Рўзибой Азимий: Ўзбегимнинг Мўътабари – Мўътабар Тожибоева!

Мўътабар Тожибоева Покистонлик Нобель мукофоти совриндори Малаланинг отаси Зиауддин Юсуфзай ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей билан бирга

Ӯтмишда, тарихда ӯз қавми равнақи, мамлакат ободлиги, тараққиёти ғамида ӯрнак бӯларли ишларни амалга оширган аёллар кам эмас. Бундай аёллар, хотин-қизлар бугунги ҳаётимизда ҳам бор.

Ана шундай аёллардан бири ӯзбегимнинг оддийлардан яна ҳам оддий ва мӯътабар қизи, элдошлари дардини ӯз дарди дея билгувчи, юртдошлари қувончига ҳамиша ҳамроҳу ошуфта, оловқалб аёл, кимгадир опа ё сингил, кимгадир дӯст ё дугона бӯлиш бахтига мушарраф инсон – Мӯътабар опа Тожибоевадир.

Ҳа, дарҳақиқат, Мӯътабар Тожибоеванинг исми-шарифини ҳеч иккиланмасдан XXI асрнинг энг забардаст аёллари сирасига, ҳақиқат қарор топиши, адолат ғалаба қозониши учун курашишга ҳамиша шай ва тайёр бӯлган ва бӯлгувчи довюрак хотин-қизлар қаторига киритишимиз мумкин.

Мӯътабар опанинг ибратга арзигулик ҳислат ва фазилатлари бисёр. Опанинг ҳар қандай ноҳақликларга чидай олмасликларини, ноҳақлик қурбонига айланган шахсни, у ким бӯлишидан қатъий назар, жон-жаҳди билан ҳимоя қилишларини, топталаётган адолатга нисбатан бамайлихотир муносабатда бӯла олмасликларини алоҳида эътироф этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Бундан ташқари, Мӯътабар опанинг чидамлилиги ва бардошлилиги олдида таъзим қилсак бӯлади. Шунингдек, Мӯътабар опанинг шу кунга қадар ӯзларига нисбатан ҳар қандай ошкораю пинҳона курашларни, найрангларни, туҳмату бӯхтонларни, сон-саноқсиз машаққатларни матонат билан, ӯз билими ва салоҳиятига таянган ҳолда енгиб келаётганликлари ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.

Бугун, 25-август эл-юрт корига камарбаста таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, матонатли журналист, жасоратли аёл, суюкли она, ҳурматли опа, табаррук буви, қадрли дӯст миллат қалбининг бетакрор ифори ва ифтихори Мӯътабар опа Тожибоеванинг таваллуд айёми!

Ҳурматли Мӯътабар опа, туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Сизга метин ирода, мустаҳкам соғлик, қайрилмас қанот, толмас сабр-бардош тилайман. Барча эзгу ниятларингиз рӯёбга чиқишига тилакдошман. Машаққатли, шунингдек, матонатли ишларингизда Аллоҳ ёр бӯлсин!

Рӯзибой Азимий

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдужалил Бойматов: Муҳаммад Солиҳнинг давлат тўнтариши режаси ҳақида
    • Iyul 13, 2019

    https://www.youtube.com/watch?time_continue=1515&v=IRh9DvlWaPU “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг президенти Мўътабар Тожибоева youtube каналида мухолифатдаги Эрк “демократик” партиясининг “етакчиси” Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов) томонидан режалаштирилган давлат тўнтатиши ҳақидаги видеони очиқлади.…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Ҳаракат: Салой Мадамин давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, шунчаки лўттибоз холос!
    • Iyul 12, 2019

    “Ҳаракат” ўзбек миллатининг хоини, адабий таҳаллуси Муҳаммад Солих бўлган Салой Мадаминга ёрдам бермоқчи: У давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, шунчаки лўттибоз холос. Ўзбекистонликлар орасида нисбатан кенг тарқалган Фейсбук ижтимоий тармоғида “Бирлик”…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading