«ТСТ Fish cluster» МЧЖ томонидан “Балиқчи” АЖнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш холатлари содир қилинмоқда

«ТСТ cluster» МЧЖ раҳбарига

нусхаси: «ТСТ Fish cluster» МЧЖ раҳбарига

Юридик манзили: Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Қўрғонча посёлкасида жойлашган “BALIQCHI” АЖ раиси Пирвалиев Абдураҳим Абдуғаниевичдан

Тел:+998983601414

РАСМИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ

09 январь 2019 йил

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси 2-қисмида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги мустаҳкамланган. 54-моддасига мувофиқ мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик субъектлари эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни 23-моддаси 3-қисмига кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек бундай ҳуқуқларни чеклашга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

«ТСТ Fish cluster» МЧЖ томонидан “Балиқчи” АЖнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш, унинг савдо нуқталари билан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш мақсадида, балиқларни етказиб бериш ва сотиш фаолиятига тўсқинлик қилиши, шунингдек «ТСТ Fish cluster» МЧЖ ўзбошимчалик билан “Балиқчи” АЖдан ҳисоб рақамдаги пулларни топширишни, ҳовузлардаги балиқларни ўзи сотишини, “Балиқчи” АЖни тугатишни талаб қилиши ЎзР Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.

ЎзР Жиноят кодексига янги киритилган XIII1 боб “Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар” деб номланади.

Жиноят кодексининг 192-1-моддасига мувофиқ, назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум этиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

3-қисми. Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

«ТСТ Fish cluster» МЧЖ томонидан юқоридаги ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида огохлантирамиз!

Қуйичирчиқ тумани ҳокимининг 2018 йил 10 декабрдаги № 2245-сонли қарорининг 9-бандига мувофиқ, “Туман ишчи гуруҳи (Б.Исроилов) хатлов натижаларини ҳисобга олган ҳолда давлат мулки бўлган бўш турган объектларни туман ҳокимининг қарорига асосан кейинчалик «ТСТ cluster» МЧЖга инвестиция мажбуриятлари билан “ноль” харид қийматда сотиш учун уларнинг рўйхатини бир ой муддатда вилоят хокимлигига киритилсин; 15-бандида Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги тасаруфидаги ХИИ “Балиқчи” АЖнинг барча мол-мулки ва ер майдони «ТСТ cluster» МЧЖга топшириш-қабул қилиш бўйича туман комиссияси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин” деб белгиланган.

Бундан кўринадики кластерга ер участкалари бириктирилган, «ТСТ cluster» МЧЖга инвестиция мажбуриятлари билан “ноль” харид қийматда сотиш учун бўш турган давлат мулкини рўйхатини 10 январгача  муддатда вилоят хокимлигига киритилиши керак. Вилоят ҳокимлиги мулклар рўйхатини тасдиқлагандан сўнг кластер эгалигига  ўтади.

Вилоят хокимлиги томонидан мулклар рўйхати тасдиқлаб берилмагунча фаолиятимизга ноқонуний аралашишни тўхтатишингизни сўраймиз.

“Балиқчи” АЖ бош директори: А.А.Пирвалиев

 9 январь 2019 йил

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.