Саида Камалованинг ўлими кимга фойда келтирди?! Бизларни Париж судида учинчи тараф сифатида сўроқ қилишни талаб қиламиз!
САИДА КАМАЛОВАНИ ЎЛИМИ КИМГА ФОЙДА КЕЛТИРДИ?
ФРАНЦИЯ СУДИГА ТАЛАБ: БИЗЛАРНИ ПАРИЖ СУДИДА УЧИНЧИ ТАРАФ СИФАТИДА СУДГА ЖАЛБ ҚИЛИБ, СЎРОҚ ҚИЛИНГ!»
ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИГА ТАЛАБ: ФИРМА ФОНДНИНГ 700 НАФАР ИШЧИЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТИКЛАШ ВА САИДА КАМАЛОВАНИ ШУБХАЛИ ЎЛИМИ САБАБЛАРИНИ АНИҚЛАШ МАҚСАДИДА ҲУКУМАТЛАРАРО МАХСУС КОМИССИЯ ТУЗИЛСИН!
Надежда Атаеванинг 2018 йилнинг 30 август кунги қилган бу баёнотидаги, ўзининг ва адвокати Валерий Кожевниковни жиноят ишлари бўйича Париж судига берган даъво аризаларида баён қилгани ФОНД фирмасига тегишли қисми бизларни лол қолдирди.
Чунки ушбу мақолани даставвал ёзилишига ва 2016 йил 18 февралда дунё жамоатчилигига етказилишига Мўтабар Тожибоеанинг умуман алоқаси йўқлигини исботлайдиган бир қанча далиллар борки улардан кўз юмиш асло имконсиздир.
Яъни Мўтабар Тожибоеванинг 2017 йил 5 март кунги сайтида чоп қилган “Основные тезисы собственного расследования сотрудников фирмы «Фонд» Мирзанасира Рахимова и других. Узбекистан. (2016)» номли мақолани ўзидаёқ бу мақола 2016 йилда чоп қилинганлигини яққол кўрсатиб турибди.
Мақолани бошланишидаёқ ушбу мақолани ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева томонидан юзлаб электрон адреслар орқали тарқатилганлиги исботловчи линк қўйилган;
Мақолани бошидаёқ қўйилган навбатдаги линкни босилса Елена Урлаева тарқатган баёнотни Элдар Зайналов орқали тарқатилганлигини исботлайдиган факт очилади.
Мана шу оддий ҳақиқатга ақли етмаган, тушуна олмаган «ҳуқуқ фаоли» ва унинг адвокатларини ўз сохаларини етук мутахассиси дея олиш мумкинми? Уларга бирор бир жабрдийданинг тақдирини ишониб топшириш мумкинми?
Тўғри Атаева хоним Тожибоевани судга берганидан кейин Зайналов ўз сайтидан олиб ташлаган, лекин бизларда Элдар Зайналовнинг сайтидаги мақола 2018 йилнинг май ойигача турганлигини исботлайдиган мақоланинг кўчирмаси бизларда мавжуд;
Тожибоеванинг 2017 йил 5 март кунги чоп қилган мақолада яққол кўриниб турибдики, бу мақола 2016 йилнинг 18 февраль куни Елена Урлаева томонидан тарқатилган ва айни шу куни интернетда чоп қилинган мурожаатномадир;
Тожибоева чоп қилган мурожаатноманинг бошидаёқ ушбу мурожаатномада келтириб ўтилган далилларни тўғрилигига кафолат бергувчи Мирзаносир Рахимов, Саида Камалова, Тамара Соболева, Малика Наврузбаева ҳамда Эргаш Ориповларнинг исми фамилиялари, Фирма Фондга алоқадорликларини исботловчи маълумотлар ҳамда телефон рақамлари баён қилинган;
Қолаверса ушбу мурожаатномада Солих Юсупов ва унинг жиноий шериклари томонидан содир этилган иқтисодий жиноий қилмишларни аниқлангани ҳақида 45 банддан иборат маълумотлар тақдим қилинган;
Мўътабар Тожибоевага тегишли сайтда фирма фондга алоқадор нафақат ушбу мақола, балким:
1. 2004 йилда Ўзбекистон ҳукумати давлат органларига, халқаро ташкилотлар ва матбуотларга, дипломатик корпусларга тарқатилган шикоят ариза нусхаси 2017 йилнинг 5 март куни “Жертвы финансовых махинации Фирма «ФОНД» сообщают про финансирование терроризма, наркобизнеса и коррупции международном уровне (2004)” номи билан Тожибоевага қарашли бўлган сайтда қайтадан чоп қилинган;
2. 2015 йилнинг 27 декабрь куни Дунё ўзбеклари сайтида чоп қилинган “Елена Урлаева: Обращение представителям международных организаций от представителей коллектива фирмы «Фонд» (2015)” номли мақола 2017 йилнинг 5 март куни Тожибоевага қарашли сайтда қайтадан чоп қилинган. Бу мақола ханузгача Янги Дунё сайтида турибди.
3. 2016 йилнинг 3 март куни Дунё ўзбеклари сайтида чоп қилинган “Откровения совладельца “Фонда”: Как безназаканно “увести” из Узбекистана 50 миллионов долларов???… (2016)” номли мақола Тожибоевага қарашли сайтда орадан бир йил ўтиб, яъни 2017 йилнинг 5 март куни қайтадан чоп қилинган. Бу мақола ханузгача Янги дунё сайтида турибди.
Ушбу фирма ФОНДга алоқадор халқаро миқёсдаги жиноий қилмишларни содир этган уюшган жиноий гуруҳ вакилларини жиноий қилмишлари устидан текширувлар олиб бориш, уларни қонун олдида жавоб беришлари ҳамда ушбу жиноий гуруҳ вакиллари қилмишларидан озор чеккан 700 нафардан ортиқ ишчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш ва ўзлаштирилган маблағларимизни қайтариб беришларини талаб қилиб баён қилинган ва интернет сайтларида чоп қилинган мурожаатномаларни шунингдек видео фильмни асосчилари бизлар – «Қидирув. Суриштирув. Фош қилиш» ташаббус гуруҳи вакилари бўламиз.
Агар Надежда Атаева Ўзбекистонда отаси билан биргаликда тузган уюшган жиноий гуруҳи томонидан фирма ФОНДга алоқадор жиноятларни содир этмаган деб хисобласа, Тожибоевани эмас, энг аввало бизларни судга бериши керак эди.
Қолаверса 2017 йилдаги мақолалар учун эмас, 2015 йилнинг 27 декабрь кунидан бошлаб мақолалар чоп қилиб борган сайтларни эгаларини ҳамда бу мурожаатларни электрон адреслар ва бошқа усуллар билан жамоатчиликка тарқатган Елена Урлаевани судга бериши керак эди.
2016 йилнинг сентябрь ойида ютубканалга қўйиб тарқатилган видеолавха учун Малохат Эшонқулова Тожибоева тухмат қилмаслиги керак эди, аксинча Надежда Атаева ҳам Эшонқулова ҳам бу фильмга умуман алоқаси бўлмаган Тожибоевани эмас, бу фильмни суратга олиш ташаббускори Мирзаносир Рахимовни, Саида Камаловани, Сурат Икромовни, Баходир Элбоевни, Елена Урлаевани, Мамадали Махмудовни, Дадахон Хасанни судга беришлари керак эди.
Уюшган жиноий гуруҳ вакиллари бўлмиш Олим, Зинаида, Сапар, Надежда ва Қахрамон Атаевалар ўз жиноий қилмишларини уларга қарши суднинг айблов ҳукми чиққанидан кейин ҳам давом эттирганлар.
Саида Камолова “Весы Справедливости” (Адолат тарозуси”) сайти учун берган ва 2017 йилнинг 28 декабрь куниси чоп қилинган “Саида Камалова: Как Салих Юсупов и Алимбай Атаев 700 работяг обокрали?!” номли интервьюсида Надежда Атаеванинг амакиси, “ФОНД” фирмаси маблағларини талон тарож қилишдаги Атаевлар оиласи уюшган жиноий гуруҳининг вакили Сапарбой Атаевни ўз қилган жиноий қилмишлари, миллионлаб давлат ва халқ мулкининг ўғирлагани, талон тарож қилгани учун қамалганидан бир йил ўтиб, озодликка чиқарилган палласида расмийлаштирилган бир юридик ҳужжатга эътибор қаратган.
Жумладан Сапарбой Атаев ва Зинаида Атаеваларнинг молиявий жиноий қилмишларига алоқадор ўта муҳим ҳужжатлар ва маълумотларни ошкор қилганмиз.
Бу ҳужжат 2002 йилнинг 25 февраль кунги Тошкент шахар Юнусобод тутман хокими Ш.Т.Пахрутдиновнинг имзоси чекилган, хокимият мухри босилган “Якка тартибдаги дахаларда ўзбошимчалик билан қурилган уйларни, хўжалик ва маиший биноларни, ҳамда иншоотларни шахсий мулк сифатида рўйхатга олиш тўғрисида”ги қароридир.
Ушбу қарорда шундай жумлалар акс этган:
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш Вазирлигининг 07.01.1998 йил 387-сонли қўлланмасига асосланиб: № 1.
1. Мирзааҳмедов кўчаси, 19 уйда жойлашган, умумий фойдаланиш майдони 473,11 м.кв, шундан 10 яшаш хонаси сатхи 267.73 м.кв, 5 дахлиз, 4 ювиниш хона, 2 ошхона, 3 йўлак, равон, ертўла, сауна, бассейн, бостирма йўлак, бостирмадан иборат фойдаланишдаги ер майдони 600.00 м.кв га тенг уй жой фуқаро Сапарбой Матниязович Атаев номига шахсий мулк сифатида расмийлаштириб берилсин.
2. Туман УЖИЧН бўлими китобига ўзгаришларни қайд қилиб қўйсин”. Ҳокимиятнинг ушбу қарори чиқарилган паллада турмуш ўртоғи ва фарзандларининг жиноий қилмишлари учун жиноят иши қўзғатилган паллада Ўзбекистондан қочиб кетган, уюшган жиноий гуруҳнинг вакиллари бўлмиш Надежда Атаева, Қахрамон Атаевнинг онаси, Олим Атаевнинг рафиқаси Зинаида Атаева (Зеребцева Зинаида Сергеевна) номига совға қилиб, (дарственный) нотариал идора орқали расмийлаштирилган ва кейинчалик пулланган. 2002 йилда аллақачон Францияда яшаётган Зинаида Атаевани номига қандай қилиб нотариал идора орқали юридик ҳужжат расмийлаштирилган, буни аниқлаш энди муаммо!
Саида Камолова билан қилинган интервью натижасига кўра «Адолат тарозиси» сайти журналистлари Зинаида Атаевани ҳам Атаевлар оиласи жиноий гуруҳига алоқадорликда айблаганлар.
Бундай жиддий айбловни эълон қилишга Зинаида Атаеванинг дугонаси Нина Павловна Иванова мудиралик қиладиган Тошкент шаҳридаги № 347 сонли болалар боғчасини Нина Павловна номига ҳусусийлаштириш учун “ФОНД” фирмасидан ўғирланган 60 минг доллар маблағни сарфлаганлиги сабаб бўлган. Нина Павловна номига хусусийлаштирилган бу боғчани расмийлаштиришда Зиаида Атаевани умумун алоқаси йўқлиги ҳақида ёзма билдирги беришини талаб қилиб, Надежда Атаеванинг қилган мурожаатларига Нина Павловна ўзининг адвокати орқали жавоб бериб, агар яна қайта уни безовта қилгудек бўлса СНБга мурожаат қилиш билан тахдид қилган.
“Фонд” фирмаси ва уни тармоқларидаги ходимлар кўп йиллик курашларимизга қараб, уни ҳеч қандай ижобий натижалари йўқлиги кўпчиликка Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ системасига, солиқ системасига, хокимият ходимларига ишончсизлик билан ва хатто норозилик аломатлари бор эди.
Лекин 2016 йилнинг охирига келиб янги Президент Мирзиёев Ш.М. халқ билан мулоқотга, инсон манфаатларига жуда катта эътибор бериши бизларда ишонч, умид пайдо қилди. Бизнинг асосий мақсадимиз Ўзбекистонга Халқаро фирибгар “Мистер Салих” томонидан ўғирлаб кетилган маблағларни ватанга қайтариш, уларни керакли перспектив тижоратларга ишлатиш ва халқнинг олдида С.Юсуповни қилмишларини фош этиш бўлади.
“Мониторинговаямиссияпо трудовым правам в Центральной Азии» Шу орада ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган ишчиларнинг ҳуқуқларини тиклашда кўмакбериш мақсадида 2016 йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган ва фаолият юритаётган “Мониторинговая миссия по трудовым правам в Центральной Азии» дастури ҳақида хабар топдик.
Интернетда чоп қилинган маълумотларга қараганда:
В ноябре 2016 года была принята декларация о создании Международной профсоюзной мониторинговой миссии по трудовым правам в Центральной Азии при участии профсоюзных и правозащитных активистов как из стран Центральной Азии, так и со всего мира.
Цель миссии:
– Положить конец худшим практикам в трудовой сфере в странах постсоветского пространства;
– Придание борьбе за трудовые права коллективного характера созданием связей между правозащитниками, правозащитными группами и независимыми профсоюзами прежде всего внутри страны, а так же за рубежом;
– Оказание практической помощи активистам защищающим свои права в сфере труда в любом секторе трудовых отношений, не только на принудительных работах на хлопке;
– Установление контактов между активистами, инициативными группами, правозащитными организациями, профсоюзами работающими в области защиты трудовых прав в Узбекистане и за его пределами.
Ушбу дастур вакилларига ва сайтига жўнатилган мурожаатимиз тинимсиз қилган талабларимиз натижасидагина «Обращение бывших сотрудников фирмы “Фонд” борющихся за восстановление своих нарушенных трудовых прав» номи билан қисқартирилган холатда чоп қилинган.
Лекин у мақолада Сапар Атаев ҳамда Зинаида Атаеванинг кир пуллар ўзлаштиришдаги жиноий иштирокларини исботлайдиган далилларни тақдим қилинган бўлишига қарамасдан у мавзуни четлаб ўтган холатда чоп қилганлар. Орадан бир неча кунлар ўтганидан кейин бу мавзу улар шуғулланадиган муаммоларга алоқаси йўқлигини рўкач қилиб мақолани сайтдан олиб ташлаганлар, хатто бу мақолани сайтдан олиб ташлашлари ҳақида бизларга маълум ҳам қилмаганлар.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда бизлар – «Қидирув. Суриштирув. Фош қилиш» ташаббус гуруҳи вакилларини Парижда бўлиб ўтаётган Надежда Атаева ва унинг адвокати Валерий Кожевников томонидан Мўътабар Тожибоевага қарши бўлиб ўтаётган суд жараёнига бизларни учинчи тараф сифатида судга жалб қилишларингизни ва бизларни сўроқ қилишларингизни, бизлар тақдим қиладиган далилларни, инернет сайтларида чоп қилинган барча мақолалар ва уларда баён қилинган далилларга ҳуқуқий бахо беришларингизни сўраймиз.
Шунингдек 700 нафар ишчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузилишига ҳамда халқаро миқёсдаги коррупция, кир пуллар ювиш, терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси 2004 йилдан буён қилаётган мурожаатномаларимизга, интернет орқали чоп қилинаётган ҳамда электрон адреслари орқали олган халқаро ташкилотлар ва матбуотлар вакилларининг қилмишларига ҳуқуқий бахо берилиши шарт деб хисоблаймиз.
Чунки улар ушбу жиноят ҳақидаги маълумотни олган бўлсаларда, сукут сақлашлари, лоқайдлик қилаётганликлари сабабларини аниқлаш ва уларнинг бу қилмишларига ҳуқуқий бахо бериш мақсадида Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлари бошчилигида Фонд фирмасига тегишли маблағлар кир пуллар ювиш банк операциялари олиб борилган мамлакатлар иштирокида халқаро миқёсда фаолият юритувчи хукуматлараро махсус комиссия тузишларингизни ва ушбу комиссия ишида бизларни тўлиқ иштирокимизни таъминлашларингизни сўраймиз.
Узоқ йиллардан буён Фонд фирмасини 700 нафар ишчиларини ҳуқуқларини тиклаш йўлида курашиб келаётган «Қидирув. Суриштирув. Фош қилиш» ташаббус гуруҳининг асосчиларидан бири, ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган Саида Камалованинг ҳақиқатни қарор топтириш йўлида олиб бораётган кураши натижасида Солих Юсупов ва Атаевалар оиласи вакиллари, уларнинг жиноий қилмишларини хаспўшлаб келган ҳукумат идораларида ишлаётган мансабдорларнинг босимлари натижасида соғлиги кескин ёмонлашган, давлат томонидан қонунда кўрсатилган ижтимоий қўллов, малакали медицина ёрдами олмаганлиги холатлари сабабларини ўрганилиши шарт деб хисоблаймиз.
Бундан ташқари Париж судида иштирок этиши режалаштирилган асосий гувоҳлардан бири бўлмиш Саида Камаловани ўлими хавфини олдини олиш учун даволанишига, соғлигини тиклашига моддий кўмак, ҳамда юридик ёрдам беришларини сўраб қилинган мурожаатларни оқибатсиз қолдирган “Мониторинговая миссия по трудовым правам в Центральной Азии» дастурини молиялаб келаётган жамғармалар ва уларни қўллаб келаётган халқаро ташкилотлар рахбарлари фаолиятларини бизларнинг иштирокимизда хизмат текшируви ўтказишни сўраймиз.
2017 йилда мурожаат қилганимиз, айнан ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган ишчиларни ҳуқуқларини тиклаш мақсадида ташкил этилган ва халқаро жамғармалар томонидан молияланиб келаётган, ёрдам сўраб қилинган мурожаатларга эътиборсизлик қилган, мурожаат қилинганига бир ярим йилдан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан бизлар билан мулоқотга чиқмаган “Мониторинговая миссияпо трудовым правам в Центральной Азии» дастури вакиллари бўлмиш ташкилотлар фаолиятларига ҳуқуқий бахо беришни, шунингдек ушбу дастур сайтида чоп қилишга эришганимиз «Обращение бывших сотрудников фирмы ФОНД борющихся за восстановление своих нарушенных трудовых прав» номли мурожаатномани ушбу дастур сайтидан олиб ташланиши сабаблари ва ташаббускорларининг қилмишлари юзасидан хизмат текшируви ўтказиш, айбдорларни қилмишига ҳуқуқий бахо беришни сўраймиз.
Чунки инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни ўз зиммасига олган ва ушбу йўналишда юритадиган фаолиятлари учун солиқ тўловчилар томонидан ажратиладиган маблағлардан молияланаётган ҳар бир ташкилотнинг вакили ўзининг лоқайдлиги, Надежда Атаева сингари коррупционерларнинг ёлғонларига учиб, интернет нашрларида чоп қилинган, ҳақиқат эканлиги яққол кўриниб турган далиллардан кўз юмиб келганликлари Саида Камалованинг бевақт вафот этишига сабаблардан бири деб хисоблаймиз.
2001 йилдан буён 700 нафар ишчиларни бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашга, шунча йилдан буён қилинган мурожаатларга эътиборсизлик қилиб келган ҳар бир ташкилот, матбуот, хох улар махаллий бўлсин, хох халқаро миқёсда фаолият юритадиган бўлсин уларни жиноий қилмишларини дунё жамоатчилигига маълум қилишни сўраймиз. Биз қайси ташкилотларга, дипломатик корпусларга ва матбуотларга қачон, қандай мазмунда мурожаатлар қилганларимизни далилларини, шунингдек Фирма Фондга алоқадор уюшган жиноий гуруҳ вакилларининг содир этган қилмишлари ҳақида ёзилган ўндан ортиқ мақолалар рўйхати ва линкларини сизларга маълумот тариқасида тақдим қиламиз.
Солиҳ Юсупов ва Олим Атаевлар бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган миллионлаб доллар маблағларни тақдири бўйича халқаро миқёсда иқтисодий тафтиш ўтказишларингизни, ушбу тафтишга бизларни ҳам жалб қилишларингизни, бизлардаги мавжуд далиллар ва исботларни олиб, уларга ҳуқуқий бахо берилишини, ўзлаштирилган маблағларни Ўзбекистонга қайтарилишига ёрдам беришларингизни сўраймиз.
Ушбу жиноятларни содир этган кимсаларнинг барчасига, жумладан, бизларнинг ҳақиқат йўлидаги курашимизга тўсқинлик қилиб, бизларга қўнғироқлар қилиб, тахдид ва шантажлар қилиб келган, ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси деб атайдиган Надежда Атаеванинг содир этган жиноий қилмишлари учун жиноий жавобгарликка тортилишига кўмак беришларингизни, яъни ҳақиқат қарор топишига ёрдам беришларингизни сўраймиз.
Ушбу талабларимиз қаноатлантирилмайдиган бўлса 9 декабрь Коррупцияга қарши курашиш халқаро кунида бир неча мамлакатларнинг Франция элчихоналари олдида 700 нафар ишчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиб келаётган уюшган жиноий гуруҳнинг вакиллари жиноий қилмишларини фош қилиш ишларига аралашмасдан, 700 нафар ишчиларини ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдан бош тортган, ушбу жиноий кимсаларни демократия, қонун устиворлиги хукмронлик қиладиган мамлакатда яшаб, ўз жиноятларини давом эттириб келишига тўсқинлик қилмаётган Франция ҳукуматига қарши норозилик акциялари ўтказишга мажбур бўламиз.
Fikr bildirish