Мўътабар Тожибоева: Бугунги HRW ташкилотининг Ўзбекистонликларга «ақл ўргатиш»га маънавий ҳаққи борми ўзи?!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи арафасида турли ташкилотлар Ўзбекистонга алоқадор баёнотлар билан чиқа бошладилар.
Йиллар давомида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши (2000 – 2014 йилларгача фаолиятимиз давомида бизлар билан елкама елка туриб) курашиб келган HRW ташкилоти ҳам мана шу Германия сафари арафасида ташкилотнинг 2018 йилга бағишганган хисоботини эълон қилганмиш.
Ушбу хисобот «Ўзбекистон раҳбариятининг умид уйғотган ислоҳотлари хали амалга ошмади» деган жумлалар билан бошланганмиш!
Ҳақиқатан ҳам бу гапда жон бор! Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузилиши муаммоларини хал қилиш бўйича вазият нихоятда кескин. Хали қилиниши керак бўлган ишлар қалашиб ётибди.
HRW ташкилоти баён қилганидек Ўзбекистонда ислоҳотларни бориши жуда суст, ўз ҳуқуқ эркинликларини ҳимоя қилиш учунгина, ўз эркини бузган мансабдорларга қонуний чора кўришларини талаб қилганликлари учунгина босимларга учраётган, тахдидлар қилинаётган жабрдийдалар сони борган сари ортиб бормоқда.
Ўтган икки йил давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонунлар, фармонлар, қарорлар ўз ижросини топмаяпти. Мирзиёевнинг турли минбарлардан туриб қилаётган баёнотлари билан жойлардаги вазиятни ўзгаришига кўника олмаётган, ўзгаришларни истамаётган амалдорлар томонидан йўл қўйилаётган қилмишлар бир бирини рад қилмоқда.
Президент девонига, судга ва бошқа давлат органларига шикоят аризалар билан мурожаатлар қилаётган жабрдийдаларга маҳаллий мансабдорлар, милиция, суд а бошқа органлар вакиллари томонидан босимлар давом этаётгани ҳам бор ҳақиқат. Бугунги кундаги Ўзбекистонликлар дуч келаётган бошқа муаммолар ҳақида ҳам кўплаб мисолларни келтириш мумкин.
Лекин Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари муаммолари ҳақида танқид қилаётган халқаро ташкилотлардагилар кимлар ўзи?
Уларнинг ўзлари қонунлар устиворлигига итоат этяптиларми? Инсон ҳуқуқлари принципларига садоқатлимилар?!
Хурматли HRW вакиллари!
Сизларнинг ўзбекларга, Ўзбекистонликларга қарши АНТИУЗБЕКИСТАНИЗМ тарғиботларингизга, ёлғон хисоботларингизга қарши 2015 йилдан буён очиқ ошкора курашиб келмоқдамиз.
Сизлар Ўзбекистонга, ўзбекистонликларга ақл ўргатиб, акалик ролини бажаришдан олдин охирги бир неча йиллар ичидаги ўзларингиз содир қилиб келаётган қилмишларингизни, инсон ҳуқуқи сохасига нихоятда кучли зарба берганликларингизни тан олиб, бу қилмишларингизни тўғриланг!
Даставвал, электрон почталарингизга 2015 йилдан буён жўнатилаётган HRW ташкилоти вакилларининг инсон ҳуқуқлари сохасидаги кир пуллар ювиш билан шуғулланиб келаётган коррупционерлар билан тил бириктириб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиб, диктатура ҳукмронлик қилиб келган расмий Тошкентга алоқадор бўлмаган жиноятларни зиммасига тақаб келингани ҳақидаги далиллар, фактларга, ушбу жиноятларга HRW ташкилотининг алоқадорлиги ҳақидаги шубҳаларга изоҳ беришни талаб қилиб, Ўзбекистонлик, Қозоғистонлик, Тожикистонлик ва бошқа мамлакатларнинг таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлари томонидан қилинган расмий мурожаатларга қонунларда кўзда тутилганидек жавоб беринг.
Қолаверса бутун умрини инсон ҳуқуқлари ғояларига бағишлаган, коррупция, кир пуллар ювиш жиноятларига, инсон ҳуқуқи сохасидаги диктаторларга қарши қонуний йўллар билан курашаётган фаолларни номларини булғаш йўлида олиб бораётган қоралов кампанияларингиз ҳақида тўпланиб қолган бир қанча саволларга жавоб беринглар, ана ундан кейин инсон ҳуқуқи қадриятлари ҳақида бошқаларга ақл ўргатсанглар ярашади.
Юқорида санаб ўтилган HRW ва Сизларнинг халқаро миқёсдаги бир нечта ҳамкор ташкилотларингиз аралашган ғайриқонуний қилмишлар ҳақидаги саволларнинг кўпи матбуотлар орқали ҳам эълон қилинганидан хабардорсиз албатта!
Бу халқаро миқёсидаги «нуфузли» ташкилотлар вакилларининг ўз ғояларига садоқатли инсон ҳуқуқи фаоллари, журналистларни сафлардан суриб чиқариш мақсадида енгил табиат аёллар, ғарб давлатларига саёхат қилишлар ҳамда исталган шахсий мақсадларга сарфлаш шарти билан ундириб берилаётган грантлар эвазига «сотиб» олинаётган таниқли фаоллар иштирокида уюштираётган кибербуллингларга қарши ўз муносабатларимизни билдириб келмоқдамиз.
Я ДРУГ… ТЫ ДРУГ… МЫ КРИМИНАЛЬНЫЙ КРУГ.. (ЧАСТЬ № 1)ДАННЫЙ ВИДЕОРОЛИК ПОСВЯЩАЕТСЯ ВСЕМИРНОМУ САММИТУ ПРАВОЗАЩИТНИКОВ В ПАРИЖЕ, 70-И ЛЕТИЮ "ВСЕОБЩЕЙ ДЕКЛАРАЦИИ ПРАВ ЧЕЛОВЕКА" И 20-И ЛЕТИЮ "ДЕКЛАРАЦИИ О ПРАВОЗАЩИТНИКАХ"
Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Tuesday, October 30, 2018
Я ДРУГ… ТЫ ДРУГ… МЫ КРИМИНАЛЬНЫЙ КРУГ.. (ЧАСТЬ № 2)ДАННЫЙ ВИДЕОРОЛИК ПОСВЯЩАЕТСЯ ВСЕМИРНОМУ САММИТУ ПРАВОЗАЩИТНИКОВ В ПАРИЖЕ, 70-И ЛЕТИЮ "ВСЕОБЩЕЙ ДЕКЛАРАЦИИ ПРАВ ЧЕЛОВЕКА" И 20-И ЛЕТИЮ "ДЕКЛАРАЦИИ О ПРАВОЗАЩИТНИКАХ"
Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Tuesday, October 30, 2018
ЧЛЕНЫ ОПГ ПРОТИВ ПРАВОЗАЩИТНИЦ И ЖУРНАЛИСТОВ! (Видео № 1)ДАННЫЙ ВИДЕОРОЛИК ПОСВЯЩАЕТСЯ ВСЕМИРНОМУ САММИТУ ПРАВОЗАЩИТНИКОВ В ПАРИЖЕ, 70-И ЛЕТИЮ "ВСЕОБЩЕЙ ДЕКЛАРАЦИИ ПРАВ ЧЕЛОВЕКА" И 20-И ЛЕТИЮ "ДЕКЛАРАЦИИ О ПРАВОЗАЩИТНИКАХ"!
Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Tuesday, October 30, 2018
ЧЛЕНЫ ОПГ ПРОТИВ ПРАВОЗАЩИТНИЦ И ЖУРНАЛИСТОВ! (Видео № 2)ДАННЫЙ ВИДЕОРОЛИК ПОСВЯЩАЕТСЯ ВСЕМИРНОМУ САММИТУ ПРАВОЗАЩИТНИКОВ В ПАРИЖЕ, 70-И ЛЕТИЮ "ВСЕОБЩЕЙ ДЕКЛАРАЦИИ ПРАВ ЧЕЛОВЕКА" И 20-И ЛЕТИЮ "ДЕКЛАРАЦИИ О ПРАВОЗАЩИТНИКАХ"!
Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Tuesday, October 30, 2018
Ўзбеклар, Ўзбекистонликлар сизларнинг – инсон ҳуқуқи сохасидаги диктаторларнинг «МАСЛАХАТ»ларингиз, «НАСИХАТ»ларингизга мухтож бўлмайди бундан кейин. Чунки бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбкистондан кескин фарқ қилади. Бугунги Ўзбекистон, Ўзбекистонликлар сизларнинг маслахатларингизга жавобан «Олдин ўзингга боқ, кейин ноғора қоқ!» дея оладилар.
Биз ўзбекларнинг «Домлани айтганини қил, қилганини қилма» деган халқ мақоли бор. Французларда эса бу мақол бироз ўзгача «Менинг айтганларимни қил, лекин қилганларимни зинхор қилма» дейиларкан.
HRW ташкилоти ва унинг шубҳали ҳамкорларининг охирги йиллардаги қилмишлари айнан мана шу ўзбек ва француз мақолларига жуда ҳам мос тушади.
HRW ташкилотининг бир неча йиллик ҳисоботларини, баёнотларини, инсон ҳуқуқи ғояларига ҳиёнат қилган ҳамкорлари билан биргаликда қилган қўшма баёнотларини тахлил қилиб, улардаги ёлғонларни, фейкларни доимо исботини кўрсатиб келганмиз. Улар эса бизларни барча ҳақли эътирозларимизга сукут сақлаш билан жавоб беришни афзал кўрмоқдалар.
Марҳамат HRW ташкилоти ҳамда унинг халқаро миқёсдаги ҳамкор ташкилотлари ёлғонлари билан танишинг:
(Изоҳ: Бу ҳисоботлар ва баёнотларда номлари келтирилган инсонларнинг барчаси сиёсий зўравонлик, қатағон ва қийноқ қурбони эканликлари ҳақиқат, лекин уларга тегишли бўлган HRW ва унинг ҳамкорлари ёзган маълумотлар ёки ғирт ёлғон, ёки ҳақиқатга зид маълумотлардир. Бу мисолларни қанчалик даражада ёлғонлиги ва ҳақиқатга зид эканлигини ўз вақтида HRW вакилларига ҳамда уларнинг ҳамкорларига маълум қилиб, уларнинг ёзганлари ёлғонлигини исботловчи далилларни уларга тақдим қилганмиз. Буларни исботлайдиган далилларимиз мавжуд)
HRW ТАШКИЛОТИНИНГ 2016 ЙИЛДАГИ ҒАНИХОН МАМАТХОНОВ ТАҚДИРИГА АЛОҚАДОР ЁЛҒОНИ
HRW ВА УНИНГ ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАРИНИ НУРИДДИН ЖУМАНИЁЗОВ ВАФОТИГА АЛОҚАДОР 2017 ЙИЛДАГИ ЁЛҒОНЛАРИ
АЛИ ФЕРУЗ ОЧИҚ ГЕЙ, ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИСИ ҲАМДА ЖУРНАЛИСТ ЭМИШ
АЛИ ФЕРУЗ ҲАҚИДА УНИ ЯҚИНДАН ТАНИГАН ТАНИҚЛИ ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИСИ СВЕТЛАНА ГАННУШКИНА ҲАҚИҚАТИ
Мўътабар Тожибоева
HRW ташкилотининг собиқ ҳамкори, бу ташкилот ва унинг ҳамкорларига 2017 йилда бойкот эълон қилган ҳуқуқ ҳимоячиси
Fikr bildirish