БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!

                                                       Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга;

Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга;

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега;

Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;

                                                                        Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Ҳожи Ҳизр қишлоғида истиқомат қилувчи Турсунова Мукаддас Турдиевнадан

ШИКОЯТ АРИЗА

Менинг укам, Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, “Нуқработ” маҳалласи, “Яккаёғоч” қишлоғида истиқомат қилувчи Турсунов Хайрулло Турдиевич, 04.04.1975 йилда туғилган, ҳозирда эса Буҳоро вилояти, Қоровулбозор посёлкасида жойлашган УЯ 64/25 да сақланмоқда.

Укам, Х. Турсунов Жиноят ишлари буйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 6 июндаги ҳукми билан Ўзбекистон Респуликаси Жиноят кодекси 155-, 156-, 159-, 216-, 223-, 224-моддалари билан айбдор деб топилиб 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Х. Турсунов 2012 йил 7 апрелдан бери қамоқда.

Биз укамиз Хайруллони 2019 йил, 2 майда кўргани борганимизда, Хайрулло ўзига бўлган жисмоний тазйиқ ва ноинсоний харакатлар хақида айтиб берди.

2019 йилнинг апрел ойини ўрталарида Қашқадарё вилояти ҳуқуқ – тартибот органлари ҳодимларининг 3 нафари Хайрулло Турсуновни сўроқ қилишган. Сўроқ 5-6 соат давом этган ва сўроқ давомида Хайруллога қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ҳамда бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний, камситувчи муомала турларини қўллашган.

Сўроқ давомида Хайруллодан асосан Қарши туманида 1979 йил, 1 майда туғилган, хозирда эса Дания қироллигида истиқомат қилаётган иқтисодиёт соҳасининг  мутаҳассиси Юсупов Байрамали Насруллоевичга қарши кўрсатма олишмоқчи бўлишган. Ҳуқуқ – тартибот органларининг қўлида аввалдан ёзилган, тайёр кўрсатмалар бўлган. Хайрулло бу қоғозларга қўл қуймаган тақдирда уни жазо муддатига қўшиб бериш билан ҳам қўрқитишган. Лекин шунча қийноқлардан кейин ҳам Хайрулло Турсунов қоғозларга қўл қўймаган.

Биз 2 май кунги ташрифимиз вақтида Жазони ижро этиш муассасаси ҳодимларидан бўлиб ўтган воқеалар ҳақида малумот сўрадик. Лекин муассаса ҳодимлар ҳеч нарсадан хабарлари йуқлигини айтишди. Ахир бизнинг укамиз шу муассасада жазони ўтаётган бўлса, қандай қилиб ҳодимларнинг руҳсатисиз кимдир келиб Хайруллони сўроқ қилиши, жисмоний тазийқ ўтказиши мумкин?

Хайрулло Турсунов охирги йилларда Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлардан тасирланиб Шавкат Мирономонович номларига афв этиш туғрисида илтимоснома ёзишни ният қилиб юган эди. Аммо Қашқадарё вилояти ҳуқуқ – тартибот органлари ҳодимларининг 6 соатлик қийноқ ва тазийқларидан кейин ижобий ўзгаришларга бўлган ишончи йуқолди!

Ўзи шундоқ ҳам нохақ қамалган бир кишини тақдири янада қийналашишига, Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларга ишончсизлик пайдо бўлишига сабаб бўлган, Хайруллога қийноқ қўллаган 3 нафар ҳуқуқ – тартибот органлари ҳодимлари аниқланиб қонунан жазоланишига ёрдам беришингизни сўрайман.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил, 13 март кунидаги ПФ-4094-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Низомга муофиқ Ҳайрулла Турсуновнинг афв этиш туғрисидаги илтимосномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари буйича комиссияга юборилишини таминлашингизни сўрайман.

Ҳурмат билан Турсунова Мукаддас

6 май 2019 йил

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.