Абдураҳмон Ташанов: Байрам арафасида хушхабар – 4 нафар фуқаролик жамияти вакиллари қамоқдан озод қилинганлар!

Шу йилнинг февраль ойи охирида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш муассасаларининг турли колонияларида жазо муддатини ўтаётган фаоллар — журналист Ғайрат Михлибоев, ҳуқуқ ҳимоячилари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов ва Қудрат Расулов мамлакат қонунчилигининг инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари асосида муддатидан аввал озодликка чиқарилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти раиси Исмоил Одиловдан эшитганимдан сўнг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти билан боғландим.

Маъмуриятнинг таъкидича, юқорида номлари зикр қилинган шахслар ҳақиқатан ҳам озодликка чиқарилган, оила аъзоларига топширилган ва уларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар йўқ.

Таъкидлаш керак, фуқаролик жамияти вакилларининг озод қилиниши, шубҳасиз, кейинги пайтларда мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар, айниқса, жорийдаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқпарварлиги, умуминсоний қадриятларни улуғлаши ҳамда фуқаролик жамиятига эътибори ҳосиласидир. Буни тўғри эътироф этиш ҳеч қандай маддоҳликка ҳам, ортиқча ҳис-ҳаяжонга ҳам кирмайди.

Юқорида номлари зикр қилинган шахсларнинг иккисини бевосита танийман. Журналист Ғайрат Михлибоев ўз вақтида “Ҳуррият” газетасида мен билан бирга ишлаган. Ёш, қалами ўткир бола эди. Кейинчалик диний радикал оқимлар таъсирига тушди ва шу туфайли бошига балолар келди. Чўян Маматқулов эса Қашқадарёнинг Косонидан, ўзига нисбатан адолатсизликлар ҳақида ёзиб, маҳаллий доиралар билан чиқишолмади.

Нима бўлганда ҳам дўстларимизнинг озод қилингани ажойиб воқеа. Байрам арафасида ҳақиқий хушхабарга, суюнчига арзийдиган воқеа. Жуда хурсандман.

Ишонаманки, тез орада дўстларимизнинг барчаси албатта озод қилинади.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 1)
    • Iyun 26, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Мўътабар Тожибоева: Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини оёқ ости қилишни бас қилинг, жаноб судья!
    • Iyun 18, 2019

    Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига 2011 йилнинг 3 февраль куни Францияда расмий рўйхатдан ўтган “Ўтюраклар Клуби” инсоҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан Ишончнома асосида ҳимоямиздаги Хоразм…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading