01.03.2005 кунлик архив
Ҳақиқий пок ўзбек аёллари эса бугунги кунда хору зор
01.03.2005
2004 - 2005 йиллар, АРХИВ, Жамоат хавфсизлигига таҳдид, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоққача, МАҲКАМАЛАР, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, Ўтюраклар клуби, ЭПИЗОДЛАР
No comments
Т е л е г р а м м а
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент Девонига.
Президент Ислом Каримовга.
Жаноб Президент!
Ўзбек матбуотлари Ўзбекистонда аёлларнинг фаоллиги ошганлиги, уларга яратилаётган шароитлар ҳақида тўлиб-тошиб ёлғонларни тарғиб қилмоқдалар.
Аслида эса ҳеч бир замонда, ҳатто уша Сизлар мустабид тузум деб атаётганингиз Совет замонида ҳам ўзбек аёли Мустақил Ўзбекистон аёлидек ҳор бўлмаган, чўриларга айланмаган.