Диққат, эълон! “РЕАБИЛИТАЦИЯ” Жамоатчилик Кенгаши ташкил этиш ҳақида МУРОЖААТНОМА

Маълумки, БМТ, Халқаро ташкилотлар, демократик давлатлар, Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари – ўзбек мухолифати, сиёсатчилар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, ёзувчи-шоирлар, журналистлар, диндорлар йиллар давомида Ислом Каримов режими даврида сиёсий репрессиялар ўтказилаётганини ҳужжатлар билан исботлаб келдилар.

Шу даврда сон-саноқсиз фаоллар ва диний эътиқод вакиллари ўз фикри, сўзи, эътиқоди учун қамалгани, ўлдирилгани, қатағон қилингани, қувғинга учрагани, бўҳтонларга маъруз қолгани, бир қисми чет эллардан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлгани инкор этилмас фактдир.

Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев буни тан олди ва жумладан, 2018 йилнинг 16 февраль куни Бухоро вилоятига қилган ташрифи чоғида Миллий хавфсизлик хизмати (собиқ КГБ) вакилларининг жиноий қилмишлари ҳақида гапирар экан, Мустақиллик замонида бу тизим томонидан ўзбек халқига ўтказилган зулм 1937 йилдан ҳам ёмон бўлганини эътироф этди.

https://www.youtube.com/watch?v=lfQohilBcOM

Бу эса, Ўзбекистонда сиёсий репрессиядан жабр кўрганларни реабилитация қилишга асос яратади.

2018 йил 10 декабрда Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинган куннинг 70 йиллиги нишонланади. 8 декабрь эса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кундир.

Шу муносабат билан биз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни тарафдори, адолатни ўрнатиш маёғи сифатида ўзлигини кўрсатиш имкониятидан фойдаланиб, Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан “Ислом Каримов режими қатағони қурбонлари ва жабрдийдаларини реабилитация қилиш ҳақида”ги Президент Фармонини қабул қилишга чақирамиз.

Айнан шу мақсадда, бизлар, бир неча босқичли – сиёсий ва ҳуқуқий ҳаракат олиб борувчи “РЕАБИЛИТАЦИЯ” Жамоатчилик Кенгаши тузишга қарор қилдик.

“РЕАБИЛИТАЦИЯ” Жамоатчилик Кенгашининг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

БИРИНЧИ: Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари томонидан бир неча йиллардан буён тузилаётган Ислом Каримов қатағони қурбонлари ва жабрдийдалари рўйхатини тўлдириш ва жамоатчиликка тақдим этиш;

ИККИНЧИ: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдан “Ислом Каримов режими қатағони қурбонлари ва жабрдийдаларини реабилитация қилиш ҳақида”ги Президент Фармони қабул қилишни талаб қилган ҳолда, Жамоатчилик Кенгаши вакиллари номидан Президентга Очиқ хат билан мурожаат қилиш;

УЧИНЧИ: БМТ, Халқаро ташкилотлар ва демократик давлатлар йўлбошчилари, депутатлар, сенаторларни, Халқаро матбуот журналистлари эътиборини мазкур ҳаракатга қаратишга даъват этиш ва улар томонидан қўлловлар олишга эришиш;

ТЎРТИНЧИ: Ислом Каримов даври қатағони қурбонлари ва жабрдийдаларини реабилитация қилиш талабимиз Ўзбекистон ҳукумати томонидан қаноатлантирилмаган тақдирда ўз ҳуқуқларимизни Халқаро механизмлар орқали тиклашга эришиш;

БЕШИНЧИ: Ислом Каримов даври қатағонига учрамаган, лекин қатағон қурбонлари ва жабрдийдалари тақдирига бефарқ бўлмаган инсонларни, уларни аянчли тарихини ўрганиш, уларга алоқадор маълумотларни қидириб топиш ва тўплашда Жамоатчилик Кенгашига яқиндан ёрдам беришлари, ҳақиқат, адолатни рўёбга чиқаришда бизларга кўмакчи бўлишга чақирамиз!

Кимда ким “РЕАБИЛИТАЦИЯ” Жамоатчилик Кенгаши томонидан кўтарилаётган муаммоларни долзарб эканлигини ҳис қилиб, ўзини ва яқинларини реабилитация қилинишлари тарафдори бўлсалар, ҳамда бизларга ушбу масалада яқиндан кўмакдош бўлишни истовчи, бефарқ бўлмаган инсонларни сафларимизга қўшилишларини сўраймиз.

Реабилитация қилиш жараёни бўйича қилинган ҳар бир мурожаатлар ва баёнотларда Жамоатчилик Кенгаши вакилларининг исм-шарифлари киритилади.

“РЕАБИЛИТАЦИЯ” Жамоатчилик Кенгаши ташкилий қўмитаси асосчилари:

Жаҳонгир Муҳаммад – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати (АҚШ)

Мўътабар Тожибоева – “Мўътабар Тожибоева” Халқаро инсон ҳуқуқи жамғармасининг асосчиси ва Президенти (Франция)

Улуғбек Бакир – “Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти раҳбари, журналист (Норвегия)

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 1)
    • Iyun 26, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Мўътабар Тожибоева: Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини оёқ ости қилишни бас қилинг, жаноб судья!
    • Iyun 18, 2019

    Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига 2011 йилнинг 3 февраль куни Францияда расмий рўйхатдан ўтган “Ўтюраклар Клуби” инсоҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан Ишончнома асосида ҳимоямиздаги Хоразм…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading