21.05.2016 кунлик архив
Озодлик: Илҳом Ибодов оиласи МХХ босими остида қолган
Бухоролик 44 ёшли тадбиркор Илҳом Ибодовни қамоқда Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдиргани ҳақда халқаро ташкилотларга бонг урган марҳумнинг яқинлари ҳуқуқ-тартибот идораларининг босими остида қолганликларини айтишмоқда. Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова ҳозирда хавфсизлик идоралари акасининг қамоқдаги шубҳали ўлими борасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақида адвокати орқали босим қилаётганини айтди.
Бухоролик тадбиркорлар Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда уни оиласи Озодликка ва Франциядаги «Ўтюраклар клуби»га хабар қилганди.