Андижон қатлиоми фитналари: Далиллар тилга кирганда – Фарғона Давлат Университети

Асли Қўқонлик, француз тили ўқитувчиси Умид Абдуназаров Абдубакирович ўзини «паталогоанатом» эканлиги, Андижон фожиаси қурбони ва 2005 йилнинг сентябрь ойидан 2006 йилни февраль ойигача Андижон ўликхонасида мажбурий тарзда ишлаганлиги, Ўзбекистонда оммавий тарзда судсиз қатл давом этаётгани, 1500 нафардан ортиқ инсонни судсиз қатл этилганини ягона гувоҳи эканлиги, шулардан 500 нафарини, улар ичида хомиладор аёллар ва хатто гўдак болачаларни мурдаларини ҳам шахсан ўзи текширувдан ўтказганлиги ҳақидаги сохта маълумотлар бериши ортидан Франциядан сиёсий қочқинлик мақоми олишга эришган.

Фарғона Давлат Университети Архив хужжатлари рўйхати

Умид Абдуназаров хеч қандай медицина олийгоҳида ўқимаган. У 1999 йилдан 2003 йилгача Фарғона Давлат Университетининг роман-герман филологияси (француз тили) йўналиши бўйича кундузги бўлимида ўқиб, Роман-герман филологияси (француз тили) бакалавр академик даражасини қўлга киритган.

Ушбу холатларни тасдиқловчи ўта мухим далилларни Тожибоеванинг илтимосига кўра унинг адвокатига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фарғона Давлат Университети ректори Р.Мақсудов томонидан 2019 йилнинг 6 февраль кунги № 01-295 сонли Маълумотномасига илова тарзида тақдим қилган Абдуназаров Умиднинг шаҳсий йиғмажилди нусҳалари – 18 та, 26/67 вароқдан иборат ҳужжатлар исботлайди.

Ушбу Маълумотномада қуйидагилар баён қилинган:

«Сизнинг адвокатлик сўровномангизга асосан қуйидагиларни маълум қиламиз:

1977 йилда Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган Абдуназаров Умиджон Абдукабировични ҳақиқатан ҳам Фарғона Давлат Университети архивидаги 1999 йил учун буйруқлар китобига киритилган 1999 йил 15 сентябрдаги № 243-С буйруқда «Роман-герман филологияси (француз тили) йўналиши бўйича кундузги бўлимнинг 1-курс талабалари сафига қабул қилинсин» тарзида кўрсатилган.

Архив ҳужжатларининг 2003 йил учун буйруқлар китобида 2003 йил 6 июндаги № 152-С буйруқда «Абдуназаров Умиджон Абдукабирович роман-герман филологияси (француз тили) йўналиши бўйича кундузги бўлимни тугатган деб хисоблансин ҳамда Роман-герман филологияси (француз тили) бакалавр академик даражаси берилсин» тарзида кўрсатилган.

Шунингдек, Фарғона давлат университети томонидан берилган дипломларни қайд қилиш китобида Абдуназаров Умиджон Абдукабирович номига № 134251 рақамли диплом берилган ва 217 қайд рақами билан рўйхатга олинганини маълум қиламиз.

Илова: У.Абдуназаровнинг шаҳсий йиғма жилди нусхалари, 22 (йигирма икки) варақда»

Ушбу ҳужжатлар француз тилига таржима қилинган ва Рисхибоева Севара Акмалжоновна бошчилигидаги нотариал идораси томонидан шнурланган, номерланган ҳамда мухр билан тасдиқланган.

Ҳужжатлар ҳаққонийлигини текшириш учун контактлар

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Фарғона Давлат Университети манзили: 150100; Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Мураббийлар кўчаси 19 уй.

Телефон: +99 873 244 44 02; вебсайт: www.fdu.uz; email: fardu_info@mail.uz

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги М.Туробий кўчаси 12 уйда жойлашган нотариал идораси контакти: тел: +99 890 35 39 95; email: uzdjtu_2008@mail.ru.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan