20.04.2005 кунлик архив
Юрагида ўти бор аёл: «Мен халқимнинг дуоси орқали ҳозир соғман. Мен бу йўлга орқага қайтиш учун кирмаганман!»
20.04.2005
«Фуқаролик жамияти» халқ ҳаракати, «Ҳуқуқшунослар қийноқларга қарши», 2004 - 2005 йиллар, АНДИЖОН ҚИРҒИНИ, АРХИВ, Жамоат хавфсизлигига таҳдид, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоққача, МАҲКАМАЛАР, МЕДИА, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, ОАВ биз ҳақда, Ўтюраклар клуби, ЭПИЗОДЛАР
No comments
15 апрель куни Мўътабар Тожибоева журналистларнинг ички ишлар вазири ўринбосари Алишер Шарафуддинов билан учрашувига кетаётганида жуда катта лавозимли шахслар кўрсатмаси билан йўлда ушлангани ва даҳшатли тазйиққа олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева 1962 йил 25 августда Марғилон шаҳрида туғилган.
Асли касби иқтисодчи бўлиб, Марғилондаги режа-иқтисод билим юртини тамомлаган. Шу билан бирга, журналистлар тайёрлов курсида ҳам ўқиган.