Андижон қатлиоми фитналари: Далиллар тилга кирганда – Қўқондаги 32 мактаб

Француз тили ўқитувчиси Умид Абдуназаров Абдубакирович ўзини «паталогоанатом» эканлиги, Андижон фожиаси қурбони ва 2005 йилнинг сентябрь ойидан 2006 йилни февраль ойигача Андижон шаҳридаги ўликхонада мажбурий тарзда ишлаганлиги, Ўзбекистонда оммавий тарзда судсиз қатл давом этаётгани, 1500 нафардан ортиқ инсонни судсиз қатл этилганини ягона гувоҳи эканлиги, шулардан 500 нафарини, яъни 500 нафарини, улар ичида хомиладор аёллар ва хатто гўдак болачаларни мурдаларини ҳам шахсан ўзи текширувдан ўтказганлиги ҳақидаги сохта маълумотлар бериши ортидан Франциядан сиёсий қочқинлик мақоми олишга эришган.

Аслида Умид Абдуназаров Ўзбекистондаги бирорта медицина муассасасида ишламаган. У  2004 йилнинг 1 август кунидан бошлаб, 2006 йилнинг 1 февраль кунига қадар Қўқон шаҳридаги 32 сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари ҳамда инглиз тили фанлари ўқитувчиси лавозимида ишлаган ва узлуксиз равишда ойлик маоши олиб келган.

Абдуназаров сохта ҳуқуқ фаоли Надежда Атаеванинг 2010 йил 4 май кунги Брюсселда, Европарламентда Андижон фожиасининг 5 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро анжуманда намойиш этиш учун тайёрлаган видеороликка берган интервьюсида ҳамда 2001 йилнинг апрель ойида эълон қилган «Система пыток и внесудебных казней в Узбекистане – Наши мучители знают, что не предстанут перед законом” деб номланган ҳисоботи учун берган интервьюсида буткул ёлғон маълумотларни берган.

Абдуназаровни 2005 йилнинг 13 май кунигача Қўқон шаҳридаги касалхонада ишлагани, 2005 йилнинг май ойидан бошлаб сентябрь ойигача Қўқон шаҳридаги МХХ ертўласида ҳибсда ушлаб туриб, қийноқларга тутилгани, кейинчалик эса 2005 йилнинг сентябрь ойидан 2006 йилнинг февраль ойигача Андижон шаҳридаги вилоят паталогик анатомия бюроси ёки Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг паталогик анатомия бўлимларидан бирида паталогоанатом сифатида судсиз қатл қилинган 500 нафар мурдаларни текширувдан ўтказганини эътироф этган.

Абдуназаров 2005 йилнинг сентябрь ойидан 2006 йилнинг февраль ойигача паталогоанатом сифатида ташкил қилинган гуруҳи билан ишлаган пайтида улар билан бир пайтда яна 2 та гуруҳ ишлаганлигини айтган. Бундан кўринадики ўзи текширувдан ўтказган 500 нафар мурдалардан ташқари бошқа гуруҳдагиларни 1000 нафар атрофидаги мурдаларни текширганликларини гувоҳи “бўлган”.

Аслида эса 2005 йилнинг май ойидан 2006 йилнинг февраль ойигача Абдуназаров Қўқон шаҳридаги 32 сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари ҳамда инглиз тили фанлари ўқитувчиси сифатида 642299 сўм ойлик маош олиб, айни шу ойлар ичида 16308 сўм миқдорида суғурта бадали тўлаган.

Абдуназаров ва Атаеваларнинг эътироф этишларича 2006 йилнинг февраль ойигача Андижонда паталогоанатом сифатида ишлашга мажбур қилинганидан ва уни қўйиб юборганларидан кейин Абдуназаров Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Аслида эса Умид Абдуназаров 2008 йилнинг 4 январь куни Ўзбекистонни тарк этган. Унгача эса, яъни 2006 йилнинг 2 сентябрь кунига қадар Қўқон шаҳар 32-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари ҳамда инглиз тили фанлари ўқитувчиси лавозимида ишлашни ва ойлик маош олишни давом эттирган.

Ушбу холатларни тасдиқловчи ўта мухим далилларни Тожибоеванинг илтимосига кўра унинг адвокатига Фарғона вилояти Халқ Таълими Бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими бошлиғи И.Расулов томонидан 2019 йилнинг 6 февраль кунги № 04/84 сонли Маълумотномасига илова тарзида тақдим қилган Абдуназаров Умиднинг ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш буйруқлари тасдиқлайди.

Ушбу маълумотномада қуйидагилар баён қилинган: “Сизнинг адвокатлик сўровингизга асосан 1977 йилнинг 3 июнь куни Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган Абдуназаров Умиджон Абдукабировични ҳақиқатан ҳам 2004 йилнинг 16 август кунидан (буйруқ № 38) 2006 йилнинг 2 сентябрь кунига қадар Қўқон шаҳар 32-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари ҳамда инглиз тили фанлари ўқитувчиси лавозимида ишлаганлигини тасдиқлаймиз.

У.Абдуназаровни 2006 йилнинг сентябрь ойи ўқув йили бошида ўз хоҳишига кўра ишга келмаганлиги сабабли 2006 йил 2 сентябрь кунидан 32-ихтисослаштириган давлат умумтаълим мактабининг № 54/1 буйруғига асосан ишдан бўшатилганлигини маълум қиламиз.

Илова:

  1. У.А.Абдуназаровнинг буйруғидан кўчирма 2 вароқда.
  2. У.Абдуназаровга кўрсатилган даврда тўланган ойлик иш ҳақи ведомостларидан кўчирма.”

Қўқон шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Х.Т.Мавлонқулов 2004 йилнинг 11 август кунги № 38 сонли буйруғида қуйидагилар ёзилган:

“Абдуназаров Умид 32-мактабга 2004 йил 16 августдан шартнома асосида миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фаии ўқитувчиси этиб ишга қабул қилинсин.

Асос – У.Абдуназаровнинг аризаси”.

Қўқон шаҳар ХТБ тасарруфидаги аниқ фанлар йўналишидаги 32-иқтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Г.Қаюмова имзо чеккан 2004 йил 11 август кунги 8/1-сонли буйруғида “Абдуназаров Умиджон ХТБнинг 387-сонли буйруғига асосан 2004 йил 16 август кунидан шартнома асосида миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқитувчиси этиб ишга қабул қилинсин” дейилган.

Қўқон шаҳар ХТБ тасарруфидаги аниқ фанлар йўналишидаги 32-иқтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Г.Қаюмова имзо чеккан 2006 йил 16 март кунги 44/2-сонли буйруғида қуйидагилар ёзилган:

“Абдуназаров Умиджон мактабнинг миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқитувчиси билан тузилган шартнома 2006 йилнинг 1 февраль кунидан бекор қилинсин.

Асос: Аризаси”.

Абдуназаров 2006 йилнинг 2 сентябрь кунигача ушбу мактабда инглиз тили ўқитувчиси вазифасида ишлаб, 2006 йилнинг ноябрь ойида 214602 сўм расчёт пули олган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси Қўқон шаҳар Давлат Архиви директори А.Қосимов ҳамда ижрочи Н.Мухамедова томонидан имзоланган 2019 йилнинг 6 февраль кунги № 216 сонли Архив маълумотномаси ҳам кўрсатилган муддатларда Абдуназаровга тўланган ойлик иш ҳақи ведомости Архив маълумотномасида қуйидагилар баён қилинган:

“Ушбу маълумотнома берилди Абдуназаров Умидга Қўқон шаҳар № 32 мактаб архив фондида сақланаётган иш ҳақини хисоблаш тўғрисидаги № 754, № 755 ҳамда № 756 сонли дафтарлар (хисоб китоб рақамлари, шахсий ҳисоб варақлари, тўлов ведомостлари керагининг тагига чизилсин) бўйича иш ҳақи ва бошқа даромадлар, шунингдек хисобланган суғурта бадаллари ҳақида маълумотлар тўғрисида берилди….”

Ушбу Архив маълумотномасига асосан № 754 сонли дафтарда қайд қилинишича Умид Абдуназаров 2004 йилда 175139 сўм ойлик маош олган ва 4540 сўм миқдорида давлатга суғурта бадали тўлаган. № 755 сонли дафтарга асосан 2005 йилда 748572 сўм ойлик маош олган ва 18213 сўм миқдорида давлатга суғурта бадали тўлаган. № 756 сонли дафтарга асосан 2006 йилда 386552 сўм ойлик маош олган ва 9664 сўм миқдорида давлатга суғурта бадали тўлаган. Жаъми 2004 йил август ойидан бошлаб 2006 йилнинг ноябрь ойигача 1 310 263 сўм ойлик маош олиб, 32417 сўм миқдорида давлатга суғурта бадали тўлаган.

 Ушбу ҳужжатлар нусҳалари – 4 та, 5/14 вароқдан иборат.

Ушбу ҳужжатлар француз тилига таржима қилинган ва Рисхибоева Севара Акмалжоновна бошчилигидаги нотариал идораси томонидан шнурланган, номерланган ҳамда мухр билан тасдиқланган.

ИЗОҲ: Ҳужжатлар ҳаққонийлигини текшириш учун контактлар

Фарғона вилояти Халқ Таълими Бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими манзили:

130000; Фарғона шаҳар, Озодлик ҳиёбони, 20-а уй; тел: +99 873 542 38 89;

e-mail: quqon_shxtb@umail.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси Қўқон шаҳар Давлат Архиви манзили:

150700; Қўқон шаҳар, Тўққиз булоқ кўчаси № 17-а уй; тел – факс: +99 873 543 11 15;

e-mail: q-arxiv@mail.ru.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги М.Туробий кўчаси 12 уйда жойлашган нотариал идораси контакти: тел: +99 890 35 39 95; e-mail: uzdjtu_2008@mail.ru.

 

 

 

 

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.