Андижон қатлиоми фитналари: Далиллар тилга кирганда – Қўқон Автотранспорт Коллежи

Умид Абдуназаров 2006 йилнинг февраль ойидан бошлаб ҳаёти хавф остида қолгани учун Ўзбекистонни тарк этганлиги ҳақида афсона тўқиркан, аслида у 2006 йилнинг 2 сентябрь кунигача Қўқон шаҳридаги 32-сонли иқтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқитувчиси ҳамда инглиз тили ўқитувчиси лавозимларида ишлаган.

Аслида эса у 2006 йилнинг 16 ноябридан бошлаб 2007 йилнинг 30 декабрь кунигача Фарғона вилояти Ҳокимлиги ўрта махсус, касб хунар таълими Худудий Бошқармаси Қўқон Автотранспорт касб хунар коллежида инглиз тили ўқитувчиси вазифасида ишлаган ва узлуксиз равишда ойлик маош олиб келган.

Ушбу холатни қуйидаги далиллар, ҳужжатлар исботлайди:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги Ўрта Махсус, Касб—Хунар Таълими Маркази Фарғона вилояти Хокимлигининг Ўрта махсус, Касб-Хунар Таълими Ҳудудий Бошқармаси Қўқон Автотранспорт Касб-Хунар Коллежи директори М.Сативоолиевнинг 2019 йилнинг 6 февраль кунги № 232 сонли Маълумотномаси.

Мўътабар Тожибоеванинг адвокати номига тақдим қилинган ушбу Маълумотномада қуйидагилар баён қилинган:

“Сизнинг адвокатлик сўровингизга асосан, 03.06.1977 йилда Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган, Абдуназаров Умиджон Абдукабировични ҳақиқатан ҳам 2006 йилнинг 16 ноябрь кунидан (Буйруқ № 168) 2007 йилнинг 30 декабрь кунига қадар Қўқон автотранспорт коллежида “Инглиз тили” фани ўқитувчиси лавозимида ишлаганлигини тасдиқлаймиз.

У.Абдуназаровни 2008 йилнинг январь ойида ўз хоҳишига кўра ишга келмаганлиги сабабли 2008 йилнинг 30 январь кунидан (Буйруқ № 31К) эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилганлигини маълум қиламиз.

Илова:

  1. У.Абдуназаровнинг буйруқларидан кўчирма – 2 вароқда;
  2. У.Абдуназаровга кўрсатилган даврда тўланган ойлик иш ҳақидан маълумотнома – 1 вароқда.”

2. 2006 йил 16 ноябрь кунги Қўқон Автотранспорт касб—хунар коллежи директори А.С.Турдалиев имзо чеккан № 168К сонли “Ишга қабул қилиш ҳақида”ги буйруғида:

“Абдуназаров Умиджонни шу йил 16 ноябрдан инглиз тили ўқитувчиси вазифасига қабул қилинсин. 1200 соат коллеж гуруҳларида дарс юкламаси берилсин.

3. Қўқон шаҳар ҳокимлигига қарашли меҳнат бўлимининг 2006 йил 17 ноябрь кунги Умид Абдуназаровни Қўқон Автотранспорт касб—хунар Коллежига ўқитувчи сифатида ишга кириши учун берилган йўлланма.

Тоифасиз ўқитувчи сифатида тарификация қилинсин. Икки ой синов муддати белгилансин. Дикрет таътилига чиққан инглиз тили ўқитувчиси Султонова Азизани ишга қайтиши даврига вақтинча ишга қабул қилинсин.

Асос:

Абдуназаров Умиднинг аризаси, кафедра мудири Саидахмедова М. ўқув ишлари бўйича муовини Баракаев М. ва маънавият ишлари бўйича биринчи ўринбосари Джурабоев А.нинг розиликлари” дейилган.

  1. Умид Абдуназаровнинг 2006 йил 20 ноябрь кунги Қўқон Автотранспорт касб—хунар коллежига ишга кирган пайтидаги Коллежнинг кадрлар бўлимида томонидан расмийлаштирилган Кадрларни хисобга олиш шахсий варақаси.
  1. Қўқон шаҳар Автотранспорт касб—хунар Коллежи директори М.Сотволдиев ҳамда бош хисобчи М.Марасулова имзо чеккан 2006 йилнинг 16 ноябридан бошлаб 2007 йилнинг 30 декабрь кунигача коллежнинг инглиз тили ўқитувчиси вазифасида ишлаган Абдуназаров Умиджон Абдукабировичнинг хисобланган ойлик иш ҳақи маълумоти.

Ушбу маълумотга кўра Умид Абдуназаров 2006 йилнинг ноябрь—декабрь ойлари учун 316554 сўм ойлик маош олган, 2007 йилнинг январь ойидан декабрь ойи якунигача эса 1 568 546.68 сўм ойлик маош олган.

4. 2008 йил 30 январь кунги Қўқон Автотранспорт касб—хунар коллежи директори А.С.Турдалиев имзо чеккан № 31К сонли “Ишдан озод қилиш ҳақида”ги буйруғида:

“Коллежнинг инглиз тили ўқитувчиси Абдуназаров Умиджон узрли сабабларсиз, коллеж рахбариятини огоҳлантирмасдан давомий равишда ишга келмасдан юриб, ўзининг хизмат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги сабабли 2008 йил 30 январда ишдан озод этилсин. Ушбу санадан меҳнат шартномаси бекор қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100 моддаси, 2 қисм, 3 банди.

Асос: Кафедра мудири Саидаҳмедова М. ЎИБДЎ Баракаев М. билдиришномаси”.

ИЗОҲ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси:

100-модда. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт.

Қуйидаги сабаблардан бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли эканлигини билдиради:

2) ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;

3) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги.

Аввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади.

Ушбу ҳужжатлар нусҳалари – 6 та, 9/18 вароқдан иборат.

Ушбу ҳужжатлар француз тилига таржима қилинган ва Рисхибоева Севара Акмалжоновна бошчилигидаги нотариал идораси томонидан шнурланган, номерланган ҳамда мухр билан тасдиқланган.

Ҳужжатлар ҳаққонийлигини текшириш учун контактлар

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус Таълим Вазирлиги ўрта махсус, касб—хунар таълими Маркази Фарғона вилояти Хокимлигининг Ўрта махсус, Касб-Хунар Таълими Ҳудудий Бошқармаси Қўқон Автотранспорт Касб-Хунар Коллежи манзили:

Қўқон шаҳар, Туркистон кўчаси, 145 уй; e-mail: far.qatkhk@markaz.uz.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги М.Туробий кўчаси 12 уйда жойлашган нотариал идораси контакти: тел: +99 890 35 39 95; e-mail: uzdjtu_2008@mail.ru.

 

 

 

 

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.