Инсонларни яшаш ҳуқуқидан махрум қилаётган газ балонлари порлашларига боғлиқ муаммоларга жиддий ёндашиш даркор!
Хурматли Шавкат Миромонович!
Мен Ҳасанов Саидайюб Масудович 1976 йил 29 октябрда Наманган шаҳрида туғилганман, миллатим ўзбек, оилалиман, 4 нафар фарзандим бор, маълумотим ўрта махсус, мутахассислигим ҳуқуқшунослик.
25 августдан буён «Наманганда адолатни тиклаш» Жамоатчилик назорати гуруҳини бошқармоқдаман. Ушбу гуруҳдаги фаолиятимиз шундан иборатки Сиз томондан имзоланган «Жамоатчилик Назорати ҳақида»ги Қонунни амалда шаклланишига муносиб хисса қўшишдан иборатдир.
Мен Ўзбекистонлик бўла туриб Сизнинг Франция диёрига ташрифингиз муносабати билан интернет орқали Сизга мурожаат билан чиқиш қилишга мажбур бўлганимни тушунтирмоқчиман.
Мен кўтараётган муаммо Инсон ҳуқуқлари Умумжахон декларациясининг 3 моддасида акс этган ҳар бир инсоннинг яшаш ҳуқуқи борлиги талаблари Ўзбекистонда коррупционер мансабдорларнинг ўз манфаатларини кўзлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлаётганликларига қаратилгандир.
Сиздан автохалокатлар ва касалликлар сабаб вафот этаётганлар сони сингари салмоқли рўйхатга кирувчи газ балон портлашидан уйларда, кўп қаватли уйларда ҳамда ёқилғи қуйиш шахобчаларидаги портлашлар оқибатида вафот этаётган инсонлар тақдирига эътибор қаратишингизни, ушбу муаммони ўз назоратингизга олишингизни ўтиниб сўрайман. Инсон ҳаётига боғлиқ бу долзарб муаммоларни бартараф этилиши жараёнида узоқ муддат мониторинг олиб борган мутахассис сифатида иштирок этишга, ўз куч ва билимимни сарфлашга тайёрман.Сизга қилаётган мурожаатларим сабаб таъқибга олинганим муносабати билан Фесбок сахифасида очилган «Жаноб Мирзиёев, Сизга айтар арзим бор!» гуруҳи орқали ушбу мониторинг хужжатларини барчасини «ГАЗ БАЛОН СОЗЛАШ» рукни остида чоп қилишга қарор қилдим.
Бухоро вилоятида содир бўлган сиқилган табиий газ жихози ўрнатилган автобус газ баллони ёрилиб кетиши оқибатида халок бўлган Аёл ҳамюртларимиз яқинларининг тушкун холатига ва уларнинг фарзандлари олдида ўзимни газ жихозлари ўрнатиб фойдаланадиган соха мутахассиси сифатида ўзимни айбдор хис қилдим.
Мен сизнинг номингизга сохадаги жиддий камчиликлар, назоратсизлик ва коррупция сабабли назоратсизликни қасддан келтириб чиқариш газ баллонларнинг муддатидан олдин ёрилиб одамлар қурбон бўлиши инсонларнинг ярим умр йиғиб тежаб сотиб олган мулки машинаси бутунлай ярокқиз холга келиши юзасидан баёнот йўллашни лозим деб топмадим. Чунки менда давлат органларига, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мутақо ишончим қолмаган.
Ушбу сохада 2006 йилдан 2015 йилга қадар фаолият юритиб келиб, 2011 йилдан 2016 йилгача ушбу сохадаги жиддий камчиликларни олдини олиш, назоратни йўлга қўйиш зарурлиги ҳақида тинимсиз мурожаатлар қилиб келдим ва охир оқибат ишсиз, бошлаган ишим натижасиз қолди.
Мен баёнот берганим билан 2013 йил сизнинг ўринбосарингиз бўлган Г.Ибрагимов номларига юборган мурожаатим ва берган топшириқлари юзасидан ўтказилган текширув натижасини 100% нотўғри маълумотларга тўла бўлган ахборотни ва мени ақлсизга чиқариб, Вазирлар Маҳкамасига ҳужжат тақдим этишган эди афсуслар бўлсин.
Нимага эришишди мутасаддилар? Мен уларни йўл қўйган хатоларини юзма юз туриб исбот қилишга ижозат берсангиз тайёрман. Аниқ фактга таянадиган бўлсак, 2013 йилнинг январ ойида Учқўрғон туманидаги АГНКС Дамаснинг газ баллони ёрилиб кетганди. Бу холат бўйича менга ушбу Дамас эгаси хабар берганди ва ишни Учқўрғон туман ИИБ кўриб чиқаётганини айтганди.
Мен ўрнатилган тартиб асосида Саноатгеоконтехназорат ДИ Наманган Инспекциясига хабар бердим. Аммо АГНКС рахбарияти бу хабарни инкор қилишганлигини айтишди. Бу холатни ИИБ ва АГНКС билан келишиб холатни яширишган.
Бундай мисоллар жуда ҳам кўп. 2013 йил 10 августга ВМга ахборот киритилиши сўралган бўлиб, Наманган шаҳридаги АГНКСда 9 август куни аванте русумли автомобил газ баллони портлаган, машина буткул яроқсиз холга келган, бахтли тасодиф туфайли қурбон бўлганлар бўлмаган.
Шундай холатларни мутасаддилар Вазирлар Маҳкамасидан беркитиш мақсадида мени телбага чиқаришларидан қандай фойда кўришган? Бу коррупциянинг одамларнинг оммавий қирилишига қаратилган коррупциянинг натижаси эмасми?
Лозим топилса мен таъсис килган «Газ баллон синов» МЧЖ номидан ушбу сохадаги мавжуд камчиликлар олди олиниши керак бўлган холатлар баён қилинган кўплаб почта орқали my.gov.uz орқали Вазирлик ва Саноатгеоконтехназорат ДИга Наманган прокуратура шаҳар вилоят ва Наманган хокимияти ИИБ, ИИБ ДЙХХХ, МХХ органларига йўлланган 2011-2016 йиллардаги хат ва жавоблар тўпланиши уларга жавоб қайтарган мутасаддилардан асос сўралиши ўрганиб чиқилиши мен ўз манфаатимни ўйламаганлигим, эл юртнинг сохадаги хавфсизлигидан четга чиқмаганлигимни ақлсизликка буриб, ўз манфаатларини, тинчларини ўйлаб бу сохани қаровсиз қолдиришган.
Газ жихозли транспорт воситаларини ягона тизимга рўйхатга олиш ишларини мендан ҳамирдан қил суғургандек тортиб олиниб, назоратсиз хайдовчиларга тушунча бермасдан чалғитувчи, адаштирувчи маълумотлар билан фақат пул орттириш йўлини тутишгандан сўнг мен 2015 йил якунидан ушбу сохада мутлақо батамом назорат йўқлиги боис фаолиятни тўхтатдим.
Мени Наманган вилоят ИИБ ахборот олишдан маҳрум қилди. Мен ханузгача уларнинг таъқиби остидаман, ўз манфаатини инсонлар тақдиридан устун қўядиганлар таъқибида.
Лозим топсангиз мутахассис сифатида баёнот беришга ва мутасаддилар билан юзма юз туриб сохадаги хавфсизликни таъминланишида ўз хиссамни қўшишга эртаю кеч тайёрлигимни билдириб қоламан.
Хурмат билан С.М.Хасанов. Наманган шахри
01 октябрь 2018 йил
Fikr bildirish