Category Archives: «Қийноқларсиз ҳаёт учун» ташаббус гуруҳи
БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга;
Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга;
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега;
Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;
Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Ҳожи Ҳизр қишлоғида истиқомат қилувчи Турсунова Мукаддас Турдиевнадан
ШИКОЯТ АРИЗА
Менинг укам, Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, “Нуқработ” маҳалласи, “Яккаёғоч” қишлоғида истиқомат қилувчи Турсунов Хайрулло Турдиевич, 04.04.1975 йилда туғилган, ҳозирда эса Буҳоро вилояти, Қоровулбозор посёлкасида жойлашган УЯ 64/25 да сақланмоқда.
Укам, Х. Турсунов Жиноят ишлари буйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 6 июндаги ҳукми билан Ўзбекистон Респуликаси Жиноят кодекси 155-, 156-, 159-, 216-, 223-, 224-моддалари билан айбдор деб топилиб 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Х. Турсунов 2012 йил 7 апрелдан бери қамоқда.
Жаслиқ лагерида Азам Фармоновга ноинсоний қийноқлар қўлланилмоқда!
ЎЗБЕК ДИКТАТОРИНИНГ ЖИНОЯТЛАРИГА СУКУТ САҚЛАБ ТОМОШАБИН БЎЛИБ ТУРГАН ҒАРБЛИК ҲАМКОРЛАРИ ҲАМ ТЕНГ ЖАВОБГАРДИРЛАР!
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли Жаслиқ лагерида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси Азам Фармоновнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.
Ғарб сиёсатчилари Ўзбекистон режими, уни бошқараётган қонхўр ҳукумат билан сиёсий интеграциялар ортидан инсон ҳуқуқларини мутлақо унутган айни кезларда Каримов жаллодлари ҳуқуқ ҳимоячисини аёвсиз қийноққа солмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Ҳуқуқ фаоли ўзининг касбий фаолияти сабаб 2006 йилнинг 29 апрель куни ғайриқонуний тарзда хибсга олиниб, адолатсиз ва қонунбузилишлар билан бўлиб ўтган суд хукмига асосан 9 йилга озодликдан махрум қилинди. У жазо муддатини Ўзбекистоннинг энг мудхиш зонаси бўлмиш Жаслиқда ўтади. 2015 йил 29 апрел куни 9 йиллик жазо муддатини тўлиқ ўтаб бўлиб, озодликка чиқиши кутилаётган эди.
Толиб Ёқубов: 13 декабрь ҳуқуқбон, сиёсий маҳкум Азамжон Фармоновнинг туғилган куни
Бугун 13 декабр ҳуқуқбон Азамжон Фармонов 36 ёшга тўлди. Шу муносабат билан уни оила аъзолари номидан турмуш ўртоғи Озода Якубова чин дилдан қутлайди. Азамжон Фармонов ўзининг 9 йиллик ҳаётини узоқ Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидаги Жаслиқ қамоқхонасида ўтказмоқда. Азамжон Фармонов қамоққа олинганда 27 ёшда эди.
Ўзбек суди Мирсобир Ҳамидқориевни 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Мирсобир Ҳамидқориевни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқиди.
Россиялик адвокат Илларион Васильевнинг айтишича, ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориев устидан суд маҳкамаси сешанба, 18 ноябр куни жуда шошилинч равишда якун топган ва ўша куннинг ўзидаёқ Ҳамидқориев устидан ҳукм ўқилган.
Ўзбекистон: Россиялик адвокатга Мирсобир Ҳамидқориев билан тергов изоляторида учрашишга рухсат берилмади
Ўзбек расмийлари россиялик адвокат Илларион Васильевга Мирсобир Ҳамидқориев устидан бўлиб ўтаётган суд маҳкамасида иштирок этишга рухсат бердилар, аммо адвокатга қочқин билан тергов изоляторида учрашишга изн бермадилар.
“Жараён” таҳририятига йўллаган мактубида жорий йилнинг июнь ойи бошида Москвада ўғирлаб кетилган Мирсобир Ҳамидқориевнинг россиялик адвокати Илларион Васильев ўз ҳимояси остидаги қочқиннинг навбатдаги суди 20 ноябрга қолдирилгани ҳақида маълум қилди.
Мирсобир Ҳамидқориев унинг ўғирланиши Россия махсус хизматлари томонидан амалга оширилганини иддао қилди
Бу ҳақда ўзбек қочқини ўзининг россиялик адвокати Илларион Васильевга Тошкентдаги суд залида маълум қилган.
Октябрь ойи охирларида бизнинг “Жараён” веб-сайтимиз ўзбек суди россиялик адвокат Илларион Васильевга Мирсобир Ҳамидқориев устидан Тошкентда бўлиб ўтаётган суд маҳкамасида иштирок этишга рухсат бергани ҳақида хабар қилганди.
Ўзбек суди россиялик адвокатга Мирсобир Ҳамидқориев ишида иштирок этишга рухсат берди
Жорий йилнинг ёзида Москвада ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориевнинг Россиядаги адвокати Илларион Васильев “Жараён”га ўзбек суди унга Ҳамидқориев ишида иштирок этишига розилик берганини маълум қилди.
Бу ҳақда адвокат Илларион Васильев “Жараён”га сешанба, 21 октябрь куни маълум қилди.
– Судья менинг Ҳамидқориев ишида иштирок этишимга рухсат берди. Мен яқин кунларда судда иштирок этиш учун Тошкентга учиб кетишим керак, – деди адвокат Васильев.