Улуғбек Бакир: Китоб – билим булоғи: Янги чиққан «Чет элда яшаш: Америка» китобини олишга шошилинг!

Буюк ёзувчи Лев Толстой «Ҳамма нарсани ўқийвериш ярамайди, дилда туғилган саволларга жавоб бера оладиган китобларнигина ўқиш керак», деб бежиз айтмаган.

Сеҳрли диёр – Америка ҳақида батафсил ёзилган ҳаётий китобни ўқиб, ўзингизни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишни истасангиз, Канадада яшаб, ижод қилаётган ўзбекистонлик таниқли журналист, ёзувчи ва таржимон Бахтиёр Шоҳназарнинг яқинда Туркияда нашрдан чиққан «Чет элда яшаш: America» номли китобини ҳарид қилишга шошилинг!

Улуғбек Бакир,

журналист,

“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти раҳбари

*****
Муаллиф Бахтиёр Шоҳназар ҳақида маълумот:

– 1963 йил 20 декабрда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган;

– ижтимоий фанлар магистри, адвокат, паралегал, эркин журналист, профессионал мусиқачи, тилмоч;

– ўзбек, рус, турк ва инглиз тилларини мукаммал билади;

– 1986 йили Тошкент Давлат консерваториясини битирган;

– 1986-90-йилларда мусиқа ўқитувчиси бўлиб ишлаган;

– 1990-92-йилларда Тошкент Давлат шарқшунослик институтида форс тили, кейинчалик эса “Ўрта Осиё тарихи” бўлимида ўқиган;

– 1992-96-йилларда Туркиянинг Измир шаҳрида туркча ўрганиш маркази ва “Дўкуз Эйлюл” университетида ўқиган;

– 1996-йили “Дўкуз Эйлюл” университети магистратурасини “жамиятни бошқариш” ихтисоси бўйича битирган;

– 1996-98-йилларда Ўзбекистон Олий хўжалик судида бош маслаҳатчи-тилмоч бўлиб ишлаган;

– 1997-йидан 2003-йилгача Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Халқаро”, кейинчалик эса “Ёшлар” телеканалларида “Ҳуқуқ ва бурч” кўрсатувига муаллиф ва бошловчилик қилган;

– 1997-2002-йилларда Тошкент Давлат юридик институтини иккинчи мутахассислик бўйича тамомлаган;

– 1998-2002-йилларда Туркиянинг “Экпар” компанияси Тошкентдаги ваколатхонасида юрист ва бошлиқ лавозимларида ишлаган;

– 2002-2005-йилларда адвокат ўлароқ Американинг нодавлат оммавий ахборот воситаларига ёрдам берувчи “Интерньюс” халқаро ташкилотхонаси Тошкент ваколатхонаси билан ҳамкорликда ишлаган;

– 2002-2005-йилларда Оврўпада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Тошкентдаги ваколатхонасининг эркин журналистларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича дастури билан ҳамкорлик қилиб, судларда нодавлат оммавий ахборот воситалари ва журналистлар ҳуқуқларини муваффақиятли ҳимоя қилган;

– 1996-2005-йилларда Ўзбекистондаги “Ҳуррият”, “Моҳият”, “Даракчи”, “Халқ сўзи”, “Мулкдор”, “Адвокат-пресс” каби газеталарда ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий мавзулардаги мақолалари чиққан;

– “Ёшлар” телеканалидаги “Давр” ахборот теледастурига ўз лавҳалари билан қатнашган;

– 2004-йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида ўтказилган республика журналистлар танловида биринчи ўринни олган;

– 2005-08-йилларда Туркиянинг Измир шаҳрида “Элиф Косметикс” компаниясида ишлаган;

– 2008-йили “Туркиядаги ўзбеклар. Ҳаётий воқеалар” китоби Измир шаҳрида турк тилида чоп қилинган;

– 2008-йилдан бери Канаданинг Онтарио провинцияси бошкенти Торонто шаҳрида яшайди;

– 2009-11-йилларда Herzing – Ҳёрзинг коллежи “паралегал” (ўрта маълумотли юрист) бўлимида ўқиган;

– 2012-16-йилларда лицензияли паралегал ўлароқ Торонтода ишлаган;

– 2010 йилдан бери профессионал тилмоч ўлароқ ўзбек, турк, рус тилларидан инглизчага ва аксинчасига оғзаки ва ёзма ўгириш билан шуғулланади;

– 2015 йилдан Торонто шаҳар марказида, Онтарио кўлидаги оролда жойлашган аэропортда Porter – Портер – юкчи ҳаво йўлларида муштарийларга хизмат кўрсатиш лавозимида ҳам ишламоқда;

– турли мавзулардаги мақолаларини Facebook – Фейсбук ва айрим интернет нашрларида эълон қилдиради;

– 2017 йил апрел ойидан бери ўз видеоблогларини тайёрлаб, youtube.com веб-сайтига жойлаштиради;

 youtube.com даги каналида 300 га яқин оригинал видеоси бор. Сайтда “Ҳуқуқ ва бурч” муаллифлик кўрсатувининг кўпгина сонларини ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Китоб юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни bakhtier63@gmail.com электрон почтасига юборинг.

Муаллифнинг Facebook – Фейсбукдаги саҳифаси: Bahtiyor Shohnazar.

*****
«ЧЕТ ЭЛДА ЯШАШ: АМЕRICА» китоби ҳақида:

“Бир кун келиб, миллионлаб америкалик ўзбеклар орасидан сенатор, конгрессмен, давлат котиби ва президент етишиб чиқади. Улар орасида болангиз ёки неварангиз бўлишини истасангиз, ишни қўлингиздаги китобни ўқиб, ундан сабоқ олишдан бошланг”.

Жаҳонгир Маматов,
Ўзбекистон Олий Кенгаши собиқ депутати,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист

*****
“Қўлингиздаги китоб – бебаҳо манба. Американи тушунмоқчи бўлсангиз, у сари саёҳатингизни бошлаётган бўлсангиз, бу қўлланма – сизнинг содиқ йўлдошингиз. Ундаги маълумотлар ҳар бир қадамингизда қўл келади”.

Навбаҳор Имамова,
Америка сиёсати ва ҳаётини узоқ йиллардан бери ёритиб келаётган журналист

*****
“Мақсадни кенг олинг ва мақсад сари астойдил интилинг – асло кам бўлмайсиз”.

Бобур Ҳасан,
Америкалик ёш ўзбек миллионер

*****
«Чет элда яшаш: America»

Китобнинг қисқача мазмуни

Эркинликлар ўлкаси саналган Америка кўчман-эмигрантлар давлатидир. Илк бошда Оврўпадаги монархия исканжасидан қочиб, янги очилган дунёга янги умидлар билан кўчиб келган одамлар ниҳоят ўзлари истаган давлатни қуришга эришишган.

Ўзбеклар асосан иккинчи жаҳон уруши сўнггида бу юртга кела бошлашган. 1960-йилларда гуркираб ривожланаётган иқтисодиётга қўшимча иш кучлари зарур бўлганида, келиб чиқиши туркистонлик бўлиб, 1930-йилларда Сталин қатағонидан қочган, Туркия, Афғонистон ва бошқа давлатларда яшаётган ўзбеклар Америкага меҳнат муҳожири ўлароқ кела бошлашган.

1991 йили Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, мамлакат аҳолиси Америка Конгресси томонидан ташкил қилинган Грин Кард лотереясида қатнашиш имконига эга бўлишди. Бу лотерея ўлка миллий таркибини бойитишга қаратилган. Америка ҳукуматига кўра, Ўзбекистондан 40 мингдан зиёд лотерея ғолиби кўчиб келган.

Ҳозирги кунда уч юз мингга яқин ўзбекистонлик янги дунёда яшамоқда. Янги иммигрантларнинг келиши ҳам давом этмоқда. Америка улар учун бутунлай бошқа жамият бўлгани сабабли, кўп соҳаларни йўл-йўлакай ўрганишларига тўғри келаяпти. Қўлингиздаги китоб бу борада йўл-йўриқ кўрсатиш бўйича қўлланма вазифасини ўтайди. Китоб ҳаётдан олинган кўплаб мисоллар билан бойитилган.

Китобда Америка тарихи, жўғрофияси, давлат тизими, виза турлари, визага қандай мурожаат қилиш, мамлакатга қайси йўллардан келиш, учоқда йўлчилик қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, мамлакатдаги соат минтақалари, ўлчов тизими, кирага яшаш жойи олиш, коммунал хизматларга уланиш, телефон ва интернет олиш, банкда ҳисоб очдириш, кредит карти олиш, болаларни мактабга жойлаш, тил ўрганиш, тил билмасдан ишлаш имконлари, меҳнат шартномаси тузиш, иш ерида майиб бўлиш ёки автоҳалокатга учраганда нималар қилиш, соғлиқ суғуртаси турлари, саволларга тўғри жавоб бериш, ҳомиладорлик, ҳуқуқ ва суд тизими, болалар ҳуқуқлари, оилавий жанжал оқибатлари, тез ёрдамга қўнғироқ қилиш, муваффақият билан иш юритаётган ёш ўзбек миллионери ва ҳ.к.лар ҳақида қизиқарли мисоллар билан ҳикоя қилинади.

Китобда ёритилган мавзулар бошқа кўплаб чет мамла-катларга кетаётганлар учун ҳам фойдалидир. 
Китоб чет элларга боришни режалаштираётган, доимий яшаш, ишлаш ёки саёҳатга кетаётганлар ҳамда ривожланган давлатлар ҳақида ўз дунёқарашини кенгайтирмоқчи бўлган кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

*****
«Чет элда яшаш: America»

Мундарижа:

UZ: Китобнинг қисқача мазмуни . . . . . . . . . . . . . . . . . . 10
EN: Summary of the book (инглиз тилида) . . . . . . . . . .. 11
TR: Kitabın özeti (турк тилида) . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . . 12
RU: Краткое изложение книги (рус тилида) . . . . . . . . 14

Сўзбоши
Жаҳонгир Маматов: 
“Америка – ўзбекларнинг ҳам ватани” . . . . . . . . . . . . . 16
Навбаҳор Имамова: 
“Бу қўлланма – содиқ йўлдошингиз” . . . . . . . . . . . . . . . 18

1-боб.
АМЕРИКАГА КЕЛИШДАН ОЛДИН

1-қисм: Озод диёр – Америка
USA – Америка Бирлашган Давлатлари . . . . . . . . . . . . 21
Нима учун Америкага кўчиб бориш керак? . . . . . . . . . 22
Ўзбеклар Америкага қачон кела бошлаган? . . . . . . . . . 24
Айрим отларнинг талаффузи ҳақида . . . . . . . . . . . . . . . 28
Америкада давлат тизими . . . . . . . . . . . . . . . . .. . . . . . . . 29
Шахсий эркинликлар ўлкаси . . . . . . . . . . . . . . . .. . . . . . 30
Оммавий ахборот воситалари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 34
Қисқача Америка тарихи ҳақида . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 37
Қизил танлилар қаердан келишган? . . . . . . . . . . . . .. . . 41

2-қисм: Билиб қўйган яхши
Америка жўғрофияси ва иқлими . . . . . . . . . . . . . . . . .. . 44
Соат тизими . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 46
Соат минтақалари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 47
Қишки ва ёзги вақтлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . . . 48
Жўғрофияни билмаслик қимматга тушади . . . . . . .. . . 49
Асосий соат зоналари ва шаҳарлар . . . . . . . . . . . . . .  . . 50
Вашингтон: бошкент билан штат фарқи . . . . . . . . . . . . 52
Миллий байрам, дам олиш кунлари . . . . . . . . . . . . .. . . 52

3-қисм: Қонуний келиш йўллари
Виза турлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 55
“Green Card” лотереяси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 56
Вақтинча ишлаш визаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 58
“Visitor visa” – “Ташрифчи визаси” . . . . . . . . . . . . . . . . . 59
Student visa – Талаба визаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 61
Турмуш қуриб, Америкага келиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . 62
“Refugee” ёки қочқинликка мурожаат қилиш . . . .. . . . 63
Виза учун элчихонага мурожаат қилиш . . . . . . . . . . . . 70

4-қисм: Сафар тараддуди
“Йўлга пулни қаердан топаман?!” . . . . . . . . . . . . . .. . . . 72
“Қайси шаҳарга борсам экан?” . . . . . . . . . . . . . . . . . . .. . 73
Ўзбекистондан чиқиш рухсати . . . . . . . . . . . . . . . . . .. . . 75
Виза “Америка нақд бўлди” деганими? . . . . . . . . . . . . . 77

5-қисм: Йўлчилик
“Америкага кемада борсамми ёки дирижаблда?” . . .. 80
Учоқда учиш: фойдали маслаҳатлар . . . . . . . . . . . . ..  . 81
Учоқда саёҳатнинг ўзига хослиги . . . . . . . . . . . . . . . .. . 90
Учоқда жой етмай қолиши мумкинми? . . . . . . . . . . .. . 95

6-қисм: Ўлчов ва миқдорлар
Америкада ўлчов тизими . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . 99
Миқдорлар: айтилиши ва ёзилиши . . . . . . . . . . . . . . . 101

7-қисм: Тиллар ва отлар
Давлат тили қайси тил? . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 105
Тил билмасангиз тилмоч сўранг! . . . . . . . . . . . . . . .  . 107
“Name – от” сўзининг ишлатилиши . . . . . . . . . . . . . . 112
“How do you spell your name?” . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . 114

2-боб
АМЕРИКАГА КЕЛГАНДАН СЎНГ

1-қисм: Янги ўлка, янги тартиблар
Кира шартномаси – Rent lease . . . . . . . . . . . . . . .  . . . 120
Телефон ва интернет . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 123
SSN – Ижтимоий ҳимоя рақами . . . . . . . . . . . . . . . . . 127
Банкда ҳисоб очдириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 128
Хизмат кўрсатувчи масъулияти чекланиши . . . . .  . 130
Кредит карти бўйича маслаҳатлар . . . . . . . . . . . . . . . 131
Болаларни мактабга жойлаш . . . . . . . . . . . . . . . . .  . . 135
“Пулим тугаб қолса нима қиламан? ” . . . . . . . . . . .. . 140
Ватанга пул жўнатмалари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .. 144

2-қисм: Ҳайдовчилик гувоҳномаси
Ҳусниддин Қутбиддинов: Гувоҳнома олиш . . . . . .. . 147
Қизил чироқда ўнгга бурилиш қоидаси . . . . . . . . . . . 151
Автомобилда иш имкониятлари . . . . . . . . . . . . . . . . . 152
“Тил билмасдан ишлай оламанми?” . . . . . . . . . . . . .  154

3-қисм: Иш, солиқ ва тан жароҳати
Меҳнат шартномаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 160
Tax return – Солиқ масаласи . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 161
Иш пайтида тан жароҳати олиш . . . . . . . . . . . . . .. .  164
Автоавария содир этилганда . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  167
Adjuster ким? . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 169

4-қисм: Шахс ва дипломатия
Ҳимоя қилинадиган шахсий маълумотлар . . . . . . . 172
Дипломатик ваколатхона билан алоқа . . . . . . . . . .. 175
Икки ватандошлик ҳақида . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 179
Эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи ҳақида . . . . . . . . . .. . . 182

5-қисм: Гаплашиш одоби
Саволларга жавоб бериш одоби . . . . . . . . . . . . . . . . 185
Доктор қабулида савол-жавоб . . . . . . . . . . . . . . . .  . 189
Ирқ, миллат, дин ва жинс ҳақидаги саволлар . . . . 192

6-қисм: Соғлиқни сақлаш
Тиббий суғурта зарурлиги . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 196
Соғлом юриш учун фойдали маслаҳатлар . . . . . . . 199
Medicaid – Медикейд . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 209
Медикея – Medicare . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .. 211
Ҳомиладорлик . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 212
Диний ишонч ва касални даволаш . . . . . . . . . . . . . 218

7-қисм: Ҳуқуқ ва бурчлар
Ҳуқуқ тизими . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  221
Бола ҳуқуқлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . 222
Қўлга олинган шахс ҳуқуқлари . . . . . . . . . . . . . . .  . 228
Судга қатнашиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .. 232
Оғзаки ёки жисмоний ҳужумда айблаш . . . . . . . .. 235
Эр-хотин орасидаги жанжал оқибатлари . . . . . . .. 236

8-қисм: Маълумот олиш
“911” шошилинч ёрдам телефони . . . . . . . . .. . . .  . 243
“311” телефон рақами . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .. . . . . 245

9-қисм: Миллионер бўлиш осонми?
Ёш ўзбек миллионери Бобур Ҳасан . . . . . . . . . . . . 248

3-боб. 
ҚИСҚАЧА КАНАДА ҲАҚИДА
Канадада ҳаёт . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . . 252

Муаллиф Бахтиёр Шоҳназар ҳақида . . . . . . . . .  . 259

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.