24.10.2003 кунлик архив
Марғилонда норозилик намойиши
100 дан ортиқ аёл Марғилондаги Тўралар кўчасидан Навоий кўчасига чиқишдаги катта магистрал йўлга ўтириб олиб, автотранспорт харакатини 3 соатча тўхтатиб кўйишган эди.
Улар, шу тариқа, коммунал хизматлар (газ, электр, сув билан таъминлаш) ҳақини тўлатиш учун бу хизмат идоралари ходимларининг бир неча ойлаб маош ва нафақасини ололмаётган аҳолига турли йўллар билан, жумладан газ тармоқларини узиб қўйиш, атайлаб электрни ўчириб қўйиш йўллари билан зўравонлик ўтказаётганликларига қарши ўз норозиликларини билдирдилар.
Норозилик акциясини тўхтатиш учун Марғилон шаҳар хокимининг ўринбосари А.Хусанов келиб, яхши ваъдалар берди.
Расмий Тошкентнинг махсус хайъати Фарғона вилоятида бўлди
2003 йил 1 ноябрь
Фарғоналик норасмий манбанинг хабарига кўра, сўнгги ойларда Фарғона вилоятида сиёсий-ижтимоий вазият жиддий кескинлашди.
Бу вазият давлат рахбари номига юборилаётган мактуб-мурожаатларнинг кўпайиб кетгани, маош ва нафақаларининг вақтида тўланишини талаб қилганларнинг норозилик чиқишлари, фуқароларнинг ноҳақликларга қарши очлик эълон қилишларида ўз ифодасини топди.
Ушбу вазиятни ўрганиш ва хукумат учун кўнгилсиз воқеалар олдини олиш учун шу кунларда (24 октябрда) Ўзбекистон Президентининг давлат маслахатчиси Турсунбой Худойберганов бошчилигидаги фавқулодда хайъат вилоятда бўлди.