Рўзибой Азимий: ДХХ ва ИИВ нафратимизни жунбушга келтираётир, бундан Мирзиёев бехабар(ми)?
Ӯзбекистонда эскича усулда, яъни биринчи президент ИАК даврида кенг қулоч ёзган сансоларлик, фуқароларни, халқни сарсону саргардон қилиш, алдаш ва ҳаракатсизлик усулида иш юритиш ҳамон давом этаётир. Бундай усул, айниқса, ИИВ, ДХХнинг бошқарма ва бӯлимларида устун. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳалигача «девор орқасида туриб» иш юритадиган Давлат хавфсизлик хизмати мутасаддилари ҳамда жавобгар шахслари учун амалдаги президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорлари, фармонлари, топшириқлари, буйруқлари бир тийинга қиммат.
ДХХ ҳамон эски МХХ пайтидаги зӯравонлигини, эскича иш усулини сақлаб қолиш ҳаракатида. Ушбу органларда ишлайдиган айрим раҳбарларнинг гап-сӯзларидан, фуқароларга, шунингдек, фуқаролиги бӯлмаган шахсларга муносабатларидан уларнинг президентнинг қарорларини менсимасликлари яққол сезилади.
Мен бундай иллат ҳақида илгари ҳам ёзганман ва албатта, бу гапларим замирида президент билан куч ишлатар тизими органи ходимлари ӯртасига совуқчилик тушуриш ёки ҳар икки томонни обрӯсизлантириш ниятим йӯқ. Бу реал ҳаётда бор гап! Ростдан ҳам ушбу идоралар президентнинг гап-сӯзларига парво қилмаяпди. Буни иши тушганлар жуда яхши билишади. Шу боисдан кӯпчилик юртдошларимиз мамлакатда қӯшҳокимият пайдо бӯлганини ноӯрин эътироф этмаяпди.
Ӯтган 2018 йилнинг октябрь ойи бошларида Ӯзбекистон Республикаси ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи подполковник Баҳриддин Шариксиев қабулида бӯлганимда у менинг фуқароликка қабул қилиш бӯйича Президент Ш. Мирзиёв номига 2 йил олдин ёзган Илтимосномамни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасидан олиб, менинг ишим билан шахсан ӯзи шуғулланишга ва тез орада аниқ жавоб айтишга ваъда берганди ва бир ҳафтадан кейин қабулига келиб, ҳужжатларимга доир жавобни билишим мумкинлигини билдирганди.
Лекин афсуски, орада бир ҳафта ӯтгандан кейин, аниқроғи, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ӯзи белгилаган санада мени қабул қилишдан бош тортди. Бош бошқарма бошлиғи Б. Шариксиев қабулига кириш учун кейинги бир неча мартали уринишларим ҳам зоё кетди. Бошқарманинг навбатчи қӯриқчилари Б. Шариксиев ишда бӯлишига қарамасдан, уни мажлисда, иш сафарида деб ёлғон жавоб бериш билан алдаб келди. Шу тариқа, Бош бошқармага боришдан ҳам кӯнглим қолиб кетди. Ӯтган йилнинг 28-декабрида яна ноилож Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига бордим ва бино ичига киришга эришдим.
Лекин навбатчи қӯриқчи тепадагилар билан телефон орқали гаплашгач мени Б. Шариксиевнинг ӯрнига унинг ӯринбосари Нодир Зияевга рӯпара қилишини айтди. Сидқидилдан рози бӯлдим. Н. Зияев ҳужжатларим Тошкент шаҳар ИИББнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидан ӯзларига келганини, эндиликда ҳужжатларим тартиб бӯйича республика давлат хавфсизлик хизматига текшириш учун юборилганини ва 2019-йилнинг 5-январида қабулига келишимни айтиб хайрлашди.
Шу тариқа Зияев-Азимий мушук-сичқон ӯйини бошланди. 5-январь кунига белгиланган қабул 7-январга кӯчди. 7-январь 15-январга. 15-январь куни Зияев жаноблари касаллиги туфайли ишга келмади. Навбатдаги учрашув 18-январь кунига белгиланди. Шу куни Ӯзбекистон Республикаси ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармасига такрор бордим. Зияев
Илтимосномамга доир Республика ДХХдан ҳали жавоб келмаганини, ӯзларининг қӯлидан ҳеч нарса келмаслигини, ижрочи орган эканликларини, ДХХ жавобини олмасдан ҳеч қандай чора кӯра олмаслигини айтиб мени эшикдан ҳайдаб чиқаргандай бӯлди. Мен ундан жавобни, яъни 2017 йил 9-январда президент номига ёзган илтимосномам айни пайтда республика ДХХда текширилаётганлиги ҳақидаги оғзаки жавобини ёзма равишда беришини илтимос қилдим. Н. Зияев илтимосимни кескин турда рад этди. У бошқарма бошлиғи Б. Шариксиев қабулига киришимга ҳам рухсат бермади.
22-январь куни қабулга келишимни ва шу куни бошқарма бошлиғи қабулига олиб киражагини ҳамда Президент номига ёзган Илтимосномамга доир ёзма жавоб беражагини айтиб, яна одатдагидек қуюқ ваъда бериб хайрлашди. Унинг ваъдасига ишониб, 22-январь куни аллақачон одамлар қаҳрига учраган ӯша истараси совуқдан совуқ ташкилотга яна бордим. Бу сафар мажлисдалигини билдирган Нодир Зияев энди 25-январь куни учрашажагини лоқайдсизларча билдириш билан чекланди холос. Лафз ва қуюқ ваъда эса ҳатто эсидан ҳам чиқиб кетди. Зияевнинг эрталабдан кечгача мажлисда бӯлгани эса фақат Аллоҳга аён.
Кутилган 25-январь ҳам келди. Шу куни мени нафақат Б. Шариксиев қабулига, ҳатто Н. Зияев қабулига ҳам киритишмади. Навбатчи қӯриқчи гарчи бошлиқ ҳам, ӯринбосари ҳам ишхонасида бӯлган ҳолда (боравериб-боравериб пешана тери билан топган қимматбаҳо автомобилларини ҳам таниб қоларкан киши) ҳамма раҳбарлар мажлисга кетганини айтиб, алдаб ичкарига киришимга рухсат бермади. Шу тариқа биргина январь ойининг ӯзида зулмкор ташкилот ДХХнинг менга доир сӯнгги жавобини билиш илинжида Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига нақ 6 марта борибман. Натижа 0!
Шу пайтгача порахӯрликка муккасидан берилган мазкур ташкилотлар, яъни ДХХ ва ИИВ яна пора олиш йӯллари очилиб қолишини кутиб одамларни сарсон-саргардон қилаётирми билмадиму, лекин одамларнинг нафратини том маънода уйғотаётгани, ӯзларига қарши минг ланъатлар ёғишига сабаб бӯлаётгани шубҳасиз, аниқ…
Рости, ДХХ ва ИИВ Мирзиёев сиёсатини соботаж қилаётганини ҳам, мазкур органлардаги ишлардан Мирзиёев хабардор ёки хабардор эмаслигини ҳам билмайман, лекин бу Мирзиёевнинг обрӯсига жиддий путур етказаётгани ҳақиқат. Афсуски, Ӯзбекистон ҳуқуқий-демократик давлат эмас. Агар шундай давлат бӯлганда эди Мирзиёев жаноблари бундай компания орқасида атиги бир йил ҳам тахтда ӯтиролмаган бӯларди.
Англашимча, Мирзиёев даврида ушбу органларнинг иши тӯла-тӯкис ӯнгланмайди, чунки Мирзиёев буни эплай олмайди, халқ ҳали кӯп марта куч ишлатар тизими қурбони бӯлиши, айбсиз айбдорга айланиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Менимча, куч ишлатар тизими жиловини қӯлга олганлар ӯзларининг ёғ босган кӯзларини вақти келиб халқ мошдай очиб қӯя олишини теран англайдиган вақт келди. Зеро, ӯзбегимнинг сабр косаси тӯлиб, халқ денгизга, халқ тӯлқинга ва кучга айланиб бораётир! Буни унутмаслик керак.
Мазкур ташкилотлар халқ дарди билан яшашни ӯзларига ор деб билса, халқнинг оғирини енгил қилишга хайрихоҳ бӯлмаса, зудлик билан ӯзларига мос бошқа иш топиши лозим. Бу борада ҳатто халқ сайлаган Мирзиёев ҳам қон ютаётган халқи томонга довюраклик билан ӯтмаса у ҳолда Президент ҳам мардларча лавозимини тарк этиши лозим. Зотан, халқ билан ӯйнашадиган замоннинг, халқни алдаб амал эгаллайдиган даврнинг куни битмоқда.
Fikr bildirish