Ўқувчидан мактуб: Жиззах вилояти прокуратурасининг банги прокурорлари

Жиззах вилояти прокуратураси умумий булим прокурори, 1989 йилда туғилган Ўразбоев Нуриддин Шавкатович  ва Жиззах вилояти харбий прокуратураси прокурори Таджибаев Шукрулло бундан бир неча кун аввал Жиззах вилояти прокуратураси биносида бангихона ташкил қилиб, гиёҳванд модда наша (марихуаннани)  чекиб ўтирган вақтларида Жиззах  вилояти ДХХ ва Жиззах вилояти прокуратураси ички хавфсизлик бўлими ходимлари  томонидан қўлга олинганлар.

Ўзбекисттон  Республикаси  Жиноят Кодексининг 276 моддасида баён қилинишича Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш –

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар:

а) кўп миқдорда;

б) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса –

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.

Прокуратура биносида бангихона ташкил килиш Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан квалификация қилиниб, айбдор прокурорларга қамоққа олиш санцияси қўлланиши керак эди. Лекин прокурор бўлганлари учунгина Ўразбоев Нуриддин билан Таджибаев Шукруллолар очиқда юришибди, яъни қонунни ўзлари тарафга ўзгартириб олишмоқда. Агар оддий фуқаро мана шундай жиддий жиноятлар содир этиб қўлга тушсалар, жойлари аллақачон қамоқда бўларди, яъни уларни дарҳол қамашарди. Қани тенглик?

Холат юзасидан жиноятни келиб чиқиш сабаблари ва бунга шарт – шароит яратган омилларни аниқлаш лозим деб турли ташкилотларга тақдимномалар жўнатувчи  вилоят прокурори Иргашходжаев ва прокуратура ходимларини қонунийликка риоя этиш устидан куратори Б.Сойипов қаерга қараганлар?

Инсонларни қонунга итоат этишга ўргатувчи прокурорлар ўзлари нашаванд бўлсалар қолганлардан нима кутамиз? Нега прокуратура биноси бангихонага айланганини прокуратура рахбарлари кўрмай, билмай қолдилар? Нега улар жиноятчиликка йўл қўймоқдалар?

Жиззах вилояти маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари даъво қилишларича, айнан прокурор Бектош Соипов олдинда Зомин тумани миқёсидаги дастлабки тергов ва сўроқлар даврида гумондорларнинг қийноқларга солиш, улардан зўраки иқрорликлар олинишига бошчилик қилиши билан танилган.

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов «Озодлик» радиоси билан суҳбат чоғида илгари сурилаётган даъволарда асос борлигини айтди.

Шу ой бошида Зомин тумани Ширин қишлоғида яшовчи Салима Ахназарова Ўзбекистон Республикаси Президенти номига очиқ мурожаат йўллаб, ўғли Ахназаров Аббосни осиб қўйиб, сохта кўргазма олиш учун калтаклаган ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мутасаддиларининг жиноий кирдикорларини яшириб келган Б.Сойиповни жавобгарликка тортишни талаб қилганди. Шундан сўнг Б.Сойипов Зомин тумани прокурорлигидан ишдан олинган эди.

Бирмунча вақт ўтиб, лойқаланган сувлар тингач жаноб Сойипов Тошкентдаги «окалари» кўмаги билан олдин Жиззах вилояти Мажбурий ижро бюроси бўлими бошлиқлигига, сўнгра эса Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    “Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
    • Iyun 11, 2019

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading