016 йилнинг 22 июль куни хибсга олинган;
30. Бобомурод Абдуллаев – журналист – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб ҳибсга олингани айтилади – 2017 йил 27 сентябрдан буён қамоқда;
31. Шавкатжон Оллоёров – Тошкентдаги Pelete¸ «Павлин-мавлин»¸ «Ҳазрати Али бува» ресторанлари эгаси тадбиркор – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда;
32. Равшанбек Салаев – ишбилармон, тадбиркор – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда;
33. Ҳаёт Хон Насриддинов –блоггер, журналист ва иқтисод фанидан дарс берган ўқитувчи – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда.
Ушбу рўйхат учун раҳмат, Мўътабархон! Бу савоб ишларингиз учун Аллоҳ умрингизни узоқ қилиб, раҳматлар ёғдирсин! Омин!