Камолиддин Раббимий: ДХХ – марказий сиёсий субъектлигини сақлаб қолиш ҳаракатида


Қаттиқ авторитар Ўзбекистоннинг 2005 йилга қадар иккита ўзаро мувозанатдаги сиёсий субъект ташкилоти бор эди, булар Ички Ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати. 2005 йилдан бошлаб, Алматов ИИВлиги ҳокимиятидан қувилгач, Ўзбекистон тўлалигича МХХ тасарруфида, монополиясида қолди.

Шу вақтдан то Рустам Иноятов раисликдан бўшатулгунча, Ўзбекистон авторитар давлатчилигининг асосий ва марказий қоровули, тансоқчиси, мафкурачиси, мутафаккири – бу Миллий хавфсизлик хизмати эди.

Ўзбекистонда шаклланган назорат қилиш фалсафаси айнан шу ташкилот томонидан бунёд этилди, ривожлантирилди, ҳимоя қилинди. Диний экстремизм ва терроризм, “коррупцияга қарши кураш” (бунда олий ҳокимият билан келишилмаган коррупция назарда тутилди), ижтимоий-сиёсий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, амалдорларни ва барча давлат органларини кузатиш ва назорат қилиш, конвертацияни назорат қилиш – буларни ҳаммаси Ўзбекистондаги авторитар тизимнинг “назорат фалсафаси” заржиридаги темирлар эди.

Ўзбекистонда Президент шахс ва сиёсий субъекти бўлсада, уни тафаккури ва ҳукмларининг асосий ижрочиси, Президентнинг дунёқарашини шакллантирувчи ва уни кўрсатмаларини ҳаётга сингдирувчи орган – бу МХХ эди. Ўзбекистондаги энг қудратли ва асосий сиёсий субъект – яъни, ҳокимиятни/ҳукмни амалга оширувчи давлат органи МХХ эди, ва қолган барча органлар – де-факто унга бўйсунарди.

Ўзбекистонда олий ҳокимият алмашгач, кечаги МХХнинг назорати остидаги “кузатув объекти №1” бугун Президент бўлди. Президент МХХни сиёсий қудратини демонтаж қилиш ниятини билдирди, уни ҳуқуқий-ташкилий инструментга айлантириш йўлида қадамлар ташлади.

Лекин, кейинги хабарлар оқими шуни кўрсатадики, ДХХ ўзининг сиёсий субъектлигидан, ҳокимиятидан, вазиятни назорат қилиш монополиясидан – назорат қилиш орқали чексиз ҳокимият ва бойлик тўплаш амбициясидан онсонликча воз кечиш нияти йўқ.

Гарчи, ДХХ раҳбарияти алмашган бўлсада, бу ташкилот ичидаги барча эски кадрлар ўтирибди. Улар – профессионаллар! Улар қандай қилиб ҳар қандай одамни ўз измига, сабр билан, босқичма-босқич, аста-секин, ахборот оқимлари шакллантириш орқали, “вазиятни нақадар жиддий эканлигини” кўрсатувчи записка, доклад, видеолар, суд жараёнлари, кўрсатувлар, терактлар ва ҳ.к.лар орқали исботлаб беришади.

Яқинда Бухорода 4-5 ёш бола “ИШИДга алоқадорликда” қўлга олинганди, мана энди қамоқларни ичида “давлат тўнтариши” хозирланганини эшитдик (ББС-Ўзбек, 04.11.18). Менимча, боши ўзгарган ДХХ янги Президентни яқин йиллар ичида ислоҳотлардан тўла чекинишга, олдинги моделдаги авторитаризмга юришга мажбур қилса – ажабланарли жойи йўқ. Сабаби – ДХХ бу нафақат қудратли ташкилот, балки бу ташкилот фаолияти асосида Ўзбекистонда “хавфсизликчилар синфи” шакллантирилди.

Президент эса ўтган икки йил ичида жамиятга ўзининг ишончли ва жамиятга таниқли “ислоҳотчилар гуруҳини” тақдим қила олмади.

Президент – ёлғиз, ДХХ эса қудратли жамоа ва синф.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.