«Балиқчи» АЖ Кузатув кенгаши йиғилишини чақириб, хиссадорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласини хал этишимиз даркор!
«Балиқчи» Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши раиси Д.Р.Шохимардоновга
Юридик манзили: Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Қўрғонча посёлкасида жойлашган “BALIQCHI” АЖ раиси Пирвалиев Абдураҳим Абдуғаниевичдан
Тел:+998983601414
«БАЛИҚЧИ» АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИ ЧАҚИРИНГ!
10 январь 2019 йил
2018 йилнинг 20 декабрь куни “Ўзбалиқсаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари Р.Б.Қурбонов “Балиқчи” АЖ идорасида “ТСТ фиш кластер” МЧЖ ва “Балиқчи” АЖнинг рахбар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, мендан ишдан бўшашим тўғрисида ариза ёзиб беришимни ва “Балиқчи”АЖ ишларига бугундан эътиборан аралашмаслигимни талаб қилди. “ТСТ фиш кластер” МЧЖ томонида хали мол-мулклар қонуний қабул қилинмаганлигини айтганимизга қарамасдан у шу бугундан бошлаб “Балиқчи” АЖ худудида “ТСТ фиш кластер” МЧЖ фаолият юритишини эълон қилди.
2019 йил 9-11 январ кунлари Тошкент вилояти прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Султонов Иқбол раҳбарлигида вилоятнинг турли идораларидан иборат ишчи гуруҳ “Балиқчи” АЖда текшириш ўтказишди. Мазкур текшириш ишчи гуруҳнинг тили билан айтганда “ўрганиш шаклида ўтказилди”. Бироқ, текширишми ёки “ўрганиш”ни ўтказиш учун асос бўлувчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилинмади ва бу текшириш ёпиқ тарзда ўтказилди. Хаттоки бизларни текшириш далолатномаси билан таништиришмади ҳам.
Текшириш жараёнида ишчи гуруҳ вакиллари “Балиқчи” АЖ раҳбариятини 2017 йил сентябр ойидан хозирги кунгача, яъни 2019 йил 10 январгача ноқонуний фаолият юритиб келганлигимизни, ”Балиқчи” АЖ 2017 йил 8 сентябрдаги суд қарори билан тугатилганини айтиб, “Бундан кейин бу ерда Кластер ишлайди” деб оғзаки маълум қилиб, 2019 йил 11 январь кунидан бизларни ишга чиқмаслигимизни ва “Балиқчи” худудига ишчи-ходимларимизни ҳам умуман кирмасликларини буюришди.
Юқорида қайд қилинган ҳукумат ходимлари «Балиқчи» АЖ иш фаолиятини ғайриқонуний тарзда тўхтатиб қўйганликлари мунособати билан бугунги кунда жамиятга раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятини ташкиллаштиришнинг умуман имконияти йўқ.
Юқорида қайд қилинган ва бўлиб ўтган воқеаларни ва ҳозирги холатни инобатга олиб Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилишини чақиришингизни, ҳозирги холатни таҳлил қилиб, жамиятнинг кейинги фаолияти қандай бўлиши тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишингизни сўрайман.
“Балиқчи” АЖ бош директори: А.А.Пирвалиев
10 январь 2019 йил
Fikr bildirish