Мўътабар Тожибоева: Мияссар синглим, Сизни ўлимингиз оилавий зўравонликка қарши исён тимсоли бўлиб тарихда қолажак!
Мен асос солган ва бошқараётганим “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг асосий йўналишларидан бири бу оилавий зўравонлик қурбони бўлаётган аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш, уларни шаъни, қадр қимматини оёқ ости қилган, ёки қилаётган зўравонлардан ҳимоя қилиш, уларни хўрланишларига лоқайдлик билан қаровчи маъсул кимсаларга ўз сўзимизни айтишдан иборатдир.
Мана бир неча кундирки Андижон вилоятининг Марҳамат тумани Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғини Юксалиш кўчасида яшаган, чорак аср давомида тумандаги 9 сонли ўрта мактабда бошланғич синфлар ўқувчиларига таълим бериб келган 46 ёшли Асқарова Мияссарнинг аянчли тақдири, 5 октябрь кунги фожиали ўлимига алоқадор вазиятни ўрганиш, далиллар йиғиш билан бандмиз.
Мияссарнинг мунтазам равишда оилавий зўравонлик қурбони бўлиб келганлиги, ўлимидан бироз олдин, яъни 16 сентябрда ғайриинсоний зўравонлик, таҳқирлаш қурбони бўлганлиги ва шунинг оқибатида вафот этганлиги ҳақида унинг синглиси, Мархамат тумани Мустақиллик кўчаси 3 уй 11 хонадонда яшовчи синглиси Ойниса Расулованинг фарёдли хабарини фесбок саҳифасидан ўқигандан кейин бу фожиага ҳуқуқий бахо берилишига ўз хиссамизни қўшишга қарор қилдик.
Биринчи ўринда Мияссарнинг ўлимига айбдорларни барчасини жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилаётган опа сингиллари, ака укалари билан мулоқотлар қилиб, фожиа тафсилотларига ойдинлик киритар эканмиз Мияссарнинг ўлимига нафақат унинг зўравон эри Асқаров Ҳамидулло, унинг фарзандлари, балким ички ишлар тизими идоралари, прокуратура, суд, хотин қизлар кенгаши, қолаверса маҳалла фуқаролар йиғини, шифокорлар ва бошқаларнинг айбдорлигига тўлиқ ишонч хосил қилдик.
Шу бир неча кун ичида тўпланган далилларни бизлар билан мулоқотни бошлаган ҳукумат вакилларига маълум қилдим ва Мияссарнинг аянчли тақдири ва ўлимига алоқадор фожиани ҳукумат ўз назоратига олишини сўрадим.
Чунки Мияссарнинг вафот этганига икки хафта бўляптики, хали хануз бирор орган қизиқмади юмшоқ сўзлиги, мулойимлиги билан танилган муаллима бундай фожиали ўлим топгани, онасининг зўравонлик қурбони бўлаётганига лоқайдлик билан, совуққонлик билан қараган, зўравон отанинг ўз туққан онасини таҳқирларишига томошабин бўлган, зўравоннинг тарафдори бўлган ўғилларининг, келинининг қилмишларига.
Лекин кечаги эшитганим янгилик мени жуда қувонтирди. Мияссарнинг синглиси Ойнисанинг айтиши бўйича 17 октябрь куни, яъни ҳукумат вакилларига бу фожиа ҳақида билдирганимдан кейин унинг ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилибди эмиш, унинг мактабдаги ҳамкасбларини сўроқ қилишибди. Мияссарнинг хўрланишлари, таҳқирланишларига гувоҳ бўлган жияни – Шаходат опасининг ўғли ва унинг хотини ҳам тергов органига тушунтириш хати ёзиб берибдилар.
Мияссар кўп болали оилада дунёга келган. Отаси Мирзаев Мамарасул ва онаси Мирзаева Жаннатхонлар 10 нафар фарзандни боқиб, тарбиялаганлар. Оилада 6 нафар қиз ва 4 нафар қиз фарзанднинг еттинчиси бўлган Мияссар оилада ўзининг оғир босиқлиги, мулохазакорлиги, мулойимлиги билан ажралиб турарди. Мактабни битирганидан кейин у Бекободдаги педагогика техникумига ўқишга кириб рус-ўзбек тили бўлимини битирган. Шундан буён тумандаги 9 мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Коллевтиви ва ўқувчилари ўртасида хурмат эхтиромга сазовор бўлган.
У 1993 йилда қўшни қишлоқдаги уйларни томини ёпиш бўйича уста Асқаров Ҳамидиллога турмушга чиққан. 25 йиллик турмуши давомида, 1996 йилда тўнғич ўғли Оятилло Ботиров ва 1999 йилда иккинчи ўғли Ботиров Хикматулло дунёга келган.
Янги қурилаётган уйларни ёпиш усталари кўп эмаслиги учун ҳам бу соха уста бўлган Ҳамидиллонинг ошиғи олчи, доимий равишда харидорлари бор, ўз уйлари томини ёпиш бериши учун мижозлари навбатда турадилар. Ўғиллари Оятилло ва Хикматулло ҳам ота касбини эгаллаганлар.
Мияссарнинг 1993 йилдан 2006 йилгача бўлган ҳаёти ҳам хавас қилса арзигулик бўлмаган. Доимий спиртли ичимликлар ичиб, наша чекиб юрадиган Ҳамидилло Мияссарнинг бошига итни кунини солар, лекин у пайтларда Мияссарнинг суянган тоғи, ишонган боғи бўлган отаси Мамарасул отанинг салобати, хайбати, фарзандининг ҳимоя қалқони бўлиб келгани боисидан ҳам ҳар доим хотинидан кечирим сўрашга мажбур бўларди.
Бир томондан олиб қараганда фарзандлар ота касбини танлаганлари, даромадли касб эгаси бўлганлари яхши, лекин ўғиллари ўзларини иш билан таъминловчи, уларни оила боқишига даромад топиш манбаи бўлган отасига тобе бўлиб қолганлар, унинг жиноий қилмишларини кўриб била туриб ҳам кўрмасликка олишга мажбурлар, яъни манқуртлар бўлиб ўсганлар.
Ҳамидилло асосан халол меҳнати, устачилиги билан эмас, ўзгалар ҳаққига ҳиёнат қилишдан ор қилмаслиги билан ҳам танилган. Унинг қўлида бир нечта шогирдлари бор ва у бу йигитларни қуллардек ишлатади. Лекин бу шогирдларига уларни қилаётган мехнатларига яраша ҳақларини бермасдан, ўзлаштириб келади. Улар меҳнатлари учун ҳақ тўлашини, оилалари мухтожлигини айтганларида эса Ҳамидилло “Мен сенларга устачиликни ўргатяпман, шуни ўзи етади сенларга. Ишлаган ҳақларинг устанг сифатида меники. Агар шу шартимга кўнишмасанг катта кўча” деб уларни ҳам ҳақоратлайди.
У хаттоки ўз ўғилларининг ҳам ишлаган ҳақларини бермасдан, рўзғорга керакли бўлган пулларнигина бериб келиб, уларни ўзига қарам қилиб олган. Агар оталарини тарафдори бўлмасалар, унинг қилмишларини ёпишда кўмаклашмасалар уларга бериладиган пуллар тўхтатилади, ўғиллар мустақил равишда ўз оилаларини боқа олмайдилар.
2006 йилдан бошлаб эса Мияссарнинг турмуши жаханнамга айланди. Чунки айни шу йили Мамарасул ота вафот этди. Отасининг ўлимида ҳам ўзини айбли деб хис қилган Мияссар икки ўт ўртасида ёнди. Унинг охирги 12 йиллик ҳаётини асло ҳаёт деб атаб бўлмасди.
Гап шундаки Ҳамидилло Нурилло исмли акаси билан биргаликда Мархамат туманининг турли қишлоқларидаги йигитларни тўплаб, Россияга олиб бориб ишлашни йўлга қўйганлар. Нурилло бу қурувчи меҳнат муҳожирларининг бригадири сифатида уларни иш билан таъминлаш, қилинган меҳнатларига вақтида белгиланган ойлик маошларини олишларини таъминлаб келарди.
Акасининг ишончли ёрдамчиси бўлган Ҳамидилло 2006 йилда тўсатдан хотини Мияссарга 4500 доллар миқдорида пул жўнатган. Бу Россияда ишлаб юрган меҳнат муҳожири учун жуда катта пул хисобланади. Ҳамидилло Мияссарга бу олган пули ҳақида хеч кимга лом мим демаслигини, ҳатто оиласидагилардан сир сақлашини тайинлаганида Мияссар хайрон бўлганди. Лекин жуда қисқа муддатда Мияссарни вестерн юнион орқали олган 4500 доллар пули сири очилди.
Мияссар пулни олганидан хеч қанча вақт ўтмасдан Россиядан қайтиб келган Нурилло ва Ҳамидиллалар ўртасидаги можаро бошланди. Ҳамидилло ўзлаштириб олган 4500 долларнинг эгалари – Нурилло ва Ҳамидиллога ишониб оиласини боқиш илинжида Россияга иш излаб борган бир неча ўнлаб меҳнат муҳожирлари эканлиги ошкор бўлди. Ҳамқишлоқларининг қийналиб, минг азобларда ишлаб топган, оилаларига жўнатиш учун интиқ бўлиб кутаётган пулларини Ҳамидилло ўзлаштириб юборганлиги фош бўлди.
Нурилло бригадасидаги йигитларга ойлик маошни тарқатиб беришини сўраб, укаси Ҳамидиллони қўлига 4500 долларни берган. Ҳамидилло эса қўлига тушган улкан ўлжани кўриб ўзини йўқотган, Россиядан борадиган пулни интиқлик билан кутаётган ўнлаб оилалардаги юзлаб ночор холатдаги оилаларни омонатига ҳиёнат қилган. Пулни вестерн юнион орқали хотини Мияссар Ақсарованинг номига жўнатиб, бу олинган пулни яшириб қўйишини, бу ҳақида сир сақлашни тайинлаган, ҳар қандай вазиятда ҳам шунча миқдорда пул олганлиги сирини бировга гулламасликни, акс ҳолда ўзига ёмон бўлишини яхшилаб “тушунтирган”.
Вестерн юнион орқали пулни хотинига жўнатганидан кейин Нурилло ва ҳақдор йигитларга пулни ўғирлатиб қўйганини айтиб алдаган. Ҳамқишлоқлари Ҳамидиллони гапига ишонмасликларини, уни ёлғончилигинни айтиб, ишлаб топган пулларини беришини талаб қилиб, жанжал кўтарганлар. Суриштиришлар натижасида Ҳамидилло акасидан пулни олганидан кейин банкка борганлигини билишган, лекин пулни жўнатганлигини исботловчи ҳужжатни қўлга кирита олмаганлар. Лекин бу пулни хотини номига жўнатган бўлиши мумкинлигини тахмин қилганлари учун ҳам энди ҳамма бало Мияссарнинг бошига ёғилган.
Нурилло ва ҳақдорлар Мияссарнинг олдига келиб вестерн юниондан олган 4500 доллар пулни қайтариб беришини талаб қилганларида Ҳамидиллодан қўрққан Мияссар бу пулни олмаганлигини айтган. Нурилло Мияссарни қасам ичишга мажбур қилганида у “Агар пулни олган бўлсам ва сизлардан сир сақлаб, ёлғон гапираётган бўлсам энг яқин одамимга урсин, энг яхши кўрган одамим ўлсин” деб қасам ичишга мажбур бўлган.
Орадан икки кун ўтиб, бирор касал билан оғримасдан, соғлом юрган Мияссарнинг отаси Мамарасул ота вафот этган. Бир томондан ҳамқишлоқларининг ҳақларини ўғирланишига шерик бўлиб қолгани, иккинчи томондан отасининг ўлимига ўзининг ичган қасамини сабаб деб билган Мияссар виждон азобида ёнган ва шундан кейин қандли диабет касалига дучор бўлган.
Мамарасул ота вафотидан кейин Мияссарнинг ҳимоячиси энди йўқлигидан руҳланган Ҳамидилло наша чекиб, спиртли ичимлик ичиб олиб, кайф холатида унинг бошига итни кунини сола бошлаган. Энди у Мияссарни истаганича ҳақоратлар, калтаклар, отасини қотили эканлигини айтиб, уни очиқ-ошкора масхара қиларди.
Қайин отасининг ўлимидан кейин вахший хайвонга айланган Ҳамидилло Мияссарга «Мен бошқа аёлга уйланаман, даъвоим йўқ деб тилхат ёзиб бер. Сен ўлишинг керак, сени яшашга ҳаққинг йўқ» дея унга кун бермасди. Мияссарни “Уйланаверинг, мени хеч қандай қаршилигим йўқ, фақат мени тинч қўйинг. Менга тинчлик керак, бошқа хеч нарса керак эмас. Мол дунё, пул, машина, хеч нарса керак эмас, ҳаммаси сизга. Фақатгина мени тинч қўйсангиз бўлди” деган гаплари эса уни қаноатлантирмасди.
Мархамат туманидаги баъзи бир енгил табиат аёллар ўзгаларнинг меҳнати хисобига топилган пулларни эса маишатбозлик, маиший бузуқлик қилиш учун сарфлаб келадиганн бу кимсанинг доимий ҳамроҳлари бўлиб келганлар. Хаттоки бу маиший бузуқ аёлларни ўз уйига олиб келиб, улар билан маишатлар қилиб, уларни беҳаё рақсларга тушириб, бу қилмишларини видео тасвирга олиб, ишдан хориб қайтган Мияссарга кўрсатар ва уни калтакларди. Қуда-андалик, набираларнинг бувасини қилиб юрган қилмишлари қўни-қўшнилар оғзида доим мухокамада.
Бундан 4 йил муқаддам Мияссар ўзи ишлаб топган ойлигига 6000 сўмга аёллар лозимини сотиб олганида “Сен кимга ўзингни кўз-кўз қилмоқчисан? Бу лозимни кийиб, кимга чиройли кўринмоқчисан? Сен фохишалигинг учун ўзингга аро бериш мақсадида бу лозимни сотиб олгансан” деб уни кўчага судраб олиб чиқиб, бегоналар кўзи ўнгида ҳақоратлаб, аёвсиз калтаклаган. Кўчада Мияссарнинг эгнидаги лозимини ечиб олиб, бурда-бурда қилиб ташлаган. Ўшанда олган тан жароҳати сабаб Мияссарнинг чап кўзи яхши кўрмайдиган бўлиб қолган.
Шу орада Ҳамидиллонинг ўз туғишган укаси Умидиллони хотини Дилноза билан дон олишиб юриши сири фош бўлиб қолган. Ховлиларни тозалаб юрган келин, Оятиллонинг хотини Мадина қайин отаси ётоқхонасини тартибга солиш учун кирганида у ерда икки ошиқ-мошиқни уятли холатда кўриб қолган. Бунинг ортидан анча жанжал можаролар бўлган. Кейинчалик Мадинани ўзи томонига ағдариб олган Ҳамидилло ва Дилнозалар уни Мияссарга қарши ишлата бошлаганлар.
Болалари ёшлик пайтида уларни отасиз, етим қилмаслик учун эрининг барча зўравонликларига чидаб келган Мияссар эрининг ўз укаси хотини билан дон олиша бошлаганига чидаш бера олмади. Мадинани Ҳамидилло билан Дилнозани ўзининг ётоқхонасида тутиб олганидан кейин бўлган гап-сўзлар, машмашалар Мияссарни буткул синдирди. Бундай қилмиш мусулмончиликка тўғри келмайдиган ўта оғир гуноҳлигини ўйлаб изтироб чекаётган Мияссар эри ва овсини сингари жирканч кимсаларни юзини кўришни истамасдан ота хонадонига ёки ака-опаларини, сингилларини хонадонига кетарди.
Хотинини рухан ва жисмонан эзиб, азобга солиб рохатланишга кўниккан зўравон эса ўзини шармандаи шармисор қиладиган, бош кўтариб юра олмайдиган сирларини биладиган хотинини бу сирларни бошқаларга ошкор қилиб қўйишидан қўрқиб, Мияссар кимни уйига бориб паноҳ қидирмасин, унинг яқинлари хонадонига гиёҳванд модданинг таъсирида ва оёқда тура олмайдиган маст холатда бориб жанжал тўполон қилаверарди. У бор овози билан бақириб Мияссарни маиший бузуқликда, ака-опаларини эса қўшмачиликда айблаб, маҳаллани бошига кўтарар, маҳалла қўмиталари, худуд профилактика нозирлари, қолаверса жамоатчилик бу зўравоннинг жиноий қилмишларини кўриб кўрмасликка, эшитиб эшитмасликка олардилар.
Бундай шармандагарчилигини тўхтатишни биргина йўли эса Мияссарни у билан бирга уйига қайтиши эди холос. Мияссарни бу зўравондан ҳимоя қилишни бирор бир имкони, йўли йўқ эди. Эрининг устидан шикоятбозлик қилгудек бўлса ҳам хеч нима қила олмаслигини билган Мияссар бирор идорага шикоят қила олмасди. Чунки эри уни ҳар сафар калтаклаганида, хўрлаганида бирор жойга арз қилгудек бўлса ҳаммани пул билан сотиб олишга қудрати етишини, лекин ўзига ёмон бўлишини, бирор жойга шикоят қилса ўз қўллари билан азоблаб ўлдиришини айтиб қўрқитарди.
Пул топар, бойвачча отасининг ўз укасининг хотини билан дон олишиши, ўзлари яшайдиган хонадонга маиший бузуқ аёлларни олиб келиб, айш-ишрат қилишларини табиий хол деб қабул қилган ўғиллар эса отасига моддий томондан қарам эканликлари учун ҳам унинг барча қилмишларини маъқуллаб келганлар. Ўзи маиший бузуқ бўла туриб меҳрибон онажонисини шаънини булғашларига, хўрлашларига, аёвсиз калтаклашларига қарши фарзанд номига номуносиб бу ўғиллар бирор марта бўлсин “Нега онамни хўрлайверасиз? Қани бирор-бир исботингиз борми онамни сизга хиёнат қилаётганига, суюқ оёқлигига? Сизни ўзингизку ўз укангиз хотинига кўз олайтирган, ўз укангизни омонатига хиёнат қилган” деб айтишга ярашмаган. Аксинча онасини калтакланиши, хўрланишларини енгилтабиат аёлга берилиши керак бўлган жазо чораси деб қабул қилганлар ва керак бўлса ўзлари ҳам бундай жирканчликларда иштирок этганлар, яъни онасини хўрлашда иштирокчи бўлиб келганлар.
Ўз укаси хотини билан ўйнаш тутинишга ор қилмаган Ҳамидиллони яқиндан билганларни айтишларича у шунчалик даражада пасткаш ва манқуртки эсини таниганидан бери отасини жарақ-жарақ пул топишига ўз мехнати билан хисса қшиб келаётган катта ўғли Оятиллони харбий хизматга бориши учун тўланиши керак бўлган маблағни тўлашдан бош тортган, Шунда Мияссар ишлаб топган ойлик маошидан ўтказган пулларни.
У хатто Мияссар ишлайдиган мактабга бориб, унинг ҳамкасбларига хотинини фохиша эканлиги ва бундай енгил табиат аёллар мактабда болаларга таълим тарбия беришга ҳаққи йўқлиги, шунинг учун уни ишдан хайдаш кераклигини талаб қилган. Мактаб жамоаси Мияссарга туҳмат қилаётган эрини ўзини тартибга чақирганлар ва ҳеч бир далил исботсиз бир инсонга бунингдек туҳмат қилгани учун қонун олдида жавоб бериши мумкинлигини унга тушунтирганлар.
Қилаётган жиноий ва ноинсоний қилмишларига жавоб беришини талаб қиладиган бирор-бир мард унга рўбаро кела олмаслигидан рухланиб, қутуриб бораётган Ҳамидилло тинимсиз хўрланишлар, калтакланишлар натижасида 2017 йилдан бошлаб инсулинга қарам бўлиб қолган Мияссарни азоблашга, хўрлашга янги ва янги усулларни ўйлаб топаверган ва бу усулларни ўзи истаганича Мияссарни устида синаб кўраверган.
Шундай фитналаридан бирини шу йилнинг 9 август куни бошлаган. Мияссарнинг мобил телефонидан бегона бир эркакка танасини сотишни таклиф қилиб, СМС жўнатган, бунингдек бехаё СМСни қабул қилган эркак нимадир деб жавоб берган ва кетидан шу номерга қўнғироқ қилган. Кейин «Сенга нима учун бегона эркак телефон қиляпти?» деб, Мияссарни касал холига қарамасдан тагига босиб олиб, иккала қўли билан бошига ва танасининг бошқа қисмларига тинимсиз зарба берган. Калтак зарбидан Мияссарнинг қулоғидаги зираги эгилиб кетган ва шундан кейин чап кўзининг кўриш қобилияти янада ёмонлашган.
Бегона эркакни жавоб беришига Ҳамидиллони ўзини ёзган СМСи сабаб бўлганини айтиб, “Нима деб ёзгандингиз у бегона эркакка мени номимдан жўнатган СМСингизда? Ман аниқлик киритаман, ўзимни шаънимни бундай усуллар билан хўрлашларингиздан тўйдим” деганидан кейин Мияссарни мобил телефонини кўчага олиб чиқиб, уйи яқинидаги Фарғона каналида (уларни ўйи канални бўйида жойлашган) ирғитиб юборган ва Мияссарни калтаклашни давом эттирган.
Калтаклар зарбидан аҳволи оғирлашиб, ўзини йўқотган Мияссарни ўзига келтира олмаганларидан кейин тез тиббий чақиришга мажбур бўлганлар. Чақирувга асосан етиб келган тез тиббий ёрдам шифокорлари уни зудлик билан касалхонага ёткизиш ва малакали медицина ёрдами кўрсатиш зарурлигини айтиб, уни олиб кетганлар ва Мархамат туман марказий шифохонаси шошилинч ёрдам бўлимига олиб борганлар. Мияссарни калтакланганини кўрган шифокорлар ИИБга “криминаль” ҳақида махсус журналга регистрация қилиб, Мархамат туман Ички ишлар бўлимига шошилинч хабар берганлар.
Ушбу хабарга кўра Иномжон исмли худуд профилактика нозири ёрдамчиси касалхонага келиб, касаллик тарихини ўрганган ва Мияссардан бўлган воқеани айтиб беришини сўраган. Касалхонадаги “криминаль” журналига регистрация қилингани ва Мияссар билан милиция ходими гаплашганидан хабар топган эри касалхонага бориб, «Милицияга мени эрим урмаган, эримга даъвойим йўқ» деб ёзиб берасан, акс ҳолда жавобингни бераман, йўқ ўз қўлларим билан сени ўлдираман» деб дағдаға қилган. Мияссар эрининг дағдағаларидан қўрқиб, милиция ходими расмийлаштирган тушунтириш хати ва шикоят аризага имзо чекишдан бош тортган. Шунда Мияссарга қараб ўтирган опаси Шаҳодатхон «Синглимни ўрнига мен имзо чекаман» деб, бу зўравоннинг қилмишлари баён қилинган ва унга қонуний чора кўришни сўраб ёзилган тушунтириш хати ва шикоят аризасига имзо чекиб берган.
Мияссар синглиси Ойнисадан ўша эски мобил телефони номерига янги сим карта сотиб олишини илтимос қилганида Ойниса опасини илтимосини бажарган. Эски номерга янги сим карта сотиб олинганидан хабар топган ва барча жиноий қилмишлари ошкор бўлишидан қўрққан Ҳамидилло Мияссарга яна босим қила бошлаган.
У Мияссардан Мархамат туман ИИБ бошлиғи Нишонов номига эрига нисбатан хеч қандай даъвои достони йўқлиги ҳақида ариза ёзиб беришини талаб қилган. Лекин паймонаси тўлган Мияссар энди ўзини бундай хўрланишларига чек қўйиш учун курашишини айтган. Янги олинган сим картани ўзига беришини қилган талабига ҳам рад жавоби олган зўравон Мияссарни овозини буткул ўчиришга қарор қилган. (Зўравон Ҳамидиллони Мияссарга телефон қилиб, агар сим картани бермаса тамом бўлиши ҳақидаги аудиоёзув бизда мавжуд)
Йиллар давомида эрининг зўравонликлари устидан хеч кимга арз қилмаган, барча хўрликларга бардош бериб келган Мияссар бу сафар “Бўлди, энди болаларим катта бўлишди, энди жим турмайман. Етар шунча хўрлаганлари!» дея исён кўтарди. Лекин у Ҳамидиллони қутуртираётган харом пуллар унинг жиноий қилмишларини хаспўшлайдиган кимсаларни ҳам ўзига қарши ишлашларига туртки берганлигини, ўзининг ўлимига нафақат зўравон эри, балким унинг қилмишларига чек қўйишни сўраб мурожаат қилган идоралар маъсул шахслари, оқ халатига доғ туширган шифокорлар ҳам сабабчи бўлишларини ҳали билмасди.
Мияссарнинг эри томонидан вахшийларча калтаклангани ҳақида Мархамат туман ИИБ рахбари номига ёзилган ва унинг опаси Шаходат томонидан имзоланган илк шикоят аризада келтирилган важларни ўрганиб, қонуний чора кўриш Мияссар ва Ҳамидилло яшайдиган худуд профилактика нозири Ибрагимов Давронга топширилган.
Ибрагимов Давроннинг биринчи қиладиган иши шу бўлганки: калтаклангани натижасида ўта оғир ва ўзгалар қарамоғига муҳтож холатда, бошини кўтара олмай ётган Мияссарни суд тиббий экспертизасидан ўтказиб, “енгил тан жарохати олган” деган хулоса олишга эришиш ва уни тезлик билан касалхонадан чиқаришдан иборат бўлган.
Суд тиббий экспертиза бюросининг эксперти Деҳқонов Машраб Мияссарни суд тиббий экспертизасидан ўтказган пайтида «Агар бир дона қовурғаси синган бўлса ҳам қамалади. Нимага аёл кишини бунчалик уради? Хотинини урганларни, мана шундай аҳволга солганларни бирортасини намуна сифатида қўлини чопиб ташлаш керак. Шундагина хотинларига зўравонлик қиладиганлар камаярди” деганди. Лекин Ҳамидиллонинг у билан қилган “муомиласи” сабаб бўлдими, ҳарқалай Мияссарни “енгил тан жарохати олган” дея хулоса расмийлаштирган.
Балким у ҳам Ибрагимов Даврон каби ўзига зўравонлик қурбони Мияссардан эмас, мунофиқ ва пулдор бойваччадан фойда бўлишини англаб етгани учун зўравоннинг калтаклари зарбидан баданлари кўкариб, моматалоқ бўлиб ётган муштипар аёлни “енгил тан жарохати олган” деган хулоса чиқариб, Ибрагимов Давронни қўлига тутган бўлса эхтимол.
(Ҳудуд профилактика нозири Даврон Ибрагимовни Мияссарни қайси касалхонада эканлигини зўравон эри Ҳамидиллога етказганлиги ҳақида Ойниса билан Даврон Ибрагимовни сухбати аудио ёзуви бизда мавжуд)
Марказий шифохона шошилинч бўлими шифокорлари ҳам аслида оғир аҳволда бўлган ётган беморни зўравон эри талаби билан тезроқ касалхонадан чиқариб юбориш илинжида эдилар холос. Шунинг учун ҳам улар эри томонидан вахшийларча калтаклангани, аъзойи баданлари кўкариб ётган беморни суд тиббий экспертининг сохта хулосасига асосланиб, уни соғайганини рўкач қилиб, касалхонадан чиқариб юборишган.
Мияссарнинг 12 йиллик зўравонликларга қарши исёни натижасида дунёга келган илк шикоят аризасига асосан сентябрь ойининг бошларида Мияссарни ва унинг зўравон эри Ҳамидилло Асқаровни Мархамат тумани маъмурий судига чақиртириб, аслида жиноят иши қўзғатилиши керак бўлган қилмиш юзасидан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини судда кўриб чиқишган.
Судга кетиш арафасида Ҳамидилло Мияссарга босим ўтказган ва судга борганида “Мени эрим урмаган, хеч нарса қилмаган, эримга даъвоим йўқ” деб айтишга мажбур қилган, ўзини қилмишларини фош қилмасликка қасам ичирган, Мияссар яна қасам ичишга мажбур бўлган. Лекин судга борганида эрининг қилмишларини, ўзига берган азобларини, хўрлаганликларини судга айтиб берган.
Суднинг қарори билан Мияссарни хўрлагани, калтаклаб, унга тан жарохати етказгани учун Ҳамидилло Асқаровни 2 миллион сўм жаримага тортишга қарор чиқарилган. Лекин бу суднинг қарори қоғоздалигича қолиб кетган, унинг ижроси билан хеч ким шуғулланмаган.
Мияссар оилавий зўравонлик қурбони бўлишга қарши бу исёни, яъни ўзини ҳимоя қилиб сўзлай бошлагани оқибати ўзининг аянчли ўлими билан якун топишидан хавотирга туша бошлаганди. Синглиси Шохиста 18 август куни кўргани уни уйига борганида Мияссар “Мени ҳар куни қийнаяпти, ўлдираман деб қўрқитяпти” деб синглисига айтиб, йиғлаган. Шохиста соғлиги ҳамон ёмонлигича қолаётган опасини хўрланишларига чидай олмасдан, уни зарурий кийим бошларини битта сумкага солиб, Мияссарни Ойниса синглисиникига олиб борган.
Ишдан қайтган Ойнисани махкам қучоқлаб олган Мияссарни синглисига «Энди мен у билан яшамайман! Сеникида туриб турсам майлими? Энди ўзимни ўзим ҳимоя қиламан! Бундан буён хўрлашларига йўл қўймайман!» деган гапи ҳамон қулоғи остида жаранглашини айтаркан Ойниса опасига истаганича уникида яшаши мумкинлигини, унинг хонадони тўриси опаси учун эканлигини, опаси ёлғиз эмаслиги, опа-сингиллар, ака-укалар барчасини уни бу золимдан ҳимоя қилишларини айтиб, Мияссарни тинчлантирганини армон билан эслайди.
Чунки опа-сингилларнинг бир-бирини кўнгилларини олиб, сухбатлашишлари бу зўравоннинг уларни тинч қўймаслиги муждаси билан нихоясига етди. Кечки пайт Ойниса рангилари сарғайган, бош кўтаришга холи, тамадди қилишга иштахаси йўқ опасига у ёқтирадиган овқат тайёрлашга тушган бир паллада оёқда тура олмайдиган даражада маст холатдаги Ҳамидилло катта ўғли Оятилло билан бирга Ойнисани уйига бостириб кирганлар ва жанжал кўтарган. Гўёки Ойниса Мияссарни уйига олиб келиб, бировларга қўшиб бераётган эмиш. У Ойнисани тинмасдан ҳақоратлар, уни маиший бузуқликда айблаб, “Сени эринг йўқ, эринг йўқлиги учун бузуқсан, опангни ҳам ўзингга ўхшатиб бузуқ қиласан” деб бақира бошлаган.
Шовқинни эшитиб, Ойнисани ёши бир жойга бориб қолган қўшнилари Анвар ака ва Халима опалар киришган. “Бу ерда бақирманг, ёш болалар бор, қўрқишади. Ойнисани оғир оёқ қизи шу ерда, боласига бирор нарса бўлиб қолади. Уялмайсизми қуда-андали, маҳаллада обрўси етарли қайинсинглингизни ҳақоратлаб, унга туҳмат қилишга?” деб уни тартибга чақирмоқчи бўлсалар ҳам у борган сари жазавага тушаверган.
Милиция идорасига тинимсиз қилган қўнғироқлардан кейингина Ойнисанинг уйига туман ички ишлар бўлими ходимларидан Азизбек ва Мирзаев Рустам, шунингдек Ҳамидилло ва Мияссар яшайдиган Т.Мирзаев жамоа хўжалигининг худуд профилактика катта нозири Нуъмонжонлар (+ 998905407020) боришган.
(Мияссарни 16 сентябрь кунги худуд профилактика нозири Даврон Ибрагимовга телефон қилиб, зўравон эрини синглиси Ойнисани уйига келиб тўполон қилаётгани ва ўзини тез етиб келишини илтимос қилиб қўнғироқ қилган пайтидаги аудио сухбати бизда мавжуд)
Ғирт маст холатдаги ва гиёҳванд модда истеъмол қилгани яққол билиниб турган зўравон Ҳамидилло ва ўғли Оятиллолар бу уч нафар милиция ходимларининг кўзи ўнгида хеч бир ҳайиқмасдан, ўта оғир аҳволдаги аёлни, онасини ўртага олиб, камситишган, хақоратлашган. Милиция вакиллари эса фақат сукут сақлаб, “томоша” қилишган холос.
Ўзбекларнинг бир мақоли бор: “Ғар ўзига ғартак тилабди, ўғри ўзига ўртоқ” деган. Ҳудди шу мақолда келтирилганидек ўзгалар ҳаққидан қўрқмай ўғирлайдиган, маиший бузуқ, ўз укаси жуфти халолига кўз олайтиришдан, укасига хиёнат қилишдан ор қилмаган Ҳамидилло Мияссарга «Сен фохишасан! Сен мени уйимда яшаётганингда бемалол фохишалик қила олмаганинг учун ҳам синглингникига қочгансан! Мен ҳамма маҳаллани тўплаб, қўлингга қуръон китобини бераман, бегона эркаклар билан юришингни, фохишалигингни тан олиб, қасам ичасан! Сени ишингдан ҳам ажратаман, қип яланғоч қилиб кўчага ирғитаман ҳам» деб очиқ ошкора дўқ-пўписа, таҳдид қилган.
Ўғли Оятилло эса онасига қараб “Сиз бузуқсиз, сиздан нафратланаман. Сизни бузуқ эканлигингизни исботлайман” деб онасига дағдаға қилган. Ўғлининг бундай дейишига, онасини шунчалар оёқ ости қилишига сабаб бор эди албатта. Ота ўғиллари ва келинларини доимий равишда онасига қарши қайраб келган. Унинг тарафида бўлмасалар моддий томондан қисиш, ишга жалб қилмаслик натижасида оилада моддий қийинчиликлар пайдо бўлишидан қўрққанидан ҳам фарзандлар ҳам отасидан кам бўлмаган манқуртга айланганлар.
Айни шу куни милиция ходимлари Ҳамидиллони тутиб кетиб, уни мастлик ва қонидаги гиёҳванд модда миқдорини аниқлашга наркологик диспансерга олиб борсалар кифоя эди. Наркологик диспансернинг берадиган хулосаси натижасида Ҳамидиллога нафақат Жиноят кодексининг “Безорилик” моддаси билан балким бошқа жиддий моддалари билан ҳам жиноят иши қўзғатилиши аниқ эди. Афсуски улар фақатгина томошабин бўлишни афзал кўрдилар. Фақатгина ҳақоратлар ва хўрлашлардан аҳволи янада ёмонлашган Мияссарни қон босими кўтарилиб, қалтирай бошлаганини кўриб тез тиббий ёрдам чақириб, уларни тезроқ етиб келишларини сўрашга ярашди холос.
Етиб келган тез тиббий ёрдам шифокорлари Мияссарни зудлик билан касалхонага олиб кетишган. Касалхонада бўш ўрин жойи йўқлиги ва Мияссарни аҳволи ниҳоятда оғирлиги сабабли иш вақти тугаб, уйига қайтаётган касалхонанинг бош врач ўринбосари, кабинетига уни ётқизиб, шу ерда ётиб туриши мумкинлигини айтиб, кабинети калитини навбатчиларга қолдириб кетган.
Вош врач ўринбосари кабинетидаги кушеткада ётган Мияссарни олдига бостириб кирган Ҳамидилло ва Ояттилолар ўта оғир аҳволда ётган ожизани камситишни, таҳқирлашни давом эттиришган. Мияссарни маҳалла худуд профилактика катта нозири Ноъмонни, синглиси Ойниса ва келини Мадинанинг кўзлари ўнгида хўрлашаркан, бу зўравонлар билан бирга хона ичида бўлган қонун посбони мазлумани ҳимояси учун яна бирор сўз демаган, оёғида зўрға турган зўравон Ҳамидиллони, онасини оёқ ости қилаётган Оятиллони тартибга чақиришга ярамаган. Опасини бу зўравонлардан ҳимоя қилишини сўраб Ноъмонга мурожаат қилган Ойнисани эса бош врач кабинетидан хайдаб чиқаришган.
Кечга бориб навбатчи врач бош врач ўринбосари кабинетидан Мияссарни олиб чиқиб, каридорга, оёқ остига ётқизган. Ҳамидилло эса унга “Сен айёрлик қиляпсан, хеч қандай касал эмассан, агар касал бўлганингда докторлар қабул қилган бўлишарди, навбатчи доктор билан гаплашдим, сени қабул қилишмас экан, тур уйга кетдик” деб оғир аҳволда ётган Мияссарга зуғумлар ўтказган. Уни кетмаслигига кўзи етганидан кейин эса хотинини касалхонага ётиши учун тўлайдиган 200 минг сўм пули, ҳужжатлари ҳамда энг асосийси ҳаёти ва соғлиги учун мухим бўлган инсулин уколи бор бўлган сумкасини тортиб олиб, ташқарига қараб қочган.
Бу ҳаракати билан Ҳамидилло хотинини инсулиндан маҳрум қилиб, ўлдирмоқчи бўлган. Ҳақиқатан ҳам докторлар бу шармандагарчиликлардан аҳволи янада оғирлашган Мияссарни қон босимини туширишга муолажалар қилганлар холос. Кўтарилиб кетган қондаги қанд миқдорини камайтира олмаганлар. Чунки уларда инсулин бўлмаган. Милиция ходими Ноъмон эса Ҳамидиллога сумкани қайтариб беришига бирор-бир ҳаракат қилмасдан, касалхонани тарк этган.
Ойниса ҳеч бўлмаса инсулинни қайтариб олиб келиб беришга кўмак беришини сўраб, Ҳамидиллонинг жиноий қилмишларини хаспўшлаб келган, уни устидан ёзилган шикоят ариза бўйича жиноят иши қўзғатмагани ортидан Ҳамидилло билан яқин бўлиб қолган худуд профилактика нозири Ибрагимов Давронни +998914760047 мобил телефонига 27 марта қўнғироқ қилган. У эса телефонини кўтармаган. “Нега бир номердан қисқа муддат ичида 27 марта қўнғироқ бўлди, тинчликмикан?” деб ўйлаб ҳам кўрмаган.
(Мияссарни зўравон эри ўлдирмоқчи бўлаётганлиги ҳақидаги шикоят ариза юзасидан қонуний чора кўрмаётган участка нозири Даврон Ибрагимов билан Ойнисанинг агар опасига бирор кори хол бўлса у ҳам жавоб бериши ҳақидаги аудио сухбати бизда мавжуд)
Ибрагимов Даврон билан боғлана олмаган Ойниса зўравон олиб кетган ва қайтариб бермаган инсулин дорисини қайтариб олишга ёрдам беришларини илтимос қилиш учун Мархамат туман прокурори Муҳаммад Ислом Аҳмаджоновни +998932549740 рақамли мобил телефонига ва туман ИИБ бошлиғи Нишоновни +998914960006 рақамли мобил телефонига қўнғироқ қила бошлаган.
Учинчи марта қилинган қўнғироққа жавоб берган Нишоновга Ойниса Ҳамидиллони қилмишларини айтиб, тушунтирган. Нишонов Мияссар билан гаплашганида у “Эрим мени тинмай азоблайди, ўлдириш билан қўрқитяпти. Участковой хеч нарса қилмаяпти, у эримни тарафида” деб шикоят қилган. Шундан кейин милиция бошлиғи Ойнисанинг уйида бўлаётган жанжал пайтида милиция чақиртирилганда борган Мирзаев Рустамжон ва Азизбек деган ходимларига касалхонага боришларини буюрган. Бу икки милиция ходими касалхонага бориб, Мияссарни аҳволини кўриб, уни номидан шикоят ариза расмийлаштириб кетишган.
(Рустам Мирзиев билан Мияссарни синглиси Ойнисани Ҳамидиллони зўравонлиги устидан ёзган шикоят ариза бўйича аудио сухбати бизда мавжуд)
Кийган оқ халатига доғ туширгувчи шифокорлар учун инсоннинг тақдири эмас чўнтагига тушадиган харом луқма афзал эканлигини Мияссарни мисолида жуда кўп марта гувоҳи бўлинганидек бу сафар ҳам шифокорлар зўравон учун хизмат қилишган.
Кечки пайт оғир аҳволда касалхонага олиб келинган Мияссарни аҳволи борган сари ёмонлашиб кетаётганига қарамасдан унга муолажалар қилинмаган, тунги 23гача қабулхонадаги кушеткада, оёқ остида ётган, уни бирор бир палатага жойлашмаган. Аксинча қабулхонадаги врач Ойнисага опасини олиб кетиши мумкинлигини айтган. Ойниса унга нима сабабдан опаси оғир аҳволда бўлишига қарамасдан, даволамаётганини, зарурий медицина ёрдами кўрсатмаётганини, шундай оғир аҳволдаги бечорни касалхонадан чиқариб юборишга интилаётганини сабабини сўраганида у врач Ойнисага қахр билан қараб, “Жойни бўшатиб қўй, менга ақл ўргатмасдан, сенларга бу ерда жой йўқ СУКА” деб уни хақоратлаган.
Бу шифокор ўз ҳамжинсини қўлламоқчи бўлдими ёки жиноятчи зўравон томонидан оқ халати чўнтагига солинган жарақ-жарақ пуллар уни шунга мажбур қилдими, ҳарқалай бошини кўтара олмаётган, ўта оғир аҳволдаги беморни касалхонадан чиқариб юборган.
Ўша куни Мияссарни навбатчиликдаги врач мажбурлаб касалхонадан чиқариб юборганидан кейин, уни Ойнисани уйига кетишига йўл бермасдан, ўзларини уйига олиб кетишган. Зўравонлар макони бўлмиш уйида Мияссарга қандай муносабатда бўлганлар, у қандай хўрликларни бошидан кечирган, буни англаб етиш мушкул эмас. Хаттоки эртаси куни онасини кийимларини олиб кетиш учун холасиникига борган кичик ўғли Хикматиллодан Ойниса онасининг аҳволи қанақалигини сўраганида ўғли арзирли жавоб беришга ҳам ярамаган.
Ойниса опасини хўрлаган, зўравон эрининг жиноий қилмишларига қонуний чора кўришни ҳамда у билан жиноий тил бириктириб, унинг жиноий қилмишларини бости-бости қилиш илинжида бўлган худуд профилактика нозирига, Мияссарга малакали медицина ёрдами кўрсатмасдан, ўзининг қонуний талабларига ҳақоратлар билан жавоб берган навбатчиликдаги шифокорга қонуний чора кўришларини сўраб, 19 август куни Мархамат туман прокуратурасига шикоят аризаси топширган. Лекин ҳар доимгидек бу шикоят важлари ҳам ўрганилмаган, хатто қониқарсиз бўлсада жавоб ҳам берилмаган.
Мархамат туман ички ишлар бўлими бошлиғи Нишонов топшириғига асосан милиция ходимлари Мирзаев Рустамжон ва Азизбекларни Мияссарни номидан расмийлаштириб кетган 18 август кунги ёзилган шикоят аризаси ҳам бости-бости қилинган.
Прокуратурага ва милиция идорасига берилган шикоят аризаларни тинчитишга, оқ халат сохибларини ўзини жиноий қилмишларини ёпти-ёпти қилишга қилган ҳаракатлари, сарф ҳаражатлари кўз ўнгидан ўтаётган Ҳамидилло жазавага тушарди. Бошқа томондан қайин акаси билан иккиси ўртасидаги интим алоқа фош бўлганидан кейин, яъни келини Мадина уларни уятли холатда тутиб олганидан кейин оила ичида фош бўлган сир ташқарига тарқаб кетишидан чўчиган, Туркияма Туркия қатнайдиган, ўйноқигина савдогарлиги билан танилган жазмани Дилнозанинг инжиқликларидан, хотинини овозини буткул ўчириш талабини бажариш йўлини топа олмаётганидан баттар тутоқарди.
Мияссар бу маиший бузуқ кимсанинг ўз қилмишлари элу юртга ошкор бўлиб кетишидан қўрққанидан ҳам ўзи ишлайдиган мактабга бориб, ҳамкасблари орасида обрўсини тўкаётганидан, бош кўтариб юра олмай қолганидан афсусланиб, кўп изтироб чеккан.
Мактаблардаги таъмирлаш, янги ўқув йилига тайёрлаш ишларига мактаб ўқитувчилари жалб қилиниши хеч кимга сир эмас. Август ойида соғлиги ўта ёмон бўлишига қарамасдан мактабни таъмирлаш ишларига жалб қилинган Мияссарни укасининг хотини билан дон олишаётгани ҳақида гапириб қўйишидан чўчиб, унинг ортидан мактабига бориб, уни таъмир ишлари билан шуғулланаётганини кўриб, билиб туриб ҳам “Сен фохиша, хозир ўқиш пайти эмас, сен бу ерга танангни пуллаш учун келгансан” дея ҳамкасблари кўзи ўнгида ҳақоратлар қилган.
Ойниса Мияссарнинг вафотидан кейин у ишлаган мактабига борганида зовуч аёл унга опаси ва уни эрига боғлиқ бир воқеани ҳикоя қилиб берибди. «Бир куни тушлик пайтида Мияссарни эри енгил автомашинасида келиб бизлар дам олиб ўтирган жойни нарироғиға тўхтади ва машинасидан тушиб «Онаси, келинг, шошилинч иш бор, сумкангизни ҳам олиб келинг» деди. Эрини ёнига бориб, бироздан кейин кайфияти бузилиб қайтган Мияссар эри унга ҳеч нарса ёзилмаган оппоқ қоғозни тутиб, шу бўш қоғозга имзо чекиб беришини талаб қилганини, нимага бўш қоғозга имзо чекиши кераклигини сўраганида «Эримни уйланишига розиман, қаршилик қилмайман» деб кейин ўзим ёзволаман» деганини айтди».
Ваҳший хайвондек борган сари қутуриб бораётган Ҳамидилло Мияссарга қарата «Сени шикоятларингни бости-бости қилгунимча чўнтакларим қуриди. Қани сени дардингга ким қулоқ солди? Ким бошингни силади? Ҳамма нарсанинг отаси пуллигини билмасмидинг? Билмасанг билиб қўй, сени ўлдирсам ҳам биров мушугимни пишт демайди. Сени шунча қилсам ҳам ўлмаяпсан. Мунча жонинг қаттиқ? Сен қачон ўласан? Нимага ўлмаяпсан?” деб таҳқирлашларини кучайритиб борган.
Шундай кунлардан бирида, яъни 2018 йилнинг 16 сентябрь куни у уйга оёқда тура олмайдиган маст холатда келиб, Мияссарни устидаги кўйлагини йиртиб ташлаб, қип яланғоч қилиб, сочларидан судраб, ташқарига олиб чиққан, уни ерга ётқизиб олиб, яланғоч холатдаги хотинини кўкраги устига ўтириб олиб, тиззаси билан унинг кўкрагидан эзиб, сочларидан ушлаб, бошини тинмасдан ерга ураверган.
Кўзлари қонсираб қизариб кетган эрининг қўлидан чиқмоқчи бўлиб ночор тўлғанаётган Мияссарни ҳаракатлари ҳам спиртли ичимлик, ҳам гиёҳванд модда истеъмол қилиб олган Ҳамидиллони баттар қутуртирган. У жинсий аъзосини Мияссарни оғзига тиқиб уни ғайриинсоний ҳаракатлар билан зўрлай бошлаган. “Мана сенга олатим, мана буни ич” дея калака қилиб, бақираверган. Бундан ҳам қониқмасдан, Мияссарни орқа ва олди жинсий органларига ҳам ғайриинсоний усуллар билан таҳқирлаб, зўрлаган.
У Мияссарни таҳқирлар экан “Ақлимни киритиб қўйишди, из қолдирмасдан истаганимни қилишим мумкин” дея қаҳқаҳа отиб куларди. Бундай хўрликлар зарбидан Мияссар хушидан кетган. Унинг аҳволи ниҳоятда оғир бўлишига қарамасдан, ўғиллари онасини зўравон отаси қўлидан қутқаришмаган ҳам, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишмаган ҳам, тез тиббий ёрдам чақиришмаган ҳам.
Лекин бу таҳқирлашлардан, зўрлашлардан кейин икки кун ўтса ҳам ўзига келмаётган, тинимсиз қусаётган, хатто организми сувни ҳам қабул қилмай қўйган Мияссарни аҳволи ниҳоятда ёмонлашганидан кейин, яъни унга қилинган зўравонлик, таҳқирлардан икки кун кейингина, 18 сентябрь куни зўравон эри уни уйида ўлиб қолиши ва ундан кейин бошланадиган можароларни кўз олдига келтириб, Мияссарни Мархамат туманидаги “Файз” хусусий касалхонасига олиб бориб, «Хотиним қандли диабет билан оғрийди. Қонидаги қанди бироз кўтарилибди. Сизларда бироз даволансин” деб ташлаб кетган.
Лекин хусусий касалхонага ташлаб кетилган Мияссарни даволашлари учун ҳеч қандай дори дармон олиб бермаган, керакли муолажаларга сарфланадиган маблағ ҳам бермасдан, шунчаки хотинини ташлаб кетган. У ўзининг бу ҳаракати билан Мияссар агар уйда ўлиб қолса жинояти фош бўлишини олдини олмоқчи бўлган бўлса, иккинчи томондан керакли маблағ берилмаса шифокорлар беморларга умуман эътибор қаратмасликларини, даволамасликларини билгани учун ҳам шу усулни танлаган.
Ўта оғир аҳволдаги қайин онасига “қараб туриши” учун эса келини Мадинани ҳам касалхонага қолдириб кетган. Аслида қайинотасини ўз укасини хотини Дилноза билан жинсий алоқа қилаётган пайтларида ушлаб олган Мадинани унинг жиноий қилмишларига шерик сифатида Мияссарни ёнидан бир қадам ҳам жилмаётганини сабабини на Мияссар, на унинг яқинлари билмасдилар.
Мадина қайин отаси Ҳамидиллонинг кўплаб жиноий қилмишларидан хабардор бўла туриб, унинг жиноятлари ҳақида хабар бермасдан, жиноий қилмишларини давом эттиришига кўмакдош бўлиб келган. У Мияссарни Ҳамидиллони зўравонликлардан қутилиш ниятида ўз жонига қасд қилиб, ўзини дорга осган пайтида қутқариб қолган. Лекин қайнотасининг “илтимоси” билан буни ҳам ҳаммадан сир сақлаган.
Бу сафар ҳам қайинотасининг ғайриинсоний усуллар билан Мияссарни зўрлагани, таҳқирлаганидан хабардор бўлсада, беморни шу аҳволга тушгани сабабини докторлардан сир сақлаган. Докторлар ундан беморни бу даражага тутишига сабаб бўладиган холат ҳақида сўраганларида елка қисиш билан жавоб берган холос.
Мадина Мияссарни мактабда бирга ишлайдиган ҳамкасабалари ва дугоналари касалхонага уни кўргани келганларида уларни Мияссарга яқинлаштирмаган. Ҳамкасабаларини Мияссарни ҳақиқий аҳволидан хабардор бўлишлари, Мияссарни уларга ўзини зўравонлик қурбони бўлганлигини айтиб қўйишидан қўрқиб, уларни хайдаб солган.
Ҳамидилло ўзининг бу жиноий қилмишларидан, укасининг хотинини йўлдан уриб, у билан жинсий алоқа қилиш даражасига борган мунофиқлигидан, ўзгалар ҳаққига қилган хиёнатлари ортидан бойиганлигини асосий гувоҳи сифатида ўзига қарши исён кўтарганидан қутуриб, ундан қутилишга қарор қилган ва Мияссарни захарлаб, ўлдиришга қарор қилган.
“Файз” хусусий касалхонасида 3 кун давомида ётган Мияссарни аҳволи борган сари оғирлашаётганини, баданидаги зўрлик изларини кўрган ва ундан эрининг жиноий қилмишларини, яъни эрини ғайриинсоний усуллар билан ўзини зўрлагани, таҳқирлаганини эшитган, шифохонанинг бош врачи Эркинжон Мияссардан тезроқ қутилишга ҳаракат қилган. У “Менга проблема керакмас” деб Мияссарни Марҳамат туман марказий касалхонасининг жарроҳлик бўлимига ўтказишга йўлланма берган. Лекин Мияссарни ўта аянчли аҳволини кўрган жарроҳлик бўлими шифокорлари ҳам уни қабул қилмаганлар ва терапия бўлимига йўлланма беришган.
(Эндикринолог Сайёра билан Мияссарни ўлимидан бир неча кун аввалги уни аҳволи ёмонлашаётгани ҳақидаги аудио сухбат бизда мавжуд)
21 сентябрда терапия бўлимида кўчирилган Мияссарга бу ерда ҳам малакали медицина ёрдами кўрсатилмаган. Мияссар бу ердаги докторларга ҳам ўзини зўрлангани, таҳқирлангани ҳақида айта бошлаган. Ҳамон қайин онасига “қараб ўтирган” Мадина Мияссар бўлган воқеани докторларга айтиб бераётганини, ўзининг елка ва орқа қисмида олишувлар пайтида Ҳамидиллонинг тирноғи билан ўйилган изларни, яланғоч баданининг ерга ишқаланиши натижасида пайдо бўлган шилинишларни, баданининг кўкарган қисмларини докторларга кўрсатиб, шикоят қилаётганини қайин отаси Ҳамидиллога шипшиган.
Айнан шунинг учун ҳам Мияссарни терапия бўлимида ўтказилганининг эртаси куни, яъни 22 сентябрь куни Ҳамидулло касалхонага Мияссарни биринчи марта “йўқлаб келган”. У Мияссар учун ўзи меҳр билан шўрва пишириб келганини айтиб, Мадинага бу шўрвани фақатгина Мияссарга ичиришини, ўзи умуман бу шўрвадан тотимаслигини уқтирган. Касалхонада беморларга қаровчиларга овқат берилмасада, Мадина қайинотаси олиб келган шўрвадан тотимаган ҳам. Ҳамидиллони шўрвани ташлаб кетаётганида Мадинага “Ўзингиз ича кўрманг, бунга беринг холос” деб ўзини имлаб кўрсатганини Мияссар кейинчалик опа-сингилларига айтиб, ўша шўрва билан ўзини захарлаганликларини қайта-қайта айтган.
Чунки эри олиб келган шўрвани келини Мадина мажбурлаб ичирганидан кейин Мияссарни аҳволи кескин ёмонлашган. “Томоғим, ичим ёняпти, куйяпман” деб докторларга шикоят қила бошлаган. Шўрвани ичганидан кейин ичини куйдираётган оловни пасайтириш учун Мияссар шу кунни ўзида бирин-кетин 4та тарвуз еган ва 4 литр қатиқ ичган, лекин ичини ёниши пасаймаган. Лекин докторлар унинг захарланганлиги ҳақидаги шубхасини, томоғи ва ичи ёнаётганини сабабини аниқлашга “шошилишмаган”.
Хозирда эса қишлоқда ҳамманинг оғзида “Дилноза ва Ҳамидилло Мадинага гўзаллик салони очиб беришга ваъда қилганлари учун у бангидевона қўшилган шўрвани Мияссарга ичирибди” деган дув-дув гап тарқалган.
Ҳамидилло олиб келган ва Мадина зўрлаб ичирган шўрвадан кейин аҳволи ўта оғирлашган Мияссарни 23 сентябрь куни Андижон вилоят Марказий касалхонасининг шошилинч бўлимида жўнатишган. Топшириқни бажарган Мадина эса аҳволи у “қараб турган”, ёнидан бир қадам ҳам жилмаган 5 кундагидан оғирлашган Мияссарни ёлғиз қолдириб, уйига қайтган.
Вилоят Марказий касалхонасининг шошилинч бўлимида оғир аҳволда ётган ва ҳамон томоғи, ичи ёнаётганидан, захарланганидан нолиётган Мияссарни ошқозонини ювганларида унинг ошқозонидан ивиб қолган қон бўлаклари чиққан. Бу ивиган қон бўлакларини пайдо бўлиш сабаблари билан, ўзини шўрва билан захарлаганликлари ҳақида беморни айтаётган важи билан қизиқиш, қонуний хатти-ҳаракатлар қилиш ўрнига докторлар бу ҳақда бемор Мияссар Асқарованинг касаллик тарихига ёзишмаган.
Харом пуллар топишдан хазар қилмайдиган, манфур кимсанинг чўнтагидан чиқаётган жарақ жарақ пуллар кучи билан Мияссар ётган барча касалхоналардаги касаллик тарихини фақатгина “Қонида қанд миқдори ошган, қон босими кўтарилган” деган сохта ёзувлар билан қоралаганлар холос.
Вилоят Марказий касалхонасидаги Мияссарни аҳволи тобора оғирлашаётгани учун уни жонлантириш бўлимига ётқизганлар. Лекин бу бўлимдаги шифокорлар икки кун ичида ҳам унга тахшис “қўя олмаганлар”, Мияссарни ўзига келтириш учун малакали медицина ёрдами кўрсатмаганлар ҳам. Аксинча унинг тақдиридан хавотирда бўлиб қасалхонадан кета олмаётган опа-сингилларига «Беморни олиб кетиб, домлага дам солдиринглар» деб уни уйга бериб юборганлар.
25 сентябрь куни жонлантириш бўлимидан ўта оғир аҳволда Шаҳодатхон исмли катта опасини уйига олиб келинган Мияссарни атрофида ака-укалари, опа-сингиллари парвона бўлганлар. На зўравон эри, на забардаст ўғиллари унинг холидан хабар олишга, хеч бўлмаганда қўнғироқ қилиб онаси аҳволи қандайлигини билишга қизиқмаганлар.
Шу кунларда яқинларининг қуршовида бўлган Мияссар Мархамат туман прокуратурасига эрининг зўравонлиги, ўзини ғайриинсоний усуллар билан зўрлагани, таҳқирлагани ва бошқа холатлар устидан шикоят ариза ёзиб, ўзининг бугунги холатга туширганларга нисбатан қонуний чора кўришларини, ўзини суд тиббий эспертизасидан ўтказишларини сўраган. Мияссарнинг шикоят аризасини синглиси Ойниса прокуратурага олиб бориб, қабулхонага топшириб, қабул журналига қайд қилдириб, уйига қайтган.
Зўравоннинг қўрққанича бор эди. Мияссар ўзини зўравонлик, таҳқир қурбони бўлганлигини нафақат ўз оиласидаги опа-сингилларига, балким мактабдаги ҳамкасабаларига ҳам айтиб, нолиб, йиғлаган. Ойниса “Мияссар опамни зўравон эри унга “Сен ўлмагунингча ҳар куни мана шундай усул билан “рохат оласан” деб устидан калака қилганлигини айтиб, фарёд урганлари кўз ўнгимдан асло кетмайди” деб эслайди.
Прокуратурага ёзилган шикоят аризасида келтирилган важлар, турмуш ўртоғи уни оғзига, орқа пешови ва жинсий аъзосига мажбурлаб, зўрлов остида жинсий яқинлик қилгани ҳақидаги важи юзасидан прокуратура Мияссарни суд тиббий экспертизасидан ўтказишга қарор чиқарган ва 30 сентябрь куни уни синглиси Ойниса уни суд тиббий экспертизасидан ўтказишга олиб борган.
Яна ўша суд тиббий эксперт Деҳқонов Машраб Мияссарни елкасидаги тилинган тирноқ изларини, калтак ва ерга судраш зарбидан пайдо бўлган ва орадан икки хафтадан ортиқ вақт ўтган бўлса ҳам кетмаган танасидаги жарохатларини суратга олган. Шунингдек Мияссарни оғзидан, орқа пешовидан ва бачадонидан ҳам ғайриинсоний зўрланганлигини аниқлаш учун анализлар олган.
Мияссар синглиси Ойнисага таяниб, зўрға ўтираркан, экспертга “Мени азоблади, калтаклади, зўрлади…” деб йиғлаб-йиғлаб айтиб берган. Яна у экспертга 22 сентябрь кунги терапия бўлимида ётган пайтида эрини олиб борган шўрвасига захар қўшилганлигини, яхни ўзини захарлаганликларини, ўша шўрвани ичганидан кейин томоғи ва ичи тинмасдан куйганлигини, ошқозонини ювганларида ошқозонидан ивиб қолган қон бўлаклари чиққанлигини айтиб, организмидаги захарланганлик холатини аниқлаш учун ҳам экспертизадан ўтказишни сўраган.
Суд тиббий экспертизасидан ўтаётган палласида дарди янгиланган Мияссарни аҳволи яна ёмонлашган. Уни ўзига нисбатан содир қилинган жирканчликлар, таҳқир ва зўравонлик ҳақида эслаши, яна бу ҳақда эркак кишига айтиб бериши Мияссарни психикасига жуда ҳам ёмон таъсир қилган. Қолаверса зўравонлик содир бўлганидан кейин орадан икки хафталар ўтибгина, уни текширувдан ўтказишаётгани Мияссарни азобга қўйганди.
Мияссар 16 сентябрда калтакланиб, зўрланган, таҳқирланган бўлса, бошларини асфальтга уриб азобланган бўлса шу кундан токи ўлгунигача тинимсиз қусган, миясидан сатрасения олгани аниқ билиниб турган бўлса ҳам буни хеч ким инобатга олмаётган.
Прокуратурага ёзилган шикоят аризадан кейингина Мияссарни бош миясини МРТ текширувидан ўтказиб, ички органларини ҳам текширтиришга Вилоят сан. част поликлиникасига йўлланма беришди.
Суд тиббий экспертизасидан ўтказилганидан кейин изтироблар алангасида ёнаётган, аҳволи борган сари ёмонлашиб бораётган Мияссарни 2 октябрь куни поликлиникага, бош миясини МРТдан ўтказишга олиб борганларида у ўша ерда хушидан кетиб, йиқилиб қолган. Мияссарни зудлик билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизишган, кислород бериб, муолажалар қилиб, ўзига келтиришган. Лекин у пайтда унинг қонидаги қанд миқдори 35гача кўтарилиб кетганди. Бу нормал холатга нисбатан 7 баробар кўп дегани эди.
Афсуски жонлантириш бўлимидаги шифокорлар ҳам Мияссарнинг аҳволи ёмонлашиши сабабини хис қила олишмаган, бошига олган қаттиқ зарбаси, таҳқирланганини ҳам инобатга олишмаган. Суд тиббий экспертизасидан ўтган палласида дарди янгитган, тирналгани сабабли аҳволи ёмонлашганини хис қила олишмаган. Улар Мияссарни аҳволи ёмонлашганини «Қандли диабет экан, қонидаги қанди ошибди» деб расмийлаштириб қўя қолишган.
Мияссар ўша суд тиббий экспертизасидан ўтказилганидан кейин қайтиб ўзига келолмади. 2 октябрь куни жонлантириш бўлимига ётқизилган бўлса 5 октябрь куни ўша ерда зўравонлик, таҳқир ва адолатсизлик қурбони бўлган Мияссар ўзини шу аҳволга солганларни қонун олдида жавоб беришларига бўлган ниятига ета олмай, бу дунёни тарк этди.
Мияссарни совуқ тупроққа қўйилганига икки хафта бўлди. Мияссарни отасининг гапидан чиқмайдиган, фарзанд деган номга нолойиқ ўғиллари Оятилло ва Хикматиллолар ҳам ўзларини туғиб, тарбиялаган, меҳр бериб ўстирган онасининг қотилини, айбдорларини қонун олдида жавоб беришларидан эмас, бу жиноий қилмишни бости-бости қилинишидан манфаатдорлар.
Мияссарни барча опа-сингиллари, ака-укаларт уни атрофида парвона бўлдилар. Лекин туғиб ўстирган, вояга етказган фарзандлари дийдорига бўлган махталликни опа-укалар бера олмади.
Ўзлари ҳам фарзандлар ўстираётган бу ўғиллар онасини аҳволи ёмонлашиб, касалхонага тушган палладан бошлаб, токи вафот этгунигача қадар бирор марта онасини холини сўрамаганлар, ўлим билан олишаётган онасини пойига бош қўйиб, уни дардига малҳам бўлгувчи илиқ сўз айтишга ўзларида журьат топа олмаганлар.
Жуда ҳам ювош, юмшоқ аёл бўлган, бирор марта кимгадир овозини баланд қилиб гапирмаган Мияссар ўзига нисбатан қилинаётган зулмлар, хўрликлардан қутқариб оладиган бирор куч йўқлигини тушуниб етганди. У тезроқ бу хўрликларни тугашини, бу дунёдан кўз юмишини орзу қила бошлаганди.
«Жоним шунчалик қаттиқ экан, шунча йил хақоратларга, зўравонликларка, тахқирларга қандай қилиб чидадим экан, ўзим ҳам хайрон қоляпман. Лекин энди тоқатим ҳам, кучим ҳам қолмади, бошқа кураша олмайман. Агар мен ўлсам ўлигимни уларга берманглар, мени ўзларинг кўминглар, маъракаларимни ҳам ўзларинг ўтказинглар. Менинг маросимларига уларни бирор сўмини сарфламанглар, мени ўлим маросимларимга харом пул аралашмасин. Менга болаларим ҳам, хеч ким керак эмас!» деб йиғлаганди опа-сингиллари, ака-укаларига васият қилиб.
Мияссар вафот этганидан кейин опа-сингиллари, ака-укалари маслахаташиб, Мияссарни васитини бажо келтириш учун уни мурдасини зўравон эри ва ўғиллари яшаётган уйда олиб боришмаган, Ҳамидилло ҳам, ўғиллари Оятилло ва Хикматиллолар ҳам Мияссарни ўлими ҳақида эшитиб, лом-мим демаганлар. Мияссарни сўнгги йўлга Аҳмад акасининг хонадонидан кузатганлар. Отасини жиноий қилмишлари учун жавобгарликдан қутилиб қолишига кўмак беришга шошилган ўғиллари Оятилло ва Хикматуллолар онасини охирги манзилига кузатиш учунгина етиб келдилар холос.
Асқаров Ҳамидулло эса Мияссарнинг таъзиясига ҳам, фотиха ўқиш учун ҳам келмаган. Лекин Мияссар вафот этган куни чорак асрлик турмуш ўртоғини сўнгги йўлга кузатишга боришга ярамаган бу кимса унинг ўлимидан бир кун ўтиб, Мияссарни пластик карточкасидаги ҳамма суммага магазиндан озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилганмиш.
Бу қотилнинг ўз жиноятини хис қилгани учун ҳам Мияссарниг таъзиясига келмаганини бутун маҳалла кўй, қўни-қўшни, қариндош-уруғ, Мияссарнинг ҳамкасблари, таниган-билганлар гапириб юрибдилар. Мияссарнинг ўлимига олиб келадиган қийноқлар қўллаб, зўравонлик қилган, ғайриинсоний хатти-ҳаракатлар билан таҳқирлаган жиноятчининг қилмишлари юзасидан ҳеч бир суриштирув ишлари олиб борилмагани, унинг эмин-эркин холатда очиқликда кайфу-сафосини қилиб юргани бутун қишлоқ аҳлини дарғазаб қилмоқда.
Мана шунча воқеалар бўлиб ўтган бўлишига қарамасдан, Мияссарнинг зўравонлик қурбони бўлганлигини кўриб била туриб, бу холатга қанчадан-қанча гувоҳлар ойдинлик киритиши мумкинлигини била туриб унинг ўлимига сабаби қилиб “Қандли диабет” эканлигини рўкач қилингани, таҳқирланган, зўрланган, хўрланган бир муштипар аёлни, онани қотилини жиноий жавобгарликка тортилмаслигидан манфаатдорлар қандай виждон билан қозонни қопқоғини ёпиқлигича қолишидан умид қилаётганларидан нафратда қишлоқ аҳли!
Иккинчи бора, 30 сентябрь кунги Мияссарни жинсий ва ғайриинсоний зўравонлик қурбони бўлганлиги юзасидан ўтказилган суд тиббий экспертизаси хулосаси ҳам, Мияссарнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ҳам ҳанузгача Мияссарнинг ҳақиқий оила-аъзоларига, яъни ака-укалари, опа-сингилларига берилмаяпти.
Оиласидагиларни хабар топишларича Мияссарни мурдасини суд тиббий экспертизасидан ўтказибдилар. Нимага асосан Мияссарни мурдасини суд тиббий экспертизасидан ўтказдилар, Мияссарнинг, яъни жабрланувчининг вакили қилиб ким белгиланди? Ўз хотинини гайриинсоний усуллар билан таҳқирлаган зўравон Ҳамидилло Асқаровми, ёки ўз онасини зўравон отасига қўшиб ҳақоратлаган, ер билан яксон қилган, онасининг ўлими маросимларига бегоналардек бориб қатнашиб, ортига қайтиб кетган ўғиллари Оятилло ва Хикматиллоларми?
Ўзбекистон каби бир мамлакатда она, аёл киши, бутун умрини ёш авдод тарбияси учун сарфлаган устоз муаллима хўрланди, хақорат қилиниб, ғайриинсоний усул билан зўрланди, таҳқирланди. Хали яшаши керак бўлган, давлатга фойдаси тегиб келаётган, эндигина 46 ёшни қаршилаган АЁЛ вахшийлик, зўравонлик қурбони бўлиб, аянчли ўлим топди!
Бугун Мияссарнинг оиласи вакилларини, бу фожиадан хабардор бўлган инсонларни барчасини бир қанча саволлар қийнамоқда:
Мияссарнинг бошига тушган кулфатлардан хабардор бўлган ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар вакиллари нега темирни қизиғида босмаяптилар?
Нега улар Асқаров Ҳамидиллонинг жиноий қилмишларига нисбатан хеч қандай қонуний чора кўрмаяптилар?
Нима учун жойларга бориб, марҳуманинг яқинлари, қўшнилари, иш жойидаги ҳамкасблари билан сухбатлашиб, фожианинг сабабларини ўрганмаяптилар?
Нима учун 9 ва 18 августдаги, 16 сентябрдаги содир бўлган жиноятларнинг ҳар бир иштирокчиси, гувоҳлари билан, шифокорлар билан суриштирувлар олиб борилмади?
Нега 9 август кунги зўравонлик бўйича маъмурий жавобгарлик қарори ханузгача ижрога қаратилмади?
Нима учун оғир тан жарохати олган Мияссарни аҳволини кўриб билиб турган суд тиббий эксперт зўравоннинг жиноий қилмишларини яшириб, жиноий жавобгарликдан озод қилишга эришадиган хулоса чиқарди?
Нима учун эри келтирган шўрвани ичганидан кейин захарланганидан нолиб, томоғи ва ичи куяётган Мияссарнинг захарланганлик холатини зудлик билан текширувдан ўтказилмади?
Нима учун Мияссарнинг ошқозонини ювиш пайтида ошқозонидан чиққан ивиб қолган қон бўлакларини пайдо бўлиш сабаблари аниқланмади? Нега бу холат медицина ҳужжатларига қайд этилмади?
Нима учун оқ халат сохиби бўлмиш шифокорлар бир зўравонлик қурбонини ҳаётини сақлаб қолиш учун эмас, ундан тезроқ қутилиш учун ҳаракатлар қилдилар? Нега оғир аҳволдаги беморни қайта ва қайта соғлом дея касалхонадан чиқариб юборавердилар?
Нега прокуратурага ва ички ишлар бўлимига топширилган шикоят аризалар юзасидан ҳаққоний текширувлар ўтказилмади?
Нима сабабдан Мияссарни яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилган қотил хеч нарса бўлмагандек хамон озодликда юрибди?!
Нима сабабдан Мияссарни ўзини осишига гувоҳ бўлган ва уни қутқариб қолган, қайин отаси билан унинг укасини хотини Дилнозани жинсий яқинлик қилаётган пайтида кўриб қолган, зўрланган, тақҳирланган Мияссарни касалхонада оғир аҳволда ётган палласида дугоналарини, ҳамкасбларини уни яқинига йўлатмасдан хайдаган, гўзаллик салони очиб бериш ҳақидаги ваъдаларга учиб, қайин отаси олиб келган захарланган шўрвани ичирган Мадинани нима учун ханузгача сўроқ қилинмади?
Нима сабабдан Ўзбекистонда аёл кишига қўл кўтарган, зўравонлик қилган номардларга хеч қандай чора кўрилмайди!?
Худуд профилактика нозири Ибрагимов Даврон чорак асрлик турмуши давомида зўравонлик қурбони бўлиб келган, жонидан тўйган Мияссарни шикоят аризасини қонуний кўрганида, уни соғлом дея талқин қилиб, мажбурий тарзда касалхонадан чиқартириб юбормасдан, муштумзўрни қонун олдида жавоб беришига эришганида балким Мияссар хозир орамизда яшаётган бўлармиди?! Бунингдек боқибеғамликлар, лоқайдликлар, таниш билишчилик каби иллатлар қачон тугайди?!
Мияссарга ўхшаган заифалар қачонгача зўравонлар қўлида нобуд бўладилар?!
Бундай саволлар тугамайди ҳам бу саволларга жавоб топиш ҳам мушкул! Агар бу саволларга жавоб топган тақдирда ҳам Мияссар қайтиб келмайди! Лекин мана шу саволларимизга бизнинг Ўзбекистон дея аталмиш мамлакатимизда жавоб бера оладиган куч бор бўлса ушбу кунда зўравонлик қурбони бўлаётган балким юзлаб, ёки минглаб Мияссарларнинг ҳаётини қутқариб қолиш имконияти пайдо бўлар?!
Ҳар не бўлган тақдирда ҳам Мияссарнинг фожиали ўлими зўравонликка қарши исён тимсоли бўлиб тарихда қолажак!
Асаломку-алайкум. Сизга энг аввалло рахматлар айтаманки умрингиз узун каламингиз уткир булсин хамиша, хакикатпарвар ажойиб аёл эканлигингиз учун сизга таъзимдаман. Инсонларда юрак кайси орган нима учун хизмат килишини эслатади сизни ёзган аччик хакикатларингиз