Мўътабар Тожибоева: Ислом Каримов замонидаги шикоятларга Мирзиёев назоратида ечим топилмоқда!

Нусхаси: Бухоро шахри, Эшонов кўчаси 13 уй. Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг раиси И.Муслимовга;

Нусхаси: Бухоро вилоят прокуратурасига

Бухоро шахри Элобод кўчаси 15 уйда яшовчи Ражабова Хурсанд ва нотариал орқали тасдиқланган ишончномага асосан шу уйда яшовчи Ғаффурова Нодира Джамаловна ва Хикматова Нигора Фурқатовналарнинг ишончли вакили Ибодова Дилфузадан

ТАЛАБНОМА АРИЗА

Муҳтарам президент ва нуфузли идоралар рахбарлари!

Бизнинг оиламиз вакилларига қилинган хунрезликлар ва Илхом Ибодовнинг Бухоро вилояти МХХ ертўласида вахшийларча қийнаб ўлдирилгани, Ибодов Рахимни эса адолатсиз судлов орқали тасдиқланмаган далилларга таянган холда суд қилиб 8 йилга қамоқ жазосига хукм қилингани бутун дунёга фош бўлмоқда.

Бизнинг оила аъзоларимизга қилинган жабрлар, қотиллик жинояти ҳақида ёзмаган давлат идорамиз қолмади. Шу бугунги кунгача барча ёзган шикоятларимизга юзга яқин тутуруқсиз, мантиқсиз жавоблар олдик холос. Биронта бир давлат органи шикоятимизда келтирилган важлар жиддий қизиқиб кўрмадилар. Шунинг учун ҳам оиламиз шаъни, қадр қимматини ҳимоялашга ўзимиз бел боғладик.

Биздаги маълумотларга қараганда бирор айбсиз фуқарони жиноий жавобгарликка тортиш, уни узоқ йилларга озодликдан махрум қилиш учун фитна уюштирилаётган бўлса даставвал ўша фуқарони маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилганликда айблаб 10 сутка ёки 15 суткага қамоқ жазосига тортиб туриб, айни шу кунларда ташқи дунёдан ажратиб олинган инсонларни қилмаган жиноятларини қилганликларини тан олишни талаб қилиб қийноқларга тутилар ва хужжатларга имзо чекиб беришга мажбур қилинар эканлар. Бу мамлакат бўйича одатий хол эмиш. Афсуски биз буни жуда кеч тушундик.

2015 йилнинг 16 август куни Илхом ва Рахим Ибодовларга қарши ғайриқонуний равишда сохта хужжатлар расмийлаштириб, ЖИБ Бухоро шахар судининг қарори билан уларни 10 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортганлар. Маъмурий қамоқ жазосига тортилган жигарларимиз ўзларини ҳаққи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятидан махрум бўлганлар ва уларга нисбатан қўлланилган қийноқлар натижасида Бухоро вилоят ИИБ Вақтинчалик Сақлаш Хибсхонасида ушлаб турилган пайтларида, яъни 16 август куни Бухоро вилоят МХХ бошқармаси бошлиғи номига “Ўз айбига иқрорлик аризаси” ёзиб беришга мажбур бўлганлар. Бўлиб ўтган суд жараёнида “Ўз айбига иқрорлик” аризасида кўрсатилган далиллар асосидагина Рахим ва Илхом Ибодовларга жиноят иши қўзғатилганлиги тасдиқланди.

Р.Ибодов ва И.Ибодовларга 2015 йил 16 август куни қийнаб, мажбурлаб ёздирилган “Ўз айбига иқрорлик ариза”ларини тергов органига юборилганлиги ҳақидаги жиноят ишининг 1 жилди 184 вароғида тикилган МХХнинг 35/1744 сонли алоқа хати ҳам тасдиқлаб турибди. Ахир маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилганликда айбланиб ВСХда сақланаётган инсонлар нега ўзларидан ўзлари айнан Бухоро вилоят МХХнинг бошқарма бошлиғи номига “Ўз айбига иқрорлик ариза”лари ёзиб бердилар экан, ахир у пайтда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаган ҳам эди ва кейинчалик қўзғатилган жиноят иши тергов харакатларини прокуратура органи олиб борган эди.

Бундан ташқари 2015 йилнинг 20 август куни Илхом ва Рахим Ибодовларга нисбатан қийноқлар қўллаш мақсадида Қоровулбозор қамоқхонасидан ўта хавфли рецидивистлар Рустам Джумаев ва Умид Абдуғаниевларни ғайриқонуний равишда Бухоро вилояти ИИБ ВСХга олиб келиб, маъмурий қамоқ муддатини ўтаётган оддий фуқаролар бўлмиш жигарларимиз ўтирган камераларга қамаганлар ва улар жигарларимизни вахшийларча қийнаганлар.

Шу муддат ичида Илхом ва Рахим Ибодовларга нисбатан расмийштирилаётган сохта жиноят ишини мустахкамлаш мақсадида 26 август куни ака ука Рахим ва Илхом Ибодовларни ВСХ тартиб қоидасига риоя этмаганликда айблаб, яна сохта айбловлар билан, яна ЖИБ Бухоро шахар судининг қарори билан 15 суткаданга маъмурий қамоқ жазосига тортганлар. Бу сафар ҳам Илхом ва Рахим ўзларининг ҳақ эканликларини исботлаш имкониятидан махрум бўлганлар. Уларни ҳар иккаласи маъмурий жавобгарликка тортиш қарорларидан нусхалар олмаганлар ва ушбу ғайриқонуний қарорлар устидан шикоятлар қилиш ҳуқуқларидан махрум қилинганлар.

Шунингдек вахшийларча қийноқларга солинган, ўладиган холатдаги Илхом Ибодовни қийноқлар натижасида ўлиши аниқлигини кўриб била туриб нимагадир 12 сентябрь шанба – дам олиш кунида ярим соат ичида 2 та “ёпиқ суд” мажлисини ўтказиб, Илхомни қийноқлардан азобланганини кўра била туриб, унинг юришга ҳам холи йўқлиги учун милиция ходимлари уни кўтариб келганларини кўра туриб, МХХ вакиллари қўлида ўлишига имконият яратиб берган, яъни уни ва акаси Рахимни эхтиёт чорасини қамоқда қолдириш ва уларни Бухоро вилоят МХХ тергов хибсхонасида сақланишларига ажрим чиқарган ЖИБ Бухоро шахар судининг судьяси З.Музаффаров ҳам албатта бир кун келадики қилган қилмишларидан пушаймон бўлади ва қонун олдида жавоб беради.

Сизга бугунги мурожаатимиз сабаби шундан иборатки, юқорида айтганимиздек ўз оиламиз вакилларининг ҳуқуқларини ўзларимиз ҳимоя қилишга қатъий қарор қилдик ва шунинг учун биринчи бўлиб Илхом ва Рахим Ибодовларни 10 суткага ва 15 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилганликлари ҳақидаги қарорларни қонунийлигига ҳуқуқий бахо бериш мақсадида ушбу қарорларни бекор қилиш ҳақида ЖИБ Бухоро вилоят судига кассация шикояти ёзиш билан бошламоқчи бўлдик.

Мана шу мақсадда Илхом ва Рахим Ибодовларни ғайриқонуний равишда хибсга олинган пайтларида маъмурий органлар билан ҳамкорлик қилиб келадиган ва оила аъзоларимиз томонидан Ибодовларни ҳимоялаш учун умуман ҳеч қандай шартнома расмийлаштирилмаган бўлсада сохта жиноят ишини қоғозларда қонунийлаштиришга хисса қўшган Бухоро шахридаги “Хожиев Жалил Жумаевич” адвокатлик бюроси адвокати Хожиев Жалилга 2015 йилнинг 16 август кунги ва 2015 йил 26 август кунги ЖИБ Бухоро шахар судининг Рахим ва Илхом Ибодовларни даставвал 10 сутка, кейинги сафар 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосига тортилганликлари ҳақидаги суднинг қарорлари ва ушбу қарорларни қабул қилишинига сабаб бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари ва бу баённомаларга бириктирилган хужжатлардан нусхалар олиб беришини талаб қилдик.

Чунки юқорида таъқидлаганимиздек бу қарорлар ва ушбу қарорларга бириктирилган хужжатларни суд махкамаларида кўриб чиқилганига 7 ойдан ўтиб кетган бўлсада шу бугунги кунгача “маъмурий ҳуқуқбузарлар» Илхом ва Рахим Ибодовларга бу хужжатлар тақдим қилинмаган.

Бизнинг талабимизга асосан Жалил Жумаев ЖИБ Бухоро шахар судининг раиси Ш.Эргашев номига 2016 йилнинг 28 март куни № 24 сонли сўровнома билан мурожаат қилди.

У ўзининг сўровномасида Ибодов Илхом ва Ибодов Рахимни 10 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилганликлари ҳақидаги ЖИБ Бухоро шахар судининг 2015 йилнинг 16 август кунги қарори ва бу қарорни чиқаришга асос бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик хужжатларини, шунингдек Ибодов Илхом ва Ибодов Рахимни 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосига тортилганликлари ҳақидаги ЖИБ Бухоро шахар судининг 2015 йилнинг 26 август куни қарорлари ва ушбу қарорларни қабул қилишига асос бўлган маъмурий иш хужжатларидан нусхалар берилиши талаб қилган.

Айни шу куни адвокат Жалил Хожиев билан ЖИБ Бухоро шахар судига борганимизда суд ходимлари бир хафтадан кейин келиб сўралган хужжатлар нусхаларини олиб кетишимиз мумкинлигини айтишди.

5 март кунига ушбу хужжатлар нусхаларини беришларини ваъда қилганликлари сабабли адвокат Хожиев хужжатлар нусхаларини олиш учун судга борганида суддагилар ушбу сўралаётган маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорларни ҳам, уларга тегишли бўлган хужжатларни ҳам топа олмаётганликларини айтганлар ва 6 март куни яна бир келиб кетишини адвокатга айтганлар. Белгиланган куни суд идорасига борган адвокат Хожиев Жалилга Илхом Ибодов ва Рахим Ибодовларни маъмурий жавобгарликка тортиш қарорлари чиқарилганлиги ҳақида журналга қайд қилинганлигини, лекин ушбу қарорлар ва маъмурий ишларни умуман топа олмаётганликларини суд ходимлари баён қилганлар.

7 апрель куни Дилфуза Ибодова Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси И.Муслимов номига ёзган талабнома аризани буюртма хат орқали жўнатган. Шундан кейин ЖИБ Бухоро вилоят судига бориб, талабнома аризада талаб қилинган Рахим ва Илхом Ибодовларни маъмурий жавобгарликка тортилганликлари ҳақидаги суд қарорлари ва ушбу қарорларга асос бўлган хужжатлардан нусхалар беришни сўраб адвокат билан учинчи марта борганида суддагилар ушбу маъмурий иш материалларини 2015 йилнинг 14 сентябрь куни, яъни Илхом Ибодов ўлдирилган куннинг эртасига № 619 сонли алоқа хати билан Бухоро вилоят прокуратураси ходими Чориев олиб кетганлиги, судда бу маъмурий ишлар хужжатлари умуман йўқлигини айтиб жавоб берганлар.

Бизнинг талабимизга асосан Жалил Жумаев 12 апрель куни № 29 сонли сўровнома билан Бухоро вилоят прокуратурасига мурожаат қилиб, 2015 йилнинг 14 сентябрь кунги № 619 сонли алоқа хати билан ЖИБ Бухоро шахар судидан прокуратура ходими Чориев томонидан олиб кетилган Илхом ва Рахим Ибодовларни 16 август 2015 йил кунги 10 суткага қамоқ жазосига тортиш, ҳамда 2015 йилнинг 26 август кунги 15 суткадан қамоқ жазосига тортилганликлари қарорлари ва ушбу қарорларни чиқарилишига сабаб бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик хужжатларидан нусха берилишини сўради.

Лекин ханузгача “йўқолган” маъмурий ҳуқуқбузарлик хужжатлари ва қарорлари “топилгани йўқ”. Инсонларни қамоқ жазосига тортилган маъмурий ҳуқуқбузарлик хужжатлари ва қарорлари нима учун бизларга тақдим қилинмаяпти? Бу хужжатларни йўқ қилишдан ким манфаатдор?!

Бунингдек бедодликлар қачонгача давом этади? Нима учун чиқарилган ғайриқонуний қарорлар устидан шикоятлар ёзишимиз учун ушбу қарорлар ва хужжатлардан нусхалар сўраганимизда турли бахоналарни рўкач қилмоқдалар суд ва прокуратура вакиллари?

Суднинг мухим хужжатларини йўқ қилиш кимга керак бўлиб қолди ва бунингдек бебошлик учун кимга ким қандай чора кўради?

Биз сизлардан ушбу ғайриқонуний хатти харакатларга чек қўйиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик қарорлари ва уларни чиқарилишига асос бўлган маъмурий ишлар хужжатларидан зудлик билан нусхаларни бизга тақдим қилишларини таъминлашингизни ва бу хужжатларни йўқ қилган кимсаларни топиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришингизни талаб қиламиз.

Ражабова Хурсанд:

Ибодова Дилфуза:

Изоҳ: Ушбу буюртма хатига Ибодова Дилфуза номига берилган ва нотариал идора орқали тасдиқланган ишончномани ҳам қўшиб жўнатамиз.

18 апрель 2017 йил

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.