Mart 2017 ойлик архив
Мўътабар Тожибоева: CENLIBART «суд тиббий эксперти» – психолог Нигяр Ахмедбекова, Ўзбекистонликлар фахри Елена Урлаевадан қўлингни торт!
Умри давомида Ўзекистондаги диктатура режимига қарши курашиб, демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимояси учун курашгани, бонг ургани учун нафақат ўзининг балким бутун бошли оила аъзолари, яқинларининг тақдири ачинарли холатда бўлган саноқли миллат жонкуярларини Ўзбек хукумати йиллар давомида оёқ ости қилгани, хўрлагани учун энди дуч келган қаланғи қасанғи ҳам истаганича тепалаяпти.
Кураш майдонидаги ўз фикрдошларимиз, ҳаммаслакларимизга туҳмат, бўҳтон тошлари ёғилаётган бир паллада ўзимиз таниган, билган, инсоният хурлиги, озодлиги учун курашаётган дўстларимизни ҳимояси учун бир оғиз сўз айта олишга қурбимиз етмайдиган бўлса бизларни инсонлигимиз қаерда қолади?
Ҳуқуқ ҳимоячилари тўғрисидаги Декларациясида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларимиз бузилаётгани юзасидан мустақил, холисона ва адолатли текширув ўтказишга шартнома имзоладик!
Мен “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти асосчиси ва раҳбари Мўътабар Тожибоева 2011 йилнинг 3 февраль кунида Францияда давлат рўйхатидан ўтган палладан бошлаб шу бугунги кунгача интернет нашрлари орқали узлуксиз равишда шахсан ўзимни, мен бошқараётган «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотини, менинг оила аъзоларимни, фарзандларимни, набираларимни, ташкилот фаоллари, ҳамда ташкилотимиз билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган ҳаммаслакларимизни бадном қилувчи, шаън, қадр қиммат ва ишчанлик обрў эътиборимизни ҳақоратловчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган туҳмат ва бўхтон маълумотларни ёзиб тарқатилаётгани юзасидан қонуний чора қўриш учун қатъий қадам қўйишга қарор қилганимизни билдирмоқчиман.
Ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида Инсон Ҳуқуқлари Умумжахон Декларациясида, шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзларини ҳимоялаш учун махсус қабул қилинган ҳужжатда – Жамиятнинг алоҳида шахслари, гуруҳлари ва жамият идораларининг умум тан олинган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоялаш ҳуқуқи ва мажбурияти тўғрисидаги Декларацияда, содда қилиб айтганда, БМТнинг 1998 йилги Ҳуқуқ ҳимоячилари тўғрисидаги Декларациясида кўрсатиб ўтилган барча ҳуқуқларимиз бузилганлиги юзасидан мустақил, адолатли, холис, яъни бизларнинг фаолиятимизга қарши бўлган барча тарафларни ҳам важларини, улар тақдим қиладиган хужжатлар, далиллар ва фактларни ҳам ўрганиб чиқиб, текширувлар ўтказиб хулосалар бериши мумкин бўлган халқаро миқёсда фаолият юритгувчи юридик мақомга эга бўлган нуфузли эксперт ташкилотига мурожаат қилдик ва биз бугун 1 март 2017 йил кун ушбу шартномани имзоладик.
Мўътабар Тожибоева: Ўзбекистон махсус хизматларига алоқаси бўлмаган савиясиз фильмни суратга олишдаги илк ёлғонлар!!!
Ушбу “Мўътабар Тожибоева ким – ашаддий фирибгар!” номли буюртма фильмни кўрарканман шунчалик даражада фаросатсизлик билан ва саводсизларча тайёрланган фильмга мени раво кўрганларидан афсусланиб кетдим.
Ахир хўжайинларингни ашаддий рақибига қарши фильм қиларкансан, интернетдан қидириб маълумотларни аниқ ва тиниқ қилиб мени фош қилмайсанми?
Ёки хожаларингни ҳам мен билан бирга қўшиб шарманда қилмоқчи, бир ўқ билан икки қуённи овламоқчи бўлдингми?