21.10.2005 кунлик архив
Мўътабар Тожибоеванинг сафдошларига тазйиқ ўтказиляпти
21.10.2005
2004 - 2005 йиллар, АРХИВ, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоқда, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, Таъқиблар, ЎТЮРАКЛАР КЛУБИ, Ўтюраклар клуби
No comments
Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот ходимлари “Ўтюраклар” клуби аъзоларига тазйиқ ўтказиб, уларни айни пайтда ҳибсда бўлган жамият раҳбари Мўътабар Тожибоевага қарши кўрсатма беришга мажбурламоқда.
Бу ҳақда М.Тожибоеванинг адвокати Муҳаррам Тожибоева маълум қилди. Унинг айтишича, 19 октябрь куни олтиариқлик Маъмуржон Мисиралиев кечки 22 ларда вилоят ИИБга олиб келинган. Бошқарманинг терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Ҳошим Азизов унга жисмоний куч ишлатиб, М.Тожибоевага қарши кўрсатма беришга мажбурлаган. М.Мисиралиев тонгги 3 ларда уйига қўйиб юборилган. У ҳали ҳам сўроққа чақирилиб турилибди.
Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев М.Тожибоевани таниган шахсларга ҳам тазйиқлар ўтказилаётганини билдирди.
Шайбон
21.10.2005