“ТСТ FISH cluster” МЧЖ ғайриқонуний қилмишлари ортидан 640 нафар ишчилар ҳуқуқлари бузилиб, улар исён қилдилар!
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшма раиси О.М.Мусаевга
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, Қўрғонча қўрғони, Балиқчи МФЙда фаолият кўрсатиб келаётган “Балиқчи” АЖ раҳбари Абдураҳим Пирвалиевдан
тел:+998998765555; +998974706501
МУРОЖААТ
11 январь 2019 йил
“Балиқчи” АЖ рахбарияти, Ўзбекистон «Балиқ саноати» уюшмаси раисининг ўринбосари Р.Б.Қурбонов “Балиқчи” АЖ иш фаолиятини ўзбошимчалик билан ноқонуний тўхтатиб қўйганлиги туфайли 2018 йилда етиштирилган балиқларни овлаб, халқ дастурхонига етказиб беришнинг иложи бўлмаяпти.
Р.Б.Қурбоновнинг бевосита ҳомийлигида иш фаолиятини юритаётган “ТСТ FISH cluster” МЧЖ рахбарияти “Балиқчи” АЖнинг балиқ овлашига ноқонуний тўсқинлик қилиб, амалдаги қонун ва Ўзбекистон Конститутциясида белгиланган мулкдорларнинг мулкига бўлган ҳуқуқини ғайриқонуний бузиб, жамият акциядорларига жуда катта миқдорида иқтисодий зарар етказганлигини маълум қиламиз.
Р.Б.Қурбонов бошчилигидаги “ТСТ FISH cluster” МЧЖ рахбарияти бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 1 декабридаги “Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида замонавий Агросаноат кластерини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 974 – сонли қарорини амалдаги қонунларга зид равишда талқин қилиб, ўзгаларга тегишли жуда катта миқдордаги моддий бойликларни тортиб олиб, ноқонуний тассаруф этаётганлигини маълум қиламиз.
Айни вақтда Кластер рахбарияти ноқонуний тасаруф қилаётган моддий бойликларни хатлаш ва бахолашсиз қабул қилмоқда. Бугунги кунда Балиқчи АЖ ходимлари иштирокисиз балиқ овланмоқда, унинг хисоб китоби юритилмаяпди ва ташмачилик қилишга имкон яратилмоқда.
Р.Б.Қурбонов “ТСТ FISH cluster” МЧЖ рахбариятига Вазирлар Махкамасининг 974- қарорини уларни манфаатини хисобга олиб таёрлашда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқ ишлаб чиқарувчи” ЭИЗ ташкил этиш бўйича 2018 йил 6 апрелдаги 3657-сонли ПҚ билан ташкил этилган қарори ижро этилиб, ташкил этилган янгидан “Балиқ ишлаб чиқарувчи» ЭИЗ Давлат Унитар Корхонасига тегишли жуда кўп миқдордаги юқори ликвидлик моддий бойликларни кластерга “0” қийматида берилишида жонбозлик кўрсатганини миннат қилиб иш буюрётгани тўғрисида миш мишлар бор.
Бугунги кунда Р.Б.Қурбоновни хали ташкил топмаган “ТСТ FISH cluster” МЧЖ фаолиятини юритишда бош-қош бўлаётгани, “ТСТ FISH cluster” МЧЖда бош маслахатчи бўлиб фаолият юритаётганидан “Юқоридаги миш мишларга асос бормикан?” деган шубха уйғониши қийин эмас.
“Ўзбалиқсаноат” рахбарияти иқтисодий самарали фаолият юриётган “Балиқчи” АЖда амалда кластер технологияси жорий этилганидан бехабарми?
Жамиятда 2000 донадан ортиқ тўрт хилдаги насл берувчи она балиқлар сақланмоқда, личинка олиш учун инкубация цехи технологияси мавжуд. Личинка ва чавоқ етказиш учун жамиятда махсус шароит яратилган. Айни вақтда кўп миқдорда товар балиқлар етиштириш, ва уни қайта ишлаш, сақлаш имкониятига эга. Энг мухими балиқ етиштирувчи малакали кадрлар уни қайта ишлаш ва реализация қилиш учун балиқчилик бўйича мутахасислар фаолият юритмоқдалар. Буларнинг барчасидан “Ўзбалиқсаноат” раҳбарияти хабардорку!
“Ўзбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилишида балиқ саноатини ривожлантириш унинг устувор вазифаси қилиб белгиланган. Лекин 2018 йилда четдан маблағ ёки банк кредитини жалб қилмасдан, ўтган йилларга нисбатан икки хиссадан зиёд балиқ етиштирган, солиқ ва барча тўловларни, ишчи ходимларнинг иш хақи ва нафақаларини вақтида тўлаб берган, қонундан четга чиқмаган холатда фаолият юритган, иқтисодий мустахкам “Балиқчи “АЖ фаолиятини ғайриқонуний тўхтатишда бош-қош бўлган “Балиқсаноат” рахбариятининг нияти нима ўзи?
Бундан ташқари, “TCT Fish cluster” МЧЖ қонунда белгиланган тартибда хали тугатилмаган “Балиқчи” АЖнинг мол-мулкларининг эгалик қилиш ҳуқуқини олиш билан чекланмасдан, шу кунга қадар “Балиқчи” АЖ жамоаси томонидан 2018 йил мавсумида етиштирилган балиқларни ғайриқонуний ўзбошимчалик билан эгалик қилиб олиши оқибатида “Балиқчи” АЖ акционерларига жуда кўп миқдорда зарар етказилди, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва амалдаги қонунлар қўпол равишда бузилди.
Бугунги кунда жамиятнинг 2000 (икки минг) тоннадан ортик балиғи, шундан 500 (беш юз) тонна чавоқ пул хисобида 21.500 (йигирма бир млрд беш юз) миллион сўмлик тирик балиқ хисоб-китоб қилинмай, ховузда қолиб кетди. Ундан ташқари Жамият музхонасида сотиш учун тайёрланган 160 тонна, пул хисобида 2.500 (2 млрд беш юз) минг сўмлик қайта ишланган, тозаланган, бошсиз балиқ махсулоти сақланмоқда.
2009-2010 йилда “Балиқчи” АЖ рахбарлик қилиб, 2009 йилда банкдан 1.615.373.939 сўм, 2010 йилда 390.720.000 сўм миқдорида кредит олиб “Балиқчи” АЖни молиявий таназзулга олиб келган Жамшид Нурматовни 2018 йилнинг 4 декабрь куни хеч қандай қонуний асосларсиз рахбар қилиб қўйилиши ҳамда айни куни ишчи хизматчиларининг 2018 йилда ўзлари етиштирган балиғини овлашга қаршилик қилган Жамшид Нурматов бошчилигидаги Кластер ходимларининг ғайриқонуний қилмишлари ортидан жамият ишчи ходимлари, акционерларнинг исён қилишларига олиб келди.
Норози ишчи ходимлар билан кластер ходимлари ўртасида тортишув авжига чиқиб, ходимларнинг норозилик акциясига айланиб кетди. Вазиятни ўрганиш, халқни тинчлантириш учун Қуйичирчиқ туманига вилоят ҳокими, вилоят прокурори ҳамда вилоят давлат бошқаруви органлари раҳбарлари келишди ва улар хиссадорлар, ишчи хизматчилар билан учрашишди.
Учрашув якунига кўра муаммони ўрганувчи махсус комиссия ташкил этилди. Ташкил этилган бу комиссияга «Балиқчи» акционерлик жамияти рахбариятига бошчилигида мехнат жамоаси ўзлари етиштирган балиқни овлаб, сотиш ва балиқни сотишдан тушган тушумларни Қуйичирчиқ туман ҳокимияти қошидаги махсус хисоб рақамга ўтказишни назорат қилиш юклатилди.
2018 йилнинг 26 декабр кунидан 2019 йилнинг 10 январ кунигача “Балиқчи” АЖ томонидан балик овланиб сотилган пул маблағлари келишилганидек туман ҳокимиятида очилган махсус хисоб рақамга ўтказиб келинди.
Лекин 2019 йилнинг 11 январь кунидан бошлаб кластер рахбарияти томонидан вилоят ҳокими ва вилоят прокурори иштирокида ўтказилган мажлис қарори қонунга хилоф равишда бажарилмади. Кластер рахбарияти 2018 йилда ўзгалар етиштирган тирик балиқни овлаб, ўзбошимчалик билан, яъни қонунга хилоф равишда, овланган балиқ пулини ўз хисоб рақамига тушириб келмоқда.
2019 йилнинг 9-11 январь кунлари Тошкент вилояти прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими раҳбарлигида вилоятнинг турли назорат қилгувчи идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ “Балиқчи” АЖда текшириш ўтказишди.
Мазкур текшириш ишчи гуруҳнинг тили билан айтганда «вазиятни ўрганиш» мақсадида ўтказилди. Бироқ, бизларга бу текширишми ёки “ўрганиш”ни ўтказиш учун асос бўлувчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилинмади ва бу «ўрганиш» ёпиқ тарзда олиб борилди. Ҳатто, текшириш далолатномаси билан таништирилмади ҳам.
Текшириш жараёнида ишчи гуруҳ 2017 йил сентябр ойидан хозирги кун, яъни 2019 йил 10 январь кунигача “Балиқчи” АЖ раҳбариятини, яни бизларни ғайриқонуний фаолият юритиб келганлигимизни, чунки «Балиқчи” АЖ 2017 йилнинг 8 сентябрь кунги суд қарори билан тугатилганини айтишди.
Қолаверса бу ишчи гуруҳ вакиллари «Бундан кейин бу ерда Кластер ишлайди, эртадан, яъни 11 январь кунидан ишга чиқмайсизлар ва “Балиқчи” АЖ худудига на рахбарият, на ходимлар киришлари таъқиқланади» деб оғзаки буйруқ беришди.
Юқорида қайд қилинган ҳукумат вакиллари томонидан «Балиқчи» АЖ иш фаолиятига ғайриқонуний аралашиб, фаолиятни тўхтатиб қўйганликлари сабабли бугунги кунда жамиятга рахбарлик қилиш, унинг фаолиятини ташкиллаштиришнинг умуман имкони йўқ.
«Балиқчи» АЖ хиссадорлари ва мехнат жамоаси олдида, давлат, Солиқ идоралари олдидаги мажбуриятларимизни мукаммал адо этишимиз учун қуйидаги масалаларда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Қайта ишлаб музхонада сақланаётган балиқларни сотишни;
Балиқ ховузлардаги 2000 (икки минг) тонна балиқ, шундан 500 тонна чавоқни овлаб сотишни;
«Балиқчи» АЖ ўз хисоб рақамидан олган техника ва бошқа моддий бойликларини тасааруф этишни;
Келгусида фаолият юритиш учун 1000 гектар балиқ ховузни «Балиқ ишлаб чиқарувчи» ЭИЗ ДУКдан узоқ муддатга ижарага олиш имконини яратиб беришни илтимос қиламиз.
“Балиқчи”АЖ бош директори: А.А.Пирвалиев
11 январь 2019 йил.
Fikr bildirish