Андижон қатлиоми фитналари: Далиллар тилга кирганда – Андижон ва Фарғона вилояти медицина муассасалари жавоблари

 

Француз тили ўқитувчиси Умид Абдуназаров Абдубакирович ўзини «паталогоанатом» эканлиги, Андижон фожиаси қурбони ва 2005 йилнинг сентябрь ойидан 2006 йилни февраль ойигача Андижон ўликхонасида мажбурий тарзда ишлаганлиги, Ўзбекистонда оммавий тарзда судсиз қатл давом этаётгани, 1500 нафардан ортиқ инсонни судсиз қатл этилганини ягона гувоҳи эканлиги, шулардан 500 нафарини, яъни 500 нафарини, улар ичида хомиладор аёллар ва хатто гўдак болачаларни мурдаларини ҳам шахсан ўзи текширувдан ўтказганлиги ҳақидаги сохта маълумотлар бериши ортидан Франциядан сиёсий қочқинлик мақоми олишга эришган.

Умид Абдуназаров хеч қандай медицина олийгоҳида ўқимаганлиги, бирор медицина муассасасида ишламаганлигини исботлайдиган ҳужжатлар мавжуд.

Булар:

1. Фарғона вилояти Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси бошлиғи О.М.Умаровнинг 2019 йилнинг 6 февраль кунги № 07-08/514 сонли Маълумотномаси

Ушбу Маълумотномада қуйидагилар баён қилинган:

“Сизнинг адвокатлик сўровингизга асосан шуни маълум қиламизки, 03.06.1977 йилда Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган, Қўқон шаҳар Навоий кўчаси 85 уй, 15 хонадонда рўйҳатдан ўтган Абдуназаров Умиджон Абдукабировични (Паспорт № CF 1905241, 30.07.2002 й. Фарғона шаҳар ИИБдан берилган) 2003 – 2008 йиллар мобайнида Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги 60 та даволаш муассасаларида ишлаганлиги тўғрисида маълумот аниқланмади.”

 

2. Фарғона вилояти Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи К.Б.Сирожиддиновнинг 2019 йилнинг 6 февраль кунги № 92 сонли Маълумотномаси

Ушбу Маълумотномада қуйидагилар баён қилинган:

 “Сизнинг адвокатлик сўровингизга асосан шуни маълум қиламизки, 03.06.1977 йилда Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган, Қўқон шаҳар Навоий кўчаси 85 уй, 15 хонадонда рўйҳатдан ўтган Абдуназаров Умиджон Абдукабировични (Паспорт № CF 1905241, 30.07.2002 й. Фарғона шаҳар ИИБдан берилган) 2003 – 2008 йиллар мобайнида Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 18 та даволаш муассасаларида ишлаганлиги тўғрисида маълумот аниқланмади.”

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Андижон вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмановнинг 2019 йил 6 февраль кунги № 01/073 сонли Маълумотномалари

Ушбу Маълумотномада қуйидагилар баён қилинган:

 “Сизнинг адвокатлик сўровингизга асосан шуни маълум қиламизки, 03.06.1977 йилда Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган, Қўқон шаҳар Навоий кўчаси 85 уй, 15 хонадонда яшовчи сифатида рўйҳатдан ўтган Абдуназаров Умид Абдукабировични (Паспорт № CF 1905241, 30.07.2002 й. Фарғона шаҳар ИИБдан берилган) 2003 – 2008 йилларда Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят суд тиббий экспертиза бюроси ва унинг Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа туманларидаги бўлимлари, вилоят паталогик анатомия бюроси ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг паталогик анатомия бўлимларида ишлаганлиги тўғрисида маълумотлар аниқланмади”.

4. Ҳудди шундай маълумот Умид Абдуназаровни 2005 йилнинг сентябрь ойидан 2006 йилнинг февраль ойигача вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят суд тиббий экспертиза бюроси ва унинг Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа туманларидаги бўлимлари, вилоят паталогик анатомия бюроси ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг паталогик анатомия бўлимларида ишлаганлиги тўғрисида маълумотлар аниқланмагани ҳақида ҳам берилган.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Андижон вилояти Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси Суд Тиббий Экспертиза Бюроси бошлиғи А.А.Юлдашевни 2019 йилнинг 6 февраль кунги № 03-08/02 сонли Маълумотномалари

Ушбу Маълумотномада қуйидагилар баён қилинган:

 “Андижон вилоят суд тиббий экспертиза бюроси Сизнинг адвокатлик сўровингизга биноан қуйидагиларни маълум қилади.

03.06.1977 йилда Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган, Қўқон шаҳар Навоий кўчаси 85 уй, 15 хонадонда яшовчи Абдуназаров Умиджон Абдукабирович (паспорт № CF 1905241, 30.07.2002 й. Фарғона шаҳар ИИБ томонидан берилган) 2003 – 2008 йиллар мобайнида Андижон вилоят суд тиббий экспертизаси бюроси ва унинг Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа туманлараро суд тиббий экспертиза бўлинмаларида ишламаган.”

6. Ҳудди шундай маълумотнома Умид Абдуназаровни 2005 сентябрь – 2006 йил февраль ойлари мобайнида Андижон вилоят суд тиббий экспертизаси бюроси ва унинг Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа туманлараро суд тиббий экспертиза бўлинмаларида ишламаганлиги ҳақида ҳам берилган.

Ушбу ҳужжатлар нусхалари – 6 та, 6/18 вароқдан иборат.

Ушбу ҳужжатлар француз тилига таржима қилинган ва Рисхибоева Севара Акмалжоновна бошчилигидаги нотариал идораси томонидан шнурланган, номерланган ҳамда мухр билан тасдиқланган.

Ҳужжатлар ҳаққонийлигини текшириш учун контактлар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Фарғона вилояти Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси манзили: 150100; Фарғона шаҳри, Юксалиш кўчаси, 104 уй; тел: +99 873 244 37 22; e-mail: fargona.vssb@minzdrav.uz; Web: www.fvssb.uz.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Қўқон шаҳар Тиббиёт Бирлашмаси манзили: Қўқон шаҳар, А.Т.Хўқондий кўчаси, 132 уй. Тел: +9987354357 93;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Андижон вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси манзили: 710000; Андижон шаҳри, Амир Умархон кўчаси, 19 уй; тел: +99 374 338 42 84; e-mail: avhss@umail.uz.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Андижон вилояти Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси Суд Тиббий Экспертиза Бюроси манзили: Андижон шаҳа, Майбохча кўчаси, 63 уй; тел: : +99 374 227 44 12; : +99 374 227 45 77.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги М.Туробий кўчаси 12 уйда жойлашган нотариал идораси контакти: тел: +99890353995; e-mail: uzdjtu_2008@mail.ru.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan