Category Archives: «Наманганда адолатни тиклаш» жамаотчилик назорати гуруҳи
Инсонларни яшаш ҳуқуқидан махрум қилаётган газ балонлари порлашларига боғлиқ муаммоларга жиддий ёндашиш даркор!
Хурматли Шавкат Миромонович!
Мен Ҳасанов Саидайюб Масудович 1976 йил 29 октябрда Наманган шаҳрида туғилганман, миллатим ўзбек, оилалиман, 4 нафар фарзандим бор, маълумотим ўрта махсус, мутахассислигим ҳуқуқшунослик.
25 августдан буён «Наманганда адолатни тиклаш» Жамоатчилик назорати гуруҳини бошқармоқдаман. Ушбу гуруҳдаги фаолиятимиз шундан иборатки Сиз томондан имзоланган «Жамоатчилик Назорати ҳақида»ги Қонунни амалда шаклланишига муносиб хисса қўшишдан иборатдир.
Мен Ўзбекистонлик бўла туриб Сизнинг Франция диёрига ташрифингиз муносабати билан интернет орқали Сизга мурожаат билан чиқиш қилишга мажбур бўлганимни тушунтирмоқчиман.
Мен кўтараётган муаммо Инсон ҳуқуқлари Умумжахон декларациясининг 3 моддасида акс этган ҳар бир инсоннинг яшаш ҳуқуқи борлиги талаблари Ўзбекистонда коррупционер мансабдорларнинг ўз манфаатларини кўзлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлаётганликларига қаратилгандир.